Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2019 й. ПҚ-4265-сон "Кимё саноатини янада ислоҳ қилиш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
03.04.2019 й.
N ПҚ-4265
КИМЁ САНОАТИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ
ҚИЛИШ ВА УНИНГ ИНВЕСТИЦИЯВИЙ
ЖОЗИБАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЧОРА-
ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Сўнгги йилларда кимё саноати корхоналарини молиявий-иқтисодий соғломлаштириш ва уларнинг фаолиятини барқарорлаштириш, амалдаги ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, углеводород хомашёси ва минерал ресурсларни чуқур қайта ишлаш бўйича янги қувватларни барпо этишга қаратилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш орқали тармоқни янада ривожлантиришнинг асосий йўналишларини белгилаб бериш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган юқори қўшилган қийматли кимёвий маҳсулотлар номенклатурасини кенгайтириш борасидаги чора-тадбирлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, кимё саноатини жадал ривожлантириш ва диверсификация қилишга қаратилган лойиҳаларни амалда рўёбга чиқариш, энг аввало, давлат активларини хусусий мулкка сотиш ҳисобига корхоналардаги давлат улушини қисқартириш, корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари, молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартларини жорий этиш ҳамда корхоналарнинг бошқарув тузилмасини такомиллаштириш орқали тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилиши зарурлигини тақозо этмоқда.
Кимё саноатини янада ривожлантириш, унинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш ва тармоқни диверсификация қилишга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳажмларини кенгайтириш мақсадида:
1. "Ўзкимёсаноат" АЖнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда оптималлаштирилган ва янги истиқболли лойиҳалар билан тўлдирилган, ҳисобланган қиймати 12,1 млрд АҚШ долларига тенг, шу жумладан 1,7 млрд АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига 31 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни назарда тутувчи ҳамда қуйидагиларга қаратилган 2019-2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури 1-иловага мувофиқ маъқуллансин:
азотли, фосфорли, калийли ва мураккаб минерал ўғитларни, шу жумладан ушбу маҳсулотларни "Навоийазот" АЖ, "Самарқандкимё" АЖ, "Фарғонаазот" АЖ, "Қўқон суперфосфат заводи" АЖ, "Аммофос-Максам" АЖ, "Деҳқонобод калий заводи" МЧЖ негизида, шунингдек, Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳри ва Навоий вилоятининг Томди туманида ишлаб чиқариш бўйича амалдаги қувватларни модернизация қилиш, кенгайтириш ҳамда энергия жиҳатидан самарадор янги қувватларни барпо этиш;
"Ўзбекнефтгаз" АЖ билан биргаликда ва етакчи хорижий компаниялар иштирокида ҳамда илғор технологиялар ва замонавий инновацион ишланмаларни қўллаган ҳолда полимер маҳсулотлари, шу жумладан полиэтилентерефталат (ПЭТ), поливинилхлорид (ПВХ), синтетик каучук, полистирол, полиуретан, полиол, акрилонитрил-бутадиен-стирол (АБС) пластик, полиакрилонитрил (ПАН) маҳсулотларини чиқариш бўйича янги ишлаб чиқаришларни барпо этиш;
тармоқ корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш қувватларидан фойдаланиш самарадорлигини, уларнинг негизида иқтисодиёт тармоқларида талаб этилаётган кимёвий маҳсулотларнинг янги турларини, шу жумладан меламин, метиламин, формальдегидли, карбамид-формальдегидли ва меламин-формальдегидли сақичлар, этилацетат, озуқа тузи, натрий бикарбонати, хлор-сирка кислотаси, натрий нитрати, бутилацетат, тринатрий фосфат, нитроцеллюлоза, металлургия, нефтгаз ва тўқимачилик саноатлари учун реагентлар, катализаторлар ва кимёвий қўшилмалар, шунингдек, полимер фитинглар, биаксил йўналтирилган полипропилен плёнкаси (БОПП), ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситалари ва уларни ишлаб чиқариш учун амалдаги моддаларни чиқариш бўйича ишлаб чиқариш кластерларини ташкил этиш.
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Кимё тармоғида ислоҳотларни босқичма-босқич амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
тармоқнинг айрим корхоналари активларини маҳаллий ва хорижий инвесторларга сотиш орқали амалдаги ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш ва кенгайтиришга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этишни рағбатлантириш;
"Ўзкимёсаноат" АЖ ташкилий тузилмасини такомиллаштириш ва жамият бошқаруви органларининг мустақиллиги ва масъулиятини оширишга қаратилган корпоратив бошқарувнинг замонавий услубларини жорий этиш;
кимё тармоғи корхоналарининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва молиявий ҳолатини янада яхшилаш.
