Ўзбекистон Республикаси Президентининг 13.08.2019 й. ПФ-5781-сон "Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
13.08.2019 й.
N ПФ-5781
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ТУРИЗМ
СОҲАСИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Туризм инфратузилмасидаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, тақдим этилаётган хизматлар сифатини ошириш ва жаҳон бозорларида миллий туризм маҳсулотларини фаол тарғиб қилиш, туризм тармоғининг кадрлар салоҳиятини кучайтириш орқали туризм соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ошириш ҳамда республикага кириб келаётган хорижий фуқаролар сонини кескин кўпайтириш мақсадида, шунингдек, 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш концепциясининг асосий йўналишларига мувофиқ:
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 октябрдан бошлаб халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ "Қарши", "Нукус" ва "Термиз" халқаро аэропортларида "бешинчи ҳаво эркинлиги"ни қўллаган ҳолда, шунингдек, "Бухоро" халқаро аэропортида "бешинчи ҳаво эркинлиги"ни хорижий давлатлар фуқароларини ташишда қўллаган ҳолда "Очиқ осмон" режимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда хорижий давлатларнинг авиация маъмуриятларини ва чет эл авиаташувчиларини "Очиқ осмон" режими жорий этилаётган Ўзбекистон халқаро аэропортларининг рўйхати тўғрисида, шу жумладан, дипломатик каналлар орқали хабардор этишни таъминласин.
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қоплаб берилади. Бунда, 2022 йил 1 январдан 2023 йил 1 январга қадар Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун 10 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 25 АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича моддий маданий мерос объектлари ҳудудларига 5 тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли автотранспорт воситаларининг киришига чеклов қўйилади;
ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва давлат муҳофазасига олинган тарихий ёки маданий ёдгорликлар ҳудудида фақат мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сувенир маҳсулотлари сотилади;
б) 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб Туризм қўмитаси:
энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантиради;
ушбу фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари (яшаш ва ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) кўрсатилган тақдирда уларга "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомини беради;
в) 2020 йилдан бошлаб "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақоми берилган фуқаролар йиғинлари "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурларига биринчи навбатда киритилади;
г) "Uzbekistan Airports" АЖга республиканинг халқаро аэропортлари таклифларига кўра:
аэропорт томонидан кўрсатиладиган хизматлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматлардан ташқари) учун ставкалар ҳамда йиғимларни белгилаш ва ўрнатиш;
аэропортнинг авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун зарурий инфратузилмани кенгайтириш ва модернизация қилиш;
маҳаллий ёки хорижий юридик шахслар билан танлов асосида авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш бўйича шартномалар, шунингдек, уларни мамлакатнинг халқаро аэропортларига рейсларни, шу жумладан, транзит рейсларни амалга оширувчи маҳаллий ёки хорижий авиакомпанияларга сотиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.
3. Туризм, спорт, маданий мерос, транспорт логистикаси ва хизматлар соҳаларида давлат-хусусий шериклик ҳамда рақамлаштиришни ривожлантириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) Туризм қўмитасига қуйидаги ваколатларни бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:
Мувофиқлаштирувчи кенгашга жойлардаги салоҳиятли ҳудудларни ўрганиш асосида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш;
туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш;
туризм соҳасига инвестициялар жалб этиш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, улар билан инвестициявий келишув ва шартномаларни имзолаш, шунингдек, инвесторлар томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича мажбуриятлар қабул қилинган ҳолда уларга ер участкаларини ўрнатилган тартибда ""E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали тақдим этиш масаласини кўтариш.
4. 2020 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ мамлакатларнинг фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кунлик муддатга визасиз режим белгилансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ва автомагистраль йўллари бўйлаб туризм хизматларини ташкил этишни назарда тутувчи Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига боғланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳригача "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
6. "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўлбўйи инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унга қуйидаги ваколатлар берилсин:
капитал ва жорий таъмирга муҳтож йўл участкаларини аниқлаш, шунингдек, яратиладиган йўлбўйи инфратузилмаси объектларининг жойлашувини белгилаш;
йўлбўйи инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишда (ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсат олиш) кўмаклашиш;
тегишли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатига кирувчи муаммоли масалаларни (йўл кўрсаткичлар ўрнатиш, санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва бошқалар) ҳал этиш бўйича топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш.
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туризм учун инновацион бизнес ғоя ва стартапларни амалга ошириш мақсадида лойиҳа ташаббускорларига лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда амалга оширилиши тавсия этиладиган туризм учун инновацион бизнес ғоя ва стартаплар рўйхатини тасдиқласин.
8. Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
9. 2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар:
а) етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 километр ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 километр узоқликда) кемпинглар ва "сафари" туризмини ташкил этиш бўйича туризм хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар алоҳида автоном инфратузилмани яратган тақдирда мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқ тўлашдан;
б) юридик шахслар, уларнинг лойиҳа ташкилотлари, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлари жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмаларига эга гольф мажмуаларини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида:
фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан;
лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисми бўйича ижтимоий солиқдан;
лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни, шу жумладан, "вақтинча олиб кириш" божхона режимида олиб киришда божхона божи ва акциз солиғидан;
в) намунавий лойиҳалар бўйича замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва (ёки) уларнинг фаолиятини ташкил этишни амалга оширувчи юридик шахслар мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, айланмадан олинадиган солиқни тўлашдан озод этилсин.
9-1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, "банжи-жампинг" ва "зиплайн" аттракционларини, бошқариладиган (дирижабль, ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, "рафтинг" ва "флайбординг" учун ускуналар, шунингдек, "buggy car", фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган ("фудтрак") ер усти транспорт воситалари 2024 йил 1 январга қадар божхона божидан озод этилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида махсус туризм зоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва бошқа вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда туризм зоналарини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишнинг батафсил режасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Туризм зоналарида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш устидан назорат:
"Зомин" бўйича - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов;
"Нанай" бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов;
"Бойсун" бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида архитекторлар, картографлар, шаҳарсозлик ва қурилиш муҳандисларидан таркиб топган, 15 штат бирлигидан иборат Туризм зоналари ва кластерларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилсин ва унга туризм инфратузилма объектларини жойлаштиришни режалаштириш ва лойиҳалаш бўйича ишларни ташкил этиш вазифалари юклансин.
12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган жамоат тузилмалари вакилларига ва хориждаги ватандошларга уларнинг фаолиятини тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан баҳолаш натижалари бўйича топшириладиган "Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишонини таъсис этиш;
"Туризм ўқув-консалтинг мaркaзи" дaвлaт унитaр корхонaси негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
13. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
туризм соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, ушбу соҳадаги илмий тадқиқотлар ва илмий-амалий ишланмаларни мувофиқлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги ўқув дастурлари ҳамда таълим шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;
хорижий мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда туризм соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш;
туризм тармоғи учун кадрлар тайёрловчи ўқув таълим муассасалари фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, консалтинг ва ўқув марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш;
ягона тест синови тизими асосида гидлар, экскурсия етакчилари, йўриқчи-кузатувчилар учун малака сертификатини бериш.
14. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда:
Институтнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаган ҳолда унинг Уставини;
Институтнинг тузилмаси ва штат жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.
Институт ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимларига тенглаштирилсин.
Институт Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк ипак йўли кўчаси, 115а-уй манзилига жойлаштирилсин.
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда:
Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида, Жиззах вилоятининг Зомин туманида электр энергияси, газ, сув таъминоти ва канализация иншоотларини, шунингдек, автомобиль йўлларини жадал реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини келгусида Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Давлат инвестиция дастурига киритишни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
"Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағларни биринчи навбатда "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомидаги фуқаролар йиғинларини ободонлаштириш, шу жумладан, ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, электр энергия, газ ва сув таъминоти, канализация тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, мобил алоқа ва интернетни яхшилаш мақсадида қўшимча базавий станцияларни ўрнатиш учун йўналтириш чораларини кўрсин.
17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги:
а) "Uzbekistan Airports" АЖ, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда "Очиқ осмон" режими жорий қилинаётган Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиш-қўниш йўллари, ҳаракатланиш йўллари, қўмондонлик-диспетчерлик пунктлари, аэронавигация жиҳозлари ва стационар ер усти алоқа тармоқларининг реконструкция қилинишини таъминласин;
б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2020-2022 йиллар давомида 4-иловага мувофиқ миллий ва хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш учун истиқболли хорижий мамлакатлар шаҳарлари билан авиақатновларни босқичма-босқич йўлга қўйиш чораларини кўрсин;
в) 2020 йил 1 январга қадар ҳамкорликни ва парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларининг хатловдан ўтказилишини ва қайта кўриб чиқилишини таъминласин;
г) 2020 йил 1 январга қадар радиотехника жиҳозларини босқичма-босқич модернизация қилиш ва аэронавигация хизматларини кўрсатиш ҳажмини ошириш дастурини ишлаб чиқсин;
д) "Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда "Uzbekistan Airways" АЖ ва "Uzbekistan Airports" АЖни ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи барқарор бизнес-моделни ишлаб чиқсин:
қайтарилмайдиган ва багажсиз тарифлардан фойдаланиш йўли билан авиақатновлар нархларини оптималлаштириш бўйича халқаро тажрибани жорий этиш;
аэропорт инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш дастури;
ҳаво кемаларини ишлаб чиқарувчи етакчи хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш;
авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш чоралари;
авиачипталарнинг онлайн савдоси имкониятларини кенгайтириш ва электрон авиа юк варақаларини расмийлаштириш тизимини жорий қилиш;
Ўзбекистон Республикаси ичида вилоятлараро йўналишлар бўйича авиақатновларни, шу жумладан, яқин ва ўрта масофаларга учишга мўлжалланган ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳисобига ривожлантириш;
республика ичида норентабел қатновларни амалга оширувчи авиаташувчиларни субсидиялаш механизмини амалда жорий қилиш;
е) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда аэропортлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун табақалаштирилган тарифлар ва йиғимларни ҳисоблаш методикасини тасдиқласин ва республиканинг ҳар бир аэропорти кесимида кўрсатиладиган хизматлар учун тарифлар ва йиғимларни қайта кўриб чиқиш чораларини кўрсин;
ж) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда вертолётларда йўловчи ташиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани, учиб ўтиш ҳудудларини хатловдан ўтказиш, шунингдек, вертолёт майдонларини лойиҳалаштириш ва қуриш асосида юридик шахслар томонидан вертолёт техникасидан фойдаланган ҳолда авиация хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш чораларини кўрсин;
з) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар, шу жумладан, юридик шахслар томонидан шахсий кабинет орқали гуруҳ йўл ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда мобил иловалар орқали чипталар мавжудлигини кузатиш ва онлайн брон қилиш имкониятини назарда тутувчи "E-ticket" онлайн чипта савдосининг шаффоф тизимини ишга тушириш ҳамда ишлатиш чораларини кўрсин;
и) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар халқаро аэропортлар йўловчиларига қулай логистикани яратиш учун мамлакатимиз ва чегарадош давлатлар шаҳарлари ўртасида транспорт алоқаларини (автобус ва темир йўл қатновлари) таъминлаш бўйича режа ишлаб чиқсин;
к) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар халқаро ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни тақдим қилиш тартиби ҳақидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармоннинг 5-иловасида назарда тутилган инвестиция таклифларининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
19. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки икки ой муддатда хорижий туристларга республика ҳудудида халқаро тўлов карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш мақсадида миллий тўлов тизимини халқаро тўлов тизимлари билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.
20. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда визани расмийлаштириш тартиб-таомилини соддалаштириш, аризаларни кўриб чиқиш муддатларини мақбуллаштириш ва тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартиришни, шунингдек, электрон ҳужжатлар айланмасини жорий этишни назарда тутган ҳолда хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш визаларини расмийлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати 2020 йил 1 январга қадар туристларнинг рўйхатдан ўтганлигини ҳисобга олишни, шунингдек, уларнинг республика ҳудудида бўлишлари ва рўйхатдан ўтганлигини текширган ҳолда вақтида мамлакатдан чиқиб кетиши назорат қилинишини таъминласин. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишларини олиб боришга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатсин, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси билан келишилган ҳолатлар бундан мустасно.
23. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси:
а) "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомига эга фуқаролар йиғинлари маҳаллий аҳолисини туристларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича тайёрлаш ва ўқитишни доимий асосда ташкил этсин;
б) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини киритсин;
в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда туристик йиғимни ундириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатга киришида туристик йиғимни транспорт турига қараб тўлаш тартибини жорий этиш;
туристлар томонидан туристик йиғимни мустақил равишда тижорат банклари филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўлаш механизмларини жорий этиш орқали йиғимни тўлаш усулларини кенгайтириш;
г) Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тадбиркорлик субъектларининг харажатларини қоплаш учун маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
д) Молия вазирлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда чет эл кинокомпанияларига харажатларининг бир қисмини қайтариш ("rebate") тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
е) "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан биргаликда Ўзбекистон миллий кинокомиссиясига ҳар йили:
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет эл кинокомпанияларига бепул асосда ташкилий ва ишлаб чиқариш-техник ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни амалга ошириш;
"Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мамлакат кинематографияси, кинолокацияси, кинотуризмини ва "rebate" тизимини тарғиб қилиш мақсадида халқаро кино тадбирларда миллий павильонлар ташкил қилиш ва ҳар йили "PROlogue" халқаро кинофестивали доирасида "LocationEXPOuz" маҳаллий кинолокацияларининг халқаро кўргазмасини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин;
ж) бир ой муддатда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
з) Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси билан биргаликда келгусида туризм операторлари томонидан турли туризм йўналишлари шакллантирилиши учун мамлакат ҳудудларининг ноёб туристик салоҳиятини ва истиқболли туризм намойиши объектларини доимий равишда ўрганишни ва тарғиб қилишни таъминласин.
24. Мазкур Фармонни амалга ошириш бўйича батафсил амалий тадбирлар режаси 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳар 15 кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига мазкур Фармоннинг ижроси юзасидан ахборот киритиб борилишини таъминласин.
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
26. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Транспорт вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
27. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мазкур Фармоннинг мақсад ва вазифаларини тушунтириш юзасидан оммавий ахборот воситаларида мақолалар ва тематик кўрсатувларни ташкил этсин.
28. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2019 йил 13 августдаги
ПФ-5781-сон Фармонига
1-ИЛОВА
2020 йил 1 январдан бошлаб фуқаролари учун
30 кун муддатга визасиз режим жорий
қилинадиган мамлакатлар
РЎЙХАТИ
1. Антигуа ва Барбуда
2. Барбадос
3. Белиз
4. Гренада
5. Доминикана Республикаси
6. Мексика Қўшма Штатлари
7. Гватемала Республикаси
8. Гондурас Республикаси
9. Коста-Рика Республикаси
10. Куба Республикаси
11. Никарагуа Республикаси
12. Панама Республикаси
13. Тринидад ва Тобаго Республикаси
14. Эль-Сальвадор Республикаси
15. Сент-Винсент ва Гренадинлар
16. Сент-Люсия
17. Багама Ороллари Ҳамдўстлиги
18. Доминикана Ҳамдўстлиги
19. Сент-Китс ва Невис Федерацияси
20. Ямайка.
Президентининг
2019 йил 13 августдаги
ПФ-5781-сон Фармонига
2-ИЛОВА
"Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт
коридори бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўл бўйи
инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ
ТАРКИБИ
1. А.А. Абдуҳакимов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Ишчи гуруҳ раиси
|
2. И.Р. Махкамов |
- |
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг биринчи ўринбосари
|
3. С.Х. Бекенов |
- |
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари
|
4. О.М. Умаров |
- |
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари
|
5. Ш.Ш. Шорахметов |
- |
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари
|
6. Э.Б. Искандаров |
Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазирининг ўринбосари
|
|
7. А. Х. Абдуллаев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси
|
8. Ф.У. Давруков |
- |
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари
|
9. А.А. Абдувалиев |
- |
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раиси
|
10. И.К. Жасимов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари
|
11. Б.Б. Сидиқов |
- |
"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси
|
12. У.М. Мустафоев |
- |
"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси
|
13. лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари
|
14. лавозимига кўра |
- |
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ва вилоятлар ҳокимларининг туризмни ривожлантириш бўйича вазифалар юкланган ўринбосари
|
Изоҳ: зарур ҳолатда Ишчи гуруҳга бошқа вазирлик ва идоралар вакиллари жалб этилиши мумкин.
Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига мазкур лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Президентининг
2019 йил 13 августдаги
ПФ-5781-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг туризм
салоҳиятини ривожлантириш учун қулай
шарт-шароитлар яратиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2019 йил 13 августдаги
ПФ-5781-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Миллий ва хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш
учун истиқболли хорижий мамлакатлар шаҳарлари
РЎЙХАТИ
Т/р |
Шаҳар |
Аҳоли (млн. нафар)
|
Давлат |
Аҳоли (млн. нафар) |
Чиқиб кетаётган туристлар сони
|
1. |
Сидней
|
4,6 |
Австралия Иттифоқи* |
24,6 |
9,1 |
2. |
Вена
|
1,8 |
Австрия Республикаси* |
8,8 |
7,5 |
3. |
Қоҳира
|
19,5 |
Миср Араб Республикаси |
97,5 |
6,1 |
4. |
Будапешт
|
1,7 |
Венгрия* |
9,8 |
4,2 |
5. |
Доха
|
0,8 |
Қатар Давлати |
2,6 |
2,2 |
6. |
Афина
|
0,66 |
Греция Республикаси* |
10,7 |
7,6 |
7. |
Оттава
|
0,9 |
Канада* |
37,0 |
31,2 |
8. |
Торонто
|
2,9 |
|||
9. |
Фуцзянь провинцияси
|
38,5 |
Хитой Халқ Республикаси |
1 300 |
140 |
10. |
Чунцин
|
30,4 |
|||
11. |
Шанхай
|
26,3 |
|||
12. |
Тяньцзинь
|
13,2 |
|||
13. |
Гуанчжоу
|
14 |
|||
14. |
Чэнду
|
11 |
|||
15. |
Шэньчжэнь
|
11,3 |
|||
16. |
Дунгуань
|
6,4 |
|||
17. |
Ухань
|
10,6 |
|||
18. |
Шэньян
|
7,9 |
|||
19. |
Сиань
|
5,9 |
|||
20. |
Хайнань
|
8,6 |
|||
21. |
Брюссель
|
1,1 |
Бельгия Қироллиги* |
11,3 |
8,7 |
22. |
Барселона
|
1,6 |
Испания Қироллиги* |
46,7 |
14,3 |
23. |
Мадрид
|
3,1 |
|||
24. |
Амстердам
|
0,8 |
Нидерландия Қироллиги* |
17,0 |
11,4 |
25. |
Мехико
|
8,8 |
Мексика Қўшма Штатлари** |
129,0 |
14,2 |
26. |
София
|
1,2 |
Болгария Республикаси* |
7,1 |
5,7 |
27. |
Варшава
|
1,7 |
Польша Республикаси* |
38,4 |
28,1 |
28. |
Бухарест
|
1,8 |
Руминия* |
19,5 |
9,8 |
29. |
Гонконг
|
7,3 |
Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди
|
7,3 |
3,2 |
30. |
Измир
|
4,2 |
Туркия Республикаси* |
82,9 |
9,6 |
31. |
Анқара
|
5,4 |
|||
32. |
Прага
|
1,2 |
Чехия Республикаси* |
10,5 |
8,9 |
33. |
Женева
|
0,2 |
Швейцария Конфедерацияси* |
8,4 |
7,9 |
34. |
Цюрих
|
1,4 |
|||
35. |
Киев
|
2,8 |
Украина* |
44,8 |
24,6 |
36. |
Мюнхен |
1,4 |
Германия Федератив Республикаси*
|
82,7 |
56,1 |
37. |
Фукуока
|
1,5 |
Япония* |
127,1 |
18,9 |
38. |
Осака
|
2,6 |
|||
39. |
Нагоя
|
2,2 |
**) 2020 йил 1 январдан бошлаб визасиз режим ўрнатилади
Президентининг
2019 йил 13 августдаги
ПФ-5781-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасининг туристик йўналишлари
бўйлаб автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция
қилиш бўйича инвестицион таклифлар
Т/р |
Автомобиль йўллари номи |
Жами (км) |
шу жумладан, йиллар бўйича:
|
|
2020 й.
