Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.05.2019 й. 377-сон "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳайъатининг аъзолари таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.05.2019 й.
N 377
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЭНЕРГЕТИКА ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИНИНГ
АЪЗОЛАРИ ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ёқилғи-энергетика тармоғини бошқариш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПФ-5646-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4142-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳайъати аъзоларининг сони 11 (ўн бир) нафардан иборат бўлиши белгилаб қўйилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг ҳайъати қуйидаги таркибда тасдиқлансин:
1. Султанов Алишер Саидаббасович |
- |
вазир |
2. Мирзамахмудов Жўрабек Турсунпулатович |
- |
вазирнинг биринчи ўринбосари - "Ўзатом" агентлиги бош директори |
3. Ходжаев Шерзод Хикматуллаевич |
- |
вазир ўринбосари |
4. Лавозимига кўра |
- |
вазир ўринбосари |
5. Агзамов Нодир Тахирович |
- |
Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғи |
6. Эгамбердиев Умаржон Усмоналиевич |
- |
Электр энергетикада назорат инспекцияси бошлиғи |
7. Мамадалиев Равшанбек Маматкадирович |
- |
Давлат томонидан тартибга солиш бош бошқармаси бошлиғи |
8. Ахунов Озод Одилович |
- |
Ишлаб чиқариш қувватларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи |
9. Мухутдинов Нодир Убайдуллаевич |
- |
Геология, нефть ва газ қазиб олиш бошқармаси бошлиғи |
10. Сайдахмедов Сардорбек Игамбердиевич |
- |
Нефть ва газни қайта ишлаш ва транспортировка қилиш бошқармаси бошлиғи |
11. Ташкентбаев Ибрагим Эргашевич |
- |
Атом энергетикасини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи |
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 6 май