Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 12.04.2021 й. 202-сон қарорига 1-илова)
Вазирлар Маҳкамасининг
2021 йил 12 апрелдаги
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги
ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловларини қўллаш
тартиби тўғрисида
НИЗОМ
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари - атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва унга бошқа турдаги зарарли таъсирлар кўрсатилганлиги (ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштириш) учун тўловлар;
компенсация тўловларининг базавий миқдори - компенсация тўловлари атмосфера ҳавосига турғун ва кўчма манбалардан чиқариб ташланадиган бир тонна ёки бир килограмм ҳажмдаги ифлослантирувчи моддалар, сув объектларига ва жойларнинг рельефига, коммунал канализация тармоқларига оқизилган бир тонна ҳажмидаги ифлослантирувчи моддалар, жойлаштирилган бир тонна ҳажмидаги чиқиндиларга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг амалда белгиланган коэффициентларида белгиланади;
аванс компенсация тўловлари - компенсация тўловлари миқдорини босқичма-босқич тўлашни назарда тутувчи маблағларни киритиш;
ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида чиқариб ташлаш ва оқизиш - хўжалик фаолиятини ва бошқа фаолиятни амалга ошириш жараёнида ер усти қатламларига ҳамда конларга қаттиқ, суюқ ва газсимон ифлослантирувчи моддаларнинг тарқалиши натижасида атроф муҳитнинг тўсатдан ифлосланишига ва кутилмаган ҳалокатларга олиб келадиган даражада атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, сув объектларига уларни оқизиш;
ифлослантирувчи моддаларнинг бирваракайига ташламалари ва оқовалари - атмосфера ҳавосига, сув объектларига ва жойларнинг рельефига ифлослантирувчи моддаларни чиқарувчи манбалардан қисқа муддатда технологик регламентда назарда тутилган миқдордан кескин равишда ошиқча чиқариладиган ташламалар ва оқовалар;
чиқиндиларни жойлаштириш - чиқиндиларни сақлаш ҳамда уларни кўмиб ташлаш билан боғлиқ комплекс амалий фаолият;
оқова сувлар - юридик ва жисмоний шахслар томонидан ишлаб чиқариш ёки бошқа мақсадларда сувдан фойдаланишда унинг таркиби кимёвий жиҳатдан ўзгариши натижасида ҳосил бўлган сувлар;
экологик нормативлар - атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаларни хатловдан ўтказиш натижалари асосида ишлаб чиқилган ҳамда давлат экологик экспертизасидан ўтган чиқиндиларнинг ҳосил бўлиши ва жойлаштирилиши, ташламалар ва оқова сувларлар меъёрлари.
ИФЛОСЛАНТИРИЛГАНЛИГИ ВА ЧИҚИНДИЛАР
ЖОЙЛАШТИРИЛГАНЛИГИ УЧУН КОМПЕНСАЦИЯ
ТЎЛОВЛАРИНИНГ ОБЪЕКТЛАРИ
3. Ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш (ташламалар), оқова сувларни оқизиш (оқовалар)нинг норматив ва нормативдан ортиқча, авария ҳолатидаги ташламалар ва оқовалар ҳамда бирваракайига ташламалар, шунингдек, лимит бўйича ва лимитдан ташқари жойлаштирилган чиқиндилар массаси атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари (кейинги ўринларда - компенсация тўловлари) объекти ҳисобланади ва у ўз ичига қуйидагиларни олади:
турғун ва кўчма манбалардан ифлослантирувчи моддаларни атмосфера ҳавосига чиқариб ташлаш массаси;
ифлослантирувчи моддаларни сув объектларига ва жойларнинг рельефига оқизиш массаси;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириладиган хавфли ва хавфсиз чиқиндилар массаси;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар томонидан коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилган массаси.
4. Қуйидагилар компенсация тўлови объектлари ҳисобланмайди:
махсус сақланаётган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўплаш жойларида жойлаштириладиган хомашё ресурслари разрядига тегишли бўлган балансдан ташқари рудалар;
махсус ажратилган майдонларда вақтинча (олти ойгача) жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва сўнгра иккиламчи хомашё сифатида фойдаланиладиган ишлаб чиқариш чиқиндилари;
техника экинлари ва ўсимликларини суғориш учун белгиланган тартибда фойдаланиладиган тозаланган оқова сувлар;
ажратилган ерда жойлаштириладиган, кон саноатининг кон юзини очишдаги ва қоришма жинслар;
конларнинг ишлатилган қатламларига қайтариладиган, шунингдек, қатламдаги босимни ушлаб туриш учун ҳайдаладиган ер ости йўлдош қатлам сувлари;
фойдали қазилмалар хомашё ресурслари сифатида махсус жиҳозланган чиқинди сақлаш шохобчаларида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган ва кейинчалик (узоғи билан икки йил давомида) қайта ишланадиган кон қазиш саноати чиқиндилари;
минерал ўғитлар ва иқтисодиёт тармоқлари учун маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун хомашё ресурслари сифатида жойлаштирилганлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар асосида ҳужжатлаштирилган, кейинчалик (узоғи билан беш йил давомида) қайта ишланадиган ҳамда махсус жиҳозланган сақлаш жойлари (уюмлар)да жойлаштириладиган фосфорли ўғитлар (фосфогипс) ишлаб чиқариш чиқиндилари.