|
2021 й. |
|||
Республика бўйича жами:
|
1126,9 |
497,2
|
629,2 |
|
шу жумладан:
|
||||
Қорақалпоғистон Республикаси
|
||||
1. |
А-380 автомобиль йўлини "Султон Увайс" зиёратгоҳи (Беруний тумани) йўналиши бўйича реконструкция қилиш.
|
0,5 |
0,5 |
|
2. |
4P-173 автомобиль йўлининг Қўнғирот - Мўйноқ йўналиши бўйича "Ҳаким ота" зиёратгоҳи қисмида 10 км ички йўлни (Мўйноқ тумани) реконструкция қилиш.
|
10 |
10 |
|
3. |
4Р-182 автомобиль йўлининг "Шарқ Юлдузи қишлоғи - Тупроқ қалъа қишлоғи" йўналиши бўйича "Султон Увайс-Боғёп" зиёратгоҳи, 20 км қисмини (Элликқалъа тумани) реконструкция қилиш.
|
0,5 |
0,5 |
|
4. |
4К-102 "Жанбас" автомобиль йўлининг 47 км қисмини (Тўрткўл тумани) реконструкция қилиш.
|
5 |
5 |
|
5. |
4Н-98 автомобиль йўлининг "Қизил қалъа" йўналиши бўйича "Қизил қалъа" фуқаролар йиғини ҳудудидаги 13 км қисмини (Беруний тумани) реконструкция қилиш.
|
1,5 |
1,5 |
|
6. |
"Жампик қалъа" археологик объекти (Қораўзак тумани) автомобиль йўлини капитал таъмирлаш.
|
13 |
13 |
|
Андижон вилояти
|
||||
7. |
А-373 автомобиль йўлининг Андижон - Хонобод йўналиши бўйича, "Қутайба Ибн Муслим" зиёратгоҳи қисмини (Жалақудуқ тумани) реконструкция қилиш.
|
10 |
10 |
|
8. |
А-373 автомобиль йўлининг Андижон - Хонобод йўналиши бўйича "Биби Сешанба" зиёратгоҳи (Қўрғонтепа тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
5 |
5 |
|
9. |
Андижон - Балиқчи автомобиль йўлининг "Тузлуқ момо" ва "Уч булоқ" зиёратгоҳи (Балиқчи тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
10. |
Андижон - Марҳамат автомобиль йўлининг "Мингтепа" археологик ёдгорлиги (Марҳамат тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
10 |
10 |
|
11. |
Бешқовоқ қишлоғи, "Манак ота" зиёратгоҳи (Хўжаобод тумани) қисмидаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
5,5 |
5,5 |
|
12. |
Миришкор қишлоғи, "Миришкор" зиёратгоҳи (Марҳамат тумани) ҳудуди қисмидаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
0,2 |
0,2 |
|
13. |
Март қишлоғи, "Қорабош ота" зиёратгоҳи (Андижон тумани) ҳудуди қисмидаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
1,5 |
1,5 |
|
Бухоро вилояти
|
||||
14. |
4Н-162 автомобиль йўлининг Бухоро шаҳри - Чорбакр қишлоғи - Юринпоён қишлоғи йўналиши бўйичаШергирон қишлоғи,"Чор Бакр" ансамбли (Бухоро тумани) 5 км қисмини реконструкция қилиш.
|
4 |
4 |
|
15. |
4К-147 автомобиль йўлининг Ғиждувон шаҳри - Шофиркон қишлоғи йўналиши бўйича (Ғиждувон тумани) 1 км қисмини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
16. |
4К-200 автомобиль йўлининг Қоракўл темир йўл станцияси - Сайёд қишлоғи - Қизилработ қишлоғи - Шахрихайбар қишлоғи йўналиши бўйича "Пойкент" археологик ёдгорлиги (Қоракўл тумани) ҳудудининг 1 км қисминиреконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
17. |
4Р-220 автомобиль йўлининг Вобкент шаҳар - Шофиркон шаҳар - Жилвон қишлоғи йўналиши бўйича "Вобкент минораси" объекти (Вобкент тумани) 26 км қисмини реконструкция қилиш.
|
1 |
1 |
|
18. |
4К-164 "г" автомобиль йўли "Хожа Муҳаммад Бобойи Самосий" зиёратгоҳи (Ромитан тумани) 0,4 км қисмини реконструкция қилиш.
|
8 |
8 |
|
19. |
4Р-75 автомобиль йўлининг 4Р66 - автомобиль йўли қисми - А380 - Варахша қишлоғи - Мохонкўл квартали - Қоракўл шаҳри автомобиль йўли,"Хожа Уббон" зиёратгоҳи (Ромитан тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
20. |
А-380 автомобиль йўлининг Ғузор - Бухоро - Нукус - Бейнау йўналиши бўйича "Хўжа Зафарон" зиёратгоҳи (Ромитан тумани) ҳудудини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
21. |
Қоровулбозор шоҳ кўчаси автомобиль йўлининг "Сардобаи Қоровулбозор" объекти (Қоровулбозор тумани) ҳудудидаги 1 км қисмини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
22. |
Қоровулбозор шоҳ кўчаси автомобиль йўлининг "Бўзачи сардобаси" объекти (Қоровулбозор тумани) ҳудудидаги 0,5 км қисмини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
23. |
4Р-75 автомобиль йўлининг 4Р-66 автомобиль йўли йўналиши бўйича - А380 - Варахша қишлоғи - Қоракўл шаҳар автойўли 72 км қисмини реконструкция қилиш, "Шабурғон ота ансамбли" зиёратгоҳи (Қоракўл тумани).
|
5 |
5 |
|
24. |
4Р-75 автомобиль йўлининг 4Р66 автомобиль йўли йўналиши бўйича - А380 - Варахша қишлоғи - Мохонкўл шаҳарчаси - Қоракўл шаҳри автомобиль йўли "Варахша" чўққиси (Жондор тумани) ҳудудини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
Жиззах вилояти
|
||||
25. |
М-39 автомобиль йўлининг "Авлиё" қишлоғи қисмини реконструкция қилиш, "Саъд Ибн Абу Ваққос" зиёратгоҳи (Ғаллаорол тумани).
|
11,2 |
11,2 |
|
26. |
М-39 4Р-36 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳар - Янгиқишлоқ қишлоғи - Қизилча қишлоғи - Қизилқум халқа йўли йўналиши бўйича 61 км қисмини, "Хонбанди" зиёратгоҳи -Янгиқишлоқ қишлоғи - Банд квартали йўналишининг 11 км 4К-236 қисмини(Фориш тумани) реконструкция қилиш.
|
18 |
18 |
|
27. |
4Р-36 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳар - Янгиқишлоқ қишлоғи - Қизилча қишлоғи - Қизилқум халқа йўли йўналиши бўйича 70 км қисмини, "Қизилқум" зиёратгоҳи - "Мажрум Арчаси" экотуристик объектининг(Фориш тумани)112 км қисмини реконструкция қилиш.
|
21,3 |
21,3 |
|
28. |
4Р-42 автомобиль йўлининг М-39 - Ғаллаорол қишлоғи - Қўйтош қишлоғи - Янгиқишлоқ шаҳарчаси йўналиши бўйича 59 км қисминиреконструкция қилиш, "Нарвон Ота" зиёратгоҳи (Фориш тумани).
|
7,8 |
7,8 |
|
29. |
4Р-40 автомобиль йўлининг Даштобод шаҳри - Зомин қишлоғи - Бахмал қишлоғи - Ғаллаорол шаҳри 53-57 км, "Зомин" дам олиш сиҳатгоҳи, "Арчамозор ота" ва "Қум ота" зиёратгоҳларининг (Зомин тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
30. |
4Р-34 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳар - Равот қишлоғи - Зомин қишлоғи - Савот қишлоғи - Ховос шаҳар йўналиши бўйича 33 км, "Парпи ота" зиёратгоҳи (Зомин тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
1 |
1 |
|
31. |
4К224 автомобиль йўлининг Қозоғистон ФУ - Тузкон кўли йўналиши бўйича 16 км,Айдар-Арнасой кўллар тизимининг (Арнасой тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
11,6 |
11,6 |
|
32. |
4Р-40 автомобиль йўлининг Даштобод шаҳри - Зомин қишлоғи - Бахмал қишлоғи - Ғаллаорол шаҳри йўналиши бўйича 91 км қисмини реконструкция қилиш, "Қирққиз" зиёратгоҳи (Бахмал тумани).
|
39 |
39 |
|
33. |
4Н-1247 автомобиль йўлининг Абай -Қирққишлоқ йўналиши бўйича 7 км қисмини реконструкция қилиш, "Шайбек ота" зиёратгоҳи (Бахмал тумани).
|
7 |
7 |
|
34. |
4Р-34 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳри - Равот қишлоғи - Зомин қишлоғи - Савот қишлоғи - Ховос шаҳри йўналиши бўйича 11 км қисмини реконструкция қилиш,"Кўрпасой", "Олтиховуз", "Увоп" зиёратгоҳлари (Шароф Рашидов тумани).
