Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2021 й. 201-сон қарорига илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 12 апрелдаги
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий
давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган
тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш
тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, уларнинг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари (кейинги ўринларда - хориждаги муассаса) томонидан молиявий ёрдам кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 мартдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган Хорижий давлатлар ҳудудида фавқулодда вазиятлар оқибатида жабрланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомда ҳамда 2018 йил 12 сентябрдаги 725-сон қарори билан тасдиқланган Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда назарда тутилган ҳолатларга нисбатан татбиқ этилмайди.
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
консуллик округи - консуллик функцияларини бажариш учун хориждаги муассаса иш олиб борадиган ҳудуд бўлиб, у бир нечта давлат ҳудудини ўз ичига олиши мумкин;
консуллик мансабдор шахси - консуллик муассасасининг раҳбари, шунингдек, дипломатик ваколатхона консуллик бўлимининг мудири ёки консуллик вазифаларини бажариш ваколати топширилган дипломатик ваколатхона дипломатик ходимларидан бири;
яшаш учун маблағлар - ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турар жой ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун ажратиладиган маблағлар;
транспорт ҳаражатлари - молиявий ёрдам кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг Ўзбекистон Республикасига қайтиб келишини таъминлаш мақсадида ҳаво, темир йўл транспорти чипталарини сотиб олиш ёки автотранспорт хизматларини тўлаш учун ажратиладиган ҳаражатлар;
таъминотчи - Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолган хорижий давлат ҳудудида ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, кийим-кечак, турар жой ва транспорт чиптасини сотиб олишни таклиф этувчи ёки хизмат кўрсатувчи юридик шахс, шунингдек, бирламчи тиббий-санитария ёрдами кўрсатувчи тиббиёт ташкилоти.
3. Консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, хориждаги муассасага молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиши мумкин.
4. Консуллик мансабдор шахси консуллик округи ҳудудига вақтинча кирган Ўзбекистон Республикаси фуқароси яшаш учун маблағларсиз қолиб мурожаат қилган тақдирда:
мазкур фуқарони юборган ёки таклиф этган шахс ёхуд ташкилотнинг ушбу фуқаро консуллик округи ҳудудида бўлиши билан боғлиқ харажатлар ўрнини қоплашга доир мажбуриятлари мавжудлигини аниқлайди ва уларнинг бажарилишига кўмаклашади;
мазкур фуқаронинг ўз оила аъзолари, қариндошлари ёки бошқа шахслар билан алоқа ўрнатишига кўмаклашади.
5. Агар ушбу Низомнинг 4-бандида назарда тутилган чора-тадбирлар етарли бўлмаса, консуллик мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (кейинги ўринларда - Ташқи ишлар вазирлиги) билан келишув асосида ва ушбу Низомга мувофиқ мазкур фуқаронинг Ўзбекистон Республикасига қайтиб кетишини таъминлаш мақсадида шундай мақсадлар учун махсус ажратилган маблағлар ҳисобига ва уларнинг доирасида молиявий ёрдам кўрсатишга ҳақли.
Молиявий ёрдам хорижий валютада ушбу Низомга 1-иловада келтирилган меъёрларга мувофиқ кўрсатилади.
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш мазкур Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
2-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ ТАРТИБИ
ВА УНИ ҚАЙТАРИШ ШАРТЛАРИ
7. Молиявий ёрдам олиш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароси хориждаги муассасага қуйидаги ҳужжатлар билан мурожаат қилади:
а) хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолганлик сабаблари аниқ баён этилган ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шакл бўйича хориждаги муассасанинг раҳбари номига ариза (ўзи, агар мавжуд бўлса хотини (эри), вояга етмаган фарзандлари, шунингдек, унинг қонуний вакиллиги остидаги бошқа Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўрсатилади);
б) ушбу фуқаронинг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжат ёки Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органлари томонидан берилган бошқа расмий ҳужжат;
в) хотини (эри) ва фарзандлари ўртасидаги қариндошлигини тасдиқловчи ҳужжатлар, шунингдек, унинг кузатувидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларига бўлган қонуний вакилликни тасдиқловчи ҳужжат (агар мавжуд бўлса);
г) молиявий ёрдам сўраб мурожаат қилиш ҳолатига алоқадор хорижий давлат ҳудудидаги ваколатли органлар ва муассасалар томонидан берилган расмий ҳужжат (агар мавжуд бўлса).
