Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.04.2019 й. 336-сон "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
19.04.2019 й.
N 336
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ТРАНСПОРТ ВАЗИРЛИГИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5647-сон Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4143-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - транспорт вазири А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 22 апрель