Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Июль

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2020


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



ИЮЛЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 175

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 173

36 соатли иш ҳафтасида - 155


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:

5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

5

*******

- 2020 йил июнь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд;

      

- 2020 йилнинг июнь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 390-модда, иккинчи қисм;

     


9

- 2020 йил июль ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғи бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан 2020 йилнинг III чораги йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи ва учинчи қисмлар;

   

    


10

- 2020 йил июнь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм;

- 2020 йилнинг июнь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар;

- мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан 2020 йил июль ойи учун йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм;

             

   

14

- 2020 йил июнь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадалларни тўлашнинг сўнгги куни

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида

шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди,

ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарори билан тасдиқланган;

   

        

15

- 2020 йил июнь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 390-модда бириничи қисм; 407-модда тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

- 2020 йил июнь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда солиқ тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади


Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2020 йилнинг II чораги учун айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китобини тақдим этиш ва солиқ тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 470-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

        

20

- 2020 йил июнь ойи учун қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни

Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2020 йил июнь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоб-китобини тақдим этишнинг сўнгги куни Бунда Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, айни 2020 йил июнь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади

    

Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи қисмлар; 259-модда;

- 2020 йилнинг II чораги учун электрон шаклдаги хизматларни кўрсатадиган чет эллик юридик шахслар томонидан ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни

  


Солиқ кодекси, 281-модда;

- 2020 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади


Солиқ кодекси, 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;

- 2020 йил июнь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни. Бунда солиқ суммаси норезидентга даромадлар тўланган куннинг кейинги кунидан кечиктирмай бюджетга тўланади

    

Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2020 йил июль ойи учун сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган юридик шахслар томонидан йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни ***

    

Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм;

- 2020 йил июнь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;

- 2020 йилнинг II чораги учун фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 339-модда, бешинчи қисм, 1-банд; 340-модда; 480-модда;

- 2020 йилнинг II чораги учун бир ойда товарларни (хизматларни) реализация қилиш бўйича айланмаси 1 млрд сўмдан ошмайдиган, электрон ҳисобварақ-фактураларни қўллайдиган ҚҚС тўловчилар томонидан  ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни. Бундай солиқ тўловчилар чоракнинг биринчи ойи учун солиқ органларига тегишли хабарномани (шакли my.soliq.uz да жойлаштирилган, шакл коди - 10012_1) солиқ тўлашнинг дастлабки муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари лозим


3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармоннинг 4-банди; МВнинг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хатининг 8-банди;

- жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан олдинги чорак натижалари бўйича солиқни ҳисоблаш талаби бекор қилинган ҳолда мўлжалланаётган ҳажмдан келиб чиққан ҳолда 2020 йилнинг III чораги учун фойда солиғи бўйича бўнак тўловлари суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этишнинг сўнгги куни


ПФ-5978-сон Фармоннинг 15-банди 10-хатбошиси


        

23

- 2020 йил июль ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни*****

Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи, саккизинчи қисмлар;

        

24


- 2020 йилнинг II чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни******


АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 4-банди


25

*******

- 2020 йилнинг июнь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди, АВ рўйхат рақами 2836, 3.11.2016 й.


*) Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун солиқ қуйидаги тартибда тўланади:

ҳисобот йилининг 1 сентябрига қадар - йиллик солиқ суммасининг 30%и;

ҳисобот йилининг 1 декабрига қадар - солиқнинг қолган суммаси.


**) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.


***) Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган, айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар бўлмаган юридик шахслар, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.


****) Бюджет ташкилотлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботи ҳисобот даври якуни бўйича тақдим этилади (2020 йил учун - йилда  бир марта), бундан матлубот кооперативлари мустасно. Ўтган солиқ даври якунлари бўйича жами даромад мавжуд бўлмаган тақдирда, солиқ ҳисоботини тақдим этиш талаб қилинмайди.

Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан фойда солиғи бўйича солиқ ҳисоботларини тақдим этиш ва тўлаш йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 1 мартидан кечиктирмай амалга оширилади.


*****) Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 миллиард сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.


******) Қуйидагилар бундан мустасно:

молиявий ҳисоботни ҳисобот чораги тугаганидан кейин 40 кун мобайнида тақдим этадиган вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар;

молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналари ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари;

молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 февралидан кечиктирмай тақдим этадиган микрофирмалар ва кичик корхоналар.


*******) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.

Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.