Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 12.06.1991 й. 159-сон "Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
12.06.1991 й.
N 159
ЎЗБЕКИСТОН ССЖ ҲУДУДИДАГИ
КОРХОНАЛАРНИ ДАВЛАТ РЎЙХАТИДАН
ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ
НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
"Ўзбекистон ССЖдаги корхоналар тўгрисида"ги Ўзбекистон ССЖ Қонуни (6-модда, 2-банд)ни бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон ССЖ ҳудудидаги корхоналарни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўгрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
2. Қорақалпогистон МССЖ Вазирлар Кенгаши, вилоят ижроия қўмиталари ва Тошкент шаҳар ижроия қўмитаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорини халқ депутатлари маҳаллий Советларининг барча ижроия қўмиталарига етказсинлар ва унинг бажарилишини доимий назоратга олсинлар.
3. Халқ депутатлари маҳаллий Советларининг ижроия қўмиталарида шу вақтгача рўйхатдан ўтказилмаган барча корхоналар, ташкилотлар, шунингдек, юридик шахс ҳуқуқлари билан таъминланган филиаллар ва таркибий бўлинмалар 1991 йилнинг IIIII чораклари давомида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтишга мажбурлиги мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Давлат рўйхатидан ўтмаган корхоналар (ташкилотлар), филиаллар ва таркибий бўлинмаларнинг хўжалик фаолияти тўхтатиб қўйилади. Рўйхатдан ўтказилмаган корхоналар (ташкилотлар)нинг, филиаллар, таркибий бўлинмаларнинг даромадлари ноқонуний ҳисобланади ва бюджетга ўтказилади.
Ўзбекистон ССЖ Вице-Президенти Ш. Мирсаидов
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1991 й., N 6, 19-модда.