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсини ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублигини тасдиқловчи ҳужжатлар йўқотиб қўйилган бўлса ёки бундай ҳужжат мавжуд бўлмаса, молиявий ёрдам бериш бўйича ариза унинг шахси ва Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига мансублиги тасдиқлангандан сўнг қабул қилинади.
8. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг аризаси хориждаги муассасада бир иш куни ичида рўйхатдан ўтказилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқароси аризасини ўрганиш вақтида консуллик мансабдор шахси:
аризада келтирилган асосларнинг тўғрилигини ваколати доирасида текширади;
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижий давлат ҳудудида бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза мавжудлиги, яшаш шароитлари, суғурта полиси ва бошқалар);
зарурат туғилганда, ҳолатга алоқадор ҳужжатларни (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклдаги) талаб қилади.
9. Консуллик мансабдор шахси фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида бир иш куни мобайнида молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва зарур ҳужжатлар билан биргаликда уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).
Ташқи ишлар вазирлиги фуқарога молиявий ёрдам кўрсатиш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ва консуллик мансабдор шахсининг хулосасини кўриб чиқиб, Ташқи ишлар вазирлиги раҳбарияти билан келишган ҳолда бир иш куни мобайнида консуллик муассасасига молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).
Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш ва келишиш тартиб-таомиллари консуллик мансабдор шахси томонидан зарур бўлган ҳужжатлар қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
10. Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг бир иш кунида консуллик муассасаси ва фуқаро ўртасида ушбу Низомга 4-иловага асосан нотариал тасдиқланган битимга тенглаштирилган қарз шартномаси тузилади, унга кўра, хориждаги муассасадан молиявий ёрдам олган шахс ушбу маблағларнинг ўрнини молиявий ёрдамни олган кундан эътиборан ўттиз кун муддатда қоплаш мажбуриятини олади.
11. Хориждаги муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қайтарилган тақдирда, тузилган қарз шартномасида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети "бошқа даромадлар турларига кирим қилиш" ғазна ҳисобварағига;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида қайтарилганда, қарз шартномасида кўрсатиб ўтилган хориждаги муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) қайтарилади.
Хориждаги муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) маблағлар қайтарилганида, хориждаги муассаса харажатлар сметасининг тегишли харажат моддаси бўйича касса харажатлари келиб тушган сумма миқдорига камаяди.
12. Хориждаги муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консуллик мансабдор шахси Ташқи ишлар вазирлигига ушбу Низомга 5-иловага мувофиқ ижро хати юборади.
Ижро хати Ташқи ишлар вазирлиги томонидан белгиланган тартибда қарздорликни мажбурий ундириш учун қарздорнинг яшаш жойи ёки иш жойи ёхуд унинг мол-мулки турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Ижро хати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали ҳам юборилиши мумкин.
13. Молиявий ёрдам кўрсатиш қуйидаги ҳолларда рад этилиши мумкин:
Ўзбекистон Республикаси фуқароси консуллик округи ҳудудига қонунга хилоф равишда кирган бўлса;
хориждаги муассаса жойлашган давлат судининг (ваколатли органининг) бажарилмаган шартнома мажбуриятлари мавжудлиги ёки бошқа асослар муносабати билан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чиқиб кетишини тақиқлаш тўғрисидаги қарори мавжуд бўлса;
молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисида қарор қабул қилинишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳолатлар яширилган ёки била туриб ёлғон маълумотлар тақдим этилган бўлса;
илгари олинган маблағларнинг ўрнини қоплаш бўйича бажарилмаган мажбуриятлар мавжуд бўлган тақдирда.
