Ўзбекистон Республикаси Президентининг 02.03.2021 й. ПҚ-5011-сон "Электротехника саноатини янада ривожлантириш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
02.03.2021 й.
N ПҚ-5011
ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИНИ
ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ВА МАҲАЛЛИЙ
МАҲСУЛОТЛАРНИНГ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ
ОШИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР
ТЎҒРИСИДА
Республикада электротехника саноатини ривожлантириш ва модернизация қилиш, янги турдаги замонавий электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, тармоқнинг инвестициявий ва экспорт салоҳиятини ошириш, шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Мазкур йўналишлардаги ишларни янада жадаллаштириш, маҳаллий электротехника ва электромаиший маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот сотиш учун янги бозорларни ўзлаштириш, тармоқ корхоналарининг илмий-технологик, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш мақсадида:
1. 2021-2022 йиллар учун электротехника тармоғи самарадорлигининг қуйидаги асосий мақсадли кўрсаткичлари белгилансин:
мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини 2021 йилда 55 минг тоннага, 2022 йилда 70 минг тоннага етказиш;
маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини 2021 йилда 15 триллион сўмгача, 2022 йилда 19 триллион сўмгача ошириш;
маҳсулотлар экспорти ҳажмини 2021 йилда 450 миллион АҚШ доллари, 2022 йилда 600 миллион АҚШ доллари миқдорида таъминлаш;
тармоқдаги иш ўринлари сонини 2021 йилда 27 мингтага, 2022 йилда 34 мингтага етказиш.
Электротехника саноатини ривожлантиришга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи (Д.Ш. Султанов) ушбу бандда белгиланган асосий мақсадли кўрсаткичлар бажарилишини таъминлаш ва уларни 2023 йилда камида 30 фоизга ошириш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширсин.
2. 2021-2022 йилларда электротехника саноатида янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш дастури 1, 1а ва 1б-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссиясига (С.У. Умурзаков) ушбу бандда назарда тутилган дастурга, зарур ҳолларда, ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳуқуқи берилсин.
4. Электротехника тармоғи корхоналарини Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги чоралари жорий этилсин:
2024 йил 1 январга қадар электротехника ва электромаиший маҳсулотларни барча мамлакатларга, шу жумладан қўшни давлатларга экспорт қилишда автомобиль, темир йўл ва ҳаво транспортида ташиш харажатларининг 50 фоизини, бироқ маҳсулотлар экспорт қийматининг (транспорт харажатларисиз) автомобиль транспортида 15 фоизидан, темир йўл транспортида 20 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда қоплашга субсидиялар тақдим этиш;
молиялаштириш манбаларидан қатъи назар танловлар (тендерлар) доирасида аванс тўловларини амалга ошириш (қайтариш), хорижий валютадаги шартнома шартларини бажариш ва етказиб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича кафолат муддатларини таъминлаш юзасидан маҳаллий тижорат банкларидан кафолатлар олишда гаров таъминоти сифатида кафолат суммасининг 50 фоизигача, бироқ 3 миллион АҚШ долларидан ошмаган миқдорда кафилликлар бериш.
Экспорт ва инвестицияларни ривожлантириш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (С.У. Умурзаков) бир ой муддатда ушбу бандда назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чораларини амалга ошириш тартибини тасдиқласин.
5. 2021 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 январга қадар муддатга ҳисобот даври якунлари бўйича электротехника маҳсулотларини сотишдан тушган тушуми миқдори умумий тушумининг 80 фоизидан кам бўлмаган электротехника тармоғи корхоналарига фойда солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича ставкаларни 50 фоизга камайтириш тарзида солиқ имтиёзлари берилсин.
Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандда назарда тутилган солиқ имтиёзларининг берилиши муносабати билан бўшаган маблағлар:
корхоналар томонидан дивидендлар кўринишида тақсимланмайди;
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва мавжуд қувватларни модернизация қилишга йўналтирилади.
6. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ва "Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг:
"Олмалиқ КМК" АЖ томонидан ишлаб чиқарилган мис катодини биржа савдоларига қўйишда унинг бошланғич нархини қўшилган қиймат солиғисиз Лондон металл биржаси нархидан 2021 йил 1 апрелдан - 8 фоиз, 2022 йилда - 6 фоиз ва 2023-2026 йилларда 4 фоиз миқдорида чегирма билан белгилаш;
2024 йил 1 апрелдан бошлаб мис хом ашёсини биржа савдолари орқали харид қилишда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналари томонидан тўловнинг 25 фоизини аванс тарзида ва қолган 75 фоизини мис хом ашёси олинганидан сўнг 90 кун ичида амалга ошириш тартибини жорий этиш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Бунда, харид қилинган мис хом ашёси учун тўловнинг қолган қисми (75 фоизи миқдори) бир харидор учун 200 миллиард сўмдан ошмаслиги лозим.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (А.Я. Хайдаров) "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.М. Юнусов) билан биргаликда икки ҳафта муддатда юқори технологияли ишлаб чиқариш жараёнини жорий этган тармоқ корхоналарининг рўйхатини тасдиқлаб, "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖга киритсин ва ушбу рўйхтани зарур ҳолларда янгилаб борсин.
мис катодини харид қилиш кунидаги нархлар, бир кун олдинги Лондон металл биржаси (LME) нархига нисбатан белгиланган чегирмани қўллаган ҳолда шакллантирилади;
белгиланган чегирма билан харид қилинган мис катоди ва мис катанкаси фақатгина корхонанинг ўзининг ишлаб чиқариш қувватларида қайта ишланади ва уни учинчи шахсларга сотиш тақиқланади;
мис хомашёси учун тўловларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилган ҳар бир кун учун тўланиши лозим бўлган тўловлар суммаси қуйидагича белгиланади:
30 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - фоиз ҳисобланмайди;
31 кундан 60 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида фоиз ҳисобланади;
61 кундан 90 кун ичида амалга оширилган тўловлар қисмига - Марказий банк асосий ставкаси миқдорида фоиз ҳисобланади.
7. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
мазкур қарорнинг 3 ва 4-бандларида назарда тутилган қўллаб-қувватлаш чоралари мис катоди ва мис катанкасини ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишга татбиқ этилмайди;
"Ўзэлтехсаноат" уюшмасининг тавсиясига асосан электротехника тармоғи ишлаб чиқариш корхоналарига товарларни экспорт қилишда ноль даражали солиқ ставкаси қўлланилиши натижасида ҳосил бўлган қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммаси уч кун ичида қоплаб берилади;
экспорт қилувчи электротехника саноати корхоналари томонидан товарлар улар бўйича тўловларни кечиктириб тўлаш шарти билан экспорт қилинганда, уларнинг айланма маблағларини тўлдириш учун револьвер кредитларни молиялаштиришга Экспортни рағбатлантириш агентлиги томонидан тижорат банкларига молиявий ресурслар тақдим этилади. Бунда, ушбу ресурслар ҳисобидан кредитлар тўловлар кечиктирилган муддатга ва экспорт қилинаётган маҳсулотлар қиймати миқдорида, бироқ 3 миллион АҚШ доллари эквивалентидан кўп бўлмаган миқдорда йиллик 4 фоизли ставка (шундан, 2 фоизи банк маржаси) билан ажратилади.