3. "Ўзкимёсаноат" АЖ, Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг хўжалик жамиятлари устав капиталидаги давлат ва "Ўзкимёсаноат" АЖ улушларини қуйидаги тартибда сотиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:
а) инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан потенциал инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориш йўли билан:
"Самарқандкимё" АЖ устав капиталидаги 60,35 фоиз давлат акциялари ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 39,65 фоиз акцияларини экологик жиҳатдан зарарсиз замонавий кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш шарти билан "ноль" харид қийматида;
"Қўнғирот сода заводи" МЧЖ устав фондидаги "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 51 фоиз улушини корхонанинг ишлаб чиқариш қувватини йилига 200 минг тоннадан 450 минг тоннагача ошириш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун инвестицияларни жалб қилиш шарти билан бозор қийматида;
"Қўқон суперфосфат заводи" АЖ устав капиталидаги 70,54 фоиз давлат акциялари ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 25 фоиз акциялари - "Индорама" (Сингапур) компаниясига суперфосфат ишлаб чиқариш қувватини 100 фоиз соф ҳолда 63 минг тоннага етказиш ва янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш бўйича инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан 4,3 млн АҚШ доллари миқдорида сотиб олиш қийматида;
в) "Электркимёзавод" ҚК АЖ устав капиталидаги "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 26,14 фоиз акцияларини - очиқ савдоларда бозор қийматида;
г) "Жиззах пластмасса" АЖ устав капиталидаги 25 фоизгача акциялар - дастлабки босқичда бирламчи оммавий таклифни (IPO) ўтказиш асосида;
"Биринчи резинотехника заводи" МЧЖни акциядорлик жамиятига ўзгартириш ва жамиятнинг устав капиталининг 51 фоизигача бўлган миқдорда қўшимча чиқарилган акцияларини потенциал инвесторлар мавжуд бўлганда ва тушган маблағларни жамият инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ҳамда жалб этилган кредитларни сўндиришга йўналтирган ҳолда уларни тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали реализация қилиш имкониятини назарда тутган ҳолда очиқ савдоларда бозор қийматида сотиш.
"Ўзкимёсаноат" АЖ унинг таркибидаги қайта ташкил этилган ташкилотларга тегишли юридик шахсларнинг 50 фоиз ва ундан ортиқ акцияларига эгалик қилишга киришиши янгидан харид қилинган акциялар пакети деб ҳисобланмайди;
ушбу қарорга мувофиқ тармоқ корхоналарини қайта ташкил этишда ташкилотдан ташкилотга ўтказиладиган мулк, мулк ҳуқуқлари, шунингдек, акциялар, улушлар ва активлар ҳамда давлат активларини сотишдан тушган, шу жумладан "Ўзкимёсаноат" АЖ устав капиталига ўтказиладиган даромадлар қиймати юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ягона солиқ тўлови, тўлов манбаидан тўланадиган дивидендлар кўринишидаги даромадларга солиқ ҳисоблашда солиқ солинадиган базага киритилмайди;
Деҳқонобод калий заводи акцияларини потенциал инвесторларга тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш ёки қўшимча акцияларни чиқариш орқали, шу жумладан уларга инвестиция мажбуриятларини юклаган ҳолда сотишдан тушган маблағлар жамиятнинг Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси олдидаги кредитларини сўндиришга йўналтирилади;
хўжалик бошқаруви органларининг устав капиталига ўтказилган хўжалик жамиятлари устав капиталларидаги улушларни тасарруф этиш уларнинг бошқарув органлари қарорлари билан амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда минерал ўғитлар нархларининг кескин ўзгариши хавфини ҳамда пахта хомашёси ва ғалла қийматига таъсирининг олдини олишни ҳисобга олган ҳолда минерал ўғитларга бўлган нархларни шакллантиришнинг бозор механизмларини жорий этиш, шунингдек, минерал ўғитларни сотиб олиш учун биржа савдоларида барча иштирокчилар (харидорлар) учун тенг шароитларни таъминлаш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг ушбу қарорга 3-иловада кўрсатилган умумий қиймати 85,1 млн АҚШ доллари миқдоридаги, шу жумладан молиялаштириш манбаи сифатида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳисобига "Ўзкимёсаноат" АЖ инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришга Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини оптималлаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
7. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига ТИФ ТН бўйича 4011 ва 4012 коди билан импорт қилинадиган автомобиль ва қишлоқ хўжалиги шиналарига божхона божларининг аралаш ставкаси жорий этилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 4-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 августдаги "2017-2021 йилларда кимё саноатини ривожлантириш дастури тўғрисида"ги ПҚ-3236-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги "Ўзкимёсаноат" АЖ билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Э.М. Ғаниев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг ўринбосари Г.К. Саидова зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 3 апрелдаги
ПҚ-4265-сон қарорига
1-ИЛОВА
2019-2030 йилларда кимё саноатини ривожлантириш
ДАСТУРИ
млн АҚШ долларида
Т/р |
Лойиҳанинг номи |
Лойиҳанинг қуввати |
Хорижий ҳамкор |
Амалга ошириш муддат- лари |
Лойи- ҳанинг умумий қиймати |
шу жумладан молиялаштириш манбалари бўйича |
||
ўз маблағ- лари |
тўғридан- тўғри хорижий инвести- циялар |
молия инсти- тутлари кредит- лари |
||||||
ЖАМИ (31 та лойиҳа) |
12 072,5 |
1 141,25 |
1 748,35 |
9 182,9 |
||||
