Молия вазирлигининг 106-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2019-59-сон "Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги 25.10.2019 й. Қарори (АВ томонидан 29.10.2019 й. 3188-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.10.2019 й.
N 3188
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 25.10.2019 й. N 106 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ 25.10.2019 й. N 2019-59 |
ҚАРОРИ
Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш
ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 23 декабрдаги 327-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни жорий этиш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Алкоголь маҳсулотлари учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархлар қайта кўриб чиқилиб, улар иловага мувофиқ миқдорларда белгилансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йил 24 декабрдаги 158, 2018-85-сон "Алкоголли маҳсулотлар учун энг кам улгуржи-сотиш ва чакана нархларни қайта кўриб чиқиш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 3107, 2018 йил 28 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 52-сон, 1009-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур қарор 2019 йил 1 ноябрдан кучга киради.
Молия вазири
|
Д. Кучкаров |
Давлат солиқ қўмитаси раиси |
Б. Мусаев |
ИЛОВА
Алкоголь маҳсулотлари* учун энг кам
улгуржи-сотиш ва чакана нархлар
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 29 октябрь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2019 йил 4 ноябрь, 44-сон, 838-модда