9. Қуйидагилар Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча йўналишлар сифатида белгилансин:
электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида, ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопарклар ташкил этиш;
тармоқ корхоналарининг ташқи бозорларда ўз маҳсулотларининг жозибадорлигини ошириш бўйича маркетинг тадқиқотлари олиб бориши, тармоқ лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режалар, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиши, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг таҳлилларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиши билан боғлиқ харажатларини 50 фоиз миқдорда қоплаш;
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ижро аппаратига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ молиялаштириш.
Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) Электротехника саноатини ривожлантириш жамғармасига республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан 2021 йилнинг биринчи, иккинчи ва учинчи чоракларида тенг улушларда 75 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратилишини таъминласин ва кейинги йилларда бюджет параметрларида ушбу мақсадлар учун маблағларни назарда тутсин.
10. "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2022 йил март ойидан бошлаб ҳар йили маҳаллий ва хорижий корхона вакиллари, салоҳиятли инвесторлар, экспертлар ва тармоққа алоқадор бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда, Электротехника ва электроника халқаро савдо кўргазмасини ("Uzbek International Electrotechnics & Electronics Fair") ташкил қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.М. Юнусов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (А.Б. Воитов) бир ой муддатда электротехника ва электроника халқаро савдо кўргазмасига тайёргарлик кўриш ҳамда уни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширишни бошласин.
11. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Ш.А. Вафаев) 2021 йил 1 декабрга қадар электротехника саноатини ривожлантириш ва тармоқда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
12. Молия вазирлиги (Т.А. Ишметов) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
давлат дастурлари доирасида халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотлари маблағлари ҳисобидан, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартларида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича танлов (тендер) ўтказилганда маҳаллий маҳсулотлар сотиб олинишини назарда тутувчи "миллий контент" тизимини жорий этиш юзасидан таклифларни;
илмий тадқиқотларга ва тажриба-конструкторлик ишланмаларга доир харажатларни фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан 2 коэффициент қўлланилган ҳолда чегириш тартибини назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (Б.К. Абдиназаров), "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси (М.М. Юнусов):
Самарқанд, Тошкент ва Фарғона вилоятлари ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда ушбу ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопарклар ташкил қилиш юзасидан;
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорлари 3-иловага мувофиқ 2021 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
16. Мазкур қарор ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва С.У. Умурзаков белгилансин.
Қарор ижросини ҳар чоракда муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига ҳар чорак якуни бўйича ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 2 мартдаги
ПҚ-5011-сон қарорига
1-ИЛОВА
2021-2022 йилларда электротехника саноатида
янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва
ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш
ДАСТУРИ
Т/р |
Лойиҳа жойлашган ҳудуд |
Лойиҳа номи |
Лойиҳа ташаббускори |
Йиллик қуввати |
Лойиҳа қиймати (минг долл.) |
шундан: |
Иш ўринлари (бирлик) |
Ишга тушириш муддати |
||
ташаб- бускор маблағ- лари |
банк кредит- лари |
тўғридан- тўғри хорижий инвести- циялар |
||||||||
136 |
Жами: |
- |
531 921 |
169 542 |
228 220 |
137 659 |
9 657 |
- |
||
43 |
I. Маиший техника ва бошқа истеъмол маҳсулотлари |
- |
177 959 |
51 618 |
86 861 |
39 480 |
4 510 |
- |
||
1 |
Андижон шаҳар |
Вентилятор ишлаб чиқариш |
"M&R Glass" корхонаси |
200 минг дона |
476 |
476 |
30 |
2021 йил май |
||
2 |
Андижон шаҳар |
Саноат корхоналарига музлаткич ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Grand techno master" корхонаси |
12 минг дона |
512 |
100 |
412 |
5 |
2021 йил июнь |
|
3 |
Нуробод тумани |
Чангютгич ишлаб чиқариш |
"Press Plast Invest" корхонаси |
100 минг дона |
450 |
450 |
25 |
2021 йил июнь |
||
4 |
Ургут тумани |
Кондиционерлар ишлаб чиқариш |
"Sam-Ferre" корхонаси |
12 минг дона |
800 |
800 |
50 |
2021 йил июль |
||
5 |
Олтинкўл тумани |
Ярим автомат кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш |
"Водий олтин куз" корхонаси |
30 минг дона |
290 |
155 |
135 |
25 |
2021 йил сентябрь |
|
6 |
Термиз тумани |
Телевизорлар ишлаб чиқариш |
"Termiz Kanselariya Mollari" корхонаси |
15 минг дона |
6 428 |
2 088 |
4 340 |
50 |
2021 йил октябрь |
|
7 |
Фарғона шаҳар |
Электр сув иситкичлари ва вентиляция ускуналари ишлаб чиқариш |
