Давлат солиқ қўмитасининг 18.05.2020 й. 2020-17-сон "Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 30.06.2020 й. 3251-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
30.06.2020 й.
N 3251
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ
18.05.2020 й.
N 2020-17
ҚАРОРИ
Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги
низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 140-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Солиқ аудитини ўтказиш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Давлат солиқ қўмитаси раиси Ш. Кудбиев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 30 июнь
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 13 июль, 27-сон, 310-модда