Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолият субъектларининг савдо реестрини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 07.11.2000 й. 976-сон билан рўйхатга олинган ТИАВ 11.09.2000 й. ЭГ-01/20-4533-сон, Макроиқтисод ва статистика вазирлиги 11.09.2000 й. 01/8-сон, Давлат солиқ қўмитаси 11.09.2000 й. 2000-17-сон, Давлат божхона қўмитаси 11.09.2000 й. 02/15-57-сон билан тасдиқланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
07.10.2000 г.
N 976
ТАСДИҚЛАНГАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР ВАЗИРЛИГИ 11.09.2000 й. N ЭГ-01/20-4533 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКРОИҚТИСОД ВА СТАТИСТИКА ВАЗИРЛИГИ 11.09.2000 й. N 01/8 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ 11.09.2000 й. N 02/15-57 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИ 11.09.2000 й. N 2000-17 |
Мазкур Низом рус тилида тасдиқланган.
Ҳужжатнинг матни Норма газетаси ва ахборот-қидирув
тизими экспертлари томонидан ўзбек тилига таржима
қилинган ва ахборот тусига эга. Ноаниқликлар келиб
чиққанида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг.
Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий
фаолият субъектларининг савдо реестрини
юритиш тартиби тўғрисида
НИЗОМ
(2000 йил 17 октябридан кучга киритилади)
Мазкур Савдо реестрини юритиш Тартиби Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жамиятнинг сиёсий, иқтисодий ва маънавий соҳаларидаги ислоҳотларни эркинлаштириш ва чуқурлаштириш, мамлакат хавфсизлигини таъминлашга доир дастурни рўёбга чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида”, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 4 мартдаги 75-сон қарорини ва ташқи иқтисодиёт соҳасидаги фаолиятни тартибга солувчи бошқа меъёрий ҳужжатларни бажариш мақсадида ишлаб чиқилган.
Ташқи
...