Ўзбекистон Республикаси Президентининг 18.07.2019 й. ПҚ-4397-сон "Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
18.07.2019 й.
N ПҚ-4397
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АВТОМОБИЛЬ САНОАТИНИ ЖАДАЛ
РИВОЖЛАНТИРИШГА ОИД ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Автомобиль саноатини жадал ривожлантириш ва унинг инвестициявий жозибадорлигини оширишни таъминлаш, илғор халқаро тажриба асосида замонавий бозор механизмлари ва бошқарув усулларини жорий қилиш, шунингдек, ички ва ташқи бозорларда рақобатбардош ишлаб чиқаришни яратиш мақсадида:
1. 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин:
енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача ошириш;
енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ўрта ҳисобда 60 фоизгача етказиш;
юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг донагача ошириш;
автомобилларнинг йиллик экспорт ҳажмини 100 минг донагача етказиш;
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, шунингдек, "ЕRP" автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этиш;
аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқарилишини назарда тутган ҳолда автомобилларнинг моделлар қаторини янгилаш;
"Ўзавтосаноат" АЖ таркибига кирувчи камида иккита акциядорлик жамияти акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) орқали инвесторларни жалб этиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ етакчи хорижий компаниялар ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш учун масъул бўлган "Ўзавтосаноат" АЖ ҳузурида доимий фаолият юритувчи лойиҳа офисини ташкил этиш чораларини кўрсин:
Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини 2023 йилгача янада жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
илғор халқаро тажриба асосида замонавий бозор механизмлари ва бошқарув усулларини жорий этиш;
автомобиль саноатининг инвестициявий жозибадорлигини, шу жумладан, мотор транспорт воситалари ва уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи барча корхоналар учун солиқ ва божхона режимларини унификациялаш йўли билан ошириш;
эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни ўзлаштириш даражасини ошириш ва импорт ҳажмларини пасайтириш имконини берадиган қўшимча ишлаб чиқаришларни ташкил этиш;
эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришнинг устувор сегментларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш, миллий муҳандислик марказларини ташкил этиш;
автомобиль саноатида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини такомиллаштириш.
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) 2020 йил 1 январга қадар "Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг улуши мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича техник топшириқлар оригинал ишлаб чиқарувчи (ОЕМ) ёки автомобиллар лицензиари томонидан тасдиқланган (белгилаб қўйилган) ёки тавсия этилган маҳсулот етказиб берувчиларга нисбатан ёки бундай талаб автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича асосий, лицензион ва инвестициявий битимлар, шунингдек, саноат намуналарини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш бўйича битимлар, автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда техник кўмаклашиш бўйича битимлар билан ўрнатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда экспертизадан ўтказилмайди;
б) 2019 йил 1 октябрдан кейин тузиладиган шартномалар бўйича "UzAutoMotors" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади;
в) 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади;
г) "Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган, 1-иловада кўрсатилган активлари қуйидагича сотилиши мумкин:
қўшилган қиймат солиғини (кўчмас мулк учун) ва ҳақиқий қийматини (хўжалик жамиятларидаги улушлар ва акциялар пакети учун) ҳисобга олган ҳолда уларнинг қийматини баҳоламасдан "E-AUKSION" электрон савдо платформасига бошланғич баҳоси бўйича аукционга қўйиш орқали;
савдога қўйилган вақтдан буён икки ой ичида талабгорлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошланғич баҳосини қадам-бақадам тушириб бориш орқали.
4. "Автосаноат инвест" МЧЖ ва "Ўзавтосаноат" АЖнинг "Ўзавтосаноат" АЖ ва "Автосаноат инвест" МЧЖнинг тегишли равишда устав капиталини камайтириш ҳисобига "Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖнинг устав капиталидаги "Автосаноат инвест" МЧЖ улушини баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин.
5. "Ўзавтосаноат" АЖ 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича дилерлик ташкилотларининг устав жамғармалари (капиталлари)даги улушлар сотилишини тезлаштирсин.
