Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 3-2020-сон, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2-2020-қ/қ-сон, Молия вазирлигининг 4-сон "Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 23.01.2020 й. Қарори (АВ томонидан 19.02.2020 й. 2859-2-сон билан рўйхатга олинган)

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

19.02.2020 й.

N 2859-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.01.2020 й.

N 3-2020


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ

МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.01.2020 й.

N 2-2020-қ/қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

23.01.2020 й.

N 4

ҚАРОРИ



Олий таълим муассасалари бошқарув,

техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи

ходимларининг намунавий штатларига қўшимча

ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида



Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони, 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 сентябрдаги 822-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 сентябрдаги ПҚ-3931-сон ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 20 февралдаги ПҚ-4199-сон қарорлари)" қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2017 йил 6 февралдаги 1-2017, 4-қ/қ, 13-сон қарори (рўйхат рақами 2859, 2017 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 8-сон, 122-модда) билан тасдиқланган Олий таълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Олий ва ўрта махсус таълим вазири

И. Маджидов

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири

Н. Хусанов

Молия вазири

Д. Кучкаров

         





Қарорга

ИЛОВА



Олий таълим муассасалари бошқарув,

техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи

ходимларининг намунавий штатларига

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. I-боб қуйидаги мазмундаги 18-позиция билан тўлдирилсин:

"

18.

Бош аудитор



1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

1

".

2. XVI-бобдан 3-позиция чиқариб ташлансин.


3. Илованинг 68-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"68. Мазкур меъёрлар ОТМларнинг раҳбар ва педагог ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш муассасаларига ҳам татбиқ этилади.".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 февраль


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 февраль, 7-сон, 79-модда