I. Минерал ўғитлар ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришга қаратилган инвестицион лойиҳалар (12 та лойиҳа) |
3 564,0 |
365,9 |
964,5 |
2 233,6 |
||||
1. |
"Самарқандкимё" АЖ негизида аммиак, карбамид, аммоний сульфати ва меламина ишлаб чиқариш |
аниқланмоқда |
Ferkensco Management Limited (Кипр) |
2019-2023 йиллар |
450,0 |
- |
450,0 |
- |
2. |
"Навоийазот" АЖ негизида азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
йилига 500 минг тонна |
"CASALE SA" (Швейцария) |
2019 й. |
216,6 |
28,3 |
- |
188,3 |
3. |
"Навоийазот" АЖ негизида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
йилига 660 минг тонна аммиак ва 577 минг тонна карбамид |
"Mitsubishi Нeavy Industries Ltd", "Mitsubishi Corporation Ltd." (Япония) |
2019-2020 йиллар |
985,7 |
88,7 |
- |
897,0 |
4. |
"Аммофос-Максам" АЖ негизида фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш - I босқич |
ишлаб чиқариш қувватларини соф ҳолда йилига 20,0 минг тоннага ошириш |
Maxam (Испания) |
2019 й. |
9,7 |
2,4 |
- |
7,3 |
9. |
"Фарғонаазот" АЖ негизида аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни модернизация қилиш |
аммиак ишлаб чиқаришни йилига 660 минг тоннага ва карбамид ишлаб чиқаришни 600 минг тоннага етказиш |
танлов натижаларига кўра аниқланади |
2019-2023 йиллар |
91,0 |
- |
91,0 |
- |
10. |
"Фарғонаазот" АЖда аммиакли селитра ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва бўш азот кислотаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
аммиакли селитра ишлаб чиқариш қувватларини йилига 700 минг тонна ва азот кислотаси ишлаб чиқариш қувватларини йилига 530 минг тоннага етказиш |
танлов натижаларига кўра аниқланади |
2019-2023 йиллар |
45,0 |
- |
45,0 |
- |
12. |
"Қўқон суперфосфат заводи" АЖда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳамда маҳсулотларнинг янги турларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
ишлаб чиқариш қувватларини йилига соф ҳолда 63 минг тоннага ошириш |
Indorama (Сингапур) |
2019-2021 йиллар |
70,0 |
- |
70,0 |
- |
II. Полимер маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича инвестицион лойиҳалар (3 та лойиҳа)
|
7 040,1 |
576,3 |
524,0 |
5 939,8 |
||||
13. |
"Навоийазот" АЖда поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш |
йилига 100 минг тн ПВХ, 72 минг тн каустик сода, 300 минг тн. метанол |
"China CAMC Engineering Co." ва "НQC Shanghai" (ХХР) компаниялари консорциуми |
2019 й. |
500,1 |
60,3 |
- |
439,8 |
15. |
"Ўзбекнефтгаз" АЖ билан ҳамкорликда ПЭТ, синтетик каучук, кимёвий толалар, полистирол, полимерлар ва бошқа нефткимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш мақсадида МТО технологияси бўйича 2 млрд. м. куб табиий газни қайта ишлаб, олефинлар ишлаб чиқариш |
МТО технологияси асосида 2 млрд м.куб табиий газни қайта ишлаб, 1 млн. тонна олефинлар ишлаб чиқариш ва ундан ПЭТ, синтетик каучук, кимёвий толалар, полистирол, полимерлар ва бошқа нефткимё маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
аниқланмоқда |
2019-2026 йиллар |
6 500,0 |
500,0 |
500,0 |
5 500,0 |
III. Республика иқтисодиёти тармоқлари учун янги кимёвий маҳсулот турларини ишлаб чиқариш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича инвестицион лойиҳалар (16 та лойиҳа)
|
1 468,4 |
199,05 |
269,85 |
1 009,5 |
||||
16. |
"Навоийазот" АЖ негизида аммоний роданити ва натрий полисульфиди асосида тиомочевина ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
йилига 10 минг тонна |
аниқланмоқда |
2019-2023 йиллар |
50,0 |
7,5 |
7,5 |
35,0 |
17. |
"Жиззах пластмасса" АЖда кимёвий қўшилмалар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш |
йилига 8,2 минг тн. кимёвий қўшимчалар |
Нelbeto (Туркия) |
2019 й. |
1,6 |
0,3 |
1,3 |
- |
19. |
Капролактам ишлаб чиқаришда кимёвий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни ташкил этиш |
капролактам ишлаб чиқаришда кимёвий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилиш |
СП ООО "ECO TECН GROUP" МЧЖ қўшма корхонаси (Буюк Британия) |
2019-2022 йиллар |
3,0 |
- |
3,0 |
- |
20. |
"Навоийазот" АЖ негизида қуруқ циан тузларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
йилига 10 минг тонна |
аниқланмоқда |
2019-2023 йиллар |
30,0 |
4,5 |
4,5 |
21,0 |
22. |
ЛАБ асосида синтетик ювиш воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
аниқланмоқда |
аниқланмоқда |
2023-2025 йиллар |
58,6 |
12,0 |
20,0 |
26,6 |
23. |
"Қўнғирот сода заводи" МЧЖда мавжуд калцинацияланган сода ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
ишлаб чиқаришни йилига 250 минг тоннага ошириш ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқариш |
музокаралар натижаларига кўра |
2019-2024 йиллар |
180,0 |
- |
50,0 |
130,0 |
29. |
"Фарғонаазот" АЖ негизида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ҳамда янги турдаги кам-тоннали кимё маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
этилацетат ишлаб чиқаришни 3,0 минг тоннага, "ПАЦ-Azot" полимер реагенти ишлаб чиқаришни 2,0 минг тоннага, натрий нитрати ишлаб чиқаришни 4,5 минг тоннага, натрий бикарбонати ишлаб чиқариш 3,0 минг тоннагача ошириш; янги ишлаб чиқаришни ташкил этиш: бутилацетата - 2,0 минг тонна, тринатрий фосфата - 0,4 минг тонна, нитроцеллюлоза - 5,0 минг тонна |
аниқланмоқда |
2019-2024 йиллар |
12,2 |
5,2 |
- |
7,0 |
Изоҳ: Лойиҳаларнинг якуний параметрлари лойиҳаларнинг дастлабки техник иқтисодий асослар/техник иқтисодий асосларини (ПТЭО/ТЭО) тасдиқлаш ҳамда тендер савдоларини ўтказиш натижаларига кўра аниқлаштирилади.
