Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 24.07.2019 й. 7-мҳ-сон "Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 05.08.2019 й. 3135-1-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

05.08.2019 й.

N 3135-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ

ВАЗИРИНИНГ

24.07.2019 й.

N 7-мҳ


БУЙРУҒИ



Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор,

кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини

баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 391-сон "Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 28 декабрдаги 29-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 3135, 2019 йил 4 февраль) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.02.2019 й., 10/19/3135/2571-сон) билан тасдиқланган Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор, кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Вазир                                                                      Д. Набиев






Буйруққа

ИЛОВА



Жисмоний тарбия ўқитувчилари (инструктор,

кафедра мудирлари) фаолияти самарадорлигини

баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низомга

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Муқаддимадаги "мактабгача таълим муассасаларининг" деган сўзлар "мактабгача таълим ташкилотларининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. 6-бандда:

а) биринчи хатбоши "давлат мактабгача" деган сўзлардан кейин "таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

б) тўртинчи хатбоши "давлат мактабгача таълим" деган сўзлардан кейин "ташкилотлари" деган сўз билан тўлдирилсин;


3. 18-банддаги "давлат мактабгача таълим муассасаси" деган сўзлар "давлат мактабгача таълим ташкилотлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


4. Низомнинг 1-иловасидаги "муассасаси", "муассасасининг", "муассасалари", "муассаса" деган сўзлар тегишлича "ташкилоти", "ташкилотининг", "ташкилотлар", "ташкилоти" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Мактабгача таълим вазирлиги билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2019 йил 5 август


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2019 йил 12 август, 32-сон, 565-модда