"Farg'ona quvur taminot" корхонаси |
2 минг дона |
476 |
476 |
25 |
2021 йил ноябрь |
||
8 |
"Қўқон" ЭИЗ |
Электротехника буюмлари ишлаб чиқариш |
"Taraqqiyot Fazilati" корхонаси |
480 минг дона |
240 |
240 |
25 |
2021 йил ноябрь |
||
9 |
Яшнобод тумани |
Кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш |
"Технопарк" корхонаси |
1,1 млн дона |
28 000 |
28 000 |
600 |
2021 йил декабрь |
||
10 |
Яшнобод тумани |
Савдо совуткичлари ва музлаткичлари ишлаб чиқариш |
"Технопарк" корхонаси |
75 минг дона |
16 000 |
16 000 |
600 |
2021 йил декабрь |
||
11 |
Ургут тумани |
Газ плиталари ва электр печлар ишлаб чиқариш |
"Sam-Ferre" корхонаси |
40 минг дона |
10 000 |
10 000 |
30 |
2021 йил декабрь |
||
12 |
Нуробод тумани |
LED лампалар ишлаб чиқариш |
"Yunus Enginering" корхонаси |
2 минг дона |
1 200 |
1 200 |
25 |
2021 йил декабрь |
||
13 |
Тошкент тумани |
Газ плита ва электр духовкалар ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Trinity Technology" корхонаси |
30 минг дона |
1 000 |
1 000 |
100 |
2021 йил декабрь |
||
14 |
Наманган шаҳар |
Ёритгич лампалари (LED) ишлаб чиқариш |
"Sunny Light Trade Service" корхонаси |
150 минг дона |
500 |
500 |
30 |
2021 йил декабрь |
||
15 |
Қўштепа тумани |
Электр техникалари ишлаб чиқариш |
"Меҳрибон Султон Файз" корхонаси |
4,5 минг дона |
450 |
450 |
40 |
2021 йил декабрь |
||
16 |
Данғара тумани |
Электр чойнаклар ишлаб чиқариш |
"Malibu inter klass" корхонаси |
20 минг дона |
286 |
286 |
15 |
2021 йил декабрь |
||
17 |
Фарғона шаҳар |
Электр чойнаклар ишлаб чиқариш |
"Element Cristall" корхонаси |
2,1 минг дона |
143 |
143 |
15 |
2021 йил декабрь |
||
18 |
Бухоро тумани |
Электрон тарозилар ишлаб чиқариш |
"Tarozi Standart Servisе" корхонаси |
600 дона |
95 |
38 |
57 |
15 |
2021 йил декабрь |
|
19 |
Хатирчи тумани |
Маиший техника буюмлари ишлаб чиқариш |
"One Step Solution" корхонаси |
15 минг дона |
3 000 |
1 000 |
2 000 |
30 |
2022 йил июнь |
|
20 |
Навоий шаҳар |
Совуткич ва ускуналар (витрина) ишлаб чиқариш |
"Davud Karmana" корхонаси |
3 минг дона |
295 |
238 |
57 |
50 |
2022 йил июнь |
|
21 |
Уйчи тумани |
Витринали мини музлаткич ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Уйчи Илхом Турдиев" корхонаси |
1 минг дона |
240 |
240 |
8 |
2022 йил июнь |
||
22 |
Уйчи тумани |
LED лампалар ишлаб чиқариш |
"Нур" корхонаси |
32 минг дона |
720 |
720 |
25 |
2022 йил июль |
||
23 |
Ангрен шаҳар |
Совуткич ва кир ювиш машиналарни ишлаб чиқариш |
"Premier Electrotech" корхонаси |
330 минг дона |
23 500 |
4 320 |
19 180 |
450 |
2022 йил сентябрь |
|
24 |
Олтинкўл тумани |
Чангютгич ишлаб чиқариш |
"Водий олтин куз" корхонаси |
30 минг дона |
95 |
95 |
10 |
2022 йил сентябрь |
||
25 |
Ургут тумани |
Совуткич ва музлаткичлар ишлаб чиқариш |
"Urg-Chin-Holod" корхонаси |
34 минг дона |
3 810 |
1 510 |
2 300 |
120 |
2022 йил октябрь |
|
26 |
Нуробод тумани |
Музлаткичлар ишлаб чиқариш |
"TESPACK" корхонаси |
90 минг дона |
2 500 |
600 |
1 800 |
100 |
120 |
2022 йил октябрь |
27 |
Ургут тумани |
Замонавий маиший техника воситалари ишлаб чиқариш |
"Sam Mega Nur" корхонаси |
90 минг дона |
2 042 |
842 |
1 200 |
120 |
2022 йил октябрь |
|
28 |
Самарқанд шаҳар |
Интерактив сенсор панеллар ишлаб чиқариш |
"ELXOLDING" ИИЧБ |
5 минг дона |
3 900 |
2 000 |
1 900 |
25 |
2022 йил ноябрь |
|
29 |
Наманган шаҳар |
Печ ишлаб чиқариш |
"Аср Теx" корхонаси |
3 минг дона |
2 900 |
2 900 |
50 |
2022 йил ноябрь |
||
30 |
Урганч тумани |
Сув фильтрлари ишлаб чиқариш |
"ECO Company" корхонаси |
3 минг дона |
2 000 |
1 000 |
1 000 |
30 |
2022 йил ноябрь |
|
31 |
Ангрен шаҳар |
Саноат совуткичлари ва совутиш ускуналари ишлаб чиқариш |
"Anvarxon hoji ota wang" корхонаси |
12 минг дона |
12 682 |
4 822 |
460 |
7 400 |
200 |
2022 йил декабрь |
32 |
Ангрен шаҳар |
Кенг турдаги электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Sigma Techno Produсtion" корхонаси |
1,1 минг дона |
10 000 |
10 000 |
250 |
2022 йил декабрь |
||
33 |
Ургут тумани |
Замонавий маиший техника воситалари ишлаб чиқариш |
"UZEL Electronics" корхонаси |
125 минг дона |
9 000 |
2 000 |
7 000 |
300 |
2022 йил декабрь |
|
34 |
Хазорасп тумани |
Кичик маиший техникалар ишлаб чиқариш |
"Future Industry Systems" корхонаси |
600 минг дона |
7 500 |
2 000 |
5 500 |
250 |
2022 йил декабрь |
|
35 |
Яшнобод тумани |
Ошхона техникалари ишлаб чиқариш |
"Технопарк" корхонаси |
20 минг дона |
7 000 |
7 000 |
175 |
2022 йил декабрь |
||
36 |
Ургут тумани |
Маиший кондиционерлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Sam-Ferre" корхонаси |
50 минг дона |
5 000 |
1 500 |
3 500 |
120 |
2022 йил декабрь |
|
37 |
Нукус шаҳар |
Телевизорлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Technic Globe" корхонаси |
50 минг дона |
4 000 |
4 000 |
30 |
2022 йил декабрь |
||
38 |
Ургут тумани |
Замонавий маиший техника воситалари ишлаб чиқариш |
"Sam Elektro Servis" корхонаси |
50 минг дона |
3 500 |
1 000 |
2 000 |
500 |
120 |
2022 йил декабрь |
39 |
Ургут тумани |
Маиший совуткичлар ва совутиш ускуналари ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Sam-Ferre" корхонаси |
36 минг дона |
3 000 |
1 000 |
2 000 |
100 |
2022 йил декабрь |
|
40 |
Ургут тумани |
