Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида таълим ҳақида давлат намунасидаги ҳужжатларни ўзаро тан олиш тўғрисида Битим (Тошкент, 2018 йил 17 август)
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан
Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида
таълим ҳақида давлат намунасидаги ҳужжатларни
ўзаро тан олиш тўғрисида
БИТИМ
Тошкент, 2018 йил 17 август
14-моддага мувофиқ 2018 йил
17 августдан кучга кирган
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Тожикистон Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Томонлар" деб аталувчилар,
2018 йил 9 мартда имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Тожикистон Республикаси Ҳукумати ўртасида олий таълим ва фан соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битимга асосланиб,
таълим соҳасидаги давлатлараро муносабатларни янада ривожлантириш ва чуқурлаштиришга кўмаклашишни истаб,
таълим тў
...