6. Қуйидагилар:
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ;
импорт қилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини 120 кунга узайтириш имконияти бериладиган автотранспорт воситалари, тиркамали ва осма техникалар, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар, материаллар ва технологик жиҳозлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ:
а) икки ой муддатда:
тижорат банклари билан биргаликда мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган автомобилларни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий банклар ва экспорт-кредит агентликларининг имтиёзли кредит линиялари жалб этилишини;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш қисмида етакчи хорижий компаниялар билан музокаралар якунланишини таъминласин;
б) 2019 йил 1 декабрга қадар:
5-иловага мувофиқ, "Ўзавтосаноат" АЖнинг 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича "General Motors" компанияси билан музокаралар ниҳоясига етказилиши ва битимлар тузилишини;
5-иловада назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари, шунингдек, инвестиция компаниялари ва жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига энг қулай шартларда камида 700 миллион АҚШ долларини жалб этишни;
автомобиль саноатидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, жумладан, 6-иловага мувофиқ автомобиль саноати корхоналарининг устав капиталларидаги "Ўзавтосаноат" АЖнинг улушлари (акциялари)ни сотиш орқали инвесторлар жалб этишни таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖнинг юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотадиган расмий дилерлик ташкилоти (кейинги ўринда - расмий дилер)га харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи "TRADE-IN" дастурини 2019 йил 1 октябрдан татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
"TRADE-IN" дастури доирасида қуйидагилар белгилансин:
а) расмий дилер томонидан жисмоний шахсларнинг илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш учун қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига олган сотилаётган объектнинг сотиш нархи билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ солиққа тортиш базаси бўлиб ҳисобланади;
б) расмий дилерлар томонидан амалга ошириладиган қуйидаги олди-сотди шартномаларига нисбатан мажбурий нотариал расмийлаштирув татбиқ этилмайди:
белгиланган шаклдаги ҳисоб-маълумотномаларни харидорга бериш тартибини жорий этиш орқали илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига;
маҳаллий ишлаб чиқарувчи заводларнинг расмий дилерларидан сотиб олинган янги автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига;
в) расмий дилерлик ташкилоти томонидан илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида йиғим тўланмайди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий заводларнинг расмий дилерларини "TRADE-IN" дастури доирасида сотиб олинган илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиш учун тегишли даражада ҳимояланган ҳисоб-маълумотномалар бланклари билан белгиланган тартибда таъминласин.
9. "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда:
2019 йилнинг 1 ноябрига қадар эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини таъминлайдиган намунавий тажриба дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2019 йилнинг 1 декабрига қадар Пскент автомобиль полигони негизида автомобилларни ва уларнинг эҳтиёт қисмларини синовдан ўтказиш базасини ташкил этиш ҳамда уни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
2020 йил 1 январга қадар автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни тўла-тўкис синовдан ўтказишни таъминлаш учун маҳаллий лабораторияларни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2020 йил 1 мартга қадар "Автомобиллар учун ўртача корпоратив ёқилғи тежамкорлиги" стандартини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
10. Қуйидагилар:
Автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга оид чораларни ишлаб чиқиш ва амалда ижро этиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 7-иловага мувофиқ;
мазкур қарорни амалга ошириш бўйича батафсил амалий тадбирлар режаси 8-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ишчи гуруҳи (Ходжаев):
ушбу қарорда назарда тутилган чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилишни;
ушбу қарор ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар 15 кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилишини таъминласин.
