Марказий банк Бошқарувининг 14.09.2019 й. 22/6-сон "Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 25.10.2019 й. 1728-4-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
25.10.2019 й.
N 1728-4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
14.09.2019 й.
N 22/6
ҚАРОРИ
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия
ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 июлдаги ПҚ-4400-сон "Микромолиявий хизматлар оммабоплигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2007 йил 8 сентябрдаги 23/1-сон қарори (рўйхат рақами 1728, 2007 йил 12 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 41-42-сон, 426-модда) билан тасдиқланган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. Нурмуратов
ИЛОВА
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия
ҳисобини юритиш тўғрисидаги йўриқномага
киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"3. Микрокредит ташкилотларининг бухгалтерия операцияларини ҳисобварақларда акс эттириш мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақлари режасига (бундан буён матнда ҳисобварақлар режаси деб юритилади) асосан амалга оширилади.".
2. 6-банддаги "1-илова" деган сўзлар "1-1-илова" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 67-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Дебет 54401 - "Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар".
4. Қуйидаги мазмундаги 98-1-банд билан тўлдирилсин:
"98-1. Чет эл валютасида сотиб олинган асосий воситалар балансда божхона юк декларациясини расмийлаштириш санасидаги Марказий банк курси бўйича миллий валютада акс эттирилади ва чет эл валютаси курсининг ўзгариши муносабати билан қайта баҳоланмайди.".
5. 119-банднинг иккинчи хатбошиси, 120-банднинг 1-кичик банди тўртинчи хатбошиси ва 140-банднинг иккинчи хатбошисидаги "Бошқа хусусий мулклар" деган сўзлар "Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
6. 121-банднинг "б" кичик бандидаги "энг кам иш ҳақининг" деган сўзлар "базавий ҳисоблаш миқдорининг" деган сўзлар билан алмаштирилсин.
7. 158-1-бандда:
учинчи хатбошисидан "(микроқарз)" деган сўз чиқариб ташлансин;
қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
"Жисмоний шахсларга чет эл валютасида кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини чет эл валютасида ҳисобга олиш тақиқланади.".
8. 158-4-банднинг бешинчи хатбошисидан "(микроқарз)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.
9. 158-6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"158-6. Чет эл валютасидаги актив ва мажбуриятларни қайта баҳолашда юзага келган курс фарқлари микрокредит ташкилоти томонидан молиявий натижаларга тўғри олиб бориш усули билан олиб борилади.".
10. 158-8, 158-9 ва 158-10-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин.
11. 1-илова мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 1-иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
12. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 2-иловасига мувофиқ таҳрирдаги 1-1-илова билан тўлдирилсин.
1-ИЛОВА
"Микрокредит ташкилотларида
бухгалтерия ҳисобини юритиш
тўғрисидаги йўриқномага
1-ИЛОВА
Микрокредит ташкилотларида бухгалтерия ҳисоби
ҲИСОБВАРАҚЛАРИ РЕЖАСИ
I. Ҳисобварақлар режасининг умумий тавсифи
Мазкур ҳисобварақлар режаси микрокредит ташкилотларида микромолиявий операцияларнинг бухгалтерия ҳисобини акс эттириш учун асос бўлиб хизмат қилади ҳамда микрокредит ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг ҳисобини юритиш, таҳлил қилиш, гуруҳлаш ва уларга доир ҳисоботларни тузишда қўлланадиган Бош китоб ҳисобварақлари рўйхатидан иборатдир.
Хатоларни тўғрилаш ва ҳисоб сиёсатидаги ўзгаришлар бўйича тузатишлар киритишда, ҳисобварақларнинг таърифларида кўзда тутилмаган бўлса ҳам ҳисобварақларнинг дебет ва кредитлари бўйича тузатиш ўтказмалари беришга рухсат берилади.
Микрокредит ташкилотларининг ҳисобварақлар режаси бухгалтерия ҳисобининг кўп валютали тизимига асосланган бўлиб, чет эл валютасидаги операцияларнинг ҳисоби юритилиши мумкин бўлган барча ҳисобварақларда хорижий валютадаги операциялар ҳисобини акс эттириш имконини беради. Ҳар бир валюта тури бўйича синтетик ҳисобни юритиш учун - алоҳида Бош китоб, таҳлилий (аналитик) ҳисобни юритиш учун эса Ёрдамчи китоблар очилади. Ҳар бир валюта бўйича Бош китобларнинг тегишли баланс ҳисобварақларидаги суммалар Ёрдамчи китоблардаги суммалар йиғиндисига мос келиши керак. Микрокредит ташкилоти томонидан амалга ошириладиган ҳар бир операция тегишли валюта тури бўйича Бош ва Ёрдамчи китобларда рўйхатга олиниши керак. Ҳисобот санасида Бош китобларнинг хорижий валюталар бўйича жами суммалари миллий валютага ўтказилади ва ҳисобот даври давомида амалга оширилган барча операциялар бўйича микрокредит ташкилотининг жамланма баланси тузилади.
Ҳисобварақларни кодлаштириш қуйидаги мақсадлар учун ишлаб чиқилган:
ҳисобварақларнинг Бош ва Ёрдамчи китобларда жойланишини енгиллаштириш;
ҳисобварақларни бир тизимда таснифлаш ва гуруҳлашга ёрдам бериш;
ҳисоб жараёнларини автоматлаштиришни енгиллаштириш;
операциялар ёзувини тезлаштириш.
Баланс ҳисобварақларининг Бош китобда кодлаштирилиш тизими қуйидаги схема бўйича бешта белгидан иборатлиги қабул қилинган:
С |
MM
|
SS |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
C |
Ҳисобварақ туркуми (категорияси):
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
1 |
Актив
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2 |
Мажбуриятлар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
3 |
Капитал
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
4 |
Даромадлар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
5 |
Харажатлар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
9 |
Кўзда тутилмаган ҳолатлар
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
MM |
Ҳисобварақ туркумига тегишли асосий ҳисобварақлар (биринчи тартиб)
|
|
|
SS |
Асосий ҳисобварақларга тегишли субҳисобварақлар (иккинчи тартиб)
|
Рақамли кодлаштиришга қуйидаги зарур шартлар жойлаштирилган:
жамланма ҳисобварақлар учун ММ ва/ёки SS ноль рақамларига эга (масалан, 10000-"Активлар", 10100-"Кассадаги нақд пул ва бошқа тўлов ҳужжатлари" ва бошқалар);
"Активлар" бўлимидаги "... зарарларни қоплаш захираси" сарлавҳали субҳисобварақлар учун SS ўрнида 99 рақами қабул қилинган.
Ёрдамчи китобда шахсий ҳисобварақлар қуйидаги схема бўйича кодлаштирилади:
CCCCC |
|
VVV |
|
K |
|
SSSSSSSS |
|
NNN |
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ҳисобварақнинг тартиб рақами |
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Микрокредит ташкилотининг ёки мижознинг хос рақами |
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
|
|
|
Назорат калити |
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
|
|
Валюта коди |
|
||||||||||||
|
|
|
|||||||||||||||
|
Баланс ҳисобварағи |
|
Бундан ташқари, операцияларни бошқариш мақсадида Ёрдамчи китобларга Марказий банк, микрокредит ташкилотлари менежменти (бошқариши) учун зарур бўлган батафсил ахборотлар билан таъминловчи қўшимча маълумотлар киритилади.
Ҳисобварақлар режасида ҳар бир ҳисобварақнинг актив ёки пассив бўлиши аниқ белгилаб қўйилган, актив-пассив қолдиқларга эга бўладиган айрим ҳисобварақлар бундан мустасно. Актив ҳисобварақларга "Активлар", "Харажатлар" ва "Кўзда тутилмаган ҳолатлар" бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари, пассив ҳисобварақларга "Мажбуриятлар", "Капитал" ва "Даромадлар" бўлимларидаги баланс ҳисобварақлари тааллуқлидир.
Активларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида "Активлар" бўлимига контр-актив ҳисобварақлари, мажбуриятларнинг реал қийматини акс эттириш мақсадида эса "Мажбуриятлар" бўлимига контр-пассив ҳисобварақлар киритилган.
Баъзи ҳисобварақлардан ташқари "Активлар" ликвидлилик, "Мажбуриятлар" эса муддатлилик тамойилларига асосан таснифланган.
Мазкур ҳисобварақлар режасида ҳар бир иккинчи тартибли баланс ҳисобварағи учун ҳисобварақ таърифи берилган бўлиб, унда ҳисобварақнинг дебети ва кредити бўйича қандай операцияларни акс эттириш ҳамда таҳлилий (аналитик) ҳисобини юритиш кўрсатилган. Батафсил таҳлилий (аналитик) ҳисоб юритиш учун микрокредит ташкилотларида шахсий ҳисобварақлардан ташқари қўшимча журнал ҳисоби ва реестрлар юритилиши мумкин.
"Даромадлар" ва "Харажатлар" бўлими учун таҳлилий (аналитик) ҳисоб кўрсатилмаган бўлиб, ушбу бўлимлардаги ҳисобварақлар микрокредит ташкилоти ички ҳисобварақлари ҳисобланади. Микрокредит ташкилотлари Марказий банк талаблари ва ички ҳисоб сиёсатидан келиб чиққан ҳолда мазкур ҳисобварақларда таҳлилий (аналитик) ҳисобни юритиш тартибини ўзлари белгилайдилар.
II. Ҳисобварақлар рўйхати
Код |
Номи
|
10000 |
АКТИВЛАР
|
10100 |
Кассадаги нақд пуллар
|
10101 |
Кассадаги пул маблағлари
|
10109 |
Йўлдаги нақд пуллар
|
|
|
10500 |
Банкларга қўйилган депозитлар ва бошқа маблағлар
|
10503 |
Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар
|
10505 |
Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар
|
10507 |
Банкларга қўйилган муддатли депозитлар
|
10509 |
Йўлдаги нақдсиз маблағлар
|
10597 |
Банкларга қўйилган бошқа маблағлар
|
|
|
11100 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари Факторинг
|
11101 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари Факторинг
|
11103 |
Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари Факторинг
|
11105 |
Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари Факторинг
|
11195 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича дисконт (контр-актив)
|
11199 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
12400 |
Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар
|
12401 |
Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар
|
12405 |
Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар
|
12409 |
Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар
|
12499 |
Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
12500 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
|
12501 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
|
12505 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар
|
12509 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар
|
12599 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
12700 |
Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
|
12701 |
Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар
|
12705 |
Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар
|
12709 |
Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар
|
12799 |
Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
14800 |
Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар
|
14801 |
Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар
|
14809 |
Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар
|
14899 |
Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
14900 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
|
14901 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
|
14909 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар
|
14999 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
15100 |
Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
|
15101 |
Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар
|
15109 |
Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар
|
15199 |
Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
15600 |
Микролизинг (молиявий ижара)
|
15607 |
Микролизинг
|
15617 |
Муддати ўтган микролизинг
|
15619 |
Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг
|
15699 |
Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
15700 |
Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар
|
15701 |
Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги микроқарзлар
|
15703 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар
|
15707 |
Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар
|
15709 |
Суд жараёнидаги микролизинг
|
15799 |
Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
16100 |
Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар
|
16102 |
Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар
|
16104 |
Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар
|
|
|
16300 |
Олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
|
16301 |
Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
|
16307 |
Микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
|
16309 |
Микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
|
16323 |
Микролизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар
|
16377 |
Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар
|
16397 |
Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
|
|
|
16400 |
Ҳисобланган фоизсиз даромадлар
|
16401 |
Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар
|
16405 |
Ҳисобланган жарима ва пенялар
|
16409 |
Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад
|
16413 |
Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар
|
16499 |
Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
16500 |
Асосий воситалар
|
16501 |
Ер
|
16505 |
Тугалланмаган қурилишлар
|
16509 |
Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатлари
|
16511 |
Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
|
16515 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи
|
16519 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
|
16529 |
Транспорт воситалари
|
16531 |
Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
|
16535 |
Мебель, мослама ва жиҳозлар
|
16539 |
Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
|
16549 |
Операцион ижарага берилган асосий воситалар
|
16551 |
Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
|
16561 |
Омбордаги асосий воситалар
|
16563 |
Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
|
16575 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар
|
16579 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
|
|
|
16600 |
Номоддий активлар
|
16601 |
Номоддий активлар
|
16605 |
Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив)
|
16609 |
Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар
|
16617 |
Гудвилл
|
16699 |
Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
16700 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар
|
16701 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар
|
16707 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси
|
16799 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
19900 |
Бошқа активлар
|
19901 |
Майда харажатлар
|
19907 |
Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар
|
19908 |
Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар
|
19909 |
Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи
|
19911 |
Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
19921 |
Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар
|
19925 |
Олдиндан тўланган харажатлар
|
19931 |
Муддати кечиктирилган солиқлар
|
19941 |
Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар
|
19945 |
Тугатилган ва тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
19995 |
Суд жараёнидаги бошқа активлар
|
19997 |
Бошқа активлар
|
19999 |
Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)
|
|
|
20000 |
МАЖБУРИЯТЛАР
|
21400 |
Жалб қилинган қарз маблағлар
|
21402 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари
|
21404 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари
|
|
|
21600 |
Олинган қисқа муддатли кредитлар
|
21606 |
Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар
|
21610 |
Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар
|
21614 |
Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар
|
21618 |
Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа муддатли кредитлар
|
21622 |
Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
|
21626 |
Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
|
21696 |
Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар
|
|
|
22000 |
Олинган узоқ муддатли кредитлар
|
22006 |
Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар
|
22010 |
Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар
|
22014 |
Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар
|
22018 |
Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар
|
22022 |
Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
|
22026 |
Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
|
22096 |
Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар
|
|
|
22100 |
Лизинг (молиявий ижара) бўйича мажбуриятлар
|
22102 |
Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
|
22104 |
Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
|
|
|
22200 |
Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар
|
22203 |
Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар
|
22205 |
Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар
|
|
|
22400 |
Тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар
|
22402 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар
|
22404 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар
|
22408 |
Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар
|
22410 |
Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар
|
22414 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар
|
22496 |
Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар
|
|
|
22500 |
Ҳисобланган солиқлар
|
22502 |
Ҳисобланган фойда солиқлари
|
22504 |
Ҳисобланган бошқа солиқлар
|
22506 |
Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар
|
22508 |
Муддати кечиктирилган солиқлар
|
22510 |
Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов
|
22512 |
Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар
|
|
|
22800 |
Муддати узайтирилган даромадлар
|
22812 |
Келгуси давр фоизли даромадлари
|
22814 |
Грант маблағлари
|
22896 |
Бошқа муддати узайтирилган даромадлар
|
|
|
23600 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар
|
23602 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар
|
23696 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича мукофот
|
23698 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича дисконт (контр-пассив)
|
|
|
29800 |
Бошқа мажбуриятлар
|
29801 |
Мижозлар билан ҳисоб-китоблар
|
29802 |
Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар
|
29803 |
Микрокредит ташкилотлари ходимлари билан ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар
|
29805 |
Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар
|
29807 |
Тўланиши лозим бўлган дивидендлар
|
29830 |
Таъсисчи (акциядор)лар нинг устав капиталини (акциялар учун обуна маблағларини) ошириш мақсадида қўйилган маблағлари
|
29896 |
Бошқа мажбуриятлар
|
|
|
30000 |
КАПИТАЛ
|
30300 |
Микрокредит ташкилотининг устав капитали
|
30301 |
Устав капитали
|
30315 |
Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли акциялар
|
30318 |
Чиқарилган устав капитали - Оддий акциялар
|
30321 |
Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Имтиёзли (контр-пассив)
|
30324 |
Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Оддий (контр-пассив)
|
|
|
30600 |
Қўшимча капитал
|
30603 |
Қўшимча капитал - Имтиёзли акциялар
|
30606 |
Қўшимча капитал - Оддий акциялар
|
|
|
30900 |
Захира капитали
|
30903 |
Умумий захира фонди
|
30905 |
Текинга олинган мулклар
|
30908 |
Бошланғич қийматга нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси
|
|
|
31200 |
Тақсимланмаган фойда
|
31203 |
Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)
|
31206 |
Соф фойда (зарар) (актив-пассив)
|
|
|
31700 |
Ўзлаштирилган грант маблағлари
|
31701 |
Ўзлаштирилган грант маблағлари
|
|
|
40000 |
ДАРОМАДЛАР
|
40400 |
Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар
|
40401 |
Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар
|
40403 |
Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар
|
40405 |
Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар
|
40407 |
Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар
|
|
|
42000 |
Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
42001 |
Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
42005 |
Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
42009 |
Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
|
|
42100 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42101 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42105 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42109 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
|
|
42300 |
Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42301 |
Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42305 |
Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42309 |
Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
|
|
44200 |
Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
44201 |
Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
44209 |
Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
|
|
44300 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
44301 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
44309 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
|
|
44500 |
Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
44501 |
Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
44509 |
Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
|
|
44700 |
Суд жараёнидаги микроқарзлар ва микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
44701 |
Суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
44703 |
Суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
|
|
44900 |
Бошқа фоизли даромадлар
|
44901 |
Бошқа фоизли даромадлар
|
|
|
45100 |
Микролизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар
|
45105 |
Микролизинг бўйича фоизли даромадлар
|
45117 |
Муддати ўтган микролизинг бўйича фоизли даромадлар
|
45119 |
Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг бўйича фоизли даромадлар
|
45121 |
Суд жараёнидаги микролизинг бўйича фоизли даромадлар
|
|
|
45200 |
Фоизсиз даромадлар
|
45201 |
Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар
|
45217 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар Факторинг
|
|
|
45400 |
Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда
|
45401 |
Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда
|
|
|
45900 |
Бошқа фоизсиз даромадлар
|
45901 |
Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар
|
45909 |
Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
|
45913 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
|
45917 |
Грант маблағларидан олинган даромад
|
45921 |
Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши
|
45994 |
Бошқа фоизсиз даромадлар
|
|
|
50000 |
ХАРАЖАТЛАР
|
50600 |
Жалб қилинган маблағлар бўйича фоизли харажатлар
|
50601 |
Таъсисчи (акциядор)ларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар
|
50603 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар
|
|
|
53100 |
Қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
53101 |
Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар
|
53105 |
Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар
|
53109 |
Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
53113 |
Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
53117 |
Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
53121 |
Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
53195 |
Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
|
|
54100 |
Узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54101 |
Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54105 |
Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54109 |
Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54113 |
Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54117 |
Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54121 |
Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54195 |
Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
|
|
54200 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича фоизли харажатлар
|
54202 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича фоизли харажатлар
|
|
|
54400 |
Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар
|
54401 |
Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар
|
|
|
54900 |
Бошқа фоизли харажатлар
|
54902 |
Бошқа фоизли харажатлар
|
|
|
55100 |
Фоизсиз харажатлар
|
55106 |
Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари
|
|
|
55300 |
Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар
|
55301 |
Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар
|
|
|
55900 |
Бошқа фоизсиз харажатлар
|
55902 |
Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
|
55906 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларни/ активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
|
55995 |
Бошқа фоизсиз харажатлар
|
|
|
56100 |
Микрокредит ташкилоти ходимларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар
|
56102 |
Иш ҳақи
|
56106 |
Микрокредит ташкилоти ходимлари учун имтиёзлар
|
56110 |
Тиббий, стоматология хизматлари ва шифохонада даволаш харажатлар
|
56114 |
Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар
|
56118 |
Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар
|
56122 |
Жамғармаларга бадаллар
|
56195 |
Микрокредит ташкилоти ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар
|
|
|
56200 |
Ижара ва сақлаш (таъминот) харажатлари
|
56202 |
Ижара тўлови
|
56206 |
Сув тўлови
|
56210 |
Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари
|
56214 |
Таъмирлаш ва таъминот харажатлари
|
56218 |
Қўриқлаш хизмати харажатлари
|
|
|
56300 |
Хизмат сафари ва транспорт харажатлари
|
56302 |
Хизмат сафари харажатлари
|
56306 |
Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар
|
56310 |
Микрокредит ташкилоти мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар
|
56314 |
Ёқилғи харажатлари
|
|
|
56400 |
Маъмурий харажатлар
|
56402 |
Реклама ва эълон харажатлари
|
56406 |
Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари
|
56410 |
Почта, телефон, факс бўйича харажатлар
|
56414 |
Ҳужжат маркалари учун харажатлар
|
56418 |
Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар
|
56500 |
Репрезентация ва хайрия
|
56502 |
Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари
|
56506 |
Аъзолик бадаллари
|
56510 |
Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари
|
|
|
56600 |
Эскириш харажатлари
|
56602 |
Микрокредит ташкилоти бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси
|
56610 |
Транспорт воситаларининг эскириш суммаси
|
56614 |
Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси
|
56618 |
Номоддий активларнинг эскириш суммаси
|
56622 |
Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси
|
56626 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси
|
56630 |
Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси
|
56632 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси
|
|
|
56700 |
Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар
|
56702 |
Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари
|
56706 |
Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати учун тўлов харажатлари
|
56710 |
Суғурта харажатлари
|
56714 |
Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар
|
56718 |
Жарима ва пеня харажатлари
|
56722 |
Суд жараёни ва/ёки активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар
|
56795 |
Бошқа операцион харажатлар
|
|
|
56800 |
Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56802 |
Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56814 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56832 |
Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56834 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56838 |
Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56840 |
Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56842 |
Суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56895 |
Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
|
|
56900 |
Фойда солиғини баҳолаш
|
56902 |
Фойда солиғини баҳолаш
|
|
|
90000 |
КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
|
90300 |
Қимматли қоғозлар
|
90329 |
Акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари
|
90337 |
Акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг сотиб олинган қимматли қоғозлари
|
|
|
90900 |
Савдога оид молиялашлар
|
90966 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари Факторинг
|
90993 |
Кафолат ва кафилликлар
|
|
|
91500 |
Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
|
91501 |
Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар
|
91505 |
Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари
|
|
|
91700 |
Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбуриятлари
|
91709 |
Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбурияти
|
|
|
91800 |
Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) мажбуриятлари
|
91816 |
Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти
|
|
|
91900 |
Қарздорларнинг микроқарз, микрокредит ва микролизинг мажбуриятлари
|
91901 |
Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари
|
91905 |
Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари
|
|
|
94500 |
Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар |
94501 |
Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар
|
94502 |
Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар
|
94503 |
Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар
|
|
|
95400 |
Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари
|
95413 |
Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар
|
95497 |
Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари
|
|
|
96300 |
Кўзда тутилмаган ҳолатлар контр-ҳисобварақлари
|
96314 |
Микрокредит ташкилотининг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ
|
96331 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ
|
96335 |
Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ
|
96337 |
Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ
|
96345 |
Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
|
96349 |
Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
|
96351 |
Микрокредит ташкилотининг микроқарзлар, микрокредит ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ
|
96358 |
Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ
|
96381 |
Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ(талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ
|
96397 |
Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ
|
III. Ҳисобварақларнинг таърифи
Код |
Номи
|
|
|
10000 |
АКТИВЛАР
|
10100 |
КАССАДАГИ НАҚД ПУЛЛАР
|
10101 |
Кассадаги пул маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг кассасидаги банкнот ва тангалар кўринишидаги нақд пул маблағларининг ҳисоби юритилади. Касса операцияларини амалга ошириш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тартибга солинади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг кассасига келиб тушган пул маблағларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг кассасидан тўланган пул маблағлари, шунингдек, хизмат кўрсатувчи банкка топшириладиган ортиқча пул маблағларининг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
|
|
|
10109 |
Йўлдаги нақд пуллар Ҳисобварақнинг таърифи: йўлдаги нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкка ва бошқа кредит ташкилотларига жўнатилган нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қабул қилувчи банк томонидан уларнинг кассага қабул қилинганлиги тўғрисидаги тасдиқномаси асосида нақд пул, чек ва бошқа тўлов ҳужжатлари суммасини ҳисобдан чиқариш амалга оширилади. Таҳлилий ҳисоб қабул қилувчи банк бўйича, шунингдек, нақд пуллар, чеклар ва бошқа тўлов ҳужжатлари тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
10500 |
БАНКЛАРГА ҚЎЙИЛГАН ДЕПОЗИТЛАР ВА БОШҚА МАБЛАҒЛАР
|
10503 |
Банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
10505 |
Банкларга қўйилган жамғарма депозитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган жамғарма депозитлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган жамғарма депозитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида жамғарма депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб банклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
10507 |
Банкларга қўйилган муддатли депозитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган муддатли депозитлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган муддатли депозитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида муддатли депозитларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб банклар ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
10509 |
Йўлдаги нақдсиз маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: ушбу ҳисобварақда микрокредит ташкилотининг банкдаги депозит ҳисобварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг банкдаги депозит ҳисобварағига кирим қилинадиган, лекин келиб тушмаган нақдсиз пул маблағлари акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида банкдан олинган депозит ҳисобварағи кўчирмаси асосида нақдсиз пул маблағлар суммасини ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
10597 |
Банкларга қўйилган бошқа маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган, микрокредит ташкилотининг банкларга қўйилган маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида банкларга қўйилган бошқа маблағларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида бошқа маблағларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк ва депозитлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
11100 |
СОТИБ ОЛИНГАН ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗЛАРИ - ФАКТОРИНГ
|
11101 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзлари - жўнатилган товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар учун ўз мижозлари (маҳсулот етказиб берувчи) томонидан инкассога қўйилган тўлов талабномаларининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган мижозларнинг дебиторлик қарзларининг номинал қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган дебиторлик қарзларининг қиймати, қайта таснифланган ва 11103 - "Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг", 11105 - "Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" ҳисобварақларга ўтказилган, шунингдек, бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
11103 |
Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг Ҳисобварақнинг таърифи: белгиланган қоидаларга мувофиқ муддати ўтган деб таснифланган сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" ҳисобварағидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзларининг суммаси, шунингдек қайта таснифланган ва 11105 - "Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" ҳисобварағига ўтказилган сотиб олинган муддати ўтган дебиторлик қарзларининг қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
11105 |
Суд жараёнидаги сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган суд жараёнидаги дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 11101 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг", 11103 - "Муддати ўтган сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ ва/ёки тўланмаган қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан қопланган ёки ҳисобдан чиқарилган дебиторлик қарзлари суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
11195 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича дисконт (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ номинал қиймати билан сотиб олиш нархи ўртасидаги салбий фарқ, яъни дисконт ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг дебиторлик қарзини унинг тўлиқ номинал қийматидан паст нархда сотиб олгандаги дисконт суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида дисконт амортизацияси, шунингдек, қарздор томонидан дебиторлик қарзларини қисман ёки тўлиқ қоплаш натижасида ёки бошқа шахслар ҳисобига кечиб юборилганда ҳисобдан чиқарилган дисконт суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
11199 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: қарздордан сумма ундириб олинмаган ва/ёки баҳолашда сумма ундириб олинишига шубҳа туғилган ҳолларда сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
12400 |
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР
|
12401 |
Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга берилган микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
12405 |
Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар Ҳисобварақнинг таърифи: жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 - "Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар", 12409 - "Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар", 14801 - "Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар", 14809 - "Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар" ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган жисмоний шахсларга берилган муддатида тўланмаган микроқарзларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, микроқарзларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12499 - "Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
12409 |
Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар Ҳисобварақнинг таърифи: микроқарз шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12401 - "Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар" ва 12405 - "Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар" ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12499 - "Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
12499 |
Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
12500 |
ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР
|
12501 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
12505 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган (қопланмаган) қисқа муддатли ва узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар", 12509 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар", 14901 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар", 14909 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатида тўланмаган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўланган, микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12599 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
12509 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12501 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар" ва 12505 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш 12599 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
12599 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
12700 |
ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР
|
12701 |
Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йил муддатгача жисмоний шахсларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
12705 |
Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган қисқа муддатли ва узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 - "Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар", 12709 - "Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар", 15101 - "Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар", 15109 - "Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган юридик шахсларга берилган муддатида тўланмаган барча микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредитларнинг бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 - "Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағи ҳисобидан чиқарилган ҳамда қарздорлар томонидан тўланган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
12709 |
Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 12701 - "Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар" ва 12705 - "Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира 12799 - "Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган қопланган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
12799 |
Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
14800 |
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР
|
14801 |
Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга жисмоний шахсларга берилган микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
14809 |
Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар Ҳисобварақнинг таърифи: микроқарз шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14801 - "Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар" ва 12405 - "Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14899 - "Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан чиқарилган микроқарзларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
14899 |
Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
14900 |
ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР
|
