Адлия вазирининг 24.02.2021 й. 2-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 24.02.2021 й. 3287-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
24.02.2021 й.
N 3287
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ
24.02.2021 й.
N 2-мҳ
БУЙРУҒИ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг
коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида"ги, "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги қонунлари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон "Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Р. Давлетов
2-ИЛОВА
Ўз кучини йўқотган деб топилаётган
идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2015 йил 25 декабрдаги 384-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2745, 2015 йил 25 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 51-сон, 644-модда).
2. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 1 июндаги 307-мҳ-сон "Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш услубиётини тасдиқлаш тўғрисида"ги буйруққа ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги буйруғи (рўйхат рақами 2745-1, 2018 йил 1 июнь)(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 22-сон, 467-модда).
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 24 февраль