|
8,4 |
8,4 |
|
35. |
4К-234 автомобиль йўлининг Равот қишлоғи - Папалак қишлоғи - Паймарота қишлоғи йўналиши бўйича 20 км қисмини реконструкция қилиш (Шароф Рашидов тумани).
|
10 |
10 |
|
36. |
4Р-42 автомобиль йўлининг М-39- Ғаллаорол қишлоғи - Қўйтош қишлоғи -Янгиқишлоқ шаҳри йўналиши бўйича 36 км қисмини реконструкция қилиш, "Угат" зиёратгоҳи (Ғаллаорол тумани).
|
14,5 |
14,5 |
|
37. |
4Р-34 автомобиль йўлининг Жиззах шаҳри - Равот қишлоғи - Зомин қишлоғи - Савот қишлоғи - Ховос шаҳри йўналиши бўйича 83 км дан 4К-254 автомобиль йўлининг Пастки чақир қишлоғи - Баландчақир қишлоғи - Хўжамушкент қишлоғи 21 км қисмини реконструкция қилиш,"Хўжамушкент ота" зиёратгоҳи (Янгиобод тумани).
|
17 |
17 |
|
38. |
4Р-34 автомобиль йўлининг Дуоба, Бешкуби, Увол қишлоқлари, "Қоплонота", "Парпиойим", "Уволдара" (Зомин тумани) экотуристик масканлари қисмларини реконструкция қилиш.
|
13 |
13 |
|
39. |
4Р-36 автомагистралининг Фориш - Жиззах шаҳри йўналиши бўйича 60 км қисмини реконструкция қилиш Ухум, Ҳаёт, Можурум, Асраф қишлоқлари, "Можурум" экотуризм объекти, "Хонбанди" тарихий маскани, "Тоғ алқарлари буюртмахонаси", "Нурота" давлат қўриқхоналари, "Бирлашган"соғломлаштириш маскани (Фориш тумани).
|
15 |
15 |
|
40. |
4Р-36 автомобиль йўлининг Ухум - Қизилқум йўналиши бўйича 28 км қисмини реконструкция қилиш, "Oxsus Adventure" туристик комплекси (Фориш тумани).
|
28 |
28 |
|
Қашқадарё вилояти
|
||||
41. |
Китоб шаҳри - Мироқи қишлоғи автомобиль йўлини реконструкция қилиш, "Хўжаимконаги" зиёратгоҳи (Китоб тумани, Севаз қишлоғи).
|
1 |
1 |
|
42. |
Китоб шаҳри - Мироқи қишлоғи автомобиль йўлини реконструкция қилиш, "Оқсув" зиёратгоҳи (Китоб тумани).
|
0,2 |
0,2 |
|
43. |
"Хўжа Неъматилла" зиёратгоҳига олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш (Китоб тумани).
|
4,5 |
4,5 |
|
44. |
Мироқи қишлоғидан Сўкаргача бўлган автомобиль йўлиниреконструкция қилиш (Китоб тумани).
|
25 |
25 |
|
45. |
"Ҳазрат Башир" ва "Хўжа Ҳасан" зиёратгоҳларига олиб борадиган автомобиль йўлининг 3,5 км қисмини реконструкция қилиш (Китоб тумани).
|
3,5 |
3,5 |
|
46. |
"Етти туғ ота" зиёратгоҳига (Қарши тумани) олиб борадиган автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
10 |
10 |
|
47. |
"Шайх Шилви" (Қарши тумани) зиёратгоҳига олиб борадиган автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
5 |
5 |
|
48. |
"Муродбахш ота" зиёратгоҳига (Қарши тумани) олиб борадиган автомобиль йўлиниреконструкция қилиш.
|
8 |
8 |
|
49. |
"Мусофир ота" зиёратгоҳига (Ғузор тумани) олиб борадиган автомобиль йўлиниреконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
50. |
"Қумчўп ота" зиёратгоҳига (Ғузор тумани) олиб борадиган автомобиль йўлиниреконструкция қилиш.
|
6 |
6 |
|
51. |
"Исоқ ота" мажмуасига (Миришкор тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
10 |
10 |
|
52. |
"Найман ота" мақбарасига (Нишон тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
12 |
12 |
|
53. |
"Лангар ота" зиёратгоҳига (Қамаши тумани) олиб борувчи автомобиль йўлиниреконструкция қилиш.
|
5 |
5 |
|
54. |
"Ўғлонжон ота" зиёратгоҳига (Қамаши тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
10 |
10 |
|
55. |
"Мушкул ота" зиёратгоҳига (Қамаши тумани) олиб борувчи автомобиль йўлиниреконструкция қилиш.
|
5 |
5 |
|
56. |
"Хўжаипок" зиёратгоҳига (Деҳқонобод тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
15 |
15 |
|
57. |
"Кўктўнли" зиёратгоҳига (Чироқчи тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
10 |
10 |
|
58. |
"Оқ туяли" зиёратгоҳига (Чироқчи тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
4 |
4 |
|
59. |
"Имом Абу Юсуф" зиёратгоҳига (Яккабоғ тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
20 |
20 |
|
60. |
"Хўжа Илғор" зиёратгоҳига (Яккабоғ тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
25 |
25 |
|
61. |
"Шамсул Аима Ал-Ҳалвоний" зиёратгоҳига (Қарши тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
Навоий вилояти
|
||||
62. |
4N-361 автомагистралининг "Қалқон ота Сармиш" зиёратгоҳига олиб борувчи қисмини реконструкция қилиш (Навбаҳор туманидаги Сармиш дараси).
|
10 |
10 |
|
63. |
"Сангижуман" ҳудудидаги (Хатирчи тумани) 4Р-56 автомобиль йўлини (Оқтош шаҳар- Янгирабод шаҳар- Лангар қишлоғи - Чуя қишлоғи) реконструкция қилиш.
|
11 |
11 |
|
64. |
"Чашма" зиёратгоҳига олиб борувчи 4Р-57 автомагистралини "Қизилқум халқа йўли" (Нурота тумани) йўналиши бўйича реконструкция қилиш.
|
10 |
10 |
|
65. |
4Р-65 "Қизилтепа-Арабон" автомобиль йўлини реконструкция қилиш, "Тўдакўл" дам олиш маскани (Қизилтепа тумани).
|
15 |
15 |
|
66. |
4Р-57 "Конимех-Айдаркўл" автомобиль йўлини реконструкция қилиш, "Айдаркўл" дам олиш маскани (Конимех тумани).
|
10 |
10 |
|
67. |
"Лангар" қишлоғи ҳудудида 4Р-56 Оқтош шаҳар,- Янгирабод шаҳар- Лангар қишлоғи. - Чуя қишлоғи автомобиль йўлини реконструкция қилиш (Хатирчи тумани).
|
10 |
10 |
|
Наманган вилояти
|
||||
68. |
Наманган - Чортоқ -Балиқкўл автомобиль йўлини "Султон Увайс Кароний" зиёратгоҳи йўналиши бўйича реконструкция қилиш (Чортоқ тумани).
|
10 |
10 |
|
69. |
Наманган - Лола -Бектемир автомобиль йўлини "Мушкулкушод" зиёратгоҳи йўналиши бўйича реконструкция қилиш (Наманган тумани).
|
5 |
5 |
|
70. |
4Н425 Иттифоқ - Қайқи - Дўстлик автомобиль йўлини "Тирикмозор" зиёратгоҳи йўналиши бўйича реконструкция қилиш (Учқўрғон тумани).
|
3 |
3 |
|
71. |
4К-438 Ўнҳаёт - Шўрқўрғон - Ахси - Гулистон автомобиль йўлининг 3-7 км қисмини реконструкция қилиш, "Девона бува" зиёратгоҳи (Уйчи тумани).
|
5 |
5 |
|
72. |
4К-439 Дахякота - Жийдакапа - Ахси автомобиль йўлининг "Дахяк ота" зиёратгоҳи 4-6 км қисмини (Уйчи тумани) реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
73. |
Наманган тумани "Бибимушкулкушод" зиёратгоҳи (Наманган тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
1,5 |
1,5 |
|
74. |
"Девона Охунбува" зиёратгоҳи (Наманган тумани)автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
1,3 |
1,3 |
|
75. |
Карвон кўчаси "Отчопар Эшон" зиёратгоҳи (Чуст тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
1,1 |
1,1 |
|
76. |
Ойбек кўчаси "Ҳожа Абдураҳмон Ибн Авф" зиёратгоҳи (Чуст тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
1 |
1 |
|
77. |
"Ҳожаи Дод" зиёратгоҳига (Чуст тумани) олиб борадиган автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
0,3 |
0,3 |
|
78. |
"Кўкёр" зиёратгоҳи (Янгиқўрғон тумани) йўналиши бўйича 4К-421 Кўкёр-Муғол-Оқтом автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
8 |
8 |
|
79. |
"Нанай" туристик зонаси (Янгиқўрғон тумани) йўналиши бўйича 4М-1521 Нанай-Қайроқи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
5 |
5 |
|
80. |
Заркент-Мамай туристик зонаси (Янгиқўрғон тумани) йўналиши бўйича 4Н-466 Заркент-Мамай автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
14 |
14 |
|
81. |
4Н-421 Янгиҳаёт-Узоқ-Шилви-Заркент (Янгиқўрғон тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
12 |
12 |
|
82. |
"Султон Увайс Қароний" зиёратгоҳи (Чортоқ тумани) 4Р-119 Чортоқ - Калишоҳ - Балиқкўл - Ҳазратишоҳ, автомобиль йўлининг 28 км қисмини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
83. |
"Садамозор мақбараси" зиёратгоҳи (Чортоқ тумани) 4Р-118 Жийдакапа - Уйчи - Чортоқ - Янгиқўрғон - Заркент автомобиль йўлининг 28 км қисмини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
84. |
"CHARTAK RESSORT" ҚК санатория ва соғломлаштириш маркази (Чортоқ тумани) 4К-425 Шўркент - Гулшан - Кушон автомобиль йўлининг 11 км қисмини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
85. |
"Лангар ота" зиёратгоҳи (Чортоқ тумани) 4Н-1515А Чортоқ - Булон қишлоғи автомобиль йўлининг 5 км қисмини реконструкция қилиш.