Кичик маиший техникалар ишлаб чиқариш |
"Sam-Ferre" корхонаси |
1 млн дона |
2 000 |
700 |
1 300 |
150 |
2022 йил декабрь |
|
41 |
Андижон шаҳар |
Қолипли нон дастгоҳлари, музқаймоқ фризерлари ва музлаткичлар ишлаб чиқариш |
"Grand techno master" корхонаси |
8 минг дона |
1 000 |
500 |
500 |
20 |
2022 йил декабрь |
|
42 |
Нуробод тумани |
Кир ювиш машиналари ишлаб чиқариш |
"Tesco Plus" корхонаси |
30 минг дона |
700 |
200 |
500 |
22 |
2022 йил декабрь |
|
43 |
Денов тумани |
Кичик маиший техника маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Аbdihamid Ibragimov Savdo" корхонаси |
20 минг дона |
229 |
29 |
200 |
30 |
2022 йил декабрь |
|
40 |
II. Кучланиш ва техник мақсадли қурилмалар |
- |
86 571 |
35 269 |
28 960 |
22 342 |
1 661 |
- |
||
44 |
Учтепа тумани |
Рентген ускуналари ишлаб чиқариш |
"TCG-MTL" корхонаси |
100 дона |
10 000 |
8 000 |
2 000 |
50 |
2021 йил июль |
|
45 |
Наманган шаҳар |
Шлагбаум, турникет, камералар ишлаб чиқариш |
"Mega kamera stroy" корхонаси |
350 дона |
143 |
48 |
95 |
10 |
2021 йил ноябрь |
|
46 |
Нуробод тумани |
Лифт, эскалатор ва металлокаркас ишлаб чиқариш |
"Gold Brend Elevator" корхонаси |
950 дона |
3 109 |
1 981 |
1 128 |
80 |
2021 йил декабрь |
|
47 |
Каттақўрғон шаҳар |
Юқори ва паст кучланишли электр тармоқлари учун керамик ва полимер изоляторлар ишлаб чиқариш |
"Energo Texnika" корхонаси |
3 млн дона |
2 300 |
2 000 |
300 |
15 |
2021 йил декабрь |
|
48 |
Пайариқ тумани |
Трансформатор ишлаб чиқариш |
"Электро Техника комплекс" корхонаси |
960 дона |
600 |
600 |
60 |
2021 йил декабрь |
||
49 |
Юқоричирчиқ тумани |
Электр шкафлари, паст ва юқори вольтли қурилмалар ишлаб чиқариш |
"Chagdash Power Systems" корхонаси |
2 минг дона |
600 |
300 |
300 |
30 |
2021 йил декабрь |
|
50 |
Қарши тумани |
Радиаторлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Автотрактор радиатор" корхонаси |
350 дона |
550 |
170 |
380 |
10 |
2021 йил декабрь |
|
51 |
Хўжаобод тумани |
Аккумулятор ишлаб чиқариш |
"Хўжаобод Алибек" корхонаси |
1,5 минг дона |
285 |
190 |
95 |
20 |
2021 йил декабрь |
|
52 |
Фарғона шаҳар |
Иссиқхона қурилмалари, иситиш ва совутиш тармоқлари ишлаб чиқариш |
"SINOBEACON" корхонаси |
80 дона |
271 |
271 |
40 |
2021 йил декабрь |
||
53 |
Шаҳрисабз шаҳар |
Транcформатор шитлари ишлаб чиқариш |
"Шаҳрисабз коммуникация монтаж" корхонаси |
55 дона |
114 |
95 |
19 |
5 |
2021 йил декабрь |
|
54 |
Когон шаҳар |
Саноатда фойдаланиладиган иситиш ускуналари (кларифел) ишлаб чиқариш |
"Digital Security" корхонаси |
750 дона |
50 |
50 |
10 |
2021 йил декабрь |
||
55 |
Когон шаҳар |
Трансформатор ишлаб чиқариш |
"Энерго Макс Т" корхонаси |
120 дона |
1 500 |
500 |
500 |
500 |
70 |
2022 йил март |
56 |
Наманган шаҳар |
Аккумулятор ишлаб чиқариш |
"Sara akkumulyatorlar" корхонаси |
500 дона |
170 |
170 |
8 |
2022 йил март |
||
57 |
Тўрақўрғон тумани |
Трансформатор, шитлар ва бошқа электротехника жиҳозларини қайта ишлаш |
"Pride Energy Services" корхонаси |
120 дона |
570 |
430 |
140 |
30 |
2022 йил май |
|
58 |
Муборак тумани |
Томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқариш |
"МТ АМИР ТЕХ" корхонаси |
300 км |
1 285 |
285 |
1 000 |
20 |
2022 йил июнь |
|
59 |
Чортоқ тумани |
Электр қурилма жиҳозлари ишлаб чиқариш |
"Наманган электро-сервис" корхонаси |
2 минг дона |
1 070 |
1 000 |
70 |
25 |
2022 йил июль |
|
60 |
"Қўқон" ЭИЗ |
Аккумулятор ишлаб чиқариш |
"Star Metal" корхонаси |
100 минг дона |
290 |
290 |
60 |
2022 йил июль |
||
61 |
Каттақўрғон тумани |
Юқори кучланишли ваакумли ускуналар ишлаб чиқариш |
"Kattaqo'rg'on Elektro Texnika Zavodi" корхонаси |
1 минг дона |
855 |
570 |
285 |
25 |
2022 йил август |
|
62 |
Наманган шаҳар |
Электр қурилмалари, фарфордан турли маҳсулотлар ишлаб чиқариш |
"Нам электро" корхонаси |
1,5 минг дона |
500 |
500 |
60 |
2022 йил сентябрь |
||
63 |
Миробод тумани |
Электромобиллар учун қувватлаш қурилмалари ишлаб чиқариш |
"Ташэлектро- аппарат" корхонаси |
500 дона |
2 000 |
2 000 |
10 |
2022 йил октябрь |
||
64 |
Нуробод тумани |
Электр ускуналари ишлаб чиқариш |
"Yunus Enginering" корхонаси |
100 минг дона |
1 500 |
500 |
1 000 |
80 |
2022 йил октябрь |
|
65 |
Ангрен шаҳар |
Аккумулятор ишлаб чиқариш |
"Camel M-Arash" корхонаси |
500 минг дона |
13 542 |
13 542 |
110 |
2022 йил ноябрь |
||
66 |
Яшнобод тумани |
Саноат сув иситиш қурилмалари ишлаб чиқариш |
"Технопарк" корхонаси |
3 минг дона |
7 500 |
7 500 |
100 |
2022 йил декабрь |
||
67 |
Урганч тумани |
Электротехника маҳсулотлари, электрон газ горелкалари, буғ ва иситиш қозонлари ишлаб чиқариш |
"Asl Abband" корхонаси |
1,6 минг дона |
7 000 |
2 000 |
5 000 |
100 |
2022 йил декабрь |
|
68 |
Қўшкўпир тумани |
Литий-ионли батареялар (АА ва ААА турдаги) ишлаб чиқариш |
"Ledultraenergy" корхонаси |
5 млн дона |
6 000 |
3 000 |
3 000 |
50 |
2022 йил декабрь |
|
69 |
Сариосиё тумани |
Электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Asia Electron" корхонаси |
1,5 млн дона |
5 000 |
1 500 |
3 500 |
200 |
2022 йил декабрь |
|
70 |
Наманган шаҳар |
Лифт ва эскалатор ишлаб чиқариш |
"GTG Elevator Group" корхонаси |
500 дона |
2 900 |
900 |
2 000 |
100 |
2022 йил декабрь |
|
71 |
