Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.10.2019 й. 849-сон "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
05.10.2019 й.
N 849
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА ТАШҚИ САВДО
ВАЗИРЛИГИ ҲУЗУРИДАГИ ИНВЕСТИЦИЯ
ЛОЙИҲАЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ МАРКАЗИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 23 майдаги ПҚ-4332-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Махкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш маркази тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Э.М. Ғаниев ҳамда Ўзбекистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 5 октябрь