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
13. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 18 июлдаги
ПҚ-4397-сон қарорига
1-ИЛОВА
"Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг таркибига кирувчи
корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ
бўлмаган, электрон савдо майдончалари орқали
сотиладиган активлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Корхона (объект) номланиши |
Асосий фаолият тури |
"Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг сотиладиган улуши |
1. |
"Ист Баттерфляй" МЧЖ |
Халқ истеъмол молларини ишлаб чиқариш |
"Ўзавтосаноат" АЖ - 100 фоиз |
2. |
"Ўзавтосаноаттранс" МЧЖ |
Транспорт хизматлари кўрсатиш |
"Ўзавтосаноат" АЖ - 100 фоиз |
3. |
"Автосаноат Агро" МЧЖ |
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
"Ўзавтосаноат" АЖ - 81,626 фоиз "ЎзКорам Ко." МЧЖ - 9,187 фоиз "Автосаноат инвест" МЧЖ - 9,187 фоиз |
4. |
"ЎзНаслэлита" МЧЖ |
Гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
"Ўзавтосаноат" АЖ - 32,09 фоиз "Сергели Автотехсервис"МЧЖ - 58,68 фоиз "Автосаноат инвест"МЧЖ - 2,2 фоиз "Ўзавтосаноат-Лизинг" МЧЖ - 6,97 фоиз |
5. |
"Зенит" МЧЖ |
Кўчмас мулкни ижарага бериш хизматлари |
"Ўзавтосаноат" АЖ - 14,7 фоиз |
6. |
"Олмазор кичик саноат зонаси" АЖ |
Кўчмас мулкни ижарага бериш хизматлари |
"Ўзавтосаноат" АЖ - 7,68 фоиз |
7. |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АЖ |
Банк хизматларини кўрсатиш |
"Ўзавтосаноат" АЖ - 0,000015 фоиз |
8. |
"Og`irsanoatloyiha" АЖ |
Лойиҳа-смета ҳужжатларини тузиш хизматларини кўрсатиш |
"Автосаноат инвест"МЧЖ - 7,95 фоиз |
9. |
"Қўшкўпир Элита Чорва" МЧЖ |
Гўшт-сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
"ХАПО" МЧЖ - 100 фоиз |
10. |
"Нью Джен" МЧЖ |
"Гулшан" маданият ва истироҳат боғида дам олишни ташкил этиш |
"Автосаноат универсал сервис"МЧЖ - 100 фоиз |
11. |
"Универсал Теннис Плюс" МЧЖ |
"Теннис кортлари" спорт мажмуасида дам олишни ташкил этиш |
"Автосаноат универсал сервис"МЧЖ - 100 фоиз |
12. |
"Агрегат Агротех" МЧЖ |
Қишлоқ хўжалиги техникасининг улгуржи савдоси |
"Ўз Се-Мюнг"АЖ - 49,2 фоиз |
13. |
"Олтинкўл Тўқимачилик Саноати" МЧЖ |
Чулки-пайпоқ ишлаб чиқариш |
"Автосаноат Инвест" МЧЖ - 61,23 фоиз "Андижон Автотеххизмат"МЧЖ - 36,86 фоиз |
14. |
Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани, Элбек кўчасида жойлашган 142-бино |
Кўчмас мулк |
"Автосаноат Инвест" МЧЖ "Автоолам журнали таҳририяти" МЧЖ |
Президентининг
2019 йил 18 июлдаги
ПҚ-4397-сон қарорига
2-ИЛОВА
Устав жамғармаси (капитали)даги улуши хусусий
инвесторларга сотиладиган "Ўзавтосаноат"
АЖнинг дилерлик ташкилотлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Корхонанинг номланиши |
Сотиладиган улуш (фоиз) |
1 |
"AVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
32,16 |
2 |
"TOSHVILOYAT AVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
51,62 |
3 |
"BUXORO AVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
34,51 |
4 |
"QQAVTOTEXXIZMET" МЧЖ |
58,07 |
5 |
"QASHQADARYO AVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
43,05 |
6 |
"SAMARKANDAVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
51,44 |
7 |
"AVTOTEXXIZMAT-F" МЧЖ |
51,96 |
8 |
"XORAZM AVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
51,14 |
9 |
"G`IJDUVON AVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
51,24 |
10 |
"VOBKENTAVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
51,85 |
11 |
"SIRDARYOAVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
97,38 |
12 |
"QOQONAVTOTEXXIZMAT" МЧЖ |
51,00 |
13 |
"CHUSTAVTOTEXXIZMAT-N" МЧЖ |
50,00 |
14 |
"ASAKA AVTOSAVDO" МЧЖ |
51,00 |
15 |
"BEKOBOD AVTOSAVDO" МЧЖ |
51,00 |
16 |
"QO`QON-AVTOSAVDO" МЧЖ |
51,00 |
17 |
"NAMANGAN AVTOSAVDO" МЧЖ |
51,00 |
18 |
"NUKUS AVTOSAVDO" МЧЖ |
51,00 |
19 |
"TOSHKENT AVTOSAVDO" МЧЖ |
51,00 |
20 |
"UCHTEPA AVTOSAVDO" МЧЖ |
40,00 |
21 |
"FARGONA-AVTOSAVDO" МЧЖ |
51,00 |
22 |
"XORAZM-AVTOSAVDO" МЧЖ |
50,00 |
23 |
"ANDIJON AVTOSAVDOSERVIS" МЧЖ |
20,00 |
24 |
"BUXORO AVTOSAVDO" МЧЖ |
20,00 |
25 |