14901 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар Ҳисобварақниннг таърифи: берилган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга якка тартибдаги тадбиркорларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
14909 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган ва 14901 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар" ва 12505 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар" ҳисобварақларидан мазкур ҳисобвараққа ўтказилган ва якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 14999 - "Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан чиқарилган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
14999 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
15100 |
ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР
|
15101 |
Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган санадан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юридик шахсларга берилган микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган ва/ёки бошқа мақоми бўйича қайта таснифланган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
15109 |
Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит шартномаси ҳамда унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган, 15101 - "Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар" ва 12705 - "Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган ва юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган микрокредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган, қайта таснифланган ва/ёки кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун захира ҳисобидан 15199 - "Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидан чиқарилган микрокредитларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
15199 |
Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микрокредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
15600 |
МИКРОЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА)
|
15607 |
Микролизинг Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан берилган микролизинг бўйича олиниши лозим бўлган суммалар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида микролизинг бўйича соф инвестиция суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида асосий қарз сўндирилганда келиб тушган пул маблағлари, шунингдек 15617 - "Муддати ўтган микролизинг" ва 15619 - "Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг" ҳисобварақларига ҳамда Марказий банк меъёрий ҳужжатларида кўзда тутилган бошқа ҳисобварақларга ўтказилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
15617 |
Муддати ўтган микролизинг Ҳисобварақнинг таърифи: микролизинг бўйича муддати ўтган қарз ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 - "Микролизинг" ва 15619 - "Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микролизинг бўйича асосий қарз суммаси бўйича вужудга келган муддати ўтган қарз суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микролизинг олувчи ёки учинчи шахс томонидан тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва бошқа тоифага ўтказилган ваёки 15699 - "Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" (контр-актив) ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
15619 |
Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг Ҳисобварақнинг таърифи: микролизинг шартномаси ва унга қўшимча келишувга мувофиқ асосий шартлари ўзгартирилган микролизинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қайта таснифланган 15607 - "Микролизинг" ва 15617 - "Муддати ўтган микролизинг" ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микролизинг бўйича тўланган қарз суммаси, қайта таснифланган ва/ёки 15699 - "Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" (контр-актив) ҳисобварақни дебетлаш орқали ҳисобдан чиқарилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
15699 |
Микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган микролизинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
15700 |
СУД ЖАРАЁНИДАГИ МИКРОҚАРЗЛАР, МИКРОКРЕДИТЛАР ВА МИКРОЛИЗИНГЛАР
|
15701 |
Жисмоний шахсларга берилган суд жараёнидаги микроқарзлар
|
15703 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар
|
15707 |
Юридик шахсларга берилган суд жараёнидаги микрокредитлар
|
15709 |
Суд жараёнидаги микролизинг
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: суд иши қўзғатилган микроқарз, микрокредит ва микролизинглар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида қайта таснифланган ва суд жараёнида бўлганлиги сабабли асосий микроқарз, микрокредит ва микролизинг ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган микроқарз, микрокредит ва микролизинглар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида ундириб олинган ва/ёки 15799 - "Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварағидаги захиралар ҳисобидан қопланган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз, микрокредит ва микролизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
15799 |
Суд жараёнидаги микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган, суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинглар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайта таснифланиб кўриб чиқилаётган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича эҳтимолий зарарларни қоплаш учун ташкил этилган тегишли захира ҳисобварақларидан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган маблағларнинг ва/ёки захиранинг ўсиш суммалари акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича микроқарз, микрокредит ва микролизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16100 |
БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРДАН ОЛИНАДИГАН МАБЛАҒЛАР
|
16102 |
Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган микрокредит ташкилотининг Бош офиси ва филиаллари ўртасида ёки бир микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасида бўладиган молиявий маблағлар билан боғлиқ операцияларнинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22203 - "Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар" ўзаро мос ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга берилган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланган молиявий маблағлар, нотўғри ўтказилиш натижасида қайтарилган молиявий маблағлар суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти Бош офисида ёпиладиган барча ўтказмалар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16104 |
Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: бир микрокредит ташкилоти ичида филиаллар ва Бош офис ва (ёки) филиаллар орасида бошқа активлар бўйича операциялар ҳамда Бош офис ва (ёки) филиалларига берилган бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 22205 - "Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар" ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланган балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга топширилган бошқа активлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган қарзлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16300 |
ОЛИНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР
|
16301 |
Банклардаги депозитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг банклардаги депозитлари ва бошқа ҳисобварақлари бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16307 |
Микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган микроқарзлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16309 |
Микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган микрокредитлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16323 |
Микролизинг (молиявий ижара) бўйича олиш учун ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган микролизинглар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16377 |
Муддати ўтган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: кредит шартномаси бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида шартнома бўйича олиш учун ҳисобланган, бироқ муддатида тўланмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16397 |
Бошқа олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан мижозларга берилган бошқа мажбуриятлар бўйича олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиниши лозим бўлган ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизлар қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16400 |
ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР
|
16401 |
Кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган тўловлар Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаларининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақлари суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган кўрсатилган хизмат ҳақларининг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб хизматҳақи турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16405 |
Ҳисобланган жарима ва пенялар Ҳисобварақнинг таърифи: кредитлар, кўрсатилган хизматлар учун ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган жарима ва пенялар суммаларининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида олиш учун ҳисобланган жарима ва пенялар суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган жарима ва пенялар қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мижозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16409 |
Операцион ижара бўйича ҳисобланган даромад Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган даромад ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича олиниши лозим бўлган даромад суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг кредитида олиши лозим бўлган тўловлар ва/ёки ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16413 |
Ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали олинмаган бошқа фоизсиз даромадлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг кредитида тўланган (қопланган) ва/ёки ҳисобдан чиқарилган, шунингдек, нотўғри ҳисобланган бошқа фоизсиз даромадларнинг қайтарилиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16499 |
Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизсиз даромадларнинг ундириб олинмаслиги натижасида вужудга келиши мумкин бўлган зарарлар бўйича яратилган захира ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захиранинг баҳолаш суммаси ва/ёки унинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб активларнинг тури бўйича ташкил этилган захиралар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16500 |
АСОСИЙ ВОСИТАЛАР
|
16501 |
Ер Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ, микрокредит ташкилотларига фойдаланиш учун берилган ёки фойдаланиш ҳуқуқи билан сотиб олинган ер қиймати ҳисоби олиб борилади. Ерни сотиб олишда қўшимча харажатлар, яъни кўчмас мулк бўйича воситачилик ҳақлари, юридик хизмат тўловлари, сотиб олишдаги солиқлар, ерни тозалаш ва текислаш, дренаж қийматлари ҳам ернинг қиймати сингари ҳисобварақнинг дебетида акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ернинг ер кадастри маълумотларига кўра қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ер қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ер майдони (участкаси) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16505 |
Тугалланмаган қурилишлар Ҳисобварақнинг таърифи: биноларни, иншоотларни қуриш, жиҳозларни ўрнатиш ва бошқа асосий воситалар билан боғлиқ бўлган қўшимча харажатлар билан бирга барча харажатлар қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида асосий воситаларни реконструкция қилиш ёки қайта тиклаш, қурилиш билан боғлиқ бўлган барча харажатлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ниҳоясига етказилган қурилиш ёки реконструкция қиймати, шунингдек, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб асосий воситалар тури (объектлари) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
16509 |
Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг фаолияти ва тўлиқ иш юритиши учун зарур бўлган, унга тегишли биноларнинг (хизмат бинолари, омбор, гараж, ошхона, ўқув маркази, ижтимоий инфраструктура объектлари) ва бошқа иншоотларнинг қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида қурилган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати ва/ёки сотиб олинган бино ва бошқа иншоотларнинг уларни сотиб олишдаги харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот)лар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
16511 |
Микрокредит ташкилоти бинолари ва бошқа иморатларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш ва қадрсизланиш натижасидаги йиғилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади. Бунда қонунчиликда ўрнатилган меъёр ва эскиришни ҳисоблашнинг қабул қилинган методларидан келиб чиққан ҳолда ҳар ойда ҳисоблаб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида бино ва бошқа иншоотларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган бино ва бошқа иншоотларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир бино (иншоот) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16515 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан лизинг (молиявий ижара)га олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг ва молиявий ижара ва/ёки операцион ижара бўйича фойдаланилаётган ижара мулкини такомиллаштириш харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижарага олиш ҳуқуқи билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек, ижарага олинадиган объектларни реконструкциялаш ва такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган асосий воситаларнинг ижара муддати тугагач ёки ижара ҳуқуқи бекор қилинган тақдирда лизинг берувчига қайтарилган ёки асосий воситаларнинг ижара муддати тугагандан кейин микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган ва сотилган ва/ёки қайта таснифланган ижарага олинган мулкни такомиллаштириш билан боғлиқ қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16519 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ижарага олинган асосий воситалар (бино, иншоот, ер, транспорт ва бошқалар)нинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижарага олинган объектларнинг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасидаги вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижарага олинган объектларнинг ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқининг бекор қилиниши билан лизинг берувчига қайтарилган ёки ижара муддати тугаши билан микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинганда йиғилган эскириш суммаси, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижарага олинган объект бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16529 |
Транспорт воситалари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти ишида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситалари (автомашина, юк машиналари ва бошқа ҳаракатланувчи воситалар)нинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида транспорт воситаларининг уларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларини ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган транспорт воситаларининг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситасининг тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16531 |
Транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида вужудга келган йиғилган зарарлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида транспорт воситаларининг эскириш суммаси, қадрсизланиш натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаралаётган транспорт воситаларининг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир транспорт воситаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16535 |
Мебель, мослама ва жиҳозлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан иш фаолияти учун сотиб олинган мебеллар, компьютерлар, бинолар учун мосламалар, офис учун ва бошқа ускуналарнинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида мебель, мослама ва жиҳозларни сотиб олиш, олиб келиш, ўрнатиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебел, мослама ва ускуналарнинг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16539 |
Мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан иш фаолиятида фойдаланиш учун сотиб олинган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида мебель, мослама ва жиҳозларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган мебель, мослама ва жиҳозларнинг йиғилган эскириш суммаси, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб асосий воситаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16549 |
Операцион ижарага берилган асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг (кўчмас мулкдан ташқари) қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида кўчмас мулкдан ташқари ижарага берилган асосий воситаларнинг қиймати, актив сифатида қабул қилиш мезонларига жавоб берадиган кейинги харажатлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижара муддати тугаши ва/ёки ижара шартномаси бекор қилиниши натижасида қайтарилган асосий воситаларнинг қиймати, шунингдек, ижара муддати тугагандан кейин ижарачи олган асосий воситаларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16551 |
Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг мақсади: операцион ижара бўйича ижарага берилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва уларнинг қадрсизланиши натижасида йиғилган зарарлар суммаси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида ижарага берилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижарага берилган, ижара муддати тугаши ёки ижара ҳуқуқи бекор қилиниши натижасида қайтариладиган, ёки муддати тугаши билан ижарачи томонидан сотиб олинадиган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси сўндирилади, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ижарага берилган ҳар бир асосий восита бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16561 |
Омбордаги асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган ва омборда эксплуатацияга киритилгунга қадар ҳамда эксплуатациядан чиқарилгандан кейин сақланадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган ва омборда сақланадиган асосий воситалар деб акс эттирадиган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга киритилган ёки ҳисобдан чиқарилган асосий воситаларнинг қиймати ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир асосий восита тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16563 |
Омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси(контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: омбордаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида омборда асосий воситаларнинг эскириш қиймати ва қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга бериладиган, сотиш ваёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқаришдаги асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб омбордаги асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16575 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситалар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган кредитлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан олинган кредитларнинг таъминоти сифатида қўйилган асосий воситаларнинг ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилган, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги асосий воситалар ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир гаровга қўйилган асосий воситалар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16579 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг мақсади: олинган кредитлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскиришини баҳолаш суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида кредитор томонидан қайтарилмаган кредитни қоплаш учун фойдаланилганда, шунингдек кредитни қоплашдаги ва кредит шартномаси муддати тугагандаги гаровга қўйилган асосий воситаларнинг йиғилган эскириш суммасининг ҳисобдан чиқарилиши ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб гаровга қўйилган асосий воситалар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16600 |
НОМОДДИЙ АКТИВЛАР
|
16601 |
Номоддий активлар Ҳисобварақнинг таърифи: дастурий таъминот, муаллифлик ҳуқуқи ва патент каби номоддий активларнинг қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида номоддий активларни сотиб олиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек эксплуатацияга тайёр номоддий активларнинг қиймати ва қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб берилади.