СУБЪЕКТЛАР
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланади:
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддалар ташламаларини атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова сувларни оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар;
юридик шахслар, шунингдек, юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи ҳамда шаҳарлар ва бошқа аҳоли пунктлари коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизувчи жисмоний шахслар.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириладиган ташкилотлар (кейинги ўринларда - бюджет ташкилотлари) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловчи субъектлар ҳисобланмайди.
Бюджет ташкилотлари мазкур Низомга мувофиқ ўзларининг асосий фаолиятидан ташқари ва атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият билан шуғулланганда, ундан олинган даромад манбалари ҳисобидан компенсация тўловлари тўлайдилар.
Атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг биринчи, иккинчи, учинчи ва тўртинчи тоифаларига мансуб субъектлар (кейинги ўринларда - I - IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар), ушбу Низомнинг 4-7-бобларида келтирилган компенсация тўловларини ҳисоблаш тартибига амал қилган ҳолда иш юритади.
4-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ
ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ
6. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини ва оқоваларни норматив ва нормативдан ортиқча чиқарганлик ва оқизганлик, шунингдек, чиқиндиларни белгиланган лимит ва лимитдан ортиқча жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари миқдори атроф муҳитга таъсир кўрсатишнинг I - IV тоифаларига мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан ушбу Низомга 1, 2, 3, 4 ва 5-иловаларига асосан белгиланган базавий ставкаларга мувофиқ, атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддалар ташланмалари, оқовалари массаси чиқиндиларни жойлаштириш билан боғлиқ аниқ маълумотлар ҳамда тасдиқланган экологик нормативларга асосланган ҳолда мустақил равишда белгиланади.
Хавфлилик даражаси I (юқори даражада хавфли), II (ўртача даражада хавфли) ва III (паст даражада хавфли) тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун тўловлар миқдори лаборатория таҳлиллари асосида, агар атроф муҳитни ифлослантирувчи манбаларда назоратнинг автоматик тизими жорий этилган бўлса, бу ҳолатда компенсация тўловлари ушбу тизимнинг маълумотлари асосида ҳисобланиши мумкин.
7. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар ташламаларини чиқариш, оқоваларини оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг аниқ массаси I, II ва III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан дастлабки ҳисоб-китоблар, шунингдек, вазирликлар ва идораларнинг лабораториялари, I, II ва III тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектларнинг ишлаб чиқариш лабораториялари ёки қонунчиликда белгиланган тартибда аккредитациядан ўтган бошқа ташкилотларнинг аккредитациядан ўтган ёки техник жиҳатдан малакалилиги маъқулланган (мувофиқлиги маъқулланган ёки малакалилиги Аккредитация маркази томонидан расман тасдиқланган) лабораториялари томонидан амалга оширилган давлат, идоравий ва ишлаб чиқариш экологик назоратлари натижасида олинган маълумотлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Юқорида қайд этилган лабораториялар томонидан компенсация тўловларини ҳисоблаш мақсадида аниқланган атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларнинг ташламалари, оқовалари ва чиқиндилар массаларига оид кўрсаткичлар ҳар хиллиги аниқланган тақдирда, давлат экологик назорати ёки атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи манбалар мониторингини олиб борган лаборатория натижаларига оид маълумотлар қабул қилинади.
8. Атроф табиий муҳитни белгиланган меъёр даражасида ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун I - IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан тўланадиган компенсация тўловининг миқдори қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
(1) П=(Мн * R * БҲМ):Бк,
бунда:
П - атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси, сўмда;
Мн - атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни тасдиқланган экологик нормативлар доирасида жойлаштириш массаси, тонна ва килограммларда;
R - атроф табиий муҳитга чиқарилган, оқизилган ифлослантирувчи моддалар ва жойлаштирилган чиқиндиларнинг бир тоннаси учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорига нисбатан коэффициентлардаги базавий ставка;
БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда;
Бк - ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланишига, оқизилишига ва чиқиндилар жойлаштирилишига тасдиқланган нормативлар (лимитлар) кўпайтирилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти. Норматив ва амалдаги масса ўртасида бараварлик ҳолати каттаси кичигига бўлинган ҳолда бараварлик коэффициенти аниқланади.
