Ўзбекистон Республикасининг 10.04.2020 й. ЎРҚ-615-сон "Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида "ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 23.03.2020 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 24.03.2020 й. маъқулланган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
10.04.2020 й.
N ЎРҚ-615
ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИНИ
БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2020 йил 23 мартда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 24 мартда маъқулланган
1-модда. 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгилансин.
2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 10 апрель
"Халқ сўзи", 2020 йил 11 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 138-модда