"FERGANA MOTORS" МЧЖ |
50,00 |
26 |
"TOSHKENT MOTORS AVTOSAVDO" МЧЖ |
10,00 |
27 |
"JIZZAX MOTORS" МЧЖ |
50,00 |
28 |
"TOSHKENT AVTOMARKAZ" МЧЖ |
50,00 |
29 |
"SITORA-AVTOSAVDO" МЧЖ |
40,00 |
Президентининг
2019 йил 18 июлдаги
ПҚ-4397-сон қарорига
3-ИЛОВА
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль
саноатини янада ривожлантириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2019 йил 18 июлдаги
ПҚ-4397-сон қарорига
4-ИЛОВА
Импорт қилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга
қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини 120 кунга
узайтириш имконияти бериладиган автотранспорт воситалари,
тиркамали ва осма техникалар, уларнинг бутловчи буюмлари
ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган
товарлар, материаллар ва технологик жиҳозлар
РЎЙХАТИ
1. Автотранспорт воситалари, тиркамали ва осма техникалар, автотранспорт воситаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш учун машиналар ва ускуналар, уларга эҳтиёт қисмлар, инструментлар, технологик ускуна.
2. Автотранспорт воситалари, тиркамали ва осма техникалар, автотранспорт воситаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш учун двигателлар, трансмиссиялар, материаллар (шу жумладан листли ва сортли металл прокати), бутловчи маҳсулотлар ва узеллар.
3. Автотранспорт воситалари, тиркамали ва осма техникалар, автотранспорт воситаларининг бутловчи ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш учун техник ҳужжатлар, саноат компьютерлари, периферия ускуналари ва дастурий таъминот.
4. Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ва маҳаллий автомобиль саноати корхоналарининг фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган сотувдан кейинги хизмат кўрсатиш эҳтиёт қисмлари, сарфлаш, қўшимча ва реклама материаллари.
Президентининг
2019 йил 18 июлдаги
ПҚ-4397-сон қарорига
5-ИЛОВА
"Ўзавтосаноат" АЖнинг 2019-2022 йилларда
амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Лойиҳа номи |
Лойиҳа қуввати, камида |
Амалга ошириш муддати |
1. |
Хром қисмларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш |
600 минг тўплам |
2020-2021 йй. |
2. |
Электр моторчаларни ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш |
250 мингдона |
2020-2021 йй. |
3. |
Автомобилларнинг янги моделларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш |
190 мингдона |
2021-2022 йй. |
4. |
Двигателнинг янги турини ўзлаштириш |
190 минг дона |
2021-2022 йй. |
5. |
Янги автомобиль моделлари учун пластик ёқилғи бакларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
6. |
Янги автомобиль моделлари учун амортизатор қисмларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
7. |
Янги автомобиль моделлари учун яримўқларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
8. |
Янги автомобиль моделлари учун рул ғилдиракларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
9. |
Янги автомобиль моделлари учун орқани кўриш ойнасини (зеркала) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
10. |
Янги автомобиль моделлари учун тормоз ва ёқилғи тизимлари трубкаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
11. |
Янги автомобиль моделлари учун ҳаво каналларини (воздуховод) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
12. |
Янги автомобиль моделлари учун магнитофонлар ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
13. |
Янги автомобиль моделлари учун ойна тозалагич (стеклоочиститель) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
14. |
Янги автомобиль моделлари учун ойна ювгич ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
15. |
Янги автомобиль моделлари учун каучук тутқичларни ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
16. |
Янги автомобиль моделлари учун машиналар тўхташ тормозларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш |
190 минг тўплам |
2021-2022 йй. |
Изоҳ: лойиҳанинг умумий қиймати ва йиллар бўйича инвестициялар ҳажми лойиҳадан олдинги ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш натижалари асосида аниқланади.