Президентининг
2019 йил 3 апрелдаги
ПҚ-4265-сон қарорига
2-ИЛОВА
Кимё тармоғида ислоҳотларни босқичма-босқич
амалга ошириш бўйича тадбирлар
РЕЖАСИ
10. |
"Электркимёзаводи" АЖ ҚК устав капиталидаги "Ўзкимёсаноат" АЖнинг 26,14 фоиз миқдоридаги улушини бозор қийматида очиқ савдоларда реализация қилиш. |
1. Баҳолаш ташкилоти томонидан акцияларнинг 26,14 фоизи бозор қийматини белгилаш ва баҳолаш ҳисоботини экспертизадан ўтказиш. |
2019 йил июнь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров) |
2. Акцияларни биржа савдоларига жойлаштириш. |
2019 йил июль |
|||
3. Акциялар олди-сотди шартномасини имзолаш. |
акцияларга тўлов амалга оширилиши санасидан икки кун муддатда |
Изоҳ: Кимё тармоғи хўжалик жамиятларининг устав капитали (жамғармалари)даги давлат ва "Ўзкимёсаноат" АЖ активларини сотиш шартларига Давлат тендер комиссияси билан келишилган ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Президентининг
2019 йил 3 апрелдаги
ПҚ-4265-сон қарорига
3-ИЛОВА
"Ўзкимёсаноат" АЖнинг инвестиция лойиҳаларини
молиялаштириш манбалари сифатида тўғридан-тўғри
хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт
жамғармаси маблағлари мақбуллаштириладиган
инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ
млн АҚШ долларда
Лойиҳа номи |
Молиялаш- тиришга белгиланган ЎзТТЖ кредити суммаси |
ЎзТТЖ томонидан ажратилган сумма |
ЎзТТЖнинг мақбуллаш- тирилган суммаси |
Изоҳ |
|
Жами |
196,38 |
111,31 |
85,07 |
||
1. |
Қўнғирот сода заводида кальцийнацияланган сода ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
13,26 |
9,15 |
4,11 |
Лойиҳа қийматини мақбуллаштириш ҳисобига |
2. |
Дехқонобод калий ўғитлар заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич) |
128,12 |
102,16 |
25,96 |
Тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига лойиҳада ЎзТТЖ улуши қисқармоқда |
3. |
"Фарғонаазот" АЖда меламин ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
55 |
- |
55 |
Лойиҳани "Самарқандкимё" АЖда тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда амалга оширилиши сабабли ЎзТТЖ улуши қисқармоқда. |
Президентининг
2019 йил 3 апрелдаги
ПҚ-4265-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти
ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 27 майдаги "Фосфорит хом ашёсини ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-1975-сон қарори рус тилидаги матни 4-банди учинчи хатбошисидаги "ГП "Навоийский ГМК"" сўзлари "ООО "Qizilqum fosforit kompleksi"" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 18 декабрдаги "Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув ходимлари тузилмасини такомиллаштириш ва улар сонини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2450-сон қарори 3-иловасининг V бўлими 6-позицияси чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 октябрдаги "Ўсимликларни ҳимоя қилиш ва қишлоқ хўжалигига агрокимёвий хизматларни кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2640-сон қарори 11-бандидаги "Электрокимёсаноат" АЖ" сўзлари "Электркимёзавод" ҚК АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 июндаги "Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3818-сон қарори 1-иловасининг рус тилидаги матни "Ставка пошлины (в % от таможенной стоимости товара или в долларах США за ед. изм.)" устунида:
4011-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
"10, но не менее 3 долл. США за шт.";
4012-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин;
"20, но не менее 3 долл. США за шт.".