|
5 |
5 |
|
Самарқанд вилояти
|
||||
86. |
"Муҳаммад ал-Бухорий" зиёратгоҳи (Пайариқ тумани) М-37 Самарқанд - Бухоро автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
87. |
"Абдураҳмон ад-Доримий" зиёратгоҳи (Тойлоқ тумани) М-39 Самарқанд - Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
4 |
4 |
|
88. |
"Хўжа Аҳрор Валий" мажмуасига (Самарқанд тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
89. |
"Ҳазрати Довуд" зиёратгоҳи (Нуробод тумани) М-39 Самарқанд - Термиз автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
11 |
11 |
|
90. |
М-39 Самарқанд - Термиз,"Хўжа Чорчинор" зиёратгоҳи (Ургут тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
15 |
15 |
|
91. |
М-39 Самарқанд - Термиз (Ургут тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
11 |
11 |
|
92. |
М-39 Самарқанд - Бухоро йўналиши бўйича "Добусия Шаҳристон" мажмуасига (Пахтачи тумани) олиб борувчи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
18 |
18 |
|
93. |
М-37 Самарқанд - Бухоро,"Кўк ота" зиёратгоҳи (Нарпай тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
18 |
18 |
|
94. |
М-37 Самарқанд - Бухоро,"Маҳдуми Аъзам" зиёратгоҳи (Оқдарё тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
1 |
1 |
|
95. |
"JV МАN Auto Uzbekistan" ҚКдан "Зарафшон" миллий боғигача (Самарқанд шаҳри) 6 км узунликдаги автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
6 |
6 |
|
96. |
Жомбой - Пайариқ йўналиши бўйича автомобиль йўлининг "Қамчин ота" зиёратгоҳи (Жомбой тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
1 |
1 |
|
Сирдарё вилояти
|
||||
97. |
Гулистон - Ховос - Зомин автомобиль йўлининг"Ховособод" зиёратгоҳи (Ховос тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
15 |
15 |
|
98. |
Гулистон шаҳри - Гулистон тумани автомобиль йўлининг"Романовлар" черкови ва уйи (Гулистон тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
25 |
25 |
|
99. |
Бахт - Сайхунобод автомобиль йўлининг "Нуроташаҳарчасиқолдиғи" тарихий жойи (Сайхунобод тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
15 |
15 |
|
100. |
М-39 Тошкент - Термиз - Тошкент автомобиль йўлининг "Мирзаработтепалиги" тарихий жойи (Оқолтин тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
Сурхондарё вилояти
|
||||
101. |
М-39 автомобиль йўлининг Термиз - Музработ - Ангор - Шеробод йўналиши бўйича "Омонхона" санаторияси (Бойсун тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
20 |
20 |
|
102. |
М-41 автомобиль йўлининг Термиз - Сариосиё йўналиши бўйича "Сангардак" санаторияси (Сариосиё тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
13 |
13 |
|
Тошкент вилояти
|
||||
103. |
А-373 автомобиль йўлининг М-39 Гулистон -Бўка - Ангрен - Қўқон автомобиль йўли йўналиши бўйича 12 км қисмини ва 4К761 - Муротали қишлоғи - Керовчи қишлоғи - Ўзбекистон қишлоғи автомобиль йўли йўналиши бўйича "Қирққиз она" зиёратгоҳи (Пискент тумани) 3 км қисмини реконструкция қилиш.
|
4,8 |
4,8 |
|
104. |
4Р15 А-373 автомобиль йўлининг Тошкент - Ўш - Қизилтоғ шаҳри - Паркент шаҳри - Янгибозор қишлоғи автомобиль йўли йўналиши бўйича Намданак қишлоғи (Паркент тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
16 |
16 |
|
105. |
4К-784 автомобиль йўлининг Оққўрғон - Рамазон қишлоғи - Бўка шаҳри - Муротали қишлоғи йўналиши бўйича "Қорахўжа бува" зиёратгоҳи (Бўка тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
8 |
8 |
|
106. |
4Р-15 автомобиль йўлининг А-373 Тошкент - Ўш - Қизилтоғ шаҳри - Паркент шаҳри - Янгибозор қишлоғи автомобиль йўли йўналиши бўйича Заркент қишлоғи, "Заркент ота" зиёратгоҳи (Паркент тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
5 |
5 |
|
107. |
4Р-187а автомобиль йўлининг Қизилтоғ шаҳри - Паркент шаҳри - "Кумушкон" дам олиш зонаси йўналиши бўйича "Бобо мочин" зиёратгоҳи (Бўка тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
7 |
7 |
|
108. |
М-39 автомобиль йўлининг Олма-ота - Бишкек - Тошкент - Термиз ва М-34 Тошкент - Душанбе йўналиши бўйича "Chinoz white fish" МЧЖ туристик кўнгилочар мажмуаси (Чиноз тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
21 |
21 |
|
109. |
М-39 автомобиль йўлининг Олма-ота - Бишкек - Тошкент - Термиз йўналиши бўйича "Деҳқонобод" МФЙ, "Сунбула" дам олиш зонаси (Чиноз тумани) қисмини реконструкция қилиш.
|
6 |
6 |
|
110. |
4Р-6 автомобиль йўлининг Тошкент - Чирчиқ - Чимён йўналиши бўйича Чирчиқ шаҳар А.Қодирий кўчаси, Бобур ҳайкали (Чирчиқ шаҳри) қисмини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
111. |
4Р-8 автомобиль йўлининг М-39 автомобиль йўли - Май - Чирчиқ йўналиши бўйича Чирчиқ шаҳар А.Қодирий кўчаси, "Амир ўғли Хасан" масжиди (Чирчиқ шаҳри) қисмини реконструкция қилиш.
|
16 |
16 |
|
112. |
"Лашкарак" МФЙ, "Лашкарак" дам олиш зонаси (Ангрен шаҳри) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
16,5 |
16,5 |
|
113. |
А-373 автомобиль йўлининг М-39 -Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон - Андижон - Ўш йўналиши бўйича "Геолог" МФЙ қисмини реконструкция қилиш,"Кўлбулоқ" археологик ҳудуди (Ангрен шаҳри).
|
5 |
5 |
|
114. |
А-373 автомобиль йўлининг М-39 -Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон - Андижон - Ўш йўналиши бўйича "Гулбоғ" МФЙ қисмини реконструкция қилиш, "Гулбоғ тепа - Чиннибек ота" зиёратгоҳи (Ангрен шаҳри).
|
2 |
2 |
|
115. |
"Мулло бобо" зиёратгоҳи, "Лашкарак" МФЙ (Ангрен шаҳри) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
16,5 |
16,5 |
|
Фарғона вилояти
|
||||
116. |
4Р-150 автомобиль йўлининг Қўқон - Мулкобод - Гулбоғ - Пунгон автомобиль йўли йўналиши бўйича 1 км қисмини реконструкция қилиш,"Дахмаи Шоҳон" мақбараси (Қўқон шаҳри).
|
0,5 |
0,5 |
|
117. |
4К-883 автомобиль йўлининг Янгиқўрғон - Қўрғонча - Жовавтомобиль йўли йўналиши бўйича"Муҳаммад Жалил Подшоҳпирим" зиёратгоҳи (Бувайда тумани) 15 км қисмини реконструкция қилиш.
|
4,5 |
4,5 |
|
118. |
4Р-147 автомобиль йўлининг Марғилон шаҳри - Риштон шаҳри - Ўқчи қишлоғи - Каримдевона қишлоғи - Конибодом қишлоғи автомобиль йўли йўналиши бўйича 41 км қисмини реконструкция қилиш,"Хўжа Илғор" зиёратгоҳи (Риштон тумани)
|
1,5 |
1,5 |
|
119. |
4К-873б автомобиль йўли, Беш Капа қишлоғи 1 км қисмини реконструкция қилиш,"Соҳиби Ҳидоя" зиёратгоҳи (Риштон тумани).
|
1,5 |
1,5 |
|
120. |
А-373 Тошкент - Ўш, Каркидон сув омборининг кириш қисми, Намуна ва Толмозор қишлоқлари (Қува тумани)автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
4,5 |
4,5 |
|
Хоразм вилояти
|
||||
121. |
4Р-265 Урганч - Хива, "Боғишамол" тарихий ёдгорлиги (Хива тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
6 |
6 |
|
122. |
4К-953А Урганч - Боғот - Ҳазорасп, "Калажикқалъа" туризм комплекси (Боғот тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
9 |
9 |
|
123. |
4Р-158 Урганч - Ҳазорасп,"Ҳазорасп қалъаси" тарихий ёдгорлиги (Ҳазорасп тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
124. |
4Р-164 Хонқа - Янгиариқ қишлоғи - Чиғирчи қишлоғи - Хива шаҳри,"Шайх Мухтор Валий мақбараси" (Янгиариқ тумани) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
22 |
22 |
|
125. |
4R-163 Боғот - Янгиариқ - Хива - Қўшкўпир - Шовот - Гурлан автомобиль йўлини "Огаҳий уй музейи"гача реконструкция қилиш.
|
2,2 |
2,2 |
|
126. |
4R-164 Хонқа - Янгиариқ - Чиғирчи - Хива,"Валико плюс" фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
7,0 |
7,0 |
|
127. |
4R-164 Хонқа - Янгиариқ - Чиғирчи - Хива, "Немис меннонитлари" қишлоғи автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
9,0 |
9 |
|
128. |
4N-1933 Хонқа - Янгиариқ - Писканиқ - Хива - Чиғирчи,"Эшон Ровот" ва "Хива қоракўл" фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
8,0 |
8 |
|
129. |
4R-163 Боғот - Янгиариқ - Хива - Қўшкўпир - Шовот - Гурлан, "Чодра ҳовли" ҳудуди автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
1,2 |
1,2 |
|
130. |
4R-163с автомобиль йўлини Боғот - Янгиариқ - Хива - Қўшкўпир - Шовот - Гурлан, "Қалажиғ қалъа" фермер хўжалиги (экотуризм) йўналиши бўйича реконструкция қилиш.