Президентининг
2019 йил 18 июлдаги
ПҚ-4397-сонқарорига
6-ИЛОВА
Устав капиталларидаги "Ўзавтосаноат" АЖнинг
улушлари (улушларнинг бир қисми) инвесторларга
сотиладиган корхоналар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Корхона номи |
1 |
"UZAUTO MOTORS" АЖ |
2 |
"AVTOOYNA" МЧЖ |
3 |
"AVTOKOMPONENT" МЧЖ |
4 |
"UZAVTOSANOAT LEASING" МЧЖ |
Президентининг
2019 йил 18 июлдаги
ПҚ-4397-сон қарорига
7-ИЛОВА
Автомобиль саноатини жадал ривожлантиришга
оид чораларни ишлаб чиқиш ва амалда
ижро этиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
Б. Ходжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазири, гуруҳ раҳбари |
Т. Ишметов |
- |
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари |
Р. Давлетов |
- |
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири |
Р. Гулямов |
- |
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва саноат вазирининг биринчи ўринбосари |
Ш. Вафаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари |
Д. Султанов |
- |
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари |
М. Жўраев |
- |
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари |
А. Ҳайдаров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори |
Д. Саттаров |
- |
Ўзбекистон Республикаси "Ўзстандарт" агентлиги директори |
О. Файзибаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг ўринбосари |
М. Салиев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари |
С. Холхўжаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви раисининг ўринбосари |
Ш. Умурзоқов |
- |
"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси |
А. Шукуров |
- |
"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раисининг ўринбосари в.б. |
М. Анарбаев |
- |
Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги департаменти бошлиғининг ўринбосари, гуруҳ котиби |
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.
Президентининг
2019 йил 18 июлдаги
ПҚ-4397-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 18 июлдаги ПҚ-4397-сон қарорини амалга
ошириш бўйича батафсил амалий тадбирлар
РЕЖАСИ
Т/р |
Қарор бандлари |
Бажариш муддати |
Назорат учун масъуллар |
|
Ишчи гуруҳидан |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясидан ва Вазирлар Маҳкамасидан |
|||
1. |
1. 2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгилансин: енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 350 минг донагача ошириш; енгил автомобилларни маҳаллийлаштириш даражасини ўрта ҳисобда 60 фоизгача етказиш; юк автомобиллари ва автобуслар ишлаб чиқариш ҳажмини 10 минг донагача ошириш; автомобилларнинг йиллик экспорт ҳажмини 100 минг донагача етказиш; корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларини, шунингдек, "ЕRP" автоматлаштирилган ҳисобга олиш тизимини жорий этиш; аҳолининг кенг қатламлари учун ҳамёнбоп бўлган енгил автомобилнинг янги замонавий модели ишлаб чиқарилишини назарда тутган ҳолда автомобилларнинг моделлар қаторини янгилаш; "Ўзавтосаноат" АЖ таркибига кирувчи камида иккита акциядорлик жамияти акцияларини маҳаллий ва халқаро фонд бозорларида бирламчи оммавий жойлаштириш (IPO) орқали инвесторларни жалб этиш. |
батафсил чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 августгача Батафсил чора-тадбирлар режасининг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш |
Б.Ходжаев, Ш.Умурзоқов |
Г.Саидова, Э.Ғаниев |
2. |
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ етакчи хорижий компаниялар ва халқаро экспертларни жалб этган ҳолда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича аниқ таклифларни тайёрлаш учун масъул бўлган "Ўзавтосаноат" АЖ ҳузурида доимий фаолият юритувчи лойиҳа офисини ташкил этиш чораларини кўрсин: Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини 2023 йилгача янада жадал ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш; илғор халқаро тажриба асосида замонавий бозор механизмлари ва бошқарув усулларини жорий этиш; автомобиль саноатининг инвестициявий жозибадорлигини, шу жумладан мотор транспорт воситалари ва уларнинг бутловчи буюмларини ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи барча корхоналар учун солиқ ва божхона режимларини унификациялаш йўли билан ошириш; эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни ўзлаштириш даражасини ошириш ва импорт ҳажмларини пасайтириш имконини берадиган қўшимча ишлаб чиқаришларни ташкил этиш; эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар ишлаб чиқаришнинг устувор сегментларида илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш, миллий муҳандислик марказларини ташкил этиш; автомобиль саноатида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнларини такомиллаштириш. |
2019 йил 1 сентябргача Батафсил чора-тадбирлар режасининг лойиҳа офиси томонидан бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш |
Т.Ишметов, Р.Гулямов, Ш.Умурзоқов |
Ж.Қўчқоров, Б.Мавлонов |
3. |
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) 2020 йил 1 январга қадар "Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг улуши мавжуд бўлган ташкилотлар томонидан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди бўйича техник топшириқлар оригинал ишлаб чиқарувчи (ОЕМ) ёки автомобиллар лицензиари томонидан тасдиқланган (белгилаб қўйилган) ёки тавсия этилган маҳсулот етказиб берувчиларга нисбатан ёки бундай талаб автомобиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича асосий, лицензион ва инвестициявий битимлар, шунингдек, саноат намуналарини ишлаб чиқиш ва лойиҳалаш бўйича битимлар, автомобиль маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда техник кўмаклашиш бўйича битимлар билан ўрнатилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги "Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази" ДУКда экспертизадан ўтказилмайди; б) 2019 йил 1 октябрдан кейин тузиладиган шартномалар бўйича "UzAutoMotors" АЖ томонидан ишлаб чиқариладиган автомобилларга акциз солиғи бекор қилинади; в) 2019 йил 1 октябрдан бошлаб юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун йиғим автотранспорт воситалари ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланади; г) "Ўзавтосаноат" АЖ ва унинг таркибига кирувчи корхоналарнинг асосий фаолият тури билан боғлиқ бўлмаган, 1-иловада кўрсатилган активлари қуйидагича сотилиши мумкин: қўшилган қиймат солиғини (кўчмас мулк учун) ва ҳақиқий қийматини (хўжалик жамиятларидаги улушлар ва акциялар пакети учун) ҳисобга олган ҳолда уларнинг қийматини баҳоламасдан "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасига бошланғич баҳоси бўйича аукционга қўйиш орқали; савдога қўйилган вақтдан буён икки ой ичида талабгорлар мавжуд бўлмаган тақдирда, бошланғич баҳосини қадам-бақадам тушириб бориш орқали. |
2019 йил 1 сентябргача |
Б.Ходжаев, Д.Султанов |
А.Арипов, Ж.Қўчқоров , Б.Мавлонов |
4. |
4. Автосаноат инвест" МЧЖ ва "Ўзавтосаноат" АЖнинг "Ўзавтосаноат" АЖ ва "Автосаноат инвест" МЧЖнинг тегишли равишда устав капиталини камайтириш ҳисобига "Ўзбекистон металлургия комбинати" АЖнинг устав капиталидаги "Автосаноат инвест" МЧЖ улушини баланс қийматида Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигига топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминласин. |
2019 йил 1 августгача |
Б.Ходжаев, А.Ҳайдаров |
Ж.Қўчқоров, Г.Саидова |
5. |
5. "Ўзавтосаноат" АЖ 2-иловага мувофиқ рўйхат бўйича дилерлик ташкилотларининг устав жамғармалари (капиталлари)даги улушлар сотилишини тезлаштирсин. |
2019 йил 1 сентябргача |
Б.Ходжаев, А.Ҳайдаров |
А.Арипов |
6. |
6. Қуйидагилар: 2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси автомобиль саноатини янада ривожлантириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ; импорт қилишда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга қўшилган қиймат солиғини тўлаш муддатини 120 кунга узайтириш имконияти бериладиган автотранспорт воситалари, тиркамали ва осма техникалар, уларнинг бутловчи буюмлари ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган товарлар, материаллар ва технологик жиҳозлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
"Йўл харитаси"нинг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш |
Б.Ходжаев, М.Салиев |
А.Арипов, Э.Ғаниев |
7. |
7. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ: а) икки ой муддатда: тижорат банклари билан биргаликда мамлакатимизда ишлаб чиқариладиган автомобилларни маҳаллийлаштириш бўйича лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий банклар ва экспорт-кредит агентликларининг имтиёзли кредит линиялари жалб этилишини; Ўзбекистон Республикаси ҳудудида автомобиллар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш қисмида етакчи хорижий компаниялар билан музокаралар якунланишини таъминласин; |
2019 йил 1 сентябргача |
С.Умурзоқов, Ш.Вафаев, Ш.Умурзоқов |
Э.Ғаниев |
б) 2019 йил 1 декабрга қадар: 5-иловага мувофиқ, "Ўзавтосаноат" АЖнинг 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари бўйича "General Motors" компанияси билан музокаралар ниҳоясига етказилиши ва битимлар тузилишини; |
2019 йил 1 декабргача |
|||
5-иловада назарда тутилган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга хорижий банклар, экспорт-кредит агентликлари, шунингдек, инвестиция компаниялари ва жамғармаларнинг маблағлари ҳисобига энг қулай шартларда камида 700 миллион АҚШ долларини жалб этишни; автомобиль саноатидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга, жумладан 6-иловага мувофиқ автомобиль саноати корхоналарининг устав капиталларидаги "Ўзавтосаноат" АЖнинг улушлари (акциялари)ни сотиш орқали инвесторлар жалб этишни таъминласин. |
Ижронинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш |
|||
8. |
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖнинг юртимизда ишлаб чиқарилган янги автотранспорт воситаларини сотадиган расмий дилерлик ташкилоти (кейинги ўринда - расмий дилер)га харидорлар томонидан илгари фойдаланилган ўзларига тегишли автотранспорт воситаларини топшириш ҳамда улар қийматидаги фарқни тўлаш орқали маҳаллий автомобилларнинг янгисини харид қилиш имконини берувчи "TRADE-IN" дастурини 2019 йил 1 октябрдан татбиқ этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. "TRADE-IN" дастури доирасида қуйидагилар белгилансин: а) расмий дилер томонидан жисмоний шахсларнинг илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотишда қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш учун қўшилган қиймат солиғи суммасини ўз ичига олган сотилаётган объектнинг сотиш нархи билан баланс қиймати ўртасидаги ижобий фарқ солиққа тортиш базаси бўлиб ҳисобланади; б) расмий дилерлар томонидан амалга ошириладиган қуйидаги олди-сотди шартномаларига нисбатан мажбурий нотариал расмийлаштирув татбиқ этилмайди: белгиланган шаклдаги ҳисоб-маълумотномаларни харидорга бериш тартибини жорий этиш орқали илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига; маҳаллий ишлаб чиқарувчи заводларнинг расмий дилерларидан сотиб олинган янги автотранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларига; в) расмий дилерлик ташкилоти томонидан илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиб олганлик учун уларни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш вақтида йиғим тўланмайди. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий заводларнинг расмий дилерларини "TRADE-IN" дастури доирасида сотиб олинган илгари фойдаланилган автотранспорт воситаларини сотиш учун тегишли даражада ҳимояланган ҳисоб-маълумотномалар бланклари билан белгиланган тартибда таъминласин. |
2019 йил 1 сентябргача Ижронинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш |
Р.Давлетов, М.Жўраев, Ш.Умурзоқов |
А.Арипов, Ж.Қўчқоров |
9. |
9. "Ўзстандарт" агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда "Ўзавтосаноат" АЖ илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда: |
Д.Сатторов, А.Шукуров |
Э.Ғаниев |
|
2019 йилнинг 1 ноябрига қадар эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларнинг хавфсизлик ва сифат кўрсаткичларини таъминлайдиган намунавий тажриба дастурларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин; |
2019 йил 1 ноябргача |
|||
2019 йилнинг 1 декабрига қадар Пискент автомобиль полигони негизида автомобилларни ва уларнинг эҳтиёт қисмларини синовдан ўтказиш базасини ташкил этиш ҳамда уни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин; |
2019 йил 1 декабргача |
|||
2020 йил 1 январга қадар автотранспорт воситалари, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмларни тўла-тўкис синовдан ўтказишни таъминлаш учун маҳаллий лабораторияларни зарур техника ва ускуналар билан жиҳозлаш бўйича Комплекс дастурни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин; |
2020 йил 1 январгача |
|||
2020 йил 1 мартга қадар "Автомобиллар учун ўртача корпоратив ёқилғи тежамкорлиги" стандартини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. |
2020 йил 1 мартгача Ижронинг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда маълумот киритиш |
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 19 июль
"Халқ сўзи", 2019 йил 19 июль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 22 июль, 29-сон, 516-модда