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3983-сон қарорининг:
а) 2-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2. 2019-2030 йиллар давомида "Ўзкимёсаноат" АЖ фаолиятида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ва модернизация қилиш, базавий маҳсулотларни қайта ишлашни янада чуқурлаштириш, мавжуд активлардан оқилона фойдаланиш ва бошқаришнинг замонавий усулларини жорий қилишнинг асосий йўналишларини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" (кейинги ўринларда - "Йўл харитаси") 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин";
б) 7-банднинг;
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи - еттинчи хатбошилар тегишинча иккинчи - олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзкимёсаноат" АЖ фаолиятида
ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш
ва модернизация қилиш, базавий маҳсулотларни
қайта ишлашни янада чуқурлаштириш, мавжуд
активлардан оқилона фойдаланиш ва бошқаришнинг
замонавий усулларини жорий қилишнинг асосий
йўналишларини амалга ошириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Т/р |
Тадбирлар |
Лойиҳа қиймати ва молиялаштириш манбалари |
Амалга ошириш шакли ва механизми |
Бажариш муддати |
Масъул ижрочилар |
I. МИНЕРАЛ ЎҒИТЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҚУВВАТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ |
|||||
1. |
"Самарқандкимё" АЖ негизида аммиак, карбамид, сульфат аммоний ва меламин ишлаб чиқариш |
450 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа бўйича маркетинг тадқиқотларини ўтказиш. |
2019 йил апрель |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров) |
2. Лицензиарларни танлаш ва баҳолаш. |
2019 йил апрель-июнь |
||||
3. "Самарқандкимё" АЖнинг техник аудитини ўтказиш. |
2019 йил июль |
||||
4. Лойиҳанинг оптимал конфигурациясини танлаш. |
2019 йил июль |
||||
5. Лойиҳа доирасида базавий лойиҳалаштириш (FEED) ва ТИАни ишлаб чиқиш. |
2019 йил август - 2020 йил май |
||||
6. ЕРС контрактини тайёрлаш ва имзолаш (тадқиқот ишлари ва қурилиш). |
2019 йил декабрь - 2020 йил март |
||||
7. Дастлабки қурилиш ишларини амалга ошириш. |
2019 йил декабрь - 2020 йил март |
||||
8. Лойиҳа учун молиялаштиришни излаш ва жалб қилиш. |
2019 йил август - 2020 йил август |
||||
9. Асосий қурилиш ишларини амалга ошириш. |
2020 йил март - 2023 йил февраль |
||||
2. |
"Навоийазот" АЖда азот кислотаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
216,6 млн АҚШ долл. |
1. Технологик ускуналарни харид қилиш ва етказиш. |
2019 йил сентябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов) |
2. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш. |
2019 йил октябрь |
||||
3. Тайёргарлик ва ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш. |
2019 йил декабрь |
||||
4. Ўрнатилган тартибда объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш. |
2020 йил март |
||||
3. |
"Навоийазот" АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
985,7 млн АҚШ долл. |
1. Технологик ускуналарни харид қилиш ва етказиш. |
2019 йил август |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов) |
2. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш. |
2020 йил май |
||||
3. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш, ишлаб чиқаришни бошлашни таъминлаш. |
2020 йил сентябрь |
||||
4. Ўрнатилган тартибда объектни ишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш. |
2020 йил декабрь |
||||
4. |
"Аммофос-Максам" АЖда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш - I босқич |
9,7 млн АҚШ долл. |
1. Технологик ускуналарни харид қилиш ва етказиш. |
2019 йил июль |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Аммофос-Максам" АЖ (Ибрагимов) |
2. Қурилиш-монтаж ишларини олиб бориш. |
2019 йил август |
||||
3. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш ва ишлаб чиқаришни бошлашни таъминлаш. |
2019 йил сентябрь |
||||
5. |
"Деҳқонобод калий заводи" МЧЖда калий сульфати ва калий тузларининг бошқа турларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
61 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Деҳқонобод калий заводи" МЧЖ (Шерматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) |
2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил январь |
||||
6. |
"Деҳқонобод калий заводи" МЧЖда гранулаланган хлорли калий ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
15 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Деҳқонобод калий заводи" МЧЖ (Шерматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) |
2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил январь |
||||
7. |
Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳрида аммиак ва карбамид ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш |
600 млн АҚШ долл. (манбалар аниқланмоқда) |
1. Дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2019 йил июль |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Асакабанк (Сайдуллаев), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев) |
2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва кейинчалик ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш шарти билан бош пудратчи билан шартнома тузиш орқали лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. |
2019 йил ноябрь |
||||
3. Молиялаштиришни очиш. |
2019 йил декабрь |
||||
4. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш. |
2022 йил декабрь |
||||
8. |
Навоий вилоятида фосфорли ўғитлар, олтингугурт кислотасини ишлаб чиқариш, фосфорит хом ашёсини қайта ишлаш |
950 млн АҚШ долл. |