|
7,8 |
7,8 |
|
131. |
"Ҳазорасп минораси" ҳудуди4R-156 Ҳазорасп шоссесиавтомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
4,0 |
4 |
|
132. |
4K-985 Гурлан - Вазир - Деҳқонобод, "Йўлдош Хўжа" фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
6,0 |
6,0 |
|
133. |
4R-169 Гурлан - Гулистон,"Гурлан Чашмаси" фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
0,5 |
0,5 |
|
134. |
4R-160 Гурлан - Досимбий - Ўзбекистон,"Оқморқа" фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
12,0 |
12 |
|
135. |
4N-1921 Гурлан - Есабий,"Гурланлик Исломбек" фермер хўжалиги (экотуризм) автомобиль йўлини реконструкция қилиш.
|
10,0 |
10 |
|
Тошкент шаҳри
|
||||
136. |
Чуқурсой ва Қорасарой кўчалари орасидаги Қорасарой кўчаси "Иброҳим ота" мақбараси қисмини реконструкция қилиш.
|
0,5 |
0,5 |
|
137. |
Сағбон ва Қорасарой кўчалари орасидаги Қорасарой кўчаси Мадкаримбой мадрасаси қисминиреконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
138. |
Зарқайнар ва Қорасарой кўчалари орасидаги Зарқайнар кўчаси"Бароқхон" мадрасаси қисминиреконструкция қилиш.
|
1 |
1 |
|
139. |
Қорасарой кўчаси "Султонхожи" мақбараси қисминиреконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
140. |
Чустий маҳалласи"Чилла ота" зиёратгоҳикўчасини реконструкция қилиш,"Чустий" МФЙ
|
2 |
2 |
|
141. |
Лутфий ва Чўпон ота кўчалари орасидаги "Чўпон ота" қабристони ва комплекси ҳудудидаги қисмини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
142. |
Чўпон ота ва Усмон Носир кўчалари орасидаги "Биродарлик" монументи ҳудудидаги қисминиреконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
143. |
"Боғишамол" маданий-кўнгилочар боғ ҳудудидаги Фозилтепа кўчасиниреконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
144. |
Усмон Носир кўчасини "Гранд синема" кинотеатри йўналиши бўйича реконструкция қилиш.
|
1 |
1 |
|
145. |
"Гулшан" маданий-кўнгилочар боғ ҳудудидаги Ш.Бурхонов ва Интизор кўчаларини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
146. |
"Локомотив" кўнгилочар боғи ҳудудидаги Темур Малик кўчасини реконструкция қилиш.
|
2 |
2 |
|
147. |
Лайлакқўнди, Беруний, Самарқанд дарвоза кўчалари орасидаги "ЖАР" спорт-соғломлаштириш комплекси йўналиши бўйича қисмини реконструкция қилиш.
|
3 |
3 |
|
148. |
Эски Сарикўл ва А.Фитрат кўчалари орасидаги "Limpopo" аквапарки томон йўналиш бўйича қисмини реконструкция қилиш.
|
1 |
1 |
Президентининг
2019 йил 13 августдаги
ПФ-5781-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2019 йил 13 августдаги ПФ-5781-сон Фармонини
амалга ошириш бўйича батафсил
АМАЛИЙ ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Т/р |
Фармоннинг бандлари |
Ижро муддатлари |
Назорат учун масъуллар
|
|
вазирликлар ва идоралардан |
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасидан
|
|||
1. |
1. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2019 йил 1 октябрдан бошлаб халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ "Қарши", "Нукус" ва "Термиз" халқаро аэропортларида "бешинчи ҳаво эркинлиги"ни қўллаган ҳолда, шунингдек, "Бухоро" халқаро аэропортида "бешинчи ҳаво эркинлиги"ни хорижий давлатлар фуқароларини ташишда қўллаган ҳолда "Очиқ осмон" режимини жорий этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда хорижий давлатларнинг авиация маъмуриятларини ва чет эл авиаташувчиларини "Очиқ осмон" режими жорий этилаётган Ўзбекистон халқаро аэропортларининг рўйхати тўғрисида, шу жумладан дипломатик каналлар орқали хабардор этишни таъминласин. |
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 сентябргача
Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш
|
И.Махкамов, И.Неъматов, А.Аккулов |
А.Арипов, Р.Гулямов |
2. |
2. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ: а) 2020 йил 1 январдан: туризм фаолияти субъектлари ва авиаташувчиларнинг хорижий мамлакатлардан Ўзбекистонга чартер рейсларини ташкил қилиш бўйича харажатларининг бир қисми ҳар бир хорижий турист учун, у республика ҳудудида камида беш кеча тунаб қолган тақдирда, 20 АҚШ доллари, қиш мавсумида (20 ноябрдан 20 февралгача) эса 50 АҚШ доллари миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тенг улушларда қоплаб берилади; хорижий кинокомпанияларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотлар (кино-, теле ва видеофильм, клип, мультфильм, анимелар) яратишдаги харажатларининг бир қисми ("rebate") Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалга оширилган харажатларнинг 20 фоизигача, лекин битта маҳсулот учун 300 минг АҚШ долларидан ошмаган миқдорда қоплаб берилади; Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Ўзбекистоннинг тарихий ва афсонавий шахслари тўғрисидаги тўлиқ метражли бадиий, қисқа метражли бадиий, хроникал ҳужжатли фильмларни суратга олиш учун лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин 3 миллиард сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади; тадбиркорлик субъектларининг республика ҳудудларида (Тошкент шаҳридан ташқари) чет эл таомларига ёки алоҳида йўналишга ихтисослаштирилган мавзули овқатланиш шохобчаларини, шунингдек, "караоке" заллари ва туристик қўнгилочар муассасаларни ташкил этиш харажатларининг бир қисми Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир лойиҳа учун 10 миллион сўм миқдорида қопланади; Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича моддий маданий мерос объектлари ҳудудларига 5 тоннадан юқори вазнга эга катта ҳажмли автотранспорт воситаларининг киришига чеклов қўйилади; ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритилган маданий мерос объектлари ва давлат муҳофазасига олинган тарихий ёки маданий ёдгорликлар ҳудудида фақат мамлакатимизда ишлаб чиқарилган сувенир маҳсулотлари сотилади; б) 2019 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси: энг юқори туризм салоҳиятига эга бўлган фуқаролар йиғинлари (шаҳарча, қишлоқ, овуллар ҳамда шаҳар, шаҳарча, қишлоқ ва овулларнинг маҳаллалари) рўйхатини шакллантиради; ушбу фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 20 тадан кам бўлмаган оилавий меҳмон уйлари ташкил этилганда ва туристлар учун камида беш хил хизмат турлари (яшаш ва/ёки овқатланиш бўйича хизматлардан ташқари) кўрсатилган тақдирда уларга "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомини беради; в) 2020 йилдан бошлаб "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақоми берилган фуқаролар йиғинлари "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурларига биринчи навбатда киритилади; г) "Uzbekistan Airports" АЖга республиканинг халқаро аэропортлари таклифларига кўра: аэропорт томонидан кўрсатиладиган хизматлар (Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган авиакомпанияларга кўрсатиладиган хизматлардан ташқари) учун ставкалар ҳамда йиғимларни белгилаш ва ўрнатиш; аэропортнинг авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини сақлаш учун зарурий инфратузилмани кенгайтириш ва модернизация қилиш; маҳаллий ёки хорижий юридик шахслар билан танлов асосида авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини етказиб бериш бўйича шартномалар, шунингдек, уларни мамлакатнинг халқаро аэропортларига рейсларни, шу жумладан транзит рейсларни амалга оширувчи маҳаллий ёки хорижий авиакомпанияларга сотиш бўйича шартномалар тузиш ҳуқуқи берилади.
|
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 ноябргача Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш |
Т.Ишметов, А.Аккулов, И.Махкамов |
А.Абдухакимов, Р.Гулямов |
3. |
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3217-сон қарори билан ташкил этилган Туризмни ривожлантириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгашнинг (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига қуйидаги ваколатларни бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин: Мувофиқлаштирувчи кенгашга жойлардаги салоҳиятли ҳудудларни ўрганиш асосида туризм инфратузилмаси объектларини ривожлантириш ҳудудларини ташкил этиш бўйича таклифлар киритиш; туризм инфратузилма объектларини жойлаштириш учун салоҳиятли ҳудудларда режалаштириш ва лойиҳалаштириш ишларини ташкил этиш; туризм соҳасига инвестициялар жалб этиш бўйича инвесторлар билан музокаралар олиб бориш, улар билан инвестициявий келишув ва шартномаларни имзолаш, шунингдек, инвесторлар томонидан лойиҳани амалга ошириш бўйича мажбуриятлар қабул қилинган ҳолда уларга ер участкаларини ўрнатилган тартибда "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончаси орқали тақдим этиш масаласини кўтариш.
|
2019 йил 1 октябргача |
А.Аккулов, А.Абдуллаев |
А.Арипов, Б.Мавлонов |
4. |
4. 2020 йил 1 январдан бошлаб 1-иловага мувофиқ мамлакатларнинг фуқаролари учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирган кундан эътиборан 30 кун муддатга визасиз режим белгилансин.