Консуллик мансабдор шахси томонидан ушбу банднинг иккинчи-олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар мавжудлигини текшириш, аризани кўриб чиқиш ва келишиш тартиб-таомиллари билан бир пайтда, яъни Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг молиявий ёрдам сўраб ёзган аризаси қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида амалга оширилади.
Молиявий ёрдам кўрсатиш рад қилинган ҳолатларда консуллик мансабдор шахси ариза қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ариза берувчига рад этишнинг асосланган сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа ҳолатларни важ қилган ҳолда ёрдам кўрсатишни рад этиш тақиқланади.
14. Консуллик мансабдор шахси хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Ўзбекистонга қайтариш учун ҳомий маблағларидан фойдаланиши мумкин.
15. Ташқи ишлар вазирлиги ва хориждаги муассаса хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган ҳамда молиявий ёрдам кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳисобини юритади.
3-БОБ. МОЛИЯВИЙ ЁРДАМ КЎРСАТИШ
УЧУН АЖРАТИЛГАН МАБЛАҒЛАРНИНГ
МИҚДОРИ ВА МАНБАЛАРИ
16. Молиявий ёрдам кўрсатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва унинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган оила аъзоларини (мавжуд бўлса) Ўзбекистон Республикасига қайтиб кетишини таъминлашга қаратилган.
17. Ўзбекистон Республикаси фуқаросига ва унинг Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган оила аъзоларига (агар мавжуд бўлса) молиявий ёрдам:
ҳаёт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ва кийим-кечакларни сотиб олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);
бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);
Ўзбекистон Республикасига чиқиб кетиш учун кутиш вақтида (энг кам ставка бўйича) турар жой учун;
Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш учун транспорт чипталари (ҳаво, темир йўл, автомобиль йўли) сотиб олиш учун кўрсатилади.
Ўзбекистон Республикаси фуқаросига тўғридан-тўғри пул маблағларини ажратиш орқали молиявий ёрдам кўрсатиш тақиқланади.
18. Консуллик мансабдор шахси томонидан маблағлар мазкур Низомнинг 17-бандига асосан ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, кийим-кечак ва транспорт чиптаси сотиб олиш учун тўғридан-тўғри таъминотчиларга тўланади.
19. Хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига молиявий ёрдам қайтариб бериш шарти билан хориждаги муассасаларни сақлаш учун ажратиладиган харажатлар сметасиниг "47.21.900 - Пул шаклида бошқа ижтимоий ёрдам нафақалари" моддасида назарда тутилган маблағлар ҳисобидан кўрсатилади.
20. Хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқаросига консуллик ҳаракатларини амалга оширганлик учун консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмайди.
21. Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 14-моддасига мувофиқ консуллик мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) ёки қарорлари устидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ консуллик муассасасининг бошлиғига, Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси жойлашган давлатдаги дипломатик ваколатхонаси бошлиғига ва (ёки) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ёхуд суд тартибида шикоят қилиниши мумкин.
22. Молиявий ёрдам кўрсатилиши вақтида фуқарога суиистеъмол қилиш (била туриб нотўғри маълумотга эга ҳужжатлар тақдим этиш ва консуллик муассасасига била туриб молиявий аҳволи тўғрисида нотўғри маълумотлар ва сохта ҳужжатлар тақдим этиш) оқибатида етказилган зарарни қоплаш мажбурияти юклатилади.
23. Хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига молиявий ёрдам кўрсатиш устидан назорат Ташқи ишлар вазирлиги, хориждаги муассасалар ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан амалга оширилади.
24. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқаролари хорижий
давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган
тақдирда, кўрсатиладиган молиявий ёрдам
МЕЪЁРЛАРИ
Т/р |
Консуллик округининг номи |
Сарф-ҳаражатлар меъёрлари (АҚШ долларида)
|
|
суткалик яшаш учун маблағлар
|
транспорт ҳаражатлари |
||
1. |
Ўзбекистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
800 |
2. |
Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжон Республикасидаги Элчихонаси
|
50 |
400 |
3. |
Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон Ислом Республикасидаги Элчихонаси
|
50 |
250 |
Ўзбекистон Республикасининг Мозори-Шариф шаҳридаги консулхонаси
|
50 |
100 |
|
4. |
Ўзбекистон Республикасининг Беларусь Республикасидаги Элчихонаси
|
65 |
500 |
5. |
Ўзбекистон Республикасининг Бельгия Қироллигидаги Элчихонаси
|
150 |
1000 |
6. |
Ўзбекистон Республикасининг Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигидаги Элчихонаси
|
100 |
800 |
7. |
Ўзбекистон Республикасининг Миср Араб Республикасидаги Элчихонаси
|
70 |
800 |
8. |
Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Элчихонаси
|
100 |
600 |
9. |
Ўзбекистон Республикасининг Италия Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
600 |
10. |
Ўзбекистон Республикасининг Исроил Давлатидаги Элчихонаси
|
100 |
600 |
11. |
Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
500 |
12. |
Ўзбекистон Республикасининг Индонезия Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
1000 |
13. |
Ўзбекистон Республикасининг Эрон Ислом Республикасидаги Элчихонаси
|
70 |
400 |
14. |
Ўзбекистон Республикасининг Қозоғистон Республикасидаги Элчихонаси
|
50 |
100 |
Ўзбекистон Республикасининг Ақтау шаҳридаги Бош консулхонаси
|
50 |
100 |
|
Ўзбекистон Республикасининг Олма-ота шаҳридаги Бош консулхонаси
|
50 |
100 |
|
15. |
Ўзбекистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
600 |
Ўзбекистон Республикасининг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси
|
100 |
600 |
|
Ўзбекистон Республикасининг Гуанджоу шаҳридаги Бош консулхонаси
|
100 |
700 |
|
16. |
Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
500 |
17. |
Ўзбекистон Республикасининг Қувайт Давлатидаги Элчихонаси
|
100 |
1000 |
18. |
Ўзбекистон Республикасининг Қирғизистон Республикасидаги Элчихонаси
|
50 |
100 |
19. |
Ўзбекистон Республикасининг Латвия Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
600 |
20. |
Ўзбекистон Республикасининг Малайзия Республикасидаги Элчихонаси
|
70 |
600 |
21. |
Ўзбекистон Республикасининг Бирлашган Араб Амирлигидаги Элчихонаси
|
125 |
300 |
Ўзбекистон Республикасининг Дубай шаҳридаги Бош консулхонаси
|
125 |
300 |
|
22. |
Ўзбекистон Республикасининг Ўмон Султонлигидаги Элчихонаси
|
70 |
600 |
23. |
Ўзбекистон Республикасининг Покистон Ислом Республикасидаги Элчихонаси
|
70 |
500 |
24. |
Ўзбекистон Республикасининг Польша Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
800 |
25. |
Ўзбекистон Республикасининг Россия Федерациясидаги Элчихонаси
|
50 |
400 |
Ўзбекистон Республикасининг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси
|
50 |
400 |
|
Ўзбекистон Республикасининг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси
|
50 |
400 |
|
Ўзбекистон Республикасининг Санкт-Петербург шаҳридаги Бош консулхонаси
|
50 |
400 |
|
Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси
|
50 |
400 |
|
Ўзбекистон Республикасининг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси
|
50 |
400 |
|
Ўзбекистон Республикасининг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонаси
|
50 |
800 |
|
26. |
Ўзбекистон Республикасининг Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги Элчихонаси
|
100 |
600 |
Ўзбекистон Республикасининг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси
|
100 |
600 |
|
27. |
Ўзбекистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Элчихонаси
|
125 |
800 |
28. |
Ўзбекистон РеспубликасинингАҚШдаги Элчихонаси
|
100 |
1000 |