1. Қўшимча геологик тадқиқотлар ўтказиш ва халқаро ташкилот томонидан фосфор хом ашёси майдонини баҳолаш (экспертиза) асосида лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш орқали технология лицензиарларини аниқлаш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Давлат геология қўмитаси (Исламов), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Навоий вилояти ҳокимияти (Турсунов), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев) |
2. Фосфорли ўғитлар ишлаб чиқарадиган қазиб олиш ва қайта ишлаш мажмуаларининг дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2020 йил апрель |
||||
3. Қайта ишлаш мажмуаси ва фосфорли ўғитларни ишлаб чиқариш бўйича тегишли келишувларга эришилган ҳолда потенциал хорижий инвестор ёки кредиторни излаб топиш. |
2020 йил июль |
||||
4. Молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. |
2020 йил октябрь |
||||
5. Бош пудратчини аниқлаш ва шартнома тузиш ҳамда уни ўрнатилган тартибда экспертизадан ўтказиш. |
2021 йил январь |
||||
6. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш. |
2021 йил февраль |
||||
7. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш. |
2024 йил июль |
||||
9. |
"Фарғонаазот" АЖда аммиак ва карбамид ишлаб чиқаришни модернизация қилиш |
91 млн АҚШ долл. |
1. Потенциал инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. |
2019 йил декабрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Фарғонаазот" АЖ (Салижанов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев) |
2. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш ҳамда ўрнатилган тартибда уни экспертизадан ўтказиш. |
2020 йил март |
||||
3. Молиялаштиришни очиш. |
2020 йил май |
||||
4. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш. |
2023 йил декабрь |
||||
10. |
"Фарғонаазот" АЖда аммиакли селитра ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва концентрация қилинмаган азот кислотаси ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
45 млн АҚШ долл. |
1. Потенциал инвесторнинг инвестиция мажбуриятлари ҳисобидан молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. |
2019 йил декабрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Фарғонаазот" АЖ (Салижанов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев) |
2. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш ҳамда ўрнатилган тартибда уни экспертизадан ўтказиш. |
2020 йил март |
||||
3. Молиялаштиришни очиш. |
2020 йил май |
||||
4. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш. |
2023 йил декабрь |
||||
11. |
"Аммофос-Максам" АЖда фосфорли ўғитлар ишлаб чиқаришни модернизация қилиш II босқич |
70 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини технология лицензиарлари билан ишлаб чиқиш ва лойиҳани амалга ошириш шартларини "Аммофос-Максам" АЖнинг хорижий ҳамтаъсисчиси "Максам" (Испания) компанияси билан келишиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Аммофос-Максам" АЖ (Ибрагимов) |
2. Молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. |
2020 йил март |
||||
3. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш ҳамда ўрнатилган тартибда уни экспертизадан ўтказиш. |
2020 йил июнь |
||||
4. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш. |
2020 йил июль |
||||
5. Қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш. |
2022 йил декабрь |
||||
12. |
"Қўқон суперфосфат заводи" АЖда ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш ҳамда янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
70 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш. |
2019 йил июль |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Жўраев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Фарғона вилояти ҳокимияти (Ганиев), хорижий инвестор |
2. Лойиҳани амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини бошлаш. |
2019 йил июль |
||||
3. Биринчи босқични фойдаланишга топшириш (175,0 минг тн. соф вазндаги суперфосфат). |
2020 йил июль |
||||
4. Иккинчи босқични фойдаланишга топшириш (350,0 минг тн. соф вазндаги суперфосфат). |
2021 йил январь |
||||
5. Жамиятнинг ривожланиш концепциясини тайерлаш ва II босқич доирасида инвестиция мажбуриятларини жалб қилиш. |
2021 йил декабрь |
||||
II. ПОЛИМЕР МАҲСУЛОТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ
|
|||||
13. |
"Навоийазот" АЖда поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш |
500,1 млн АҚШ долл. |
1. Монтаж ишларининг механик қисмини якунлаш. |
2019 йил июль |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов) |
2. Ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш. |
2019 йил август |
||||
3. Объектни фойдаланишга топшириш. |
2019 йил сентябрь |
||||
4. Ўрнатилган тартибда объектни фойдаланишга қабул қилиш бўйича ишчи комиссия далолатномасини расмийлаштириш. |
2019 йил декабрь |
||||
14. |
"Жиззах" ЭИЗда БОПП пленка ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
40 млн АҚШ долл. |
1. Қўшма корхонани ташкил этиш. |
2019 йил август |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Жиззах пластмасса" АЖ (Туракулов), "ЎзСҚБ" АТБ (Воитов), Жиззах вилояти ҳокимияти (Солиев), "Жиззах" ЭИЗ дирекцияси (Зоиров) |
2. Лойиҳанинг бизнес режасини ишлаб чиқиш. |
2019 йил декабрь |
||||
3. Бош пудратчини аниқлаш ва у билан шартнома тузиш. |
2020 йил март |
||||
4. Лойиҳанинг Ўзбекистон томони улушини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкининг кредитини жалб қилиш. |
2020 йил май |
||||
5. Молиялаштиришни очиш. |
2020 йил июнь |
||||
6. Қурилиш-монтаж ишларини бошлаш. |
2020 йил август |
||||
7. Объектни фойдаланишга топшириш. |
2021 йил декабрь |
||||
15. |