|
16605 |
Номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: номоддий активларнинг йиғилган эскириш суммаси ва қадрсизланиш натижасида йиғилган зарарлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида номоддий активларнинг амортизация суммаси, қадрсизланиш натижасида кўрилган зарарлар, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг йиғилган эскириш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16609 |
Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар Ҳисобварақнинг таърифи: эксплуатацияга тайёр бўлмаган, ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича харажатлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга тайёр бўлмаган номоддий активларнинг ўрнатиш ваёки яратиш билан боғлиқ барча харажатларни ҳисобга олган ҳолдаги қиймати, шунингдек қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида эксплуатацияга берилаётган, сотилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қиймати, шунингдек, қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16617 |
Гудвилл Ҳисобварақнинг таърифи: хўжалик субъектларининг қўшилиши ёки қўшиб олиниши натижасида вужудга келувчи гудвилл ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида хўжалик субъектларининг қўшилиш ёки қўшиб олиниши натижасида сотиб олинган соф активларининг харид қилиш баҳосини уларнинг ҳақиқий баҳосидан ошиқ суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида гудвиллнинг қадрсизланиши ваёки ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир хўжалик субъекти бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16699 |
Ўрнатиш ва яратиш жараёнидаги номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатиш ва/ёки яратиш жараёнидаги номоддий активлар қадрсизланиши бўйича зарарларни қоплаш захираси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида қадрсизланиши натижасида вужудга келган зарарлар ва қайта баҳолаш бўйича киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида эксплуатацияга берилаётган ва/ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган номоддий активларнинг қадрсизланиши бўйича зарарларни ҳисобдан чиқариш ҳамда қайта баҳолаш натижасида киритилган тузатишлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб номоддий активларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16700 |
КЎЧМАС МУЛК ВА БОШҚА ХУСУСИЙ МУЛКЛАР
|
16701 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва микролизинг олувчилардан ундириб олинган, микрокредит ташкилоти фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулклари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ва микролизингнинг соф баланс қийматидан ёки қарздорлар ва микролизинг олувчилардан ундириб олинган мулкнинг ҳақиқий қийматидан қайси бири кичик бўлса, шу қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида сотилган, диспозиция қилинган ва/ёки қайта таснифланган мулкларнинг қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мулкларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16707 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан гаровга олинган мулкка эгалик ҳуқуқини қўллаган ҳолда қарздорлар ва микролизинг олувчилардан ундириб олинган, микрокредит ташкилоти фаолиятида ёки кўчмас мулкка қилинган инвестиция сифатида фойдаланилмайдиган бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларнинг йиғилган эскириш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида сотилаётган ёкива бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилаётган кўчмас мулкларнинг эскириш қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
16799 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун яратилган захира ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мулкнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19900 |
БОШҚА АКТИВЛАР
|
19901 |
Майда харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибда майда харажатлар учун бериладиган ҳисобдорлик суммалари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида майда харажатлар учун ҳисобдорлик сифатида берилган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилмаган маблағларнинг қайтарилиши, шунингдек, ҳисобдорликдаги суммаларнинг қопланиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ҳисобдор шахс бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19907 |
Хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган (1 йилдан ошмаган) харажатлар (почта, телеграф, телефон алоқаси, сув, электр токи, газ, таъмирлаш ва бошқалар учун аванс) тўловлари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида кўрсатилган хизматлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида хизматлар ҳақиқатда бажарилгандаги тўланадиган ва ҳисобдан чиқариладиган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19908 |
Микрокредит ташкилоти ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги олиниши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти ходимларига хизмат сафари харажатлари учун аванслар, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи ёки мукофот (бадал) тариқасида тўланган маблағ, шунингдек жавобгар шахс томонидан етказилган зарар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга ҳисобланган ва тўланган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган ва тўланган суммаларни қоплаш акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ходим учун алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19909 |
Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар ҳисобварағи Ҳисобварақнинг таърифи: моддий-товар қимматликлар (бу қоидага мувофиқ, асосий воситалар, кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар учун ва бошқа моддий-товар қимматликлар учун аванс тўловларидир) учун ўтказиладиган маблағлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида моддий-товар қимматликлар учун ўтказилган маблағлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида моддий-товар қимматликлар омборга кирим қилинганда тўланадиган ёки ҳисобдан чиқариладиган акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19911 |
Олиниши лозим бўлган маблағлар ҳисобварақлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ундириб олинмаслиги мумкин бўлган дебиторлик қарзлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг камайиш суммаси ва/ёки бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир дебитор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19921 |
Омбордаги кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар ҳамда бошқа қимматликлар Ҳисоб варақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган ва омборда сақланаётган кам баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар, шунингдек, бошқа қимматликлар, шу жумладан микрокредит ташкилотининг бино ва бошқа асосий воситаларини таъмирлаш учун мўлжалланган материаллар ҳисоби олиб борилади. Ҳисоб рақамнинг дебетида сотиб олинган ва омборга кирим қилинган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ҳамда бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади. Ҳисоб рақамнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган ва/ёки фойдаланишга берилган кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар ва бошқа қимматликларнинг қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб кам баҳоли ва тез эскирувчи предметлар, шунингдек, бошқа қимматликларнинг турлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
|
19925 |
Олдиндан тўланган харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан жорий ҳисобот даври давомида келгуси ҳисобот даври учун олдиндан тўланган харажатлари (даврий нашрларга йиллик обуналар, олдиндан тўланган суғурта тўловлари, ижара тўловлар ва бошқалар) Ҳисобварақнинг дебетида келгуси ҳисобот давридаги харажатлар учун олдиндан тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша даврнинг жорий харажатларига ўтказилган харажатларнинг амалда қопланган суммаси ва олдиндан тўланган харажатларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисобварақ харажатлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19931 |
Муддати кечиктирилган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси бюджетига ва бюджетдан ташқари фондларига олдиндан бўнак тариқасида тўланган солиқлар, йиғимлар, ажратмалар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақда муддати кечиктирилган солиқ талабларининг ҳам ҳисоби юритилади. Муддати узайтирилган солиқ талаблари бу - жорий даврнинг солиққа тортиладиган фойдасига киритилиб, вақтинчалик фарқлар мавжуд бўлгани сабабли келгуси даврда қопланадиган, лекин келгуси давр солиққа тортиладиган фойданианиқлашда чегириб ташланадиган фойдани солиғидир. Бу - бухгалтерия балансидаги фойда билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир. Ҳисобварақнинг дебетида олдиндан тўланган солиқлар ва солиқ талаблари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида харажатларнинг мос ҳисобварақларидан ҳисобдан чиқарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб солиқ, йиғим, ажратмаларнинг ҳар бир тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19941 |
Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг, тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг дебетида тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги депозитлари ва бошқа маблағлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган, кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси маблағлари ҳисобидан ёки бошқа активлар билан қопланган тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банкларнинг маблағлари суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19945 |
Тугатилган ёки тугатилиш жараёнида бўлган банклардаги маблағлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан, тугатилган банк ёки тугатилаётган банклардаги ундирилмаслик эҳтимоли мавжуд бўлган депозитлари ва бошқа маблағлари бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш учун ташкил этилган захира ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир банк бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19995 |
Суд жараёнидаги бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг суд жараёнидаги активлари ҳисоби олиб борилади (микрокредит ташкилотининг жавобгар шахси томонидан етказилган моддий зарарлар, ноқонуний берилган пул маблағлари ва бошқалар). Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни сабабли қайта таснифланган ва тегишли асосий ҳисобварақлардан ушбу ҳисобвараққа ўтказилган автивларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ундирилган ва/ёки зарарларни қоплаш захираси ҳисобига 19999 - "Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив)" ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилган активларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
19997 |
Бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг юқорида таърифланган активларга мос тушмайдиган бошқа активлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида активлар қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган, сотилган ёки диспозиция қилинган активларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб активлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
19999 |
Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси (контр-актив) Ҳисобварақнинг таърифи: алоҳида "Зарарларни қоплаш захираси" ҳисобварақларида кўзда тутилмаган активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни қоплаш захираси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида ташкил этилган захира суммаси ва/ёки захиранинг ўсиш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида захиранинг бекор қилинган ва/ёки камайиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир актив тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
|
20000 |
МАЖБУРИЯТЛАР
|
21400 |
ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҚАРЗ МАБЛАҒЛАР
|
21402 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан олинган қарз маблағларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан олинган қарзлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарзлар суммаси ҳисоби юритилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
21404 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағларининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган/ҳисобдан чиқарилган қарз маблағларининг суммаси ҳисоби юритилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномалар қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
21600 |
ОЛИНГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР
|
21606 |
Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банклардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
21610 |
Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлил"ий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
21614 |
Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача банк бўлмаган молиявий муассасалардан, шу жумладан ломбард ва лизинг компанияларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
21618 |
Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
21622 |
Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача халқаро молиявий институтлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
21626 |
Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача чет эллик инвесторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
21696 |
Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йил муддатгача юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22000 |
ОЛИНГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР
|
22006 |
Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банклар олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22010 |
Давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга давлатнинг мақсадли жамғармаларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22014 |
Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга банк бўлмаган молиявий муассасалардан, шу жумладан ломбард ва лизинг компанияларидан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22018 |
Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга нодавлат нотижорат ташкилотлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22022 |
Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга халқаро молиявий институтлардан олинган кредит (шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитларнинг суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22026 |
Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга чет эллик инвесторлардан олинган кредит(шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22096 |
Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган санасидан бошлаб 1 йилдан ортиқ муддатга юқорида кўрсатилган таърифларга мос тушмайдиган кредиторлардан олинган кредит(шунингдек, моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операция)ларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган кредитлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган кредитлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22100 |
ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАР
|
22102 |
Банклар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
|
22104 |
Бошқа лизинг берувчилар олдидаги лизинг бўйича мажбуриятлар
|
Юқоридаги ҳисобварақлар ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлгани учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: лизинг бўйича мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг кредитида лизингга берилган мулкнинг ҳақиқий қиймати билан минимал лизинг тўловларининг қайси бирининг қиймати кичик бўлса, ўша сумма акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида лизинг тўловлари жадвали бўйича мажбуриятларнинг камайган суммаси ҳисоби юритилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир лизинг берувчи бўйича лизинг шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
22200 |
БОШ ОФИС ВА (ЁКИ) ФИЛИАЛЛАРГА ТЎЛАНАДИГАН МАБЛАҒЛАР
|
22203 |
Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Молиявий маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги микрокредит ташкилоти Бош офиси билан унинг филиаллари ўртасидаги ёки битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги молиявий маблағлар бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ 16102 - "Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Молиявий маблағлар" ҳисобварақ учун ўзаро боғлиқ ҳисобварақ ҳисобланади. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланиши лозим бўлган маблағлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиаллардан келиб тушган молиявий маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар билан бўладиган ҳисоб-китоблар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22205 |
Бош офис ва (ёки) филиалларга тўланадиган маблағлар - Бошқа активлар Ҳисобварақнинг таърифи: Бош офис ҳамда филиаллар ва (ёки) битта микрокредит ташкилоти филиаллари ўртасидаги бошқа активлар (асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий қимматликлар) бўйича операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун 16104 - "Бош офис ва (ёки) филиаллардан олинадиган маблағлар - Бошқа активлар" ўзаро мос ҳисобварақдир. Ушбу ҳисобварақларнинг айланма ва қолдиқ суммалари бир-бирига тенг бўлиши ва жамланма балансда ушбу ҳисобварақларда қолдиқ бўлмаслиги шарт. Ҳисобварақнинг кредитида Бош офис ва (ёки) филиаллар томонидан қабул қилинган бошқа активлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида Бош офис ва (ёки) филиалларга белгиланган муддатларда тўланадиган маблағлар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб Бош офис ва филиаллар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22400 |
ТЎЛАНИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН ҲИСОБЛАНГАН ФОИЗЛАР
|
22402 |
Таъсисчиларнинг қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар
|
22404 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган фоизлар Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти таъсисчиларидан ҳамда бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлари бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича қарз шартномалари қирқимида алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22408 |
Лизинг (молиявий ижара) бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида лизинг тўловлари жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22410 |
Олинган кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг кредит мажбуриятлари (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор бўйича кредит шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳиcобварақларда олиб борилади.
|
22414 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича тўлаш учун ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўлаш учун ҳисобланган фоизлар, шунингдек сотиш қийматига қўшилган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб корпоратив облигациялар, муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22496 |
Бошқа мажбуриятлар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган мажбуриятлар бўйича ҳисобланган, лекин тўланмаган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек, нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22500 |
ҲИСОБЛАНГАН СОЛИҚЛАР
|
22502 |
Ҳисобланган фойда солиқлари Ҳисобварақнинг таърифи: жорий даврда ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган фойда солиқлари (фойда солиғи ва бошқа шу каби солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун)нинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган жорий фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси, шунингдек нотўғри ҳисобланган фойда солиқлари, ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўловчилари учун) суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22504 |
Ҳисобланган бошқа солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобланган, лекин ҳали тўланмаган солиқ (фойда солиғидан ташқари)лар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган солиқлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган солиқларнинг ҳисобдан чиқарилган суммаси, шунингдек, нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилган суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб солиқлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22506 |
Тўлаш учун ушлаб қолинган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилотининг ходимларидан ушлаб қолган ва бюджет даромадига ўтказиладиган солиқлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ушлаб қолинадиган солиқлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида бюджетга ўтказилган солиқлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир солиқ тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22508 |
Муддати кечиктирилган солиқлар Ҳисобварақнинг таърифи: муддати кечиктирилган фойда солиқлари ҳисобга олинади. Муддати кечиктирилган фойда солиғи бу, жорий даврда солиққа тортиладиган фойдадан чегириб ташланадиган, лекин келгуси даврнинг солиққа тортиладиган фойдага киритиладиган вақтинчалик фарқларни қўшган ҳолда келгуси даврда тўланадиган фойда солиғидир. Бу бухгалтерия фойдаси билан солиққа тортиладиган фойда ўртасидаги фарқдир. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобланган муддати кечиктирилган фойда солиқлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида муддати кечиктирилган фойда солиқларининг камайган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
|
22510 |
Ҳисобланган ягона ижтимоий тўлов Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилоти томонидан ягона ижтимоий тўлов бўйича маблағлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитидамикрокредит ташкилоти томонидан ягона ижтимоий тўловга ўтказиладиган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетидаягона ижтимоий тўловга ўтказилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисобалоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22512 |
Жамғармалар билан бўладиган ҳисоб-китоблар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида жамғармаларга ўтказиладиган тўловлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ўтказилган тўловлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир жамғарма ва тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22800 |
МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛГАН ДАРОМАДЛАР
|
22812 |
Келгуси давр фоизли даромадлари Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олдиндан олинган фоизлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти даромадига ўтказилган ишлаб топилган фоизлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22814 |
Грант маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган грантлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра микрокредит ташкилоти даромадига ўтказиладиган ёки грант шартлари бажарилмаган тақдирда қайтариладиган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
22896 |
Бошқа муддати узайтирилган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: олдиндан олинган ва уларнинг амалда ишлаб топилганлигига қараб даврий равишда даромадга ўтказиладиган, ҳақиқий хизмат кўрсатилгунига қадар микрокредит ташкилоти даромади сифатида акс эттириш мумкин бўлмаган, мажбурият сифатида акс эттириб туриладиган бошқа муддати узайтирилган даромадлар (фоизли даромадлар мустасно), ижара бўйича олинган бўнак ва бошқа фоизсиз операциялар пул маблағлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган бўнак пул маблағларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти даромадига ўтказилган ишлаб топилган даромадлар суммаси ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб даромадлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
23600 |
ЧИҚАРИЛГАН КОРПОРАТИВ ОБЛИГАЦИЯЛАР
|
23602 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар Ҳисобварақнинг таърифи: акциядоррлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида чиқарилган корпоратив облигацияларнинг номинал қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида чиқарилган корпоратив облигацияларни сўндиришда ёки тўлов муддати келгунга қадар эгаларидан сотиб олишдаги номинал қийматининг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб корпоратив облигацияларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
23696 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича мукофот Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигацияларнинг номинал қиймати билан сотиш нархи (сотиш даврида олинган фоизлар суммаси чегирилган ҳолда) ўртасидаги ижобий фарқ - мукофот суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида корпоратив облигацияларни номинал қийматидан юқори баҳода сотишдаги мукофот суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг корпоратив облигацияларни сўндиришда ва/ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олинганда, шунингдек амортизация вақтидаги ҳисобдан чиқариладиган мукофот суммалари акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб корпоратив облигациялар муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
23698 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича дисконт (контр-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар номинал қиймати билан сотилган нархи ўртасидаги салбий фарқ-дисконт (агар, мавжуд бўлса, сотилган вақтида олинган фоизлар суммасидан ташқари) ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида корпоратив облигацияларнинг номинал қийматидан паст баҳода сотилган дисконт суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг корпоратив облигацияларни сўндиришда ёки уларни кейинчалик қайта сотиш мақсадида сотиб олишдаги дисконт суммаси ҳамда дисконт амортизацияси суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб корпоратив облигацияларнинг муддати ва чиқарилиши бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
29800 |
БОШҚА МАЖБУРИЯТЛАР
|
29801 |
Мижозлар билан ҳисоб-китоблар Ҳисобварақнинг мақсади: мижозлар билан амалга ошириладиган операциялар бўйича турли тўловлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида белгиланган мақсади бўйича маблағларни ҳисобдан чиқариш акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
29802 |
Товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар (электр, сув, газ ва бошқалар) учун тўланиши лозим бўлган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланиши лозим бўлган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида товар-моддий қимматликлар ва кўрсатилган хизматлар учун тўланган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кредитор ва/ёки тўловлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
29803 |
Микрокредит ташкилоти ходимлари билан бўладиган ҳисоб-китоблардаги тўланиши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: иш ҳақи, пенсия, алимент, болалар ёрдам пули, моддий ёрдам, банд қилинган иш ҳақи, бошқа мукофотлар ёки бадаллар бериш учун ҳисобланган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган маблағлар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида берилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳисоблар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
29805 |
Ижара (операцион ижара) бўйича тўланиши лозим бўлган маблағлар Ҳисобварақнинг таърифи: операцион ижара бўйича ҳисобланган мажбуриятлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган (харажат) сумма акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида операцион ижара бўйича тўлаш учун ҳисобланган сумманинг тўланган ёки ҳисобдан чиқарилган суммалари акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир ижара берувчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
29807 |
Тўланиши лозим бўлган дивидендлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан эълон қилинган, лекин ҳали тўланмаган дивидендларнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўланиши лозим бўлган ҳисобланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан тўланган дивидендларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
29830 |
Таъсисчи (акциядор)лар нинг устав капиталини (акциялар учун обуна маблағларини) ошириш мақсадида қўйилган маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: таъсисчи (акциядор)лар томонидан устав капиталини (акциядорлар томонидан акцияларга обуна маблағларини) ошириш мақсадида киритилган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталини (акцияларга обуна маблағларини) ошириш мақсадида киритилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталини оширишга йўналтирилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи (акциядор) бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
29896 |
Бошқа мажбуриятлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида кўрсатилган туркум таърифларга мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида маблағлар келиб тушиши акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида маблағларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб операциялар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
30000 |
КАПИТАЛ
|
30300 |
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ УСТАВ КАПИТАЛИ
|
30301 |
Устав капитали Ҳисобварақнинг таърифи: устав капиталининг таъсис ҳужжатларида белгиланган умумий улушларнинг (пул ифодасида) йиғиндиси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида таъсисчилардан олинган улушлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотидан чиқиб кетаётган таъсисчиларга қайтарилган улушлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир таъсисчи бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
30315 |
Чиқарилган устав капитали - Имтиёзли акциялар Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган имтиёзли акцияларнинг номинал қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган имтиёзли акцияларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
30318 |
Чиқарилган устав капитали - Оддий акциялар Ҳисобварақнинг таърифи: тўлиқ тўланган оддий акцияларнинг номинал қиймати ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг кредитида устав капиталининг шаклланиши учун чиқарилган оддий акцияларнинг номинал қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида устав капиталининг камайиш суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор учун алоҳида очилган шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
30321 |
Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Имтиёзли (контр-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олинган имтиёзли акцияларнинг номинал суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган микрокредит ташкилотининг имтиёзли акциялари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотилган ёки бекор қилинган имтиёзли акциялар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.
