Молия вазирининг 16.08.2004 й. 101-сон "Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни (янги таҳрирда) тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 29.08.2004 й. 1401-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
29.08.2004 й.
N 1401
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
МОЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
16.08.2004 й.
N 101
БУЙРУҒИ
Асосий воситалар қийматини балансдан
чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни
(янги таҳрирда) тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 8 сентябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикасининг "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 мартдаги ПҚ-2847-сон қарори билан тасдиқланган Молия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Асосий воситалар қийматини балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом (янги таҳрирда) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2001 йил 26 февралдаги 26-сонли "Асосий воситаларни балансдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (2001 йил 5 апрель, рўйхат рақами 1023-сон Меъёрий ҳужжатлар ахборотномаси, 2001 й., 7-сон) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири С. Раҳимов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 34-35-сон, 398-модда.