"Ўзбекнефтгаз" АЖ билан ҳамкорликда ПЭТ, синтетик каучук, кимёвий толалар, полистирол, полимерлар ва бошқа нефт-кимё маҳсулотларини келгусида ишлаб чиқариш мақсадида МТО технологияси бўйича 2 млрд куб.м газни қайта ишлаб, олефинлар ишлаб чиқариш |
6 500 млн АҚШ долл. |
1. "Ўзбекнефтгаз" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" АЖ мутахассисларидан иборат қўшма ишчи гуруҳ тузиш. |
2019 йил апрель |
Энергетика вазирлиги (Султанов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (Ходжаев), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров) |
2. 2019 йил май ойида Тошкентдаги халқаро нефт-газ конференциясида лойиҳанинг потенциал иштирокчилари, лицензиарлар, инвесторлар, консультантлар билан бизнес форум ўтказган ҳолда, лойиҳа концепциясини аниқлаш. |
2019 йил май |
||||
3. Бозорни ўрганиш натижасида технологик конфигурацияни ишлаб чиқиш ва маҳсулот тури бўйича қувватларни аниқлаш. |
2019 йил сентябрь |
||||
4. Йириклаштирилган молиявий-иқтисодий моделни ишлаб чиқиш. |
2019 йил ноябрь |
||||
III. РЕСПУБЛИКА ИҚТИСОДИЁТ СОҲАЛАРИ УЧУН КИМЁ МАҲСУЛОТЛАРИНИНГ МАВЖУД ТУРЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ ВА ЯНГИ ТУРЛАРИНИ ЯРАТИШ БЎЙИЧА ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАЛАРИ
|
|||||
16. |
Навоий вилоятида ферросилиций ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
10 млн АҚШ долл. |
1. Ишлаб чиқариш технологиясини аниқлаш ва бизнес режани ишлаб чиқиш. |
2019 йил сентябрь |
"Навоийазот" АЖ (Шарипов), Давлат геология қўмитаси (Исламов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров) |
2. Бош пудратчини аниқлаш. |
2019 йил ноябрь |
||||
3. Молиялаштириш манбаларини аниқлаш, молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш. |
2020 йил январь |
||||
4. Объектни фойдаланишга топшириш. |
2022 йил август |
||||
17. |
Капролактам ишлаб чиқаришда кимёвий чиқиндиларни қайта ишлаш ва утилизация қилишни ташкил этиш |
3 млн АҚШ долл. |
1. Капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларини "ECO TECН GROUP" ҚК МЧЖга беғараз ўтказиш шартлари: чиқинди полигони ҳудудида чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашга мўлжаллаган мини завод қуриш учун тегишли рухсатнома олиш; чиқиндиларни утилизация қилиш ва қайта ишлашда хавфсизликни таъминлаш учун мини заводни қонунчиликда ўрнатилган барча талаб ва нормаларга риоя қилган ҳолда, инвесторнинг 3 млн АҚШ долларидан кам бўлмаган ўз маблағлари ҳисобига қуриш; чиқинди полигонини капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларидан бутунлай тозалаш ва капролактам ишлаб чиқариш чиқиндиларидан тозаланган чиқинди полигонини "Максам-Чирчиқ" АЖ балансига кейинчалик фойдаланиш учун қайтариш; 70 тадан кам бўлмаган янги иш ўринларини яратиш; инвестор томонидан табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирлари ва атроф-муҳитни сақлаш чораларини кўриш, шунингдек, экологияга турли зарарлар етказилиши хавфининг жавобгарлигини ўз маблағлари ҳисобига қоплаш мажбуриятини қабул қилиш. |
2019 йил апрель |
Давлат активларини бошқариш агентлиги (Жўраев), "Максам-Чирчиқ" АЖ (Сайдахмедов), "Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Тошкент вилояти ҳокимияти (Ибрагимов), Давлат экология қўмитаси (Қўчқоров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) |
2. Кичик завод қуриш учун Тошкент вилояти Паркент туманида умумий майдони 9,21 га бўлган ер участкасини ажратиш. |
2019 йил май |
||||
18. |
"Навоийазот" АЖ негизида аммоний роданити ва натрий полисульфиди асосида тиомочевина ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
50 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш. |
2019 йил сентябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев), Ўзсаноатқурилишбанк (Воитов) |
2. Лойиҳанинг ТИАсини экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. |
2019 йил ноябрь |
||||
3. Қўшма корхонани ташкил этиш. |
2020 йил январь |
||||
4. Лойиҳанинг молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон томони улушини биргаликда молиялаштириш учун манбаларни аниқлаш. |
2020 йил март |
||||
5. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш. |
2020 йил июнь |
||||
6. Объектни фойдаланишга топшириш. |
2022 йил декабрь |
||||
19. |
"Жиззах пластмасса" АЖда кимёвий қўшилмалар ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш |
1,6 млн АҚШ долл. |
1. Кимёвий қўшилмаларни чиқаришга доир технологик ускуналарни жойлаштириш учун ишлаб чиқариш майдонини тайёрлаш. |
2019 йил июнь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Жиззах пластмасса" АЖ (Туракулов) |
2. Кимёвий қўшилмаларни чиқаришга доир ускуналарни тайёрлаш, етказиш ва ўрнатиш. |
2019 йил октябрь |
||||
3. Кимёвий қўшилмаларни чиқаришга доир объектни фойдаланишга топшириш. |
2019 йил декабрь |
||||
20. |
"Навоийазот" АЖда қуруқ циан тузларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
30 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳанинг ТИАсини ишлаб чиқиш. |
2019 йил сентябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Навоийазот" АЖ (Шарипов), "ЎзИнжиниринг" РЛИ (Уразаев), Ўзсаноатқурилишбанк (Воитов) |
2. Лойиҳанинг ТИАсини экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш. |
2019 йил ноябрь |
||||
3. Қўшма корхонани ташкил этиш. |
2020 йил январь |
||||
4. Лойиҳанинг молиялаштириш, шу жумладан Ўзбекистон томони улушини биргаликда молиялаштириш учун манбаларни аниқлаш. |
2020 йил апрель |
||||
5. Молиялаштиришни очиш ва қурилиш ишларини бошлаш. |
2020 йил июнь |
||||
6. Объектни фойдаланишга топшириш. |
2023 йил июль |
||||
21. |
Навоий вилоятида ўсимликларни кимёвий ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
5 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) |
2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил март |
