Молия вазирининг 12.12.2018 й. 151-сон "Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (7-сонли БҲС) "Товар-моддий захиралар"ни тасдиқлаш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 14.01.2019 й. 3120-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.01.2019 й.
N 3120
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
12.12.2018 й.
N 151
БУЙРУҒИ
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг
стандарти (7-сонли БҲС) "Товар-моддий
захиралар"ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида БУЮРАМАН:
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (7-сонли БҲС) "Товар-моддий захиралар" иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Вазир Д. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 15 январь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 21 январь, 3-сон, 48-модда