|
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 декабргача |
А.Камилов, А.Азизов, П.Бобожонов, И.Махкамов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
5. |
5. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш ва автомагистраль йўллари бўйлаб туризм хизматларини ташкил этишни назарда тутувчи Андижон вилоятининг Хонобод шаҳридан Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрига боғланган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳригача "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин. |
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 ноябргача Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш
|
А.Аккулов, И.Махкамов, С.Бекенов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
6. |
6. "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридори бўйлаб автомагистраль йўллари ва йўлбўйи инфратузилмаси ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда - Ишчи гуруҳ) 2-иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин ва унга қуйидаги ваколатлар берилсин: капитал ва жорий таъмирга муҳтож йўл участкаларини аниқлаш, шунингдек,яратиладиган йўл бўйи инфратузилмаси объектларининг жойлашувини белгилаш; йўл бўйи инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш учун тадбиркорларга рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтишда (ер участкаларини ажратиш, қурилишга рухсат олиш) кўмаклашиш; тегишли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатига кирувчи муаммоли масалаларни (йўл кўрсаткичлар ўрнатиш, санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва бошқалар) ҳал этиш бўйича топшириқларнинг бажарилишини назорат қилиш.
|
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 ноябргача Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш |
А.Аккулов, С.Бекенов, И.Махкамов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
7. |
7. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан туризм учун инновацион бизнес ғоя ва стартапларни амалга ошириш мақсадида лойиҳа ташаббускорларига лойиҳа қийматининг 30 фоизи, лекин 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда грантлар ажратилади. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси бир ой муддатда амалга оширилиши тавсия этиладиган туризм учун инновацион бизнес ғоя ва стартаплар рўйхатини тасдиқласин.
|
Ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш |
А.Аккулов |
А.Абдухакимов, Р.Гулямов |
8. |
8. Ўзбекистон Республикасининг туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. |
Ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш
|
А.Аккулов, С.Бекенов, И.Махкамов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
9. |
9. 2023 йил 1 январга қадар қуйидагилар: а) етиб бориш қийин бўлган ва чекка жойларда (аҳоли яшаш пунктларидан камида 10 км ёки қаттиқ қопламали автомобиль йўлларидан 5 км узоқликда) кемпинглар ва "сафари" туризмини ташкил этиш бўйича туризм хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар алоҳида автоном инфратузилмани яратган тақдирда мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўлови тўлашдан; б) юридик шахслар, уларнинг лойиҳа ташкилотлари, бош пудратчи ва субпудратчи ташкилотлари жаҳон стандартларига мос ва зарур маданий кўнгилочар инфратузилмаларига эга гольф мажмуаларини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида: фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғидан; лойиҳани амалга ошириш учун жалб этиладиган хорижий мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш фонди қисми бўйича ягона ижтимоий тўловдан; лойиҳани амалга ошириш учун зарур бўлган товарларни, шу жумладан "вақтинча олиб кириш" божхона режимида олиб киришда божхона божи ва акциз солиғидан; в) намунавий лойиҳалар бўйича замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш ва (ёки) уларнинг фаолиятини ташкил этишни амалга оширувчи юридик шахслар мазкур фаолият тури бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи, ер солиғи ва мол-мулк солиғи, шунингдек, ягона солиқ тўловини тўлашдан; г) Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган дор (осма) йўлларини, "банжи-жампинг" ва "зиплайн" аттракционларини, бошқариладиган (дирижабл,ҳаво шари) ва бошқарилмайдиган (эркин учиш) аэростатлар, гондолалар, "рафтинг" ва "флайбординг" учун ускуналар, шунингдек, "buggy car", фаэтонлар, жойлаштириш воситаси сифатида тунаб қолиш учун жиҳозланган (ғилдирак устидаги уйлар) ёки кафе-фургонларга айлантирилган ("фудтрак") ер усти транспорт воситалари божхона божи ва акциз солиғидан озод этилсин.
|
Ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш |
Т.Ишметов, Б.Мусаев, А.Аккулов |
А.Абдухакимов, Р.Гулямов |
10. |
10. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан Жиззах, Наманган ва Сурхондарё вилоятларида махсус туризм зоналарини ривожлантириш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Жиззах, Наманган, Сурхондарё ва бошқа вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда туризм зоналарини ривожлантириш ва инвестицияларни жалб қилишнинг батафсил режасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Туризм зоналарида инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш устидан назорат: "Зомин" бўйича - Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзоқов; "Нанай" бўйича - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов; "Бойсун" бўйича - Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
|
2019 йил 1 октябргача |
А.Аккулов, С.Бекенов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
11. |
11. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати тузилмасида бошқарув ходимларининг белгиланган умумий штат бирликлари доирасида архитекторлар, картографлар, шаҳарсозлик ва қурилиш муҳандисларидан таркиб топган, 15 штат бирлигидан иборат Туризм зоналари ва кластерларини ривожлантириш бошқармаси ташкил этилсин ва унга туризм инфратузилма объектларини жойлаштиришни режалаштириш ва лойиҳалаш бўйича ишларни ташкил этиш вазифалари юклансин.
|
2019 йил 1 сентябргача |
А.Аккулов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
12. |
12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг: мамлакатда туризм соҳасини ривожлантириш ва оммалаштиришга муносиб ҳисса қўшган жамоат тузилмалари вакилларига ва хориждаги ватандошларга уларнинг фаолиятини тегишли нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан баҳолаш натижалари бўйича топшириладиган "Туризм соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" кўкрак нишонини таъсис этиш; "Туризм ўқув-консалтинг мaркaзи" дaвлaт унитaр корхонaси негизида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш институтини (кейинги ўринларда - Институт) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
|
2019 йил 1 октябргача |
А.Аккулов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
13. |
13. Қуйидагилар Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин: туризм соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш, ушбу соҳадаги илмий тадқиқотлар ва илмий-амалий ишланмаларни мувофиқлаштириш, тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш; туризм тармоғи учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги ўқув дастурлари ҳамда таълим шаклларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; хорижий мутахассислар ва ўқитувчиларни жалб қилган ҳолда туризм соҳаси ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш; туризм тармоғи учун кадрлар тайёрловчи ўқув таълим муассасалари фаолиятини илмий-услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, консалтинг ва ўқув марказлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш; ягона тест синови тизими асосида гидлар, экскурсия етакчилари, йўриқчи-кузатувчилар учун малака сертификатини бериш.
|
2019 йил 1 октябргача |
А.Аккулов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
14. |
14. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси икки ой муддатда: Институтнинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаган ҳолда унинг Уставини; Институтнинг тузилмаси ва штат жадвалини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин. Институт ходимларининг меҳнатга ҳақ тўлаш даражаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ходимларига тенглаштирилсин. Институт Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Буюк Ипак йўли кўчаси, 115а-уй манзилига жойлаштирилсин.
|
2019 йил 1 октябргача |
А.Аккулов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
15. |
15. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг илтимосномаси келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида тадбиркорлик субъектларига замонавий санитария-гигиена шохобчаларини қуриш учун 80-100 квадрат метр ўлчамда ер участкалари электрон аукционга қўйилмасдан ажратилиши юзасидан шахсий жавобгарлиги белгилансин. |
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 ноябргача Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш
|
А.Аккулов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
16. |
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда: Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ ва Паркент туманларида, Жиззах вилоятининг Зомин туманида электр энергияси, газ, сув таъминоти ва канализация иншоотларини, шунингдек, автомобиль йўлларини жадал реконструкция қилиш бўйича инвестиция лойиҳаларини келгусида Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Давлат инвестиция дастурига киритишни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин; "Обод қишлоқ" ва "Обод маҳалла" давлат дастурлари доирасида ажратиладиган маблағларни биринчи навбатда "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомидаги фуқаролар йиғинларини ободонлаштириш, шу жумладан ички автомобиль йўлларини таъмирлаш, электр энергия, газ ва сув таъминоти, канализация тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, мобил алоқа ва интернетни яхшилаш мақсадида қўшимча базавий станцияларни ўрнатиш учун йўналтириш чораларини кўрсин.