Ўзбекистон Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси
|
100 |
1000 |
|
29. |
Ўзбекистон Республикасининг Тожикистон Республикасидаги Элчихонаси
|
50 |
100 |
30. |
Ўзбекистон Республикасининг Туркия Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
400 |
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси
|
100 |
400 |
|
31. |
Ўзбекистон Республикасининг Туркманистондаги Элчихонаси
|
70 |
200 |
32. |
Ўзбекистон Республикасининг Украинадаги Элчихонаси
|
100 |
500 |
33. |
Ўзбекистон Республикасининг Франция Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
650 |
34. |
Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикасидаги Элчихонаси
|
100 |
600 |
Ўзбекистон Республикасининг Франкфурт-Майн шаҳридаги Бош консулхонаси
|
100 |
600 |
|
35. |
Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонаси
|
150 |
1 000 |
36. |
Ўзбекистон Республикасининг Афина шаҳридаги Бош консулхонаси
|
100 |
600 |
37. |
Ўзбекистон Республикасининг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонаси
|
70 |
600 |
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий
давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган
тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш
СХЕМАСИ
Босқичлар |
|
Субъектлар |
|
Тадбирлар
|
|
Ижро муддатлари |
|
|
|
|
|
|
|
1-босқич |
|
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси |
|
Молиявий ёрдам олиш учун аризани тўлдиради ва Низомнинг 7-бандида кўрсатилган ҳужжатлар билан бирга бўлиб турган давлати ҳудудидаги Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонасига ёки консуллик муассасасига (хорижий муассасаси) мурожаат қилади.
|
|
Заруратга кўра |
|
|
|
||||
|
|
|
|
|||
2-босқич |
|
Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси |
|
1. Ариза ва бошқа ҳужжатларни қабул қилади, Ўзбекистон Республикаси фуқароси томонидан аризада келтирилган асослар тўғрилигини текширади, унинг хорижий давлат ҳудудида бўлиш шароитларини аниқлайди (сафар мақсади, виза мавжудлиги, яшаш шароитлари ва бошқалар) ҳамда зарурат туғилганда ҳолатга алоқадор ҳужжатларни (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда) талаб қилади. 2. Фуқаро томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида хулоса тайёрлайди ва зарур ҳужжатлар билан биргаликда уни Ташқи ишлар вазирлигига тасдиқлаш учун юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда). |
|
2 иш куни мобайнида |
|
|
|
||||
|
|
|
||||
3-босқич |
|
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги |
|
1. Фуқарога молиявий ёрдам кўрсатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги ҳужжатларни ва консуллик мансабдор шахсининг хулосасини кўриб чиқади. 2. Хорижий муассасага молиявий ёрдам кўрсатиш ёки рад этиш тўғрисида хат юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).
|
|
1 иш куни мобайнида |
|
|
|
||||
|
|
|
||||
4-босқич |
|
Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси |
|
1. Мурожаат этган Ўзбекистон Республикаси фуқароси билан нотариал тасдиқланган битимга тенглаштирилган қарз шартномасини тузади. Озиқ-овқат маҳсулотлари, турар жой, кийим-кечак ва транспорт харажатлари учун харажатлар сметаси ҳисобидан хорижий муассасаларни сақлаш учун ажратиладиган маблағлар ҳисобидан таъминотчилар (хизмат кўрсатувчилар)га тўлов ўтказади. 2. Молиявий ёрдам олиш учун аризани кўриб чиқиш рад қилинган ҳолатларда консуллик мансабдор шахси ариза берувчига рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда хабарнома юборади (шу жумладан, электрон ва факсимил шаклларда).
|
|
1 иш куни мобайнида |
|
|
|
||||
|
|
|
||||
5-босқич |
|
Ўзбекистон Республикасининг фуқароси |
|
1. Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети "бошқа даромадлар турларига кирим қилиш" ғазна ҳисобварағига молиявий ёрдам маблағини қайтаради. 2. Агар фуқаро Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса, қарз маблағи хорижий муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) белгиланган тартибда топширилади.