Бк қуйидаги боғлиқликда аниқланади.
Т/р |
Ифлослантирувчи моддаларни атроф муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш массаси тасдиқланган экологик нормативлардан ортиқ (кам) бўлган |
Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришда тасдиқланган экологик нормативлар (лимитлар)дан ошириб юборилганлиги (камайтирилганлиги) учун бараварлик коэффициенти кўрсаткичлари (Бк)
|
1. |
1,0 дан 1,0009 гача
|
1,0 |
2. |
1,001 дан 1,049 гача
|
1,2 |
3. |
1,05 дан 1,059 гача
|
2,2 |
4. |
1,06 дан 1,1 гача
|
2,5 |
5. |
1,11 дан 1,2 гача
|
3,4 |
6. |
1,21 дан 1,3 гача
|
4,4 |
7. |
1,31 дан 1,5 гача
|
6,0 |
8. |
1,51 дан 1,8 гача
|
8,0 |
9. |
1,81 дан 2,0 гача
|
10,0 |
10. |
2,1 дан 2,2 гача
|
11,5 |
11. |
2,21 дан 2,4 гача
|
13,0 |
12. |
2,41 дан 2,6 гача
|
14,0 |
13. |
2,61 дан 2,8 гача
|
15,0 |
14. |
2,81 дан 3,1 гача
|
16,5 |
15. |
3,11 дан 4,5 гача
|
17,5 |
16. |
4,51 дан 5,0 гача
|
18,5 |
17. |
5,0 дан ортиқ
|
20,0 |
Ифлослантирувчи моддаларнинг атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари кўпайтирилганлиги учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган экологик нормативларга нисбати сифатида белгиланади.
Ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндиларни жойлаштиришга оид тасдиқланган экологик нормативлар камайтирилганлиги учун бараварлик коэффициенти ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси ҳар бир модда бўйича алоҳида тасдиқланган нормативларга нисбати сифатида белгиланади.
Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги бўйича белгиланган меъёрлардан ортиқ ҳолатлар аниқланганда, тўланадиган компенсация тўловининг миқдори қуйидаги формула билан ҳисобланади:
(2) П = (Mн * R * БҲМ) + (Mно * R * БҲМ * Бк),
бунда:
П - атроф муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси, сўмда;
Mн - атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни тасдиқланган экологик нормативлар доирасида жойлаштириш массаси, тонна ва килограммларда;
Мно - ифлослантирувчи моддаларни тасдиқланган экологик нормативдан ортиқча ҳажмда атроф табиий муҳитга чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш, тонна ёки килограммларда;
R - базавий ставка;
БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда;
Бк - бараварлик коэфициенти.
Ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш, чиқиндиларни жойлаштиришнинг амалдаги массаси учун экологик нормативларни тасдиқламаган ҳолда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўлови суммаси қуйидаги формула бўйича аниқланади:
(3) П = (Mф * R * БҲМ) * Шк
бунда:
Мф - атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг ҳақиқий массаси;
R - базавий ставка;
БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда;
Шк - шартли коэффициент, яъни ушбу белги остида корхонанинг тоифасидан келиб чиққан ҳолда ушбу Низомнинг 11-бандида келтирилган кўрсаткичдаги коэффициентлар қўлланилган ҳисоблаш ишлари амалга оширилади.
9. Компенсация тўлови суммасини ҳисоблаш учун қуйидагилар қўлланилади:
атроф табиий муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар ташланмалари массасига доир аниқ маълумотлар;
атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни турларига кўра жойлаштиришнинг ҳисобини юритиш бўйича дастлабки маълумотлар;
компенсация тўловчи субъектлар томонидан табиатни муҳофаза қилиш соҳасида белгиланган шаклларга мувофиқ ҳар йили тақдим этиладиган давлат статистик ҳисоботлари асосидаги аниқ маълумотлар;
ифлослантирувчи манбаларда ускуна-жиҳозлар воситасида бажарилган экологик назорат, атроф муҳит мониторинги натижалари маълумотлари.
Ҳисобот даврида атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг ҳақиқий массасини аниқлаш мумкин бўлмаса, шунингдек, экологик нормативлар тасдиқланмаган тақдирда, уларнинг массаси ишлаб чиқаришнинг технологик регламенти бўйича кутилаётган йиллик массадан келиб чиқиб ҳисобланади.
10. Атроф табиий муҳитга таъсир кўрсатишнинг I-IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини мазкур Низомнинг 6-8-бандларида белгиланган тартибда ҳисоб-китоб қилиб, ўз вақтида тўловларни амалга оширишлари шарт.
