Мактабгача таълим вазирининг 13.12.2018 й. 3-мҳ-сон "Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 18.01.2019 й. 3123-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
18.01.2019 й.
N 3123
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ВАЗИРИНИНГ
13.12.2018 й.
N 3-мҳ
БУЙРУҒИ
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида
қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари
кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3955-сонли "Мактабгача таълим тизимини бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Давлат мактабгача таълим ташкилотларида қўшимча пуллик таълим-тарбия хизматлари кўрсатиш фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. Шин
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 18 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 21 январь, 3-сон, 55-модда