Миллий гвардиянинг 3-сон, Мудофаа вазирлигининг 4-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 23.01.2020 й. Қарори (АВ томонидан 28.02.2020 й. 3223-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.02.2020 й.
N 3223
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МИЛЛИЙ ГВАРДИЯСИНИНГ 23.01.2020 й. N 3 |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МУДОФАА ВАЗИРЛИГИНИНГ 23.01.2020 й. N 4 |
ҚАРОРИ
Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси
Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш
тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 июндаги 141-сон "Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларига танлаш тартиби ва қабул қилиш қоидалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг айрим қарорлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Миллий гвардия қўмондони генерал-полковник
|
Б. Ташматов |
Мудофаа вазири генерал-майор |
Б. Курбанов |
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган идоравий
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг 2018 йил 30 октябрдаги 16, 30-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3096, 2018 йил 5 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2018 й., 10/18/3096/2277-сон; 14.05.2019 й., 10/19/3096-1/3118-сон).
2. Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ва Мудофаа вазирлигининг 2019 йил 18 апрелдаги 14, 16-сон "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтига ўқишга кирувчи номзодларнинг дастлабки танлаш тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш киритиш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 3096-1, 2019 йил 13 май) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 10/19/3096-1/3118-сон).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 28 февраль
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 2 март, 8-сон, 96-модда