||||
22. |
"Ангрен" ЭИЗда енгил, юк ва автобус шиналари, конвейер ленталари, шунингдек, бошқа резина маҳсулотларини ишлаб чиқариш (II босқич) |
200 млн АҚШ долл. |
1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, лойиҳанинг дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2019 йил декабрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Биринчи резинотехника заводи" МЧЖ (Тиллаев), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), "Ўзкимёсаноат-лойиҳа" АЖ (Абдуллаев) |
2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларини излаб топиш ҳамда тегишли келишувларга эришиш. |
2020 йил март |
||||
3. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил май |
||||
23. |
ЛАБ асосида синтетик ювиш воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
58,6 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) |
2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил март |
||||
24. |
"Ангрен" ЭИЗ ҳудудида тўқимачилик кордларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
20 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Тошкент вилояти ҳокимияти (Ибрагимов) |
2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил март |
||||
25. |
"Ангрен" ЭИЗ ҳудудида техник углерод ишлаб чиқаришни ташкил этиш |
100 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), Тошкент вилояти ҳокимияти (Ибрагимов) |
2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил март |
||||
26. |
"Қўнғирот сода заводи" МЧЖда мавжуд калцинацияланган сода ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва бошқа турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
180 млн АҚШ долл. |
1. Хорижий инвестор билан биргаликда лойиҳани амалга ошириш тармоқ жадвалини келишиш ва тасдиқлаш. |
2019 йил август |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) |
2. Инвестор ва молия институтлари билан хорижий инвестицияларни жалб қилиш шартларини ишлаб чиқиш. |
2019 йил декабрь |
||||
27. |
ПВХ ишлаб чиқариш учун каустик сода ва хлор ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
213 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) |
2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил март |
||||
28. |
Водород пероксидини ишлаб чиқариш |
25 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) |
2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил март |
||||
29. |
"Навоийазот" АЖ метанол негизида кенг турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
435 млн АҚШ долл. |
1. Маркетинг тадқиқотларини олиб бориш, лойиҳанинг дастлабки лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков), "Ўзкимёсаноат-лойиҳа" АЖ (Абдуллаев) |
2. Хорижий инвесторлар ва технология лицензиарларини излаб топиш ҳамда тегишли келишувларга эришиш. |
2019 йил декабрь |
||||
3. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил февраль |
||||
30. |
"Фарғонаазот" АЖ негизида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини ошириш ва янги турдаги кам тоннали кимё маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
12,2 млн АҚШ долл. |
1. Қувватларни ошириш ва янги турдаги кам тоннали кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича бизнес режа ишлаб чиқиш. |
2019 йил июнь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), "Фарғонаазот" АЖ (Салижанов) |
2. Лойиҳани молиялаштириш манбаларини аниқлаш. |
2019 йил декабрь |
||||
3. Ускуналарни харид қилиш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш. |
2020 йил декабрь |
||||
4. Лойиҳани босқичма-босқич фойдаланишга топшириш. |
2021 йил март |
||||
31. |
Катализаторлар ишлаб чиқаришни ташкил қилиш |
125 млн АҚШ долл. |
1. Лойиҳа концепциясини ишлаб чиқиш. |
2019 йил октябрь |
"Ўзкимёсаноат" АЖ (Темиров), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Умурзаков) |
2. Хорижий инвесторлар, технология лицензиарларини излаб топиш ва лойиҳани келгусида амалга ошириш бўйича қарор қабул қилиш. |
2020 йил март |
Амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати - 12 073,0 млн АҚШ долл.
Изоҳлар:
1. Мазкур "Йўл харитаси"даги тадбирларни амалга ошириш механизми ва муддатларига инвесторлар билан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш шартларини ишлаб чиқиш натижасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда тузатишлар киритилиши мумкин.
2. Лойиҳаларнинг параметрларига лойиҳалар ДТИА/ТИАси ишлаб чиқилиши асосида ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси ва Германия Федератив Республикаси ўртасида кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4145-сон қарори 3-иловаси 21-позицияси чиқариб ташлансин.
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 9 октябрдаги "Давлат мулки объектларидан самалари ва оқилона фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 289-сон қарори 3-иловасининг рус тилидаги матни "Размер госактива, передаваемого в уставный капитал органов хозуправления (%)" устунида:
7-позициядаги "100" рақами "0,08" рақами билан алмаштирилсин;
14-позициядаги "100" рақами "0,03" рақами билан алмаштирилсин.
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 2 августдаги "Деҳқонобод калийли ўғитлар заводининг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш (II босқич)" инвестициявий лойиҳаси доирасида тоғ-кон мажмуаси қурилишини якунлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги 576-сон қарори рус тилидаги матни 4-банди учинчи хатбошисидаги ва 6-бандидаги "2020 йил" сўзлари "2022 йил" сўзлари билан алмаштирилсин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 4 апрель
"Халқ сўзи", 2019 йил 4 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 8 апрель, 14-сон, 260-модда