|
|
30 кун мобайнида |
|
|
|
||||
|
|
|||||
6-босқич |
|
Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси ва Ташқи ишлар вазирлиги |
|
1. Хорижий муассаса томонидан кўрсатилган молиявий ёрдам суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консуллик мансабдор шахси Ташқи ишлар вазирлигига ижро хати юборади. 2. Ижро хати Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қарздорликни мажбурий ундириш учун қарздор яшаш жойи ёки иш жойи ёхуд унинг мол-мулки турган жойдаги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг туман (шаҳар) бўлимига юборилади. Ижро хати Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг ижро ҳужжатлари юзасидан қарздорликни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизими орқали юборилиши мумкин.
|
|
Молиявий ёрдам кўрсатилган кундан 30 кун ўтгач |
|
|
|
3-ИЛОВА
_________________________________даги (хорижий муассаса жойлашган давлат) ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХОРИЖИЙ МУАССАСАСИ РАҲБАРИГА "__"________ ____ йилда туғилган Паспорт (хорижга чиқиш паспорти) серияси ___ __________ __________________________________________да (хорижий давлат ҳудудидаги яшаш манзили) вақтинча истиқомат қилувчи _______________________________________ (телефон рақами ва эл.почта манзили) Ўзбекистон Республикаси фуқароси ______________________________ дан (Ф.И.О.) |
АРИЗА
|
(қандай вазиятлар оқибатида хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолганлиги баён этилади) |
оқибатида хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолганлигим сабабли менга ва менинг оила аъзоларимга (агар мавжуд бўлса) қуйидаги ҳаёт учун зарур маҳсулотлар ва кийим-кечак, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун (зарур ҳолларда) ва Ўзбекистон Республикасига қайтиш учун молиявий ёрдам беришингизни сўрайман.
Яшаш учун маблағлар
|
Транспорт ҳаражатлари |
||||
ҳаёт учун зарур озиқ-овқат маҳсулотлари
|
Ҳа q |
Йўқ q |
ҳаво транспорти |
Ҳа q |
Йўқ q |
кийим-кечак
|
Ҳа q |
Йўқ q |
темир йўл транспорти
|
Ҳа q |
Йўқ q |
яшаш учун уй-жой |
Ҳа q |
Йўқ q |
автомобиль транспорти
|
Ҳа q |
Йўқ q |
бирламчи тиббий-санитария ёрдами
|
Ҳа q |
Йўқ q |
Қуйидагилар менга ҳамроҳлик қилувчи оила аъзоларим (агар мавжуд бўлса хотини (эри) вояга етмаган фарзандлари, шунингдек, унинг қонуний вакиллиги остидаги бошқа Ўзбекистон Республикаси фуқаролари кўрсатилади):
1.______________________________
2.______________________________
3.______________________________
Илова: (бириктирилган ҳужжатлар рўйхати)
20__йил "__"__________ |
|
|
|
(Ф.И.О.) |
|
________ |
||
(имзо) |
4-ИЛОВА
ҚАРЗ ШАРТНОМАСИ ___- сон
____________ шаҳри |
20__ йил "___"________ |
Кейинги ўринларда "Қарз берувчи" деб аталадиган |
|
(хорижий давлат номи) |
даги Ўзбекистон Республикаси хорижий муассасаси номидан
|
асосида иш кўрувчи |
|
(патент, коллегия қарорлари, буйруқ ва ҳ.к.) |
(Консулликнинг мансабдор шахсининг Ф.И.О. ва лавозими) |
бир томондан, ва кейинги ўринларда "Қарз олувчи" деб аталадиган
Ўзбекистон Республикаси фуқароси, |
|
(фуқаронинг Ф.И.О.) |
паспорт серияси ___ рақами _______, __ _______ _____ йилда ________________________________________________ томонидан берилган, "___" ________ _____ йилда туғилган, иш жойи _____________________, иккинчи томондан, биргаликда шартноманинг тарафлари деб номланадилар, Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 20-моддасига асосан қуйидагилар тўғрисида мазкур шартномани туздилар:
1. ШАРТНОМА ПРЕДМЕТИ
1.1. Қарз берувчи Қарз олувчига умумий _____________ (______________________________________) миқдорида пул маблағини қарзга беради, Қарз олувчи эса ўз зиммасига мазкур шартноманинг шартларига мувофиқ мазкур маблағни ўз вақтида қайтариш мажбуриятини олади.
