Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.2004 й. 226-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.05.2004 й.
N 226
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 7 февралдаги мажлисининг 1-сон қарорини бажариш юзасидан ҳамда молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбалари ҳисобига объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришда пудрат қурилиш ташкилотларини кредитлаш механизмини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
2004 йил 12 майдаги
226-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 11 июндаги 261-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 6-сон, 44-модда) билан тасдиқланган Объектларни қуриш қийматини шартномавий жорий нархларда белгилаш тартиби тўғрисидаги Вақтинчалик низомда:
16-банднинг иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
18-банддаги "шунингдек объект қурилиши жараёнида пудратчи ташкилотга берилган банк кредитлари бўйича фоизлар тўлаш" сўзлари чиқариб ташлансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 19-сон, 222-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 5, 48-модда.