Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 10.06.2004 й. 2004-13-сон "Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 16.07.2004 й. 1384-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
16.07.2004 й.
N 1384
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ
МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ
МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
10.06.2004 й.
N 2004-13
БУЙРУҒИ
Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли
қоғозлар олди-сотдисига доир битимларни амалга
ошириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 26 июлдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш маркази тўғрисидаги низомга асосан, БУЮРАМАН:
1. Уюшган биржадан ташқари бозорда қимматли қоғозлар олди-сотдисига доир битишувларни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги
Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини
мувофиқлаштириш ва назорат қилиш
маркази бош директори М. Юнусматов
*) Илова рус тилидаги матнда берилади.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 28-сон, 325-модда.