1.2. Қарз суммаси Қарз олувчи ва унинг оила аъзоларига (агар мавжуд бўлса) қуйидагилар учун берилади:
ҳаёт учун зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини ва кийим-кечакларни сотиб олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);
бирламчи тиббий-санитария ёрдамини олиш учун (Ўзбекистон Республикасига қайтиб келгунига қадар);
Ўзбекистон Республикасига чиқиб кетиш учун кутиш вақтида (энг кам ставка бўйича) турар жой учун;
Ўзбекистон Республикасига қайтиб келиш учун транспорт чипталари (ҳаво, темир йўл) сотиб олиш ёки автотранспорт хизматларини тўлаш учун.
2. КЕЛИШУВ ЖАРАЁНИ
2.1. Қарз олувчининг молиявий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги аризаси ижобий кўриб чиқилганидан сўнг бир иш кунида Қарз берувчи мазкур шартноманинг 1.2-бандига асосан Қарз олувчига озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, турар жой, кийим-кечак ва транспорт чиптаси сотиб олиб бериш учун маблағларни тўғридан-тўғри таъминотчиларга тўлаш йўли билан амалга оширади. Молиявий ёрдам Қарз олувчига тўғридан-тўғри пул маблағларини ажратиш орқали амалга оширилмайди.
2.2. Қарз суммаси берилган вақтдан эътиборан 30 (ўттиз) кун муддатга тақдим этилади ва ушбу муддат давомида Қарз олувчи томонидан қайтарилиши керак.
2.3. Қарз суммаси Қарз олувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети "бошқа даромадлар турларига кирим қилиш" ғазна ҳисобварағига Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов кунидаги курси бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида маблағ киритиш йўли билан қайтарилади.
2.4. Агар Қарз олувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлса, қарз маблағи хориждаги муассасанинг кассасига (ҳисобварағига) қарз суммаси олинган валютада қайтарилади.
3. ТАРАФЛАР ЖАВОБГАРЛИГИ
3.1. Ушбу Шартноманинг мажбуриятларини бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлиги учун тарафлар Ўзбекистон Республикаси қонунларига ва ушбу Шартноманинг шартларига мувофиқ жавоб берадилар.
3.2. Агар қарз суммаси белгиланган муддат ичида қайтарилмаган тақдирда, консулликнинг мансабдор шахси Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига ижро хати юборади, ижро хати бўйича қарздорликни ундириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сўзсиз амалга оширилади.
3.3. Консулликнинг мансабдор шахси ижро хати бўйича қарздорликни мажбурий ундириш Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан амалга оширилади.
4. ФОРС-МАЖОР
4.1. Тарафларнинг биронтаси ҳам бошқа тарафнинг олдида ушбу Шартнома бўйича қолган мажбуриятларни тарафларнинг эрки ва истагидан ташқари пайдо бўлган ва уларни олдиндан кўра билиш ёки бартараф этиш мумкин бўлмаган қуйидаги ҳолатларда мажбуриятлардан озод қилинади: ҳукумат томонидан тақиқланиш, фуқаролик тартибсизликлари, юқумли касалликларнинг кенг тарқалиши, қамал ҳолати, экспорт ёки импорт операцияларининг ҳукумат томонидан тақиқланиши, зилзила, сув тошқини, ёнғин ёки бошқа табиий офатлар.
Шу билан бирга, Шартнома бўйича мажбуриятларни ижро этиш муддати бундай ҳолатлар ва уларнинг оқибатлари муддатига мутаносиб равишда кечиктирилади.