Юқоричирчиқ тумани |
Кучланиш трансформаторлари ишлаб чиқариш |
"Yuqorichirchiq Metal Invest" корхонаси |
2 минг дона |
2 000 |
2 000 |
30 |
2022 йил декабрь |
||
72 |
Урганч шаҳар |
Қуёш батареяси тизимида ишлатиладиган янги авлод инверторларини йиғиш ва ишлаб чиқариш |
"ST-ENERGY" корхонаси |
10 минг дона |
2 000 |
1 000 |
1 000 |
25 |
2022 йил декабрь |
|
73 |
Яшнобод тумани |
Электр ускуналари ишлаб чиқариш |
"Quality Electronics" корхонаси |
100 минг дона |
2 000 |
1 000 |
1 000 |
50 |
2022 йил декабрь |
|
74 |
Бектемир тумани |
Сув иситиш қозонлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Statura" корхонаси |
150 минг дона |
2 000 |
1 000 |
1 000 |
10 |
2022 йил декабрь |
|
75 |
Бектемир тумани |
Ошхона дудбуронлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Statura" корхонаси |
120 минг дона |
2 000 |
1 000 |
1 000 |
10 |
2022 йил декабрь |
|
76 |
Кармана тумани |
Графитли электродлар ишлаб чиқариш |
"Navoiyskiy Elektrodniy Zavod" корхонаси |
2 млн дона |
1 100 |
400 |
700 |
20 |
2022 йил декабрь |
|
77 |
Урганч тумани |
Сувни зарарсизлантириш ва бойитиш ускунаси (Озонатор) ишлаб чиқариш |
"ECO Company" корхонаси |
3 минг дона |
1 071 |
990 |
81 |
35 |
2022 йил декабрь |
|
78 |
Қумқўрғон тумани |
Сув тежовчи суғориш технологиялари ускуналарини ишлаб чиқариш |
"Сурхон Голд Гарден" корхонаси |
250 км |
1 038 |
38 |
1 000 |
20 |
2022 йил декабрь |
|
79 |
Ғаллаорол тумани |
Трансформаторлар ишлаб чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш |
"Yuqori Kuchlanish" корхонаси |
250 дона |
1 000 |
600 |
400 |
20 |
2022 йил декабрь |
|
80 |
Миробод тумани |
Частота бошқарувли паст вольтли қурилмалар ишлаб чиқариш |
"Ташэлектро- аппарат" корхонаси |
3 минг дона |
870 |
870 |
8 |
2022 йил декабрь |
||
81 |
Денов тумани |
Томчилатиб суғориш ускуналари ишлаб чиқариш |
"Гулистон Денов Барокат" корхонаси |
100 км |
698 |
198 |
500 |
10 |
2022 йил декабрь |
|
82 |
Термиз шаҳар |
Иситиш қозонлари ва сув тозалаш фильтрлари ишлаб чиқариш |
"Teplo Montaj Centre Vostok" корхонаси |
80 дона |
642 |
642 |
20 |
2022 йил декабрь |
||
83 |
Шўрчи тумани |
LED хонадон ва кўча чироқлари ҳамда кузатув камералари ишлаб чиқариш |
"Омега Лизинг" корхонаси |
300 минг дона |
448 |
181 |
267 |
25 |
2022 йил декабрь |
|
24 |
III. Кабель, сим ва мис маҳсулотлари |
- |
86 547 |
28 861 |
50 549 |
10 637 |
1 449 |
- |
||
84 |
Шаҳрихон тумани |
Кабель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Кабель Маркет" корхонаси |
2 минг км |
150 |
150 |
20 |
2021 йил ноябрь |
||
85 |
Андижон шаҳар |
Кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Кўхинур плюс" корхонаси |
150 тн |
500 |
500 |
15 |
2021 йил декабрь |
||
86 |
Фарғона шаҳар |
Кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Farg'ona Kabel Invest" корхонаси |
100 км |
429 |
143 |
286 |
30 |
2021 йил декабрь |
|
87 |
Бувайда тумани |
Электр кабеллари ишлаб чиқариш |
"Гранд гроуп файз инвест" корхонаси |
400 тн |
210 |
67 |
143 |
15 |
2021 йил декабрь |
|
88 |
"Қўқон" ЭИЗ |
Кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Beautifull Textile Plus" корхонаси |
800 км |
1 079 |
1 079 |
30 |
2022 йил март |
||
89 |
Данғара тумани |
Кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Эврика кабель" корхонаси |
2 минг км |
380 |
190 |
190 |
30 |
2022 йил июнь |
|
90 |
Мирзаобод тумани |
Кабель-сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Orient Trading" корхонаси |
300 тн |
380 |
114 |
266 |
30 |
2022 йил июнь |
|
91 |
Бувайда тумани |
Электр кабеллари ишлаб чиқариш |
"Ал-Мансур" корхонаси |
50 тн |
420 |
420 |
10 |
2022 йил июль |
||
92 |
Қоракўл тумани |
Кабель ишлаб чиқариш |
"Шукуржон Она" корхонаси |
2,5 минг км |
530 |
330 |
200 |
10 |
2022 йил сентябрь |
|
93 |
Чирчиқ шаҳар |
Латундан фитинглар ишлаб чиқариш |
"Baraka Brass and Commodity Invest" корхонаси |
6 млн дона |
6 934 |
3 467 |
3 467 |
80 |
2022 йил октябрь |
|
94 |
Каттақўрғон шаҳар |
Кабель ишлаб чиқариш |
"Cable Trade Quvvat" корхонаси |
32 минг км |
2 950 |
950 |
2 000 |
200 |
2022 йил октябрь |
|
95 |
Зомин тумани |
Уланиш симлари ва монитор ишлаб чиқаришни ошириш |
"Trust Electronics" корхонаси |
1,5 минг дона |
1 142 |
190 |
952 |
250 |
2022 йил октябрь |
|
96 |
Уйчи тумани |
Электрод ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Транс соф савдо" корхонаси |
4,8 минг тн |
2 400 |
2 400 |
150 |
2022 йил ноябрь |
||
97 |
Ургут тумани |
Электр кабеллар ишлаб чиқариш |
"Diamond Petrol" корхонаси |
3 минг км |
2 390 |
1 190 |
1 200 |
20 |
2022 йил ноябрь |
|
98 |
Фарғона тумани |
Кабель ишлаб чиқариш |
"Водий Шуз" корхонаси |
118 минг км |
10 000 |
10 000 |
100 |
2022 йил декабрь |
||
99 |
Сирғали тумани |
Кабель ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилиш |
"Procab" корхонаси |
15 минг тн |
2 000 |
5 500 |
30 |
2022 йил декабрь |
||
100 |
Хонобод шаҳар |
Эгилувчан кабель ва сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватларини ошириш |
"Андижонкабель" корхонаси |
117 минг км |
2 200 |
700 |
1 500 |
21 |
2022 йил декабрь |
|
101 |
Қарши шаҳар |
Мис қувурлар ишлаб чиқариш |
"ITT-Group" корхонаси |
5 минг тн |
18 360 |
500 |
11 360 |
6 500 |
67 |
2022 йил декабрь |
102 |