|
30324 |
Акциядорлардан қайта сотиб олинган ўз акциялари - Оддий (контр-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотиш ёки бекор қилиш мақсадида ўз акциядорларидан сотиб олинган оддий акцияларнинг номинал қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида акциядорлардан қайта сотиб олинган микрокредит ташкилотининг оддий акциялари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотилган ёки бекор қилинган оддий акциялар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир акциядор бўйича шахсий ҳисобварақларда юритилади.
|
30600 |
ҚЎШИМЧА КАПИТАЛ
|
30603 |
Қўшимча капитал - Имтиёзли акциялар Ҳисобварақнинг таърифи: ўзининг имтиёзли акцияларини бирламчи жойлаштиришда имтиёзли акцияларнинг номинал қийматидан юқори баҳода сотиш натижасида олинган эмиссиявий даромаднинг ҳисоби, шунингдек ўзнинг имтиёзли акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда имтиёзли акцияларнинг сотиш қиймати билан уларнинг номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ суммаси, ўзининг имтиёзли акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг устав капиталини оширишга ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек ўзининг имтиёзли акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (ушбу ҳисобварақнинг кредит қолдиғи доирасида) ўртасидаги салбий фарқ суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
30606 |
Қўшимча капитал - Оддий акциялар Ҳисобварақнинг таърифи: ўзининг оддий акцияларини бирламчи жойлаштиришда акцияларнинг номинал қийматидан юқори баҳода сотиш натижасида олинган эмиссиявий даромаднинг ҳисоби, шунингдек ўзининг оддий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқнинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида бирламчи жойлаштиришда оддий акцияларнинг сотиш қиймати билан уларнинг номинал қиймати ўртасидаги ижобий фарқ суммаси, ўзининг оддий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг устав капиталини оширишга ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа мақсадларга йўналтирилган маблағлар суммаси, шунингдек ўзининг оддий акцияларини сотиб олиш нархи билан уларни кейинчалик қайта сотиш нархи (ушбу ҳисобварақнинг кредит қолдиғи доирасида) ўртасидаги салбий фарқ суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир эмиссия бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
30900 |
ЗАХИРА КАПИТАЛИ
|
30903 |
Умумий захира фонди Ҳисобварақнинг таърифи: ўрнатилган тартибга мувофиқ, умумий мақсадлар учун микрокредит ташкилотининг тақсимланмаган фойдаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида йил охирида фойдадан умумий захира фондига ўтказилган маблағларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида умумий захира фондидан маълум мақсадлар учун ҳисобдан чиқарилган маблағлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мақсадлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
|
30905 |
Текинга олинган мулклар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг таъсисчиларидан текинга олинган мулклар қиймати ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида текинга олинган мулклар қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида бошқа шахслардан мулкларни текинга олиш (олдин текинга олинган) натижасида кўрилган зарарни қоплашга йўналтирилган, шунингдек, ўрнатилган тартибга мувофиқ тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб битта шахсий ҳисобварақда олиб борилади.
|
30908 |
Бошланғич қийматига нисбатан баҳолаш қийматининг ошган суммаси Ҳисобварақнинг мақсади: микрокредит ташкилотининг асосий воситалари ва номоддий активлари бозор қийматининг сезиларли ўсиши натижасида бошланғич қийматига нисбатан қийматининг ошган миқдори ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг асосий воситалари ва номоддий активлари қийматининг баланс қийматига нисбатан ошган миқдори акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида баҳоланаётган асосий восита ва номоддий актив сотилганда ёки бошқа йўл билан ҳисобдан чиқарилганда, улар қийматининг ошган миқдори, шунингдек, микрокредит ташкилотининг асосий воситаси ва номоддий активи қийматининг баланс қийматига нисбатан пасайиб кетиши ва ўрнатилган тартибга мувофиқ, тақсимланмаган фойда ҳисобига ўтказилган суммалар ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир баҳоланган асосий восита ва номоддий актив бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
31200 |
ТАҚСИМЛАНМАГАН ФОЙДА
|
31203 |
Тақсимланмаган фойда (актив-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ўтган молиявий йиллардаги фаолияти давомида олган тақсимланмаган фойдаси (зарари)нинг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган соф фойда ҳамда захира капиталидан тақсимланмаган фойдага ўтказилган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетидатақсимланмаган фойда ҳисобидан ҳар хил фондлар учун ажратмалар, 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган зарар суммаси, шунингдек таъсисчилар қарорига мувофиқ микрокредит ташкилотининг устав фондига қилинган қайта инвестиция (реинвестиция)лаш ҳамда эълон қилинган дивидендлар суммалари акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоббитта шахсий ҳисобварақда юритилади.
|
31206 |
Соф фойда (зарар) (актив-пассив) Ҳисобварақнинг таърифи: ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти молиявий фаолияти натижасида олинган соф фойда (зарар)лар ҳамда ушбу давр давомида эълон қилинган дивидендлар суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойда, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган зарар суммаси, шунингдек нотўғри эълон қилинган дивидендларнинг қайтарилиши акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобот йили давомида микрокредит ташкилоти томонидан кўрилган зарар, 31203 - "Тақсимланмаган фойда (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказилган фойда суммаси, эълон қилинган дивидендлар, шунингдек захира капиталига ўтказилган сумма акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб соф фойда ҳисоби бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
|
31700 |
ЎЗЛАШТИРИЛГАН ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ
|
31701 |
Ўзлаштирилган грант маблағлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида дивидендлар эълон қилингунга қадар 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағидан ўтказилган грант маблағларининг ўзлаштирилган суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида грант маблағларининг ўзлаштирилган қисми нотўғри ҳисобланиши натижасида қайтарилган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб алоҳида шахсий ҳисобварақларда юритилади.
|
40000 |
ДАРОМАДЛАР
|
40400 |
БАНКЛАРДАГИ ДЕПОЗИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР |
40401 |
Банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган депозитлар бўйича фоизли даромадлар
|
40403 |
Банклардаги жамғарма депозитлар бўйича фоизли даромадлар
|
40405 |
Банклардаги муддатли депозитлар бўйича фоизли даромадлар
|
40407 |
Банклардаги бошқа маблағлар бўйича фоизли даромадлар
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг бошқа банклардаги талаб қилиб олингунча сақланадиган, жамғарма, муддатли ва бошқа депозитлари бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида келиб тушган ҳамда депозитлар бўйича банклардан олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси ҳамда молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
|
|
42000 |
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
42001 |
Жисмоний шахсларга берилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
42005 |
Жисмоний шахсларга берилган муддати ўтган микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
42009 |
Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
42100 |
ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
42101 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42105 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42109 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42300 |
ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН ҚИСҚА МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
42301 |
Юридик шахсларга берилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42305 |
Юридик шахсларга берилган муддати ўтган микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
42309 |
Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган қисқа муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
44200 |
ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОҚАРЗЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
44201 |
Жисмоний шахсларга берилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
44209 |
Жисмоний шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар
|
44300 |
ЯККА ТАРТИБДАГИ ТАДБИРКОРЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
44301 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
44309 |
Якка тартибдаги тадбиркорларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
44500 |
ЮРИДИК ШАХСЛАРГА БЕРИЛГАН УЗОҚ МУДДАТЛИ МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
44501 |
Юридик шахсларга берилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
44509 |
Юридик шахсларга берилган шартлари қайта кўриб чиқилган узоқ муддатли микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: юридик ва жисмоний шахсларга, шунингдек, якка тартибдаги тадбиркорларга берилган муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар, микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида микроқарзлар, микрокредитлар бўйича келиб тушган, шунингдек, олиниши лозим бўлган ҳисобланган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотнинг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
|
|
44700 |
СУД ЖАРАЁНИДАГИ МИКРОҚАРЗЛАР ВА МИКРОКРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
44701 |
Суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги микроқарзлар бўйича фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида микроқарзлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
|
44703 |
Суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: суд жараёнидаги микрокредитлар бўйича фоизли даромадлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредитлар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган фоизларнинг суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
|
44900 |
БОШҚА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
44901 |
Бошқа фоизли даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган микрокредит ташкилотларининг ҳисобланган фоизли даромадлари ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида келиб тушган ҳамда олиниши лозим бўлган бошқа фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ёки олинган даромадларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
|
45100 |
МИКРОЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ДАРОМАДЛАР
|
45105 |
Микролизинг бўйича фоизли даромадлар
|
45117 |
Муддати ўтган микролизинг бўйича фоизли даромадлар
|
45119 |
Шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинг бўйича фоизли даромадлар
|
45121 |
Суд жараёнидаги микролизинг бўйича фоизли даромадлар
|
Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан муддатли, муддати ўтган ва шартлари қайта кўриб чиқилган микролизинглар ҳамда суд жараёнидаги микролизинглар бўйича ишлаб топилган фоизли даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида ишлаб топилган фоизли даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри ҳисобланган ва/ёки олинган фоизларнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
|
|
45200 |
ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР
|
45201 |
Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик учун олинган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан кўрсатилган хизматлар, микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларни расмийлаштириш, ахборот ва консалтинг ҳамда бошқа хизматларни тақдим қилишдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади Ҳисобварақнинг кредитида кўрсатилган хизматлар учун ишлаб топилган даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
|
45217 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар - Факторинг Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзлари бўйича даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздор томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзини қоплашда, ишлаб топилган даромад суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган даромадларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган даромадлар суммаси акс эттирилади.
|
45400 |
ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН ФОЙДА
|
45401 |
Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида олинган фойда Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан ошишида юзага келадиган фойдалар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида чет эл валютаси курси ошиши натижасида юзага келадиган фойдалар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
45900 |
БОШҚА ФОИЗСИЗ ДАРОМАДЛАР
|
45901 |
Асосий воситаларнинг ижараси бўйича олинган даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотлари томонидан асосий воситалар объектини, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида асосий воситалар объектини, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларини ижарага беришдан олинган даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган ёки ҳисобланган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
|
45909 |
Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
|
45913 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштириб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг асосий воситаларини, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда ҳисоби юритилади. Ҳисобварақларнинг кредитида асосий воситаларини, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар/активларини сотиш ёки диспозиция қилишдан олинган фойда суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
|
|
45917 |
Грант маблағларидан олинган даромад Ҳисобварақнинг таърифи: олинган грантлар бўйича микрокредит ташкилоти томонидан грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилишига кўра ўзлаштирилган грантлар ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида олинган грантлар билан боғлиқ шартлар бажарилган грантлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри ўтказилган грантларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
45921 |
Ҳисобдан чиқарилган маблағларнинг қайтарилиши Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларининг илгари ҳисобдан чиқарилган активларининг ва ташкил этилган захираларининг қайтарилиш суммасини ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида илгари ҳисобдан чиқарилган активлар бўйича келиб тушган даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
|
45994 |
Бошқа фоизсиз даромадлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларига мос тушмайдиган микрокредит ташкилотларининг фоизсиз даромадлари (жарима, пеня ва бошқалар) ҳисоби юритилади. Ҳисобварақнинг кредитида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган, келиб тушган фоизсиз даромадлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг дебетида нотўғри олинган фойдаларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган фойдалар суммаси акс эттирилади.
|
50000 |
ХАРАЖАТЛАР
|
50600 |
ЖАЛБ ҚИЛИНГАН МАБЛАҒЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
|
50601 |
Таъсисчи (акциядор)ларнинг қарз маблағлари бўйича фоизли харажатлар
|
50603 |
Бошқа шахслардан жалб қилинган қарз маблағлар бўйича фоизли харажатлар Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақнинг таърифи: жалб қилинган қарз маблағлари бўйича микрокредит ташкилотининг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида жалб қилинган қарз маблағлари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
53100 |
ҚИСҚА МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
|
53101 |
Банклардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар
|
53105 |
Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган фоизли харажатлар
|
53109 |
Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
53113 |
Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
53117 |
Халқаро молиявий институтлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
53121 |
Чет эллик инвесторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
53195 |
Бошқа кредиторлардан олинган қисқа муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54100 |
УЗОҚ МУДДАТЛИ КРЕДИТЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
|
54101 |
Банклардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54105 |
Давлат мақсадли жамғармаларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54109 |
Банк бўлмаган молиявий муассасалардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54113 |
Нодавлат нотижорат ташкилотларидан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54117 |
Халқаро молиявий институтлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54121 |
Чет эллик инвесторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
54195 |
Бошқа кредиторлардан олинган узоқ муддатли кредитлар бўйича фоизли харажатлар
|
Юқоридаги баланс ҳисобварақлари ўз хусусиятлари бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: банклардан, давлатнинг мақсадли жамғармаларидан, банк бўлмаган молиявий муассасалардан, нодавлат нотижорат ташкилотларидан, халқаро молиявий институтлардан, чет эллик инвесторлардан ва бошқа кредиторлардан олинган кредитлар (моҳияти бўйича кредитлар бўлган бошқа операциялар) бўйича микрокредит ташкилотининг фоизли харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек кредитлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади
|
|
54200 |
ЧИҚАРИЛГАН КОРПОРАТИВ ОБЛИГАЦИЯЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
|
54202 |
Чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича фоизли харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилоти томонидан чиқарилган корпоратив облигациялар бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, дисконт амортизацияси суммалари, шунингдек акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг чиқарилган корпоратив облигациялари бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида корпоратив облигациялар бўйича нотўғри ҳисобланган фоизлар суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган суммаси акс эттирилади.
|
54400 |
ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) БЎЙИЧА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
|
54401 |
Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида лизинг (молиявий ижара) жадвали бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
54900 |
БОШҚА ФОИЗЛИ ХАРАЖАТЛАР
|
54902 |
Бошқа фоизли харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизли харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган фоизлар суммаси, шунингдек, бошқа мажбуриятлар бўйича тўланиши лозим бўлган ҳисобланган фоизли харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган ва/ёки тўланган фоизларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
55100 |
ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР
|
55106 |
Кўрсатилган хизматлар ва воситачилик харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотларига кўрсатилган хизматлар учун қилинган харажатлар ва воситачилик харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида сарф қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
55300 |
ЧЕТ ЭЛ ВАЛЮТАСИ КУРСИ ЎЗГАРИШИ НАТИЖАСИДА КЎРИЛГАН ЗАРАР
|
55301 |
Чет эл валютаси курси ўзгариши натижасида кўрилган зарар Ҳисобварақнинг таърифи: чет эл валютасида ифодаланган актив ва мажбуриятларини Марказий банк курси бўйича қайта баҳолашда, чет эл валютаси курсини сўмга нисбатан пасайишида юзага келадиган зарарлар ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида чет эл валютаси курси пасайиши натижасида юзага келадиган зарарлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
55900 |
БОШҚА ФОИЗСИЗ ХАРАЖАТЛАР
|
55902 |
Асосий воситаларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
|
55906 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларни/активларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: мазкур ҳисобварақларда асосий воситаларни, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида асосий воситаларни, кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулкларни сотиш ёки диспозиция қилишдан кўрилган зарарлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри кўрилган зарарларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
|
55995 |
Бошқа фоизсиз харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган фоизсиз харажатлар ҳисоби олиб борилади Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркум ҳисобварақларга мос тушмайдиган амалга оширилган фоизсиз харажатлар ҳисоби акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56100 |
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИ ХОДИМЛАРИНИНГ ИШ ҲАҚИ ВА УЛАР УЧУН ҚИЛИНГАН БОШҚА ХАРАЖАТЛАР
|
56102 |
Иш ҳақи Ҳисобварақнинг таърифи: хизматчиларнинг меҳнат иш ҳақи (меҳнат шартномаси ва фуқаровий-ҳуқуқий характердаги шартномалар бўйича бажарилган), иш вақтидан ташқари қилинадиган ишлар, дам олиш ва байрам кунларидаги ишлар, мукофот тўловлари (ойлик иш, бажарилган махсус ишлар учун натижалар бўйича ва бошқалар учун), кўп йиллик иш стажи ва микрокредит ташкилоти низоми ва қонунчиликка мувофиқ микрокредит ташкилотининг бошқа тўловлар учун харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида иш ҳақига қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56106 |
Микрокредит ташкилоти ходимлари учун имтиёзлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ходимлари учун берилган имтиёзларга қилган харажатлари, яъни мукофот тўловлари, (йил якуни бўйича мукофотлар, кўп йиллик хизмати учун, иш стажи учун қўшимча ҳақ, байрам ва юбилей саналарига бериладиган мукофотлар ва бошқалар), микрокредит ташкилоти ходимларининг ўқишлари учун тўловлар, шунингдек, уларнинг стипендиялари, ходимларга бериладиган қимматли совғалар қиймати, ҳамда микрокредит ташкилоти низоми ва қонунчиликка мувофиқ равишда жисмоний шахслардан ундириб олинган тўлов ҳисобига микрокредит ташкилоти томонидан тўланадиган суммалар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ходимларга имтиёзлари учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56110 |
Тиббий, стоматология хизматлари ва шифохонада даволаш харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти ходимларига амбулатория ёки стационар медицина ва стоматология хизмати кўрсатиш учун қилган харажатлари, ҳамда улар ва уларнинг болалари учун соғломлаштириш лагерларига, санитар-курорт муассасаларига ва бошқаларга ўрнатилган тартибда тўлиқ ёки қисман тўланадиган йўлланмалар қийматининг ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида медицина, стоматология хизматлари кўрсатиш ва шифохонада даволаш харажатлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56114 |
Ижтимоий суғурта бўйича бадаллар Ҳисобварақнинг таърифи: қонунчиликка мувофиқ нодавлат пенсия фондларига тўланадиган ихтиёрий бадаллари, ягона ижтимоий тўловлар учун микрокредит ташкилоти харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий суғурта учун ўтказилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ёки ортиқча тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56118 |
Ижтимоий ҳимоя бўйича харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг қонунчиликда кўрсатилган ҳолларда меҳнат шартномасини муддатидан олдин тугатиш вақтида бериладиган ишдан бўшатиш нафақа тўловлари ва компенсация тўловлар, шунингдек қонунчиликка ва микрокредит ташкилоти уставига мувофиқ равишдаги нафақа (болаларга қонунчиликда ўрнатилган балоғат ёшига етгунича бериладиган ва бошқа) тўловлари, моддий ёрдам пуллари ва бошқа тўловларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ижтимоий ҳимоя учун амалга оширилган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56122 |
Жамғармаларга бадаллар Ҳисобварақнинг таърифи: қонун ҳужжатларига мувофиқ жамғармаларга ажратмалар, шунингдек ходимларнинг соғлиқларини мажбурий ва ихтиёрий суғурталаш ва бошқа бадаллар ҳисоби олиб борилади.. Ҳисобварақнинг дебетида жамғармаларга ажратмалар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56195 |
Микрокредит ташкилоти ходимлари учун қилинган бошқа харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги таърифланган ҳисобварақларга мос тушмайдиган, хизматчиларга тўланадиган (тўгараклардаги, клублардаги машғулотларга, газета ва журналларга обуна бўлишга, қонунчиликда ўрнатилган меъёрдан ортиқча тўланган сафар ва вакиллик харажатлар суммаси ва бошқалар) тўловлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган, амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56200 |
ИЖАРА ВА ТАЪМИНОТ ХАРАЖАТЛАРИ
|
56202 |
Ижара тўлови
|
56206 |
Сув тўлови
|
56210 |
Электр энергияси ва иситиш тармоқлари харажатлари
|
56214 |
Таъмирлаш ва таъминот харажатлари
|
56218 |
Қўриқлаш хизмати харажатлари
|
Юқоридаги баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ижарага олинган объектларга, шартнома асосида ишлайдиган микрокредит ташкилоти ходимлари ҳисобланмайдиган ходимлардан ташкил топган қўриқчиларга, шунингдек, қўриқлаш сигнализациясига, ремонтга ва микрокредит ташкилоти биносини, мебелларни, транспорт ва бошқа жиҳозларни сақлашга, микрокредит ташкилотининг сув, электр, иситиш тармоғи ва бошқа коммунал хизматлари учун тўловлар билан боғлиқ харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида ижара ва таъминот учун ҳисобланган ва тўланган харажатларини суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
|
56300 |
ХИЗМАТ САФАРИ ВА ТРАНСПОРТ ХАРАЖАТЛАРИ
|
56302 |
Хизмат сафари харажатлари
|
56306 |
Хизмат сафари вақтидаги кунлик харажатлар
|
56310 |
Микрокредит ташкилоти мулкини кўчириш билан боғлиқ бўлган (Фрахт) харажатлар
|
56314 |
Ёқилғи харажатлари
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ходимларнинг хизмат сафари билан боғлиқ (транспорт (хизмат сафари харажатлари), меҳмонхона хизмати (яшаш учун бошқа хизматлар) қиймати ва лимит доирасидаги кунлик харажатлар; фрахт (микрокредит ташкилоти офислари ўртасида жиҳозлар ва бошқа мулкларни кўчириш харажатлари, хусусий ва ижарага олинган ҳаракат воситалари учун фойдаланиладиган ёқилғи харажатлари, шунингдек, ўрнатилган тартибга мувофиқ равишда хизмат сафари учун фойдаланиладиган микрокредит ташкилоти ходимларининг шахсий автомобиллари учун харажатларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида хизмат сафари ва транспорт учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек, молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
|
56400 |
МАЪМУРИЙ ХАРАЖАТЛАР
|
56402 |
Реклама ва эълон харажатлари
|
56406 |
Девонхона, офис ва бошқа буюмлар харажатлари
|
56410 |
Почта, телефон, факс бўйича харажатлар
|
56414 |
Ҳужжат маркалари учун харажатлар
|
56418 |
Китоб, газета ва бошқа даврий нашриётлар бўйича харажатлар
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг газета, радио, телевидение ва бошқа ахборот воситалари орқали берадиган реклама ва эълонларига, бланкаларга, девонхона ва офис қуролларига, почта ва ҳужжат маркаларига, телефон ва факс, маълумотларни узатиш учун бошқа алоқа каналлари (Reuters, SWIFT, Internet, телекс ва бошқалар)дан фойдаланиш харажатлари, шунингдек даврий нашрларга, шу билан бирга электрон билдиргичи ("PRAVO", "NORMA" тизимлари ва бошқалар)га қилинган харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида маъмурий харажатларга тўланган суммалар акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
|
56500 |
РЕПРЕЗЕНТАЦИЯ ВА ХАЙРИЯ
|
56502 |
Репрезентация ва кўнгилочар тадбирлар харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан ўз мавқеи ва фаолиятини ривожлантириш мақсадида амалга оширилган репрезентация ва кўнгил очар тадбирлар учун қилинган харажатлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади. |
56506 |
Аъзолик бадаллари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланадиган аъзолик бадаллари суммаси ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида клублар, уюшмалар, жамоат ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлиб кирганда тўланган аъзолик бадаллари бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56510 |
Хайр-эҳсон ва хайрия харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари ҳисобга олинади. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсон суммалари акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг хайрия жамғармаларига, бошқа нотижорат фаолият билан шуғулланмайдиган хайрия ташкилотларига, шунингдек табиий офатдан талафот кўрганларга кўрсатган хайр-эҳсонлар бўйича нотўғри ҳисобланган, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилотининг молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобварағига ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56600 |
ЭСКИРИШ ХАРАЖАТЛАРИ
|
56602 |
Микрокредит ташкилоти бино ва бошқа иморатларининг эскириш суммаси
|
56610 |
Транспорт воситаларининг эскириш суммаси
|
56614 |
Мебель ва жиҳозларнинг эскириш суммаси
|
56618 |
Номоддий активларнинг эскириш суммаси
|
56622 |
Операцион ижарага берилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси
|
56626 |
Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи бўйича эскириш суммаси
|
56630 |
Омбордаги асосий воситаларнинг эскириш суммаси
|
56632 |
Олинган кредитлар бўйича гаровга қўйилган асосий воситаларнинг эскириш суммаси
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг асосий воситалар ва номоддий активлар учун ҳисобланадиган эскириш харажатларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида ҳисобланган эскириш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри ҳисобланган эскириш суммасининг қайтарилиши, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
|
56700 |
СУҒУРТА, СОЛИҚ ВА БОШҚА ХАРАЖАТЛАР
|
56702 |
Юридик ва аудиторлик хизмати харажатлари
|
56706 |
Маслаҳатчи (консалтинг)лар хизмати учун тўлов харажатлари
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг юристлар ва бошқа фирмалар томонидан шартнома асосида кўрсатилган юридик, аудиторлик ва маслаҳатчилик хизматлари учун тўлов харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида юридик ва маслаҳатчилик хизматлар учун қилинган харажатлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
|
56710 |
Суғурта харажатлари Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг ўз мулкини суғурта қилишга, ёнғиндан суғурта қилишга ва ўз фаолияти билан боғлиқ бошқа суғурта турларига қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида суғурта учун қилинган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56714 |
Солиқ (фойда солиғидан ташқари) ва лицензиялар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг солиқларга, йиғимларга ва қонунчиликка мувофиқ равишда мулкка, йўлга, экологияга бўладиган солиқлар каби бўлган мажбурий ажратмалар, ҳақиқий ишлаб топилган даромаддан Пенсия фондига бўладиган ажратмалар ва бошқа солиқлари (фойда солиғидан ташқари), шунингдек микрокредит ташкилотининг лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг солиқларга (фойда солиғидан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловларга, шунингдек лицензияларга қилган харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобланган солиқлар (фойда солиғидан ташқари) ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек лицензияларга қилган харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56718 |
Жарима ва пеня харажатлари Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг амалдаги қонунчиликка ва қоидаларга асосан ўзига солинган пеня ва жарималар учун қилган харажатларини ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида тўланган жарима ва пеняларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган жарима ва пеняларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56722 |
Суд жараёни ва/ёки активни сотиб олиш билан боғлиқ бўлган харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг суд жараёни билан боғлиқ харажатлари, шунингдек микрокредит ташкилотининг хусусийликни ўз номига ўзлаштириш бўйича харажатлари ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида суд жараёни, шунингдек активларни сотиб олиш учун қилган харажатларини суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56795 |
Бошқа операцион харажатлар Ҳисобварақнинг таърифи: юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида юқорида таърифланган туркумларга мос тушмайдиган тўланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри тўланган харажатларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
56800 |
КЎРИЛИШИ МУМКИН БЎЛГАН ЗАРАРЛАРНИ БАҲОЛАШ
|
56802 |
Микроқарз ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56814 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56832 |
Номоддий активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56834 |
Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56838 |
Микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56840 |
Ҳисобланган фоизсиз даромадлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56842 |
Суд жараёнидаги микроқарз, микрокредит ва микролизинг (молиявий ижара) бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
56895 |
Бошқа активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш
|
Юқорида кўрсатилган баланс ҳисобварақлари хусусияти бўйича бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифланиши умумлаштирилиб берилмоқда. Ҳисобварақларнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг активлари бўйича кўриши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақларнинг дебетида активлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолашнинг қайтариш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
|
56900 |
ФОЙДА СОЛИҒИНИ БАҲОЛАШ
|
56902 |
Фойда солиғини баҳолаш Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан олинган фойдага ҳисобланган солиқлар (фойда солиғива шу каби бошқа солиқлар) ва ягона солиқ тўлови (ягона солиқ тўлови тўловчилари учун) бўйича харажатлар ҳисоби олиб борилади. Ҳисобварақнинг дебетида фойда солиғи ва ягона солиқ тўлови бўйича ҳисобланган харажатлар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида нотўғри ҳисобланган солиқларнинг қайтарилиш суммаси, шунингдек молиявий ҳисобот йилининг охирида микрокредит ташкилоти молиявий натижаси сифатида 31206 - "Соф фойда (зарар) (актив-пассив)" ҳисобвараққа ўтказиладиган сумма акс эттирилади.
|
90000 |
КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР
|
|
|
90300 |
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР
|
90329 |
Акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг ҳужжатсиз қимматли қоғозлари Ҳисобварақнинг таърифи: акциядорлик шаклидаги микрокредит ташкилотининг муомалага чиқарилгунча сақланаётган қимматли қоғозлари, шунингдек сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий ҳужжатсиз қимматли қоғозлари ҳисоби юритилади. Сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида қайта сотиб олинган хусусий қимматли қоғозлар "донаси 1 сўм" бўлган шартли баҳода ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96314 - "Микрокредит ташкилотининг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг муомалага чиқарилгунча сақланаётган ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати, шунингдек сўндириш (тўлаш) ёки муомаладан чиқариш мақсадида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотиб олинган ҳужжатсиз ҳужжатсиз қимматли қоғозлари ҳисоби акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилотининг сотилган ҳужжатсиз қимматли қоғозлари қиймати акс эттирилади. Шунингдек, сўндирилган (тўланган) ёки муомаладан чиқарилган корпоратив ҳужжатсиз қимматли қоғозлари нинг ҳисоби акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳужжатсиз қимматли қоғозлари бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
90337 |
Акциядорлик жамияти шаклидаги микрокредит ташкилотининг сотиб олинган қимматли қоғозлари Ҳисобварақнинг таърифи: сўндириш (тўлаш) муддати келгунча яна қайта сотиш мақсадида микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган хусусий қимматли қоғозларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96314 - "Микрокредит ташкилотининг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотиб олинган ўз қимматли қоғозларнинг номинал қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микрокредит ташкилоти томонидан қайта сотилган ўз хусусий қимматли қоғозларининг номинал қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб қимматли қоғозлар бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
90900 |
САВДОГА ОИД МОЛИЯЛАШЛАР
|
90966 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилоти томонидан сотиб олинган дебиторлик қарзларининг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96331 - "Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида сотиб олинган дебиторлик қарзларининг тўлиқ қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қарздорлар томонидан тўлиқ қопланган сотиб олинган дебиторлик қарзлар ҳисобдан чиқарилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
90993 |
Кафолат ва кафилликлар Ҳисобварақнинг таърифи: мижозлар фойдасига микрокредит ташкилоти томонидан берилган ёки тасдиқланган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган (авалированных микрокредитной организацией) векселларининг номинал қийматини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96337 - "Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида берилган кафолатларнинг суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан бошқа эмитентларнинг кафиллик берилган векселларини номинал қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида фойдаланилган, шунингдек фойдаланилмаган ва ўрнатилган тартибда муддати ўтиши билан йўқ қилинган кафолатларнинг суммаси, шунингдек микрокредит ташкилоти томонидан кафиллик берилган бошқа эмитентларни қопланган векселларининг номинал қиймати акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир кафолат бўйича, шунингдек аваллаштирилган векселларнинг тури ва муддати бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
91500 |
АКТИВЛАР БЎЙИЧА ФОИЗЛАР ВА ВОСИТАЧИЛИК ҲАҚЛАРИ
|
91501 |
Берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган фоизлар Ҳисобварақнинг таърифи: муддати ўтган ва ўрнатилган қоидаларга мувофиқ балансдан ҳисобдан чиқарилган, берилган муддатли ва шартлари қайта кўриб чиқилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар, шунингдек "фоиз ўстирмаслик" мақомига ўтказилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланадиган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Шу билан биргаликда муддати ўтган ҳамда суд жараёнидаги микрокредитлар ва микролизинглар бўйича ҳисобланган, лекин олинмаган фоизлар ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 - "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қопланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича шартномаларига қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
91505 |
Бошқа активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари Ҳисобварақнинг таърифи: бошқа активлар ва воситачиликлар бўйича ҳисобдан чиқарилган фоизлар ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96335 - "Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида бошқа активлар бўйича олиниши лозим бўлган муддати ўтган ва/ёки ҳисобланган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида бошқа активлар бўйича тўланган ва/ёки ҳисобдан чиқарилган фоизлар ва воситачилик ҳақлари суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир мижоз бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
91700 |
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ БЕРИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ
|
91709 |
Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбурияти Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг мижозларга ёки банкларга микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш мажбуриятлари ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96351 - "Микрокредит ташкилотининг микроқарз, микрокредит ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотнинг микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш бўйича берилган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микроқарз, микрокредит ва микролизинг бериш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларининг суммаси, шунингдек қисман амалга оширилган тўловлар суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
91800 |
МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТИНИНГ КРЕДИТ ВА ЛИЗИНГ (МОЛИЯВИЙ ИЖАРА) ОЛИШ МАЖБУРИЯТЛАРИ
|
91816 |
Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти Ҳисобварақнинг таърифи: микрокредит ташкилотининг мижозлардан ёки бошқа банклардан кредит ваёки лизинг олиш мажбуриятларининг ҳисоби юритилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96358 - "Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида микрокредит ташкилотининг кредит ваёки лизинг олиш бўйича берган мажбуриятларининг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида кредит ваёки лизинг олиш бўйича ижро этилган ёки бекор қилинган мажбуриятларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб мажбуриятлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
91900 |
ҚАРЗДОРЛАРНИНГ МИКРОҚАРЗ, МИКРОКРЕДИТ ВА МИКРОЛИЗИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ
|
91901 |
Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг микрокредит ташкилоти томонидан берилган қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинг бўйича муддатли мажбуриятларини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96345 - "Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи"дир. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўла қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
91905 |
Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарз, микрокредит ва микролизинг бўйича мажбуриятлари Ҳисобварақнинг таърифи: қарздорларнинг микрокредит ташкилоти томонидан берилган узоқ муддатли микроқарзлари, микрокредитлари ва микролизинглари бўйича муддатли мажбуриятларини ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96349 - "Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи"дир. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича қарздорлардан қабул қилинган муддатли мажбуриятлар суммаси ўтказилади. Ҳисобварақнинг кредитида тўлиқ қопланган мажбуриятлар суммаси акс эттирилади. Қисман амалга оширилган тўловлар суммаси мажбурият тўла бажарилгунга қадар унинг орқа томонига ёзиб борилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
94500 |
ГАРОВ СИФАТИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР, МУЛКЛАР ВА МУЛКИЙ ҲУҚУҚ (ТАЛАБ)ЛАР
|
94501 |
Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар
|
94502 |
Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар |
Юқорида кўрсатиб ўтилган баланс ҳисобварақлари хусусияти жиҳатидан бир хил бўлганлиги учун уларнинг таърифи умумлаштирилган ҳолда келтирилган. Ҳисобварақларнинг таърифи: берилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларга гаров сифатида сақланаётган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг ҳисоби олиб борилади. Гаров сифатида олинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳисобвараққа гаров бўйича шартнома тузилган вақтдаги баҳоланган қиймати бўйича кирим қилинади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 - "Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ" дир. Ҳисобварақларнинг дебетида гаров таъминоти сифатида қабул қилинган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақларнинг кредитида гаровга қабул қилинган ёки микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизинглар ҳамда фоизларни қопланганидан сўнг қайтариладиган фойдаланилган мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар ҳамда қимматли қоғозларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир микроқарз, микрокредит ваёки микролизинг шартномаси бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
|
94503 |
Гаров сифатида олинган кафолат ва кафилликлар Ҳисобварақнинг таърифи: берилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг, шунингдек суғурта полисларининг ҳисоби олиб борилади. Мазкур ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96381 - "Гаров сифатидаги қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ" дир. Ҳисобварақнинг дебетида берилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизингларнинг таъминоти сифатида қабул қилинган кафолат ва кафилликларнинг суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар қайтарилмаганда фойдаланилган таъминот суммаси, шунингдек кредитлар қайтарилгандан кейин ва кредит шартномалари ёпилгандан кейин кафолатлар ва кафилликларнинг муддати ўтиши билан ўрнатилган тартибда фойдаланилмаган ва бекор қилинган суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир тегишли шартнома бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
95400 |
БОШҚА КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
|
95413 |
Ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар Ҳисобварақнинг таърифи: амалдаги қоидаларга мувофиқ равишда микрокредит ташкилоти балансидан ҳисобдан чиқарилган микрокредитлар, микроқарзлар ва микролизинглар (тўланмаган қисми)нинг ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида ҳисобдан чиқарилган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар суммаси акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида қайта тикланган ёки тўланган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларнинг, шунингдек ўрнатилган муддат ўтиши билан бекор қилинган микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизингларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳар бир қарздор бўйича тегишли шартномаларга қараб алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади.
|
95497 |
Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари Ҳисобварақнинг таърифи: юқоридаги туркум ҳисобварақлар таърифига мос тушмайдиган операциялар ҳисоби олиб борилади. Ушбу ҳисобварақ учун контр-ҳисобварақ 96397 - "Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ"дир. Ҳисобварақнинг дебетида кирим қилинган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг қиймати акс эттирилади. Ҳисобварақнинг кредитида ҳисобдан чиқарилган маблағлар, ҳужжатлар ёки бошқа қимматбаҳо буюмларнинг суммаси акс эттирилади. Таҳлилий ҳисоб ҳужжатлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар тури бўйича алоҳида шахсий ҳисобварақларда олиб борилади. |
96300 |
КЎЗДА ТУТИЛМАГАН ҲОЛАТЛАР КОНТР-ҲИСОБВАРАҚЛАРИ
|
96314 |
Микрокредит ташкилотининг қимматли қоғозлари бўйича контр-ҳисобварақ
|
96331 |
Сотиб олинган дебиторлик қарзлари - Факторинг бўйича контр-ҳисобварақ
|
96335 |
Активлар бўйича фоизлар ва воситачилик ҳақлари бўйича контр-ҳисобварақ
|
96337 |
Кафолат ва кафилликлар бўйича контр-ҳисобварақ
|
96345 |
Қарздорларнинг қисқа муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
|
96349 |
Қарздорларнинг узоқ муддатли микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бўйича мажбуриятлари контр-ҳисобварағи
|
96351 |
Микрокредит ташкилотининг микроқарзлар, микрокредитлар ва микролизинглар бериш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ
|
96358 |
Микрокредит ташкилотининг кредит ва лизинг (молиявий ижара) олиш мажбурияти бўйича контр-ҳисобварақ
|
96381 |
Гаров сифатида олинган қимматли қоғозлар, мулклар ва мулкий ҳуқуқ (талаб)лар бўйича контр-ҳисобварақ
|
96397 |
Бошқа кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақлари бўйича контр-ҳисобварақ
|
".
2-ИЛОВА
"Микрокредит ташкилотларида
бухгалтерия ҳисобини юритиш
тўғрисидаги йўриқномага
1-1-ИЛОВА
Микрокредит ташкилоти бош бухгалтери тўғрисида
НИЗОМ
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси микрокредит ташкилотларининг бош бухгалтерларига тааллуқлидир.
Бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш учун микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари жавобгар ҳисобланади. Раҳбар бухгалтерия ҳисоби тўғри юритилиши учун зарур шарт-шароитлар яратиши, бош бухгалтернинг ҳужжатлар ва маълумотларни расмийлаштириш ҳамда ҳисобини юритиш учун тақдим этиш тартиби борасидаги талаблари микрокредит ташкилотининг бўлинмалари, хизматлари ва ҳисобни юритишга алоқадор ходимлари томонидан оғишмай бажарилишини таъминлаши шарт.
2. Бош бухгалтер микрокредит ташкилотида бухгалтерия ҳисоби ташкил этилишини ҳамда моддий ва молиявий ресурслардан оқилона, тежамкорлик билан фойдаланилиши ҳамда мулкнинг бут сақланиши устидан назорат олиб борилишини таъминлайди.
Микрокредит ташкилоти бош бухгалтери лавозимга ташкилот ижро этувчи органи раҳбари томонидан тайинланади ва озод қилинади. Агар микрокредит ташкилотининг юқори муассасаси мавжуд бўлса, унда бош бухгалтерни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш юқори турган микрокредит ташкилоти раҳбари ҳамда бош бухгалтери билан келишилади ҳамда у бевосита юқори ташкилот раҳбарига, бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, ҳисоботлар тузиш, назорат қилиш тартиби ва методикаси билан боғлиқ масалалар бўйича эса, бевосита юқори ташкилот бош бухгалтерига бўйсунади.
3. Микрокредит ташкилотининг бош бухгалтери бошчилик қиладиган бухгалтерия ҳисоби бўлими мустақил таркибий бўлинма бўлиб ҳисобланади ва бошқа бирон-бир бўлинма таркибига кирмаслиги лозим.
4. Микрокредит ташкилотининг бош бухгалтери лавозимига олий иқтисодий ёки иқтисодий ўрта махсус маълумоти ва шу мутахассислик бўйича камида 3 йиллик иш стажига эга бўлган шахслар тайинланади.
5. Бош бухгалтер лавозимга тайинланаётганда ва лавозимидан озод қилинаётганда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг аҳволи текширилиб, микрокредит ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланганидан кейин бўлинмани қабул қилиш-топшириш жараёни далолатнома билан расмийлаштирилади. Юқори ташкилот мавжуд бўлганда, ушбу далолатноманинг нусхаси микрокредит ташкилотининг юқори бошқариш органига юборилади. Зарур ҳолларда бош бухгалтер томонидан ишларни қабул қилиш-топшириш жараёнида юқори ташкилотнинг вакили қатнашади.
6. Бош бухгалтер зиммасига пул маблағлари ва моддий бойликлар учун бевосита моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифалар, шунингдек микрокредит ташкилоти раҳбари вақтинча ишда бўлмаган пайтда унинг вазифаларини бажариб туриш юклатилиши мумкин эмас. Бош бухгалтерга бевосита чеклар ва бошқа ҳужжатлар асосида микрокредит ташкилоти маблағ ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш тақиқланади.
7. Бош бухгалтер вақтинча ишда бўлмаган вақт мобайнида (хизмат сафари, таътил, касаллик ва шу кабилар) бош бухгалтернинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари унинг муовинига ўтади ва бу ҳақда микрокредит ташкилотининг буйруғи чиқарилади.
II. БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ ВАЗИФАЛАРИ
8. Бош бухгалтер бухгалтерия ҳисобининг юритилиши юзасидан белгиланган қоидалар асосида уни ташкил этиб, қуйидагиларни таъминлаши шарт:
бухгалтерия ҳисобининг тўғри ташкил этилиши, бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида операцияларнинг ўз вақтида ва тўғри акс эттирилиши;
микрокредит ташкилотига келиб тушган пул ҳисоб-китоб ҳужжатларини уларга ишлов бериладиган участкалардан ўтишининг аниқ муддатларига риоя этилиб, микрокредит ташкилотининг тегишли ҳисобварақларида акс эттирилиб, ҳужжатлар айланишини, кунлик баланс тузилиши ва уни тегишли жойга топширилишини ташкил этиш;
мижозларнинг келиб тушадиган пул ҳисоб-китоб ҳужжатлари шаклига ва мазмунига кўра тўғри расмийлаштирилишини, шунингдек, уларнинг қонуний тарзда бажарилишини ҳамда маблағ ва бойликлар бут сақланишини таъминлаш;
қатъий ҳисобдаги бланкларнинг бут сақланиши ва уларнинг ҳисобининг тўғри юритилиши;
электрон тўлов ҳужжатларининг тўғри расмийлаштирилишини ҳужжатларнинг асл нусхаси билан солиштириш орқали текшириш;
баланс тузиш;
бухгалтерия (кирим-чиқим) ҳужжатларини ўз вақтида (иш куни охиригача ёки кейинги куннинг эрталаб соат 10-00 дан кечикмай) жамланиши ҳамда расмийлаштирилиши, шунингдек улар ўрнатилган тартибда архивга топширилиши;
бухгалтерия ҳисобининг илғор шакл ва усулларидан кенг фойдаланиш;
келиб тушган пул маблағлари, товар-моддий бойликлар ва асосий воситалар ҳисобининг тўлиқ юритилиши, шунингдек улар ҳаракати билан боғлиқ операцияларнинг барчаси бухгалтерия ҳисобида ўз вақтида акс эттирилиши;
мижозларнинг кредит ва қарз ҳисобварақлари бўйича фоизларнинг тўғри ва белгиланган муддатларда ҳисобланиши;
камомад ҳамда пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг талон-торож қилиниши бўйича материалларни расмийлаштириш юзасидан микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари билан текширувлар ўтказиш, тегишли ҳолларда бу материаллар суд ва тергов органларига тақдим этилишини назорат қилиш;
бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг тўғри ташкил этилишини текшириш, бухгалтерия ҳисоби, ҳисоботи, назорат ва иқтисодий таҳлил масалалари юзасидан ходимларга ўз вақтида йўл-йўриқлар кўрсатиб бориш;
бирламчи ҳужжатлар ҳамда бухгалтерия ёзувлари асосида ҳақиқий ҳолатни акс эттирувчи бухгалтерия ҳисоботларини тузиш, бу ҳисоботларни белгиланган муддатларда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига, шунингдек, тегишли органларга тақдим этиш;
ўз тасарруфида бўлган микрокредит ташкилоти филиаллари бухгалтерия кўрсаткичлари бўйича белгиланган тартибда йиллик ҳисобот тузиш ва уни белгиланган муддатларда тегишли жойларга топшириш;
бошқа бўлинмалар билан ҳамкорликда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи маълумотлари асосида микрокредит ташкилоти молиявий фаолиятини иқтисодий таҳлил қилиш;
бухгалтерия ҳужжатларининг бут сақланиши, уларнинг белгиланган тартибда расмийлаштирилиши ва архивга топширилиши.
9. Бош бухгалтер тегишли бўлинма ва хизматлар ходимлари билан биргаликда қуйидагиларни синчиклаб назорат қилиши шарт:
а) товар-моддий бойликларнинг қабул қилиниши ва топширилишини расмийлаштиришда белгиланган қоидаларга риоя этилиши;
б) иш ҳақи фондининг тўғри сарфланиши, мансаб маошларининг тўғри белгиланиши, штатлар, молия ва касса интизомига қатъий риоя этилиши;
в) пул маблағлари, товар-моддий бойликлар, асосий фондларни инвентаризация қилиш, ҳисоб-китоблар ва тўлов мажбуриятларини бажаришнинг белгиланган қоидаларига риоя этилиши;
г) белгиланган муддатларда дебиторлик қарзини ундириб олиниши ва кредиторлик қарзининг қайтарилиши, тўлов интизомига риоя этиш;
д) камомадлар, дебиторлик қарзи ва бошқа йўқотишларни бухгалтерия ҳисобининг баланс ҳисоботларидан қонуний тарзда чиқарилиши.
10. Бош бухгалтер камомадлар юзага келиши, пул маблағлари ва товар-моддий бойликларнинг ғайриқонуний тарзда сарфланиши, молиявий ҳамда хўжалик қонунлари бузилишининг олдини олувчи тадбирларни тайёрлашда фаол қатнашиши шарт. Мансабдор шахслар томонидан ғайриқонуний хатти-ҳаракатлар қилинаётгани (яъни ошириб ёзиш, маблағлардан нотўғри фойдаланиш ҳамда бошқа қоидабузарлик ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳоллари) маълум бўлган ҳолларда бош бухгалтер чора кўриш учун бу ҳақда микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбарига ахборот беради.
11. Пул маблағлари ва товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар, шунингдек кредит ва ҳисоб-китоб мажбуриятномалари раҳбар ва бош бухгалтер ёки улар шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзоланади. Бу ваколатли шахсларга ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқининг берилиши микрокредит ташкилоти бўйича чиқариладиган буйруқ билан расмийлаштирилади.
Юқорида айтилган ҳужжатларга бош бухгалтер ёки шундай ваколат берилган бошқа шахслар томонидан имзо чекилмаса, улар ҳақиқий ҳисобланмайди ва мазкур микрокредит ташкилоти масъул шахслари томонидан ижрога қабул қилинмайди.
12. Бош бухгалтер қонун ҳужжатларига ҳамда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, сақлаш ва сарфлаш бўйича белгиланган тартибга зид бўлган операциялар билан боғлиқ ҳужжатларни ижрога қабул қилиши ҳамда расмийлаштириши тақиқланади.
III. БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
13. Бош бухгалтер ўзига бўйсунувчи ходимлар учун хизмат вазифаларини белгилаб беради. Бунда ҳар бир ходим ўз мажбуриятларини билиши ҳамда улар бажарилиши учун жавобгар бўлиши зарур.
14. Бош бухгалтернинг бажарилган операцияларни расмийлаштириш ҳамда маълумотларни электрон тўлов тизими орқали жўнатиш зарур бўлган ҳужжатлар ва маълумотларни бухгалтерияга тақдим этиш борасидаги талаблари микрокредит ташкилоти бўлинма ва хизматлари учун мажбурийдир.
Бош бухгалтер ўз зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқиб берган кўрсатмаларнинг бажарилмагани ёки бузилгани учун айбдор шахслар белгиланган тартибда микрокредит ташкилоти раҳбарининг фармойишига биноан мукофотдан тўлиқ ёки қисман маҳрум этилиши.
Микрокредит ташкилоти бўлинма ва хизматлари:
бажарилаётган операцияларнинг қонунийлиги ва улар тўғри расмийлаштирилиши учун тўла жавобгар ҳисобланадилар;
бухгалтерия ҳисобини юритиш, назорат қилиш ва жўнатиш учун зарур бўлган ҳужжатларни бухгалтерияга ўз вақтида топширишлари шарт.
Бу ҳужжатлар сифатсиз тузилгани ва расмийлаштирилгани ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботида қайд этишга берилиш вақтидан кечиккани, ҳужжатлардаги маълумотларнинг нотўғрилиги, шунингдек, ғайриқонуний операцияларни акс эттирувчи ҳужжатлар тузилгани учун бу ҳужжатларни тузган ва имзолаган мансабдор шахслар жавобгар бўладилар. Бирламчи ҳужжатларни тузиш вазифаси юклатилган ҳамда бу ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқи берилган мансабдор шахслар рўйхати бош бухгалтер билан келишилади.
15. Моддий жавобгар шахслар (кассир, омбор мудирлари ва бошқалар)ни лавозимга тайинлаш, озод этиш ва бошқа лавозимга ўтказиш масаласи бош бухгалтер билан келишилган ҳолда ҳал қилинади.
16. Ходимларга мансаб маошлари, иш ҳақи устамалари ҳамда мукофотларни белгилаш тўғрисидаги буйруқлар ва фармойишларни дастлаб бош бухгалтер кўриб чиқади ва уларга имзо чекади.
17. Бош бухгалтер қуйидаги ҳуқуқларга эга:
а) бухгалтерия ҳисоби ва назорат ишлари тўғри ташкил этилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар кўришни микрокредит ташкилоти раҳбаридан талаб қилиш;
б) таркибий бўлинмаларда пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, киримга ёзиш, сақлаш ҳамда сарфлаш юзасидан белгиланган тартибда амал қилинишини текшириб туриш;
в) мукофотлар ҳажмларини пасайтириш ёки мукофотдан маҳрум этиш тўғрисида таклифлар бериш.
18. Микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари бош бухгалтерга ушбу Низомда кўзда тутилган ўз мажбуриятларини бажариши ҳамда ҳуқуқларидан фойдаланишида атрофлича ёрдам беришга мажбур.
Бош бухгалтер ана шу мажбуриятларни бажаргани ҳамда ўз ҳуқуқларидан фойдалангани учун унга тазйиқ ўтказиш борасида қилинадиган ҳар қандай уринишларга қатъиян барҳам берилиши, бунга айбдор бўлган шахслар эса қатъий жавобгарликка тортилиши лозим.
IV. БОШ БУХГАЛТЕРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ
19. Бош бухгалтер қуйидаги ҳолларда жавобгар бўлади:
а) бухгалтерия ҳисоби нотўғри юритилиб, оқибатда бухгалтерия ҳисоби пала-партиш ҳолатга келган ва бухгалтерия ҳисоботи бузилганда;
б) пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа бойликларни қабул қилиш, киримга ёзиш, сақлаш ва сарфлаш юзасидан белгиланган тартибга зид операциялар бўйича ҳужжатлар ижрога қабул қилинган ҳамда расмийлаштирилган ҳолларда;
в) микрокредит ташкилоти ҳисобварақлари бўйича операциялар, шунингдек дебиторлар ва кредиторлар билан ҳисоб-китоблар кечикиб ҳамда нотўғри амалга оширилганда;
г) камомадлар, дебиторлик қарзлари ва бошқа йўқотишларни бухгалтерия баланс ҳисоботларидан чиқариш тартиби бузилганда;
д) бухгалтерия айби билан нотўғри бухгалтерия ҳисоботи тузилганда;
е) бухгалтерия ҳисобини ташкил этишга доир бошқа меъёрий ҳужжатлар бузилганда.
20. Бош бухгалтер қуйидаги ҳолатлар учун микрокредит ташкилоти ижро этувчи органи раҳбари билан баб-баравар жавоб беради:
а) молиявий-хўжалик фаолиятини тартибга солувчи қоидалар ва низомлар бузилиши;
б) мансабдор шахслардан улар етказган зарар суммасини ўз вақтида ундириб олмаслик;
в) кунлик, ойлик, чораклик ва йиллик баланс ҳисоботи ва бошқа бухгалтерия ҳисоботларини ҳамда балансларини тегишли органларга тақдим этиш муддатлари бузилиши;
г) микрокредит ташкилоти баланс ҳисоботида акс эттирилган маълумотлар ҳамда электрон тўловлар тизими орқали ўтказилган тўлов ҳужжатларининг қонунийлик ва бут сақланиш ҳамда кунлик архивлаш тартиби учун.
21. Бош бухгалтерларнинг тартиб-интизоми, моддий ва жиноий жавобгарлиги амалдаги қонунларга мувофиқ тарзда белгиланади.".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 25 октябрь