Ўзбекистон Республикасининг 13.12.2019 й. ЎРҚ-593-сон "1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённомани (Москва, 1997 йил 28 март) ратификация қилиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 29.10.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.11.2019 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
13.12.2019 й.
N ЎРҚ-593
1993 ЙИЛ 22 ЯНВАРДАГИ ФУҚАРОЛИК, ОИЛАВИЙ
ВА ЖИНОЯТ ИШЛАРИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚИЙ ЁРДАМ
ҲАМДА ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР ТЎҒРИСИДАГИ
КОНВЕНЦИЯГА ДОИР БАЁННОМАНИ (МОСКВА,
1997 ЙИЛ 28 МАРТ) РАТИФИКАЦИЯ
ҚИЛИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 29 октябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2019 йил 30 ноябрда маъқулланган
1993 йил 22 январдаги Фуқаролик, оилавий ва жиноят ишлари бўйича ҳуқуқий ёрдам ҳамда ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенцияга доир Баённома (Москва, 1997 йил 28 март) қўйидаги шарт билан ратификация қилинсин:
"Ўзбекистон Республикаси 22.1-моддани бажариш бўйича мажбуриятларни фақат амалдаги миллий қонун ҳужжатлари доирасида ўз зиммасига олади".
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2019 йил 13 декабрь
"Халқ сўзи", 2019 йил 14 декабрь