4.2. Ушбу Шартноманинг 4.1-бандида кўрсатилган ҳолатлар юз берганда, бир тараф 10 кун муддат ичида иккинчи тарафга ёзма хабар беришга мажбурдир.
4.3. Ваколатли давлат органи томонидан берилган ҳужжат, фавқулодда вазиятнинг мавжудлигини ва давомийлигини етарли даражада тасдиқлайди.
5. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
5.1. Ушбу Шартнома тарафлар томонидан имзоланган кундан бошлаб кучга киради ва ўз зиммасига олган мажбуриятлар тўлиқ бажарилгунича амал қилади.
5.2. Шартномага киритилиши лозим бўлган барча ўзгартириш ва қўшимчалар фақат ёзма равишда амалга оширилиб, тарафлар имзолаганидан сўнг ҳақиқий деб эътироф этилади. Тарафларнинг тегишли қўшимча битимлари ушбу Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.
5.3. Ушбу Шартномага оид, лекин Шартномага киритилмаган ҳолатлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги асосида ҳал этилади.
5.3. Ушбу Шартнома тарафлар учун бир ҳил юридик кучга эга бўлган икки нусхада тайёрланди.
6. ТАРАФЛАРНИНГ ПОЧТА МАНЗИЛЛАРИ,
ТЎЛОВ РЕКВИЗИТЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ:
Қарз олувчи: Ўзбекистон Республикаси фуқароси (Ф.И.О.) Почта манзили: ____________________________ ___________________________________________ (Ўзбекистон Республикасида доимий яшаш жойи) Паспорт серияси ва рақами ___ ______________ Ким томонидан берилган ___________________ ___________________________________________ ЖШШИР (СТИР) __________________________ ______________________ __________ (Қарз олувчининг Ф.И.О.) (имзо) |
Қарз берувчи: _____________________________даги (хорижий давлат) Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаси Почта манзили: ______________________________ _____________________________________________ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг Ғазначилик ҳисобварағи: ______________________________________________ Ўзбекистон Республикаси хорижий муассасасининг ҳисобварағи: ______________________________________________ Банк номи: ____________________________________ ____________________ ____________ (Консулнинг Ф.И.О.) (имзо) М.Ў. |
5-ИЛОВА
ИЖРО ХАТИ
________________ шаҳри |
(_______________________________) |
(Хорижий муассаса жойлашган давлат) |
Мен |
|
, |
|
даги Ўзбекистон Республикаси |
(Ф.И.О.) |
(хорижий давлат) |
хорижий муассасасининг раҳбари, Ўзбекистон Республикаси Консуллик уставининг 20-моддаси, "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 76-80-моддаларига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил "___"________ да ____-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижий давлат ҳудудида яшаш учун маблағларсиз қолган тақдирда, молиявий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомга асосан 20__ йил "__"______да тузилган нотариал тасдиқланган битимга тенглаштирилган ___-сон қарз шартномасидаги қарздор Ўзбекистон Республикаси _________ шаҳри ___________ кўчаси ____-уй ____-хонадон манзилида яшовчи, паспорт рақами_______, ЖШШИР (СТИР) _______, "___" ________ _____ йилда туғилган, иш жойи _____________________, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ____________________дан, Ўзбекистон Республикаси 100000, Тошкент шаҳри, Амир Темур шоҳ кўчаси, 3-уйда жойлашган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фойдасига тўланмаган умумий миқдори ___________
|
сўм миқдоридаги қарздорликни |
(рақамлар ва сўз билан) |
мазкур ижро хати асосида Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети "бошқа даромадлар турларига кирим қилиш" ғазна ҳисобварағи: ________________________________га ундириб берилишини сўрайман.
Мазкур ижро хати |
|
да амалга оширилган ва |
(сана ёзув билан киритилади) |
_________ -сон реестр рақами билан рўйхатдан ўтган.
Хорижий муассасанинг муҳри ва раҳбарининг имзоси
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 12 апрель