Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битим (Бишкек, 2019 йил 1 август)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Қирғизистон Республикаси Ҳукумати

ўртасида ўсимликлар карантини

соҳасида ҳамкорлик тўғрисида

БИТИМ


Бишкек, 2019 йил 1 август


14-моддага мувофиқ 2019 йил

1 августдан кучга кирган



Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Қирғизистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,

ўсимликлар карантини соҳасида ўзаро ҳамкорликни ривожлантиришга ва Томонлар давлатлари ҳудудини карантиндаги зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишидан ҳимоя қилиш учун барча зарур чоралар кўришга бўлган ўзаро истакни инобатга олиб,

ўсимликлар карантини соҳасида халқаро нормалар ва қоидаларга, давлат карантин фитосанитария тадбирлари ва Томонлар давлатлари ўртасидаги савдога кўмаклашишни мувофиқлаштиришга таяниб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


Томонлар ўз қонунчилигига мувофиқ, ўз давлатларининг ҳудудига карантиндаги зарарли организмлар кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш учун ўз давлатларининг фитосанитария хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ўсимликлар карантини соҳасида ҳамкорлик қиладилар.

Мазкур Битим қоидалари барча карантин ости маҳсулотлари, шу

...