Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.02.2019 й. 170-сон "Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни тақсимлаш ва фуқароларга ижара шартномаси шартлари асосида беришни тартибга солишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.02.2019 й.
N 170
ДАВЛАТ УЙ-ЖОЙ ФОНДИДАГИ ТУРАР
ЖОЙЛАРНИ ТАҚСИМЛАШ ВА ФУҚАРОЛАРГА
ИЖАРА ШАРТНОМАСИ ШАРТЛАРИ АСОСИДА
БЕРИШНИ ТАРТИБГА СОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН
НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексига мувофиқ, шунингдек, давлат уй-жой фондидаги турар жойлар беришнинг норматив-ҳуқуқий базасини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Давлат уй-жой фондидаги турар жойларни ижарага бериш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2020 йил 1 январга қадар давлат уй-жой фондидаги турар жойларни олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали олишни йўлга қўйсин ҳамда уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож фуқаролар бўйича электрон маълумотлар базасини шакллантириб, уларни ўз расмий веб-сайтларига жойлаштирилишини ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири А.Ж. Раматов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2019 йил 26 февралдаги
170-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини
йўқотган деб эътироф этилаётган баъзи қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат уй-жой фонди хусусийлаштирилиши муносабати билан норматив ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1994 йил 28 июндаги 325-сон қарорининг учинчи хатбоши ва унга 1-илова.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Хизмат турар жойлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2000 йил 27 январдаги 24-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 1-сон, 7-модда) 1-банди ва унга 1-4-иловалар.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 26 февраль