Бойсун тумани |
Электромонтаж кабеллари ишлаб чиқариш |
"Helix kapital" корхонаси |
100 км |
1 276 |
476 |
800 |
45 |
2022 йил декабрь |
|
103 |
Шўрчи тумани |
Кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Полвонтош" корхонаси |
100 км |
476 |
381 |
95 |
10 |
2022 йил декабрь |
|
104 |
Денов тумани |
Кабель ва электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Janub Eksport" корхонаси |
270 км |
895 |
114 |
781 |
30 |
2022 йил декабрь |
|
105 |
Мирзаобод тумани |
Алюминийдан ярим тайёр сим маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Guliston Alyumin Pro" корхонаси |
70 тн |
100 |
100 |
6 |
2022 йил декабрь |
||
106 |
Яшнобод тумани |
Кондиционерлар ва совутиш қурилмалари учун мис қувурлар ишлаб чиқариш |
"Технопарк" корхонаси |
15 минг тн |
25 000 |
25 000 |
150 |
2022 йил декабрь |
||
107 |
Жиззах шаҳар |
Магистраль оптик толали кабель ишлаб чиқариш (2-босқич) |
"Global optical communication" корхонаси |
50 км |
6 346 |
3 109 |
3 237 |
100 |
2022 йил декабрь |
|
29 |
IV. Маҳаллийлаштиришга йўналтирилган лойиҳалар |
- |
180 844 |
53 794 |
61 850 |
65 200 |
2 037 |
- |
||
108 |
Хазорасп тумани |
Электр двигателлари ишлаб чиқариш |
"Future Industry Systems" корхонаси |
1,8 млн дона |
15 500 |
2 400 |
13 100 |
200 |
2021 йил март |
|
109 |
Наманган шаҳар |
Электрон платалар (SMT) ишлаб чиқариш |
"Vodiy Circuits" корхонаси |
800 минг дона |
2 000 |
1 450 |
550 |
50 |
2021 йил ноябрь |
|
110 |
"Қўқон" ЭИЗ |
Электроскутерлар ишлаб чиқариш |
"Bicycle Tranding Invest" корхонаси |
4,5 минг дона |
1 500 |
1 500 |
30 |
2021 йил ноябрь |
||
111 |
Олмазор тумани |
Шишатола ишлаб чиқариш |
"Falk Porsche Fiberglass" корхонаси |
13 минг тн |
13 600 |
5 000 |
8 600 |
100 |
2021 йил декабрь |
|
112 |
Бектемир тумани |
Маиший техника учун шиша маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Techno Continental" корхонаси |
1,2 млн м.кв. |
5 000 |
5 000 |
100 |
2021 йил декабрь |
||
113 |
Ангрен шаҳар |
Максимал ўлчамлари 1200x600 мм бўлган сирланган чинни тош буюмлар ва керамик плиталар ишлаб чиқариш |
"National ceramics" корхонаси |
1,9 млн м.кв. |
5 000 |
2 000 |
3 000 |
30 |
2021 йил декабрь |
|
114 |
Бектемир тумани |
Совуткичлар ва газ плиталар учун полка ва панжаралар ишлаб чиқариш |
"Techno Continental" корхонаси |
2,1 минг тн |
3 000 |
500 |
2 500 |
150 |
2021 йил декабрь |
|
115 |
Мингбулоқ тумани |
Маиший техника маҳсулотлари логистика марказини кенгайтириш |
"J-United Group" корхонаси |
- |
2 000 |
2 000 |
20 |
2021 йил декабрь |
||
116 |
Бектемир тумани |
Пенополистиролдан қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш |
"Techno Continental" корхонаси |
2,4 минг тн |
2 000 |
2 000 |
100 |
2021 йил декабрь |
||
117 |
Ургут тумани |
Маиший техникалар учун ойна ва решёткалар ишлаб чиқариш |
"Sam Elektro Servis" корхонаси |
5 минг м.кв. |
785 |
115 |
670 |
45 |
2021 йил декабрь |
|
118 |
Хўжаобод тумани |
Текстиль асбоб ускуналарини ишлаб чиқариш |
"Мухаммад назар сифат" корхонаси |
100 дона |
570 |
285 |
285 |
60 |
2021 йил декабрь |
|
119 |
Наманган шаҳар |
Двигатель ҳамда сув насослари ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Электр механик таъмир ишлаб чиқариш" корхонаси |
500 дона |
483 |
333 |
150 |
10 |
2021 йил декабрь |
|
120 |
"Қўқон" ЭИЗ |
Электроскутер, электромотороллер ва велосипед ишлаб чиқариш |
"Stroy Plast" корхонаси |
1,5 минг дона, 1,5 минг дона, 150 минг дона |
505 |
505 |
25 |
2022 йил март |
||
121 |
Косонсой тумани |
Электрод ва мрамор травертин маҳсулотларини ишлаб чиқариш |
"Betakror Metall" корхонаси |
2,3 минг дона |
1 000 |
1 000 |
130 |
2022 йил май |
||
122 |
Андижон тумани |
Томчилаб суғориш технологияси ускуналарини ишлаб чиқариш |
"Андижон саховати" корхонаси |
20 млн метр |
5 600 |
5 600 |
120 |
2022 йил июнь |
||
123 |
Учкўприк тумани |
Электр мотор ва скутер ишлаб чиқариш |
"Technoworld" корхонаси |
2 минг дона |
2 248 |
2 248 |
25 |
2022 йил июнь |
||
124 |
Наманган тумани |
Аккумлятор ишлаб чиқариш |
"Набиев Эгамберди" корхонаси |
500 дона |
300 |
300 |
10 |
2022 йил июнь |
||
125 |
Норин тумани |
Электрод ишлаб чиқариш |
"Жийдакапа Қурилиш" корхонаси |
540 минг қути |
1 000 |
400 |
600 |
15 |
2022 йил июль |
|
126 |
Самарқанд шаҳар |
Электр двигателли юк мотоцикллари ишлаб чиқариш |
"ELXOLDING" ИИЧБ |
500 дона |
700 |
400 |
300 |
15 |
2022 йил октябрь |
|
127 |
Навоий шаҳар |
Электр двигатель ва клей ишлаб чиқариш |
"Golden Lift" корхонаси |
500 дона |
333 |
238 |
95 |
7 |
2022 йил октябрь |
|
128 |
Ангрен шаҳар |
Электромобиллар бутловчи қисмларини ишлаб чиқариш |
"Central Asia Motors" корхонаси |
20 минг дона |
68 000 |
10 000 |
10 000 |
48 000 |
100 |
2022 йил декабрь |
129 |
Кармана тумани |
Алюминийдан профиль маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш |
"Green Line Profil" корхонаси |
58 минг тн |
15 600 |
15 600 |
100 |
2022 йил декабрь |
||
130 |
Яшнобод тумани |
HPL (юқори босим остида прессланган) панеллар ишлаб чиқариш |
"Технопарк" корхонаси |
1 млн м.кв. |
9 000 |
9 000 |
100 |
2022 йил декабрь |
||
131 |
Андижон шаҳар |
Томчилаб суғориш технологияси асбоб-ускуналарини ишлаб чиқариш |
"Ураланд" корхонаси |
330 минг км |
5 880 |
2 380 |
