Эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 29.11.2019 й. 3198-сон билан рўйхатга олинган Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасининг 24.10.2019 й. 12-сон қарори билан тасдиқланган)
Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида
2019 йил 29 ноябрда 3198-сон
билан рўйхатга олинган
Ўзбекистон Республикаси
Ветеринария ва чорвачиликни
ривожлантириш давлат қўмитасининг
2019 йил 24 октябрдаги
ИЛОВА
Эпизоотик вазиятни ўрганиш
мақсадида мутахассисларни хорижий
мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш
мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 апрелдаги ПҚ-4297-сон "Ташқи иқтисодий фаолиятни амалга оширишда маъмурий тартиб-таомилларни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан эпизоотик вазиятни ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартибини белгилайди.
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар - ҳайвонлар, келиб чиқиши ҳайвонотга мансуб маҳсулот ва хом ашё, ветеринария дори воситалари, микроорганизмлар штаммлари, озуқалар ва озуқабоп қўшимчалар, ветеринария техника воситалари;
эпизоотия - тегишли ҳудудда ҳайвонларнинг ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликлари тарқалиши;
юқори хавфга эга бўлган давлат ветеринария хизмати назорати остидаги товарлар - барча турдаги тирик ҳайвонлар (ёввойи ҳайвонлар, цирк ва зоопарк ҳайвонлари, лаборатория
...