11. Компенсация тўловчи субъектларда атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришнинг тасдиқланган экологик нормативлари мавжуд бўлмаган тақдирда ёки уларнинг амал қилиш муддати тамом бўлганда, Низомнинг 8-бандида келтирилган 3-формула асосида компенсация тўловлари ҳисоб-китоб қилинади.
Бунда I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 20 (йигирма), III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар учун 10 (ўн) шартли коэффициентлар қўлланилади.
12. Мотор ёнилғиси ёқилганда ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига нормативда чиқарилганлиги учун компенсация тўлови ҳисоб-китоби ушбу Низомга 2-иловага асосан, уларни турларга ажратмасдан ифлослантирувчи моддаларнинг тўлиқ массаси учун компенсация тўлови миқдорларига мувофиқ амалга оширилади, ифлослантирувчи моддаларнинг амалдаги массаси эса ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ қабул қилинади.
Агар экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан компенсация тўловчи субъектда давлат экологик назорати амалга оширилиши мобайнида инструментал усул билан автотранспорт воситаларининг ифлослантирувчи моддаларини ўлчаш натижасида улар белгиланган нормативлардан ортиқ эканлиги аниқланса, у ҳолда нормативдан неча баравар ортиқча чиқарилганлик кўрсаткичи аниқланади ва ҳисобот йилида ушбу автотранспортнинг сарфланган ёқилғи массасига ҳамда белгиланган базавий ставкага кўпайтирган ҳолда қуйида келтирилган формула асосида компенсация тўлови ҳисобланади:
(4) П = Yҳ * Мим * R * БҲМ
бунда:
Yҳ - корхона томонидан автотранспорт воситаси учун сарфланган ёқилғи ҳажми миқдори, тонна ёки килограммларда;
Мим - ифлослантирувчи модда массаси, Низомга 3-илова билан тасдиқланган бир тонна мотор ёқилғисини ёқишда чиқариб ташланадиган ифлослантирувчи моддалар миқдори турига қараб олинади;
R - базавий ставка;
БҲМ - базавий ҳисоблаш миқдори, сўмда.
13. Кейинчалик қайта ишланмайдиган ва ҳар хил турдаги махсус жиҳозланган тўпланадиган жойларга жойлаштириладиган нормативдаги ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) ишлаб чиқариш чиқиндилари учун компенсация тўлови ушбу Низомга мувофиқ амалга оширилади.
14. Ишлаб чиқариш оқова сувларини чуқур ер ости горизонтларига ҳайдаш йўли билан жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари ушбу Низомга мувофиқ хавфлилик даражаси тўртинчи тоифага мансуб суюқ чиқиндилар бўйича амалга оширилади.
15. Кон саноатида фойдали қазилма конларининг юзасини очиш натижасида чиқарилган хавфсиз тоғ жинслари массасини нормативда ва нормативдан ортиқча (лимитдан ортиқча) миқдорда вақтинча ажратилган майдонларга жойлаштирганлик учун ушбу Низомга мувофиқ компенсация тўлови тўланади.
ИФЛОСЛАНТИРУВЧИ МОДДАЛАРНИ АВАРИЯ
ҲОЛАТИДА ВА БИРВАРАКАЙИГА ЧИҚАРИБ
ТАШЛАШ, ОҚИЗИШ ВА ЧИҚИНДИЛАРНИ
ЖОЙЛАШТИРИШ ҲОЛАТЛАРИДА КОМПЕНСАЦИЯ
ТЎЛОВЛАРИНИ ҲИСОБЛАШ ТАРТИБИ
16. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддалар авария ҳолатида ва бирваракайига чиқариб ташланган, оқизилган ва чиқиндилар жойлаштирилган ҳолатларда уларнинг миқдори инструментал усулда аниқланади.
Агар атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш миқдорини инструментал усулда аниқлаш мумкин бўлмаса, уларнинг миқдори ишлаб чиқаришнинг технологик тартиб-қоидасидан келиб чиқиб ҳисоб-китоб усули билан аниқланади.
17. Ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга авария ҳолатида чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштиришда компенсация тўловлари ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида чиқариб ташлаш, оқизиш ва ноқонуний равишда чиқиндиларни жойлаштириш жараёни юзага келган пайтдан бошлаб, у бартараф этилгунга қадар ўтган давр учун заҳарли моддаларнинг ҳамда чиқиндиларнинг ҳар бир тури учун белгиланган компенсация тўловларининг ўн баравари миқдорида тўланади.
18. Компенсация тўлови ҳисоб-китобидан аварияни бартараф этиш ва унинг оқибатлари даврида зарарсизлантириш ёки кейинчалик ишлаб чиқаришга жалб этиш учун корхонага қайтариладиган ифлослантирувчи моддалар массаси чиқариб ташланмайди.