3 500 |
100 |
2022 йил декабрь |
|
132 |
Бухоро тумани |
Логистика маркази ташкил этиш |
"New Profi Technology" корхонаси |
- |
5 000 |
5 000 |
200 |
2022 йил декабрь |
||
133 |
Қоровулбозор тумани |
Двигатель (мотор) ишлаб чиқариш |
"Бухара Реал Мото" корхонаси |
25 минг дона |
5 000 |
4 000 |
1 000 |
60 |
2022 йил декабрь |
|
134 |
"Қўқон" ЭИЗ |
Электроскутерлар ишлаб чиқариш |
"Веломакс" корхонаси |
20 минг дона |
4 000 |
4 000 |
50 |
2022 йил декабрь |
||
135 |
Яшнобод тумани |
Янги турдаги электрон компонентлар (платалар, светодиод чиплари) ишлаб чиқариш |
"Quality Electronics" корхонаси |
1 млн дона |
5 000 |
2 500 |
2 500 |
50 |
2022 йил декабрь |
|
136 |
Давлатобод тумани |
Қишлоқ хўжалиги, қурилиш, маиший кимё саноати учун автоматик ва ярим автоматик техникалар ишлаб чиқариш |
"Меҳрим зиё текстиль" корхонаси |
300 дона |
240 |
240 |
35 |
2022 йил декабрь |
Президентининг
2021 йил 2 мартдаги
ПҚ-5011-сон қарорига
1а-ИЛОВА
2021-2022 йилларда электротехника саноатида янги
ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни
диверсификация қилиш дастури доирасида амалга ошириладиган
инвестиция лойиҳаларини ишга туширишнинг
ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
Лойиҳа- лар сони (бирлик) |
шу жумладан, ишга тушадиган: |
Лойиҳалар қиймати (минг долл.) |
шу жумладан, ишга тушадиганлар бўйича: |
Иш ўринлари (бирлик) |
шу жумладан, ишга тушадиганлар бўйича: |
|||
2021 йилда |
2022 йилда |
2021 йилда |
2022 йилда |
2021 йилда |
2022 йилда |
|||||
Жами: |
136 |
45 |
91 |
531 921 |
138 095 |
393 826 |
9 657 |
3 010 |
6 647 |
|
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
1 |
1 |
4 000 |
4 000 |
30 |
30 |
|||
2 |
Андижон вилояти |
12 |
7 |
5 |
17 558 |
2 783 |
14 775 |
446 |
175 |
271 |
3 |
Бухоро вилояти |
6 |
2 |
4 |
12 175 |
145 |
12 030 |
365 |
25 |
340 |
4 |
Жиззах вилояти |
3 |
3 |
8 488 |
8 488 |
370 |
370 |
|||
5 |
Қашқадарё вилояти |
4 |
2 |
2 |
20 309 |
664 |
19 645 |
102 |
15 |
87 |
6 |
Навоий вилояти |
5 |
5 |
20 328 |
20 328 |
207 |
207 |
|||
7 |
Наманган вилояти |
18 |
5 |
13 |
19 136 |
5 126 |
14 010 |
766 |
120 |
646 |
8 |
Самарқанд вилояти |
23 |
8 |
15 |
63 091 |
19 244 |
43 847 |
1 867 |
330 |
1 537 |
9 |
Сурхондарё вилояти |
10 |
1 |
9 |
17 130 |
6 428 |
10 702 |
440 |
50 |
390 |
10 |
Сирдарё вилояти |
2 |
2 |
480 |
480 |
36 |
36 |
|||
11 |
Тошкент вилояти |
10 |
3 |
7 |
143 258 |
6 600 |
136 658 |
1 380 |
160 |
1 220 |
12 |
Фарғона вилояти |
17 |
9 |
8 |
22 927 |
4 005 |
18 922 |
565 |
235 |
330 |
13 |
Хоразм вилояти |
7 |
1 |
6 |
41 071 |
15 500 |
25 571 |
690 |
200 |
490 |
14 |
Тошкент шаҳри |
18 |
7 |
11 |
141 970 |
77 600 |
64 370 |
2 393 |
1 700 |
693 |
Президентининг
2021 йил 2 мартдаги
ПҚ-5011-сон қарорига
1б-ИЛОВА
2021-2022 йилларда электротехника саноатида янги
ишлаб чиқариш қувватларини яратиш ва ишлаб чиқаришни
диверсификация қилиш дастури доирасида амалга ошириладиган
инвестиция лойиҳаларини молиялаштиришнинг
ЙИҒМА ПАРАМЕТРЛАРИ
Т/р |
Ҳудуд номи |
2021 йилда ишга тушадиган лойиҳалар бўйича |
2022 йилда ишга тушадиган лойиҳалар бўйича |
||||||
Лойиҳалар қиймати (минг долл.) |
шундан: |
Лойиҳалар қиймати (минг долл.) |
шундан: |
||||||
ташаб- бускор маблағ- лари |
банк кредит- лари |
тўғридан- тўғри хорижий инвести- циялар |
ташаб- бускор маблағ- лари |
банк кредит- лари |
тўғридан- тўғри хорижий инвести- циялар |
||||
Жами: |
138 095 |
53 550 |
70 645 |
13 900 |
393 826 |
115 992 |
157 575 |
123 759 |
|
1 |
Қорақалпоғистон Республикаси |
4 000 |
4 000 |
||||||
2 |
Андижон вилояти |
2 783 |
1 856 |
927 |
14 775 |
3 675 |
5 500 |
5 600 |
|
3 |
Бухоро вилояти |
145 |
88 |
57 |
12 030 |
9 830 |
1 700 |
500 |
|
4 |
Жиззах вилояти |
8 488 |
790 |
4 461 |
3 237 |
||||
5 |
Қашқадарё вилояти |
664 |
265 |
399 |
19 645 |
785 |
11 360 |
7 500 |
|
6 |
Навоий вилояти |
20 328 |
1 876 |
18 452 |
|||||
7 |
Наманган вилояти |
5 126 |
4 331 |
795 |
14 010 |
11 200 |
2 810 |
||
8 |
Самарқанд вилояти |
19 244 |
17 146 |
2 098 |
43 847 |
14 962 |
25 985 |
2 900 |
|
9 |
Сурхондарё вилояти |
6 428 |
2 088 |
4 340 |
10 702 |
3 559 |
6 343 |
800 |
|
10 |
Сирдарё вилояти |
480 |
114 |
266 |
100 |
||||
11 |
Тошкент вилояти |
6 600 |
3 300 |
3 300 |
136 658 |
24 609 |
13 927 |
98 122 |
|
12 |
Фарғона вилояти |
4 005 |
3 576 |
429 |
18 922 |
18 732 |
190 |
||
13 |
Хоразм вилояти |
15 500 |
2 400 |
13 100 |
25 571 |
9 990 |
10 581 |
5 000 |
|
14 |
Тошкент шаҳри |
77 600 |
18 500 |
48 500 |
10 600 |
64 370 |
11 870 |
56 000 |
Президентининг
2021 йил 2 мартдаги
ПҚ-5011-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
айрим қарорларига киритилаётган
қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги "Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4090-сон қарорида:
13-банд "маҳсулот" сўзидан кейин "ва бутловчи қисмлар" сўзлари билан тўлдирилсин;
16-банднинг биринчи хатбошисидаги "Фурқат кўчаси, 1-уйда" сўзлари "Кўкча дарвоза кўчаси, 1-боши берк кўча, 10-уйда" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги "Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4348-сон қарорида:
а) 3-банднинг саккизинчи хатбошисидаги "Ишчи гуруҳига (Р. Гулямов)" сўзлари "Ишчи гуруҳига (Д. Султанов)" сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 4-банднинг "г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
в) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"6. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Жамғармага ажратиладиган маблағлар қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарда халқаро стандартларни жорий этиш, маҳсулотларни чет эл бозорлари талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тадбирлари билан боғлиқ харажатларнинг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 20 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
стартап-лойиҳаларини молиялаштириш, электротехника саноати тармоғида ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарининг устав фондларини (капиталларини) шакллантиришда иштирок этиш, махсус инжиниринг марказлари ва тажриба-конструкторлик бюроларини ташкил этиш;
электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш мақсадида, бўш турган ва фойдаланилмаётган бино-иншоотларни таъмирлаш, реконструкция қилиш ва улардаги ташқи муҳандислик-коммуникация тизимларини яхшилаш, шунингдек, ҳудудларда электротехника саноатига ихтисослаштирилган индустриал технопарклар ташкил этиш;
электротехника ва электромаиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарга тендер савдоларида иштирок этиш учун қисқа муддатга молиявий кафилликлар бериш;
электротехника саноати тармоғи корхоналарининг халқаро кўргазмалар ва ярмаркаларда иштирок этиши билан боғлиқ харажатларининг 50 фоизини, лекин битта ҳолат бўйича эквиваленти 10 минг АҚШ долларидан кўп бўлмаган миқдорда қоплаш;
электротехника саноати тармоғи корхоналарининг ташқи бозорларда маҳсулотларнинг оммабоплигини ошириш бўйича маркетинг олиб бориши, тармоқ лойиҳаларининг лойиҳаолди ҳужжатларини (бизнес-режа, техник-иқтисодий асослар ва бошқалар) ишлаб чиқиши, шунингдек, жаҳон бозорини ўрганиш ва маркетинг таҳлилларини амалга ошириш учун халқаро маълумотлар базаларига (ахборот ресурсларига) уланиши билан боғлиқ харажатларини 50 фоизигача қоплаш;
маҳаллий электротехника ва электромаиший маҳсулотларни илгари суриш бўйича республикада ва хорижий давлатларда кўргазма ва ярмаркалар ташкил этиш, семинарлар ўтказиш, тақдимот материаллари ва кўргазма стендларини тайёрлаш;
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси ижро аппаратига хорижий мутахассис ва экспертларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни қисман ёки тўлиқ молиялаштириш";
г) 9-банддаги "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар 2022 йил 1 январга қадар" сўзлари "Электротехника саноати тармоғи корхоналари 2025 йил 1 январга қадар" сўзлари билан алмаштирилсин;
д) 4-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
2019 йил 30 майдаги
ПҚ-4348-сон қарорига
4-ИЛОВА
Электротехника саноатини ривожлантиришга
кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳи
ТАРКИБИ
Султанов Дилшод Шухратович |
- |
молия вазирининг ўринбосари, Ишчи гуруҳи раҳбари |
|
Юнусов Мирзиёд Мирахмадович |
- |
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси, Ишчи гуруҳи раҳбарининг ўринбосари |
|
Воитов Азиз Ботирович |
- |
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг биринчи ўринбосари |
|
Абдиназаров Бобур Каландарович |
- |
иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари |
|
Вафаев Шухрат Абдушарифович |
- |
инвестициялар ва ташқи савдо вазирининг ўринбосари |
|
Ходжаев Шерзод Хикматуллаевич |
- |
энергетика вазирининг ўринбосари |
|
Назаров Азимжон Соатмурод ўғли |
- |
инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари |
|
Салиев Муталибджон Обиджонович |
- |
Давлат божхона қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
Саттаров Дилшод Неъматович |
- |
"Ўзстандарт" агентлиги бош директори |
|
Умматов Бекзод Хамзаевич |
- |
Монополияга қарши курашиш қўмитаси раисининг ўринбосари |
|
Абдукадыров Абдужалил Абдухалилович |
- |
"Олмалиқ кон металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари |
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади".
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 21 августдаги "Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4812-сон қарори 1-банди "а" кичик бандининг тўртинчи хатбошисидаги "CIP" қисқартмаси "DDP" қисқартмаси билан алмаштирилсин.
Президентининг
2021 йил 2 мартдаги
ПҚ-5011-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 1 апрелдан ўз кучини йўқотган деб
эътироф этилаётган айрим қарорлари
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги ПҚ-3454-сон қарорининг 31-1-банди.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июндаги "Таркибида мис бўлган маҳсулотлар экспортини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3768-сон қарори.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 январдаги "Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4090-сон қарорининг 5-банди.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 майдаги "Электротехника саноатини янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва тармоқнинг инвестициявий ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4348-сон қарорининг 15-банди.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 3 март
"Халқ сўзи", 2021 йил 3 март