Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 01.08.2019 й. 07-сон "Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 26.08.2019 й. 3177-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
26.08.2019 й.
N 3177
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВЕТЕРИНАРИЯ ВА ЧОРВАЧИЛИКНИ
РИВОЖЛАНТИРИШ ДАВЛАТ
ҚЎМИТАСИНИНГ
01.08.2019 й.
N 07
ҚАРОРИ
Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация
қилиш хизматлари учун ундириладиган
тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 мартдаги ПҚ-4254-сон "Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги 748-сон "Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ҳайвонларнинг эгаларидан идентификация қилиш хизматлари учун ундириладиган тўловлар миқдори ва шартлари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Раис Б. Норқобилов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 26 август
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 31 август, 35-сон, 631-модда