Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.08.2004 й. 401-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
18.08.2004 й.
N 401
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
"ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ХОДИМЛАРИ МЕҲНАТИГА
ҲАҚ ТЎЛАШ ШАРТЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ
ТЎҒРИСИДА" 1994 ЙИЛ 29 СЕНТЯБРДАГИ 490-СОН
ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 310-сон қарорининг 4-бандини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарорига 1-иловага қуйидаги ўзгартиришлар киритилсин:
1. 1-3-бандлар чиқариб ташлансин.
2. 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
"4. Синфлардаги (синф-комплектлардаги) ўқувчилар сони 15 нафаргача бўлган кам комплектланган мактабларда синф раҳбарлиги ва дафтар текширганлик учун Вазирлар Маҳкамасининг "Умумтаълим мактаблари ўқитувчиларининг меҳнатини рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 2 июлдаги 310-сон қарори 1-бандининг учинчи ва тўртинчи хатбошида назарда тутилган тегишли қўшимча ҳақнинг 50 фоизи миқдорида ҳақ тўланади".
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 33-сон, 374-модда.