Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.02.2020 й. 109-сон "Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.02.2020 й.

N 109




ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА

ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ЕРЛАРНИ

ФОЙДАЛАНИШГА КИРИТИШДА ИРРИГАЦИЯ

ВА МЕЛИОРАЦИЯ ОБЪЕКТЛАРИНИ ҚУРИШ

ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ БИЛАН БОҒЛИҚ

ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАБ БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 17 июндаги ПФ-5742-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ерларни фойдаланишга киритишда ирригация ва мелиорация объектларини қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


1-1. Қуйидагилар:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари - ҳар календарь йилнинг 1 мартига қадар ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини ўз маблағи ҳисобидан амалга ошириш истагида бўлган талабгорларнинг манзилли рўйхатини шакллантириш ва ижросини таъминлашга;

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги - ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини ўз маблағи ҳисобидан амалга оширган талабгорларнинг тижорат банкларидаги ҳисобварақларига белгиланган субсидиялар ўтказиб берилишига;

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги - янгидан ўзлаштирилган ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритилган ер майдонлари бўйича мониторинг юритиш, шунингдек, ушбу ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда белгиланган имтиёзлар татбиқ қилинишига;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги - ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ер майдонларини янгидан ўзлаштириш ва қишлоқ хўжалигида қайта фойдаланишга киритиш бўйича ирригация-мелиорация тадбирларини амалга ошириш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияларни назарда тутиш ҳамда белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва идораларга ўтказиб беришга масъулдирлар.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси А.Д. Вахабов, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 25 февраль