Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг 26.08.2019 й. 324-сон "Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш хамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.10.2019 й. 3187-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
03.10.2019 й.
N 3187
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ АДМИНИСТРАЦИЯСИ
ҲУЗУРИДАГИ АХБОРОТ ВА ОММАВИЙ
КОММУНИКАЦИЯЛАР АГЕНТЛИГИ
ДИРЕКТОРИНИНГ
26.08.2019 й.
N 324
БУЙРУҒИ
Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот
хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон
Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки
унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни
аттестациядан ўтказиш хамда иш самарадорлигини
баҳолаш тартиби тўғрисидаги низомни
тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПҚ-4366-сон "Оммавий ахборот воситалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Давлат органлари ва ташкилотлари ахборот хизмати раҳбарини лавозимга тайинлашни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ёки унинг ҳудудий бошқармалари билан келишиш, уларни аттестациядан ўтказиш ҳамда иш самарадорлигини баҳолаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор в.б. К. Алламжонов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 3 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 7 октябрь, 40-сон, 759-модда