|
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 октябргача Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш |
А.Аккулов, Б.Ходжаев, Т.Ишметов, С.Бекенов |
А.Арипов, Д.Кучкаров, А.Абдухакимов |
17. |
17. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги: а) "Uzbekistan Airports" АЖ, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши билан биргаликда "Очиқ осмон" режими жорий қилинаётган Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиш-қўниш йўллари, ҳаракатланиш йўллари, қўмондонлик-диспетчерлик пунктлари, аэронавигация жиҳозлари ва стационар ер усти алоқа тармоқларининг реконструкция қилинишини таъминласин; б) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда 2020-2022 йиллар давомида 4-иловага мувофиқ миллий ва хорижий авиакомпанияларни жалб қилиш учун истиқболли хорижий мамлакатлар шаҳарлари билан авиақатновларни босқичма-босқич йўлга қўйиш чораларини кўрсин; в) 2020 йил 1 январга қадар ҳамкорликни ва парвозлар географиясини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг ҳаво қатнови тўғрисидаги ҳукуматлараро битимларининг хатловдан ўтказилишинива қайта кўриб чиқилишини таъминласин; г) 2020 йил 1 январга қадар радиотехника жиҳозларини босқичма-босқич модернизация қилиш ва аэронавигация хизматларини кўрсатиш ҳажмини ошириш дастурини ишлаб чиқсин; д) "Uzbekistan Airways" АЖ, "Uzbekistan Airports" АЖ ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда "Uzbekistan Airways" АЖ ва "Uzbekistan Airports" АЖни ривожлантириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи барқарор бизнес-моделни ишлаб чиқсин: қайтарилмайдиган ва багажсиз тарифлардан фойдаланиш йўли билан авиақатновлар нархларини оптималлаштириш бўйича халқаро тажрибани жорий этиш; аэропорт инфратузилмасини қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш ва модернизация қилиш дастури; ҳаво кемаларини ишлаб чиқарувчи етакчи хорижий компанияларни жалб қилган ҳолда ҳаво кемаларига техник хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириш; авиация ёнилғиси ва ёқилғи-мойлаш материалларини узлуксиз етказиб беришни таъминлаш чоралари; авиачипталарнинг онлайн савдоси имкониятларини кенгайтириш ва электрон авиа юк варақаларини расмийлаштириш тизимини жорий қилиш; Ўзбекистон Республикаси ичида вилоятлараро йўналишлар бўйича авиақатновларни, шу жумладан яқин ва ўрта масофаларга учишга мўлжалланган ҳаво кемаларидан фойдаланиш ҳисобига ривожлантириш; республика ичида норентабел қатновларни амалга оширувчи авиаташувчиларни субсидиялаш механизмини амалда жорий қилиш; е) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда аэропортлар томонидан кўрсатиладиган хизматлар учун табақалаштирилган тарифлар ва йиғимларни ҳисоблаш методикасини тасдиқласин ва республиканинг ҳар бир аэропорти кесимида кўрсатиладиган хизматлар учун тарифлар ва йиғимларни қайта кўриб чиқиш чораларини кўрсин; ж) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Қурилиш вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда вертолётларда йўловчи ташиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани, учиб ўтиш ҳудудларини хатловдан ўтказиш, шунингдек, вертолёт майдонларини лойиҳалаштириш ва қуриш асосида юридик шахслар томонидан вертолёт техникасидан фойдаланган ҳолда авиация хизматларини кўрсатиш тартибини жорий этиш чораларини кўрсин; з) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда 2019 йил 1 сентябрга қадар, шу жумладан юридик шахслар томонидан шахсий кабинет орқали гуруҳ йўл ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда мобил иловалар орқали чипталар мавжудлигини кузатиш ва онлайн брон қилиш имкониятини назарда тутувчи "E-ticket" онлайн чипта савдосининг шаффоф тизимини ишга тушириш ҳамда ишлатиш чораларини кўрсин; и) "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар халқаро аэропортлар йўловчиларига қулай логистикани яратиш учун мамлакатимиз ва чегарадош давлатлар шаҳарлари ўртасида транспорт алоқаларини (автобус ва темир йўл қатновлари) таъминлаш бўйича режа ишлаб чиқсин; к) Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати билан биргаликда 2019 йил 1 декабрга қадар халқаро ташувчилар томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни тақдим қилиш тартиби ҳақидаги низом лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
|
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 октябргача Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш |
И.Махкамов, А.Аккулов, Н.Шарипов, Т.Ишметов |
А.Арипов, Р.Гулямов |
18. |
18. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур Фармоннинг 5-иловасида назарда тутилган инвестиция таклифларининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
|
2019 йил 1 октябргача |
Б.Усманов С.Бекенов |
Д.Кучкаров, Р.Гулямов |
19. |
19. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки икки ой муддатда хорижий туристларга республика ҳудудида халқаро тўлов карталари ёрдамида тўловларни амалга ошириш имкониятини яратиш мақсадида миллий тўлов тизимини халқаро тўлов тизимлари билан интеграция қилиш чораларини кўрсин.
|
2019 йил 1 октябргача |
И.Норкулов |
Д.Кучкаров, Р.Гулямов |
20. |
20. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги бир ой муддатда визани расмийлаштириш тартиб-таомилини соддалаштириш, аризаларни кўриб чиқиш муддатларини мақбуллаштириш ва тақдим қилинадиган ҳужжатлар рўйхатини қисқартиришни, шунингдек, электрон ҳужжатлар айланмасини жорий этишни назарда тутган ҳолда хорижий фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикасига келиш ва кетиш визаларини расмийлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин.
|
2019 йил 1 сентябргача |
А.Камилов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
21. |
21. Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати 2020 йил 1 январга қадар туристларнинг рўйхатдан ўтганлигини ҳисобга олишни, шунингдек, уларнинг республика ҳудудида бўлишлари ва рўйхатдан ўтганлигини текширган ҳолда вақтида мамлакатдан чиқиб кетиши назорат қилинишини таъминласин. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тегишли дастурий таъминот тизими ишлаб чиқилсин.
|
2020 йил 1 январгача |
А.Азизов, А.Аккулов |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
22. |
22. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ЮНЕСКО Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган моддий маданий мерос объектлари ҳудудида ободонлаштириш ва қурилиш ишларини олиб боришга йўл қўймаслик юзасидан қатъий назорат ўрнатсин, ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси билан келишилган ҳолатлар бундан мустасно. |
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 октябргача Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш
|
Н.Юлдашев |
Б.Мавлонов |
23. |
23. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси: а) "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомига эга фуқаролар йиғинлари маҳаллий аҳолисини туристларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича тайёрлаш ва ўқитишни доимий асосда ташкил этсин; б) икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Фуқаролар йиғинларига "Туризм маҳалласи", "Туризм қишлоғи" ёки "Туризм овули" мақомини бериш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини киритсин; в) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда туристик йиғимни ундириш механизмларини такомиллаштириш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин: хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатга киришида туристик йиғимни транспорт турига қараб тўлаш тартибини жорий этиш; туристлар томонидан туристик йиғимни мустақил равишда тижорат банклари филиаллари, туристик ахборот марказлари ва электрон ахборот тизимлари орқали тўлаш механизмларини жорий этиш орқали йиғимни тўлаш усулларини кенгайтириш; г) Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Тадбиркорлик субъектларининг харажатларини қоплаш учун маблағ ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин; д) Молия вазирлиги, "Ўзбеккино" Миллий агентлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аудиовизуал маҳсулотларни яратишда чет эл кинокомпанияларига харажатларининг бир қисмини қайтариш ("rebate") тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин; е) "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи билан биргаликда Ўзбекистон миллий кинокомиссиясига ҳар йили: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан чет эл кинокомпанияларига бепул асосда ташкилий ва ишлаб чиқариш-техник ёрдам кўрсатиш бўйича вазифаларни амалга ошириш; "Ўзбеккино" Миллий агентлиги ҳузуридаги Миллий кинематографияни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан мамлакат кинематографияси, кинолокацияси, кинотуризмини ва "rebate" тизимини тарғиб қилиш мақсадида халқаро кино тадбирларда миллий павильонлар ташкил қилиш ва ҳар йили "PROlogue" халқаро кинофестивали доирасида "LocationEXPOuz" маҳаллий кинолокацияларининг халқаро кўргазмасини ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун маблағлар ажратилишини таъминласин; ж) бир ой муддатда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан грантлар ажратиш тартиби тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин; з) Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси билан биргаликда келгусида туризм операторлари томонидан турли туризм йўналишлари шакллантирилиши учун мамлакат ҳудудларининг ноёб туристик салоҳиятини ва истиқболли туризм намойиши объектларини доимий равишда ўрганишни ва тарғиб қилишни таъминласин.
|
Чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш - 2019 йил 1 октябргача Чора-тадбирлар режасининг ижро ҳолати тўғрисида ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш |
А.Аккулов, И.Махкамов, Т.Ишметов Ф.Зокиров |
А.Абдухакимов, Б.Мавлонов |
Президентининг
2019 йил 13 августдаги
ПФ-5781-сон Фармонига
7-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 2 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-4861-сон Фармонининг 12-банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатларга кўра меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун асбоб-ускуналар, техника, хомашё, бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, қурилиш ва бошқа материалларни (шужумладан мебель ва инвентарь) олиб кириш учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан 5 йил муддатга озод қилинсин".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5326-сон Фармони 8-бандида:
"б" кичик банди "бошқа материалларни" сўзларидан кейин "(шу жумладан мебель ва инвентарь)" сўзлари билан тўлдирилсин;
"в" кичик бандидан "туризм соҳасидаги" сўзлари чиқариб ташлансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5611-сон Фармонида:
а) 2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясига илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида
туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясига
ИЛОВА
2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида
туризм соҳасини ривожлантириш Концепциясини
амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари
Т/р |
Кўрсаткичлар номи
|
2018 й. |
2019 й. |
2020 й. |
2021 й. |
2022 й. |
2023 й. |
2024 й. |
2025 й. |
1. |
Ўзбекистонга ташриф буюрадиган хорижий туристлар сони (минг киши)
|
5 346 |
6 041 |
7 010 |
8 410 |
10 010 |
10 600 |
11 250 |
11 810 |
2. |
Туризм хизматлари экспорти (млн АҚШ доллари)
|
1 041 |
1 180 |
1 360 |
1 620 |
1 900 |
2 000 |
2 080 |
2 170 |
3. |
Ички туристлар сони (мингта ташриф)
|
15 493 |
16 100 |
17 230 |
18 806 |
20 317 |
21 867 |
23 404 |
25 010 |
4. |
Меҳмонхоналар ва шу каби жойлаштириш воситалари сони (дона)
|
914 |
1 100 |
1 620 |
2 200 |
2 600 |
2 800 |
2 900 |
3 050 |
5. |
Жойлаштириш воситаларидаги хоналар сони (минг)
|
20,2 |
24 |
35 |
47 |
55 |
59 |
62 |
64 |
6. |
Жойлаштириш воситаларидаги ўринлар сони (минг)
|
41 |
49 |
72 |
95 |
110 |
122 |
124 |
128 |
7. |
Туроператорлар сони (нафар)
|
983 |
1 100 |
1 190 |
1 250 |
1 320 |
1 390 |
1 420 |
1 450 |
Изоҳ: Прогноз қилинаётган кўрсаткичларга туризмни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурларни амалга ошириш натижаларидан келиб чиққан ҳолда ўзгартиришлар киритилиши мумкин";
б) 4-иловадаги 2, 4, 5, 11, 13, 29, 38, 39, 45, 47, 52, 54, 60, 64, 65, 66, 68, 69, 76 ва 78-бандлар чиқариб ташлансин.
Изоҳ: мазкур илованинг 3-банди "б" кичик банди 2020 йил 1 январдан кучга киради.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 15 август
"Халқ сўзи", 2019 йил 15 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 19 август, 33-сон, 571-модда