Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.11.2019 й. 934-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудирининг функционал вазифалари ҳамда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
21.11.2019 й.
N 934
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БОШ ВАЗИРИНИНГ
МАСЛАҲАТЧИСИ - ХОРИЖДА ВАҚТИНЧАЛИК МЕҲНАТ
ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ
ҚИЛИШ ВА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ
ДЕПАРТАМЕНТИ МУДИРИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ
ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА ХОРИЖДА ВАҚТИНЧАЛИК
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИНИ АМАЛГА ОШИРАЁТГАН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ФУҚАРОЛАРИ
ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА ҚЎЛЛАБ-
ҚУВВАТЛАШ МАСАЛАЛАРИ ДЕПАРТАМЕНТИ
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ
ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон ва "Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва уларнинг оила аъзоларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чоралари тўғрисида" 2019 йил 20 августдаги ПФ-5785-сон фармонлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудирининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири ўн кун муддатда Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари департаменти мудири зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 22 ноябрь