Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.04.2020 й. 259-сон "Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.04.2020 й.
N 259
ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ ШЕРИКЛИК
ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ
ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ТЎҒРИСИДА
"Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ давлат-хусусий шериклик соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагиларни назарда тутувчи Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш ва хусусий шерикни танлаш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини дастлабки баҳолаш тартиби белгилаш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини тайёрлаш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни юритиш;
давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг реестрини юритиш.
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги 309-сон қарори билан тасдиқланган Сув таъминоти ва канализация хизматлари учун тартибга солинадиган нархларни (тарифларни) шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 43 ва 44-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси молия вазири Т.А. Ишметов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
2020 йил 26 апрелдаги
259-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининиг
айрим қарорларига киритилаетган
ўзгартириш ва қўшимчалар
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 334-сон қарори билан тасдиқланган Ижтимоий дорихоналар фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 2-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"давлат-хусусий шериклик - давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;
давлат шериги - Ўзбекистон Республикаси бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг номидан иш юритади;";
б) 5-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"5. Ижтимоий дорихона Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан, жумладан давлат-хусусий шериклик шартларига кўра, "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ва мазкур Низомга мувофиқ ташкил этилади."
в) 4-боб ва илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2018 йил 13 декабрдаги 1009-сон қарорида:
а) 3-банддаги "Агентликка учта, жумладан, битта хизмат ва иккита навбатчи" сўзлари "Агентликка учта, жумладан, иккита шахсий бириктирилган ва битта навбатчи" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
2-банддаги "махсус" сўзи чиқариб ташлансин.
"б" кичик банднинг бешинчи хатбошисидаги "экспертизадан ўтказади" сўзлари "таҳлил қилади" сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи-еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Агентлик томонидан ДХШ лойиҳалари бўйича ўтказиладиган анжуманлар, семинарлар, тренинглар ҳисобидан тушадиган тушумлар;
давлат ёки хусусий шериклар томонидан тўлаб бериладиган тўловлар, башарти ДХШ тўғрисидаги битимда назарда тутилган бўлса;
жамғарманинг вақтинча бўш маблағларини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг тижорат банклари депозитига жойлаштиришдан олинадиган даромадлар";
бешинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
қуйидаги мазмундаги 22-1-банд билан тўлдирилсин:
"22-1. Агентлик фаолиятини молиялаштириш учун келиб тушган маблағлар қуйидаги харажатларга йўналтирилади:
вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаларини ва мавжуд кредиторлик қарзларини тўлаш;
иқтисодиёт ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишларида давлат ва хусусий шериклар ҳамкорлигини ривожлантириш бўйича тармоқ дастурларини тайёрлаш;
ДХШ лойиҳалари бўйича концепция, лойиҳа ҳужжатлари, услубий қўлланма, журнал, реклама ва роликларни ишлаб чиқиш;
республикада ва хорижда ДХШ лойиҳалари бўйича конференциялар, симпозиумлар, кўргазмалар, ярмаркалар, семинарлар, "давра суҳбат"ларини ўтказиш;
кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, Агентлик ходимларининг хизмат сафарларини амалга ошириш;
Агентликни сақлаш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва ходимларни моддий рағбатлантириш;
қонун ҳужжатларда назарда тутилган бошқа ҳаражатлар.";
қуйидаги мазмундаги 22-2-банд билан тўлдирилсин:
"22-2. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорида белгиланган нормалар Агентликнинг ривожлантириш жамғармаси маблағларининг сарфланишида татбиқ этилмайди".
27-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"27. Агентлик ходимларига Ўзбекистон Республикаси Молия вазири тасдиқлайдиган тартибга мувофиқ кўп йиллик хизматлари учун ҳар ойлик устамалар тўланади".
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 27 апрель