Давлат божхона қўмитасининг 08.10.2004 й. 01-02/12-34-сон "Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 14.10.2004 й. 1418-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
14.10.2004 й.
N 1418
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ
08.10.2004 й.
N 01-02/12-34
ҚАРОРИ
Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) божхона
режими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
(2004 йил 24 октябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 16, 22 ва 23-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сонли "Ўзбекистон Республикаси ҳудудига товарлар ва транспорт воситаларини четдан вақтинчалик олиб келиш шартлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат Божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Вақтинча олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низом иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Давлат божхона қўмитаси раиси Б. Матлюбов
*) Илова рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 40-41-сон, 444-модда.