Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.2019 й. 744-сон "Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
06.09.2019 й.
N 744
БАНК ФАОЛИЯТИ СОҲАСИДА РУХСАТ БЕРИШ
ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР
ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПҚ-4127-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 56-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 3-сон, 24-модда) билан тасдиқланган Банк фаолияти соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги директори А.А. Назиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 7 сентябрь