Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг 29.07.2019 й. 200-мҳ-сон "Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 14-бандига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2019 й. 1323-8-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2019 й.

N 1323-8




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

ВА КОММУНИКАЦИЯЛАРИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ ВАЗИРИНИНГ

29.07.2019 й.

N 200-мҳ


БУЙРУҒИ



Умумий фойдаланиш телекоммуникация

тармоғида телефон алоқаси хизматларини

кўрсатиш қоидаларининг 14-бандига

ўзгартириш киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 23 майдаги ЎРҚ-542-сон "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ, БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2003 йил 19 декабрдаги 359-сон буйруғи (рўйхат рақами 1323, 2004 йил 15 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 11-сон, 130-модда) билан тасдиқланган Умумий фойдаланиш телекоммуникация тармоғида телефон алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 14-банди тўртинчи хатбошисидан "(милиция)" деган сўз чиқариб ташлансин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                   Ш. Садиков



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 556-модда