Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 07.10.2019 й. 11-сон "Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.11.2019 й. 3195-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
08.11.2019 й.
N 3195
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ МУҲИТНИ
МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ
ҚЎМИТАСИНИНГ
07.10.2019 й.
N 11
ҚАРОРИ
Маиший чиқиндиларни ташиш
қоидаларини тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 апрелдаги ПҚ-4291-сон "2019-2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 февралдаги 95-сон "Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Маиший чиқиндиларни ташиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги бош директорининг 2014 йил 16 октябрдаги 104-сон "Маиший чиқиндиларни ташиш қоидаларини тасдиқлаш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2625, 2014 йил 12 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 46-сон, 555-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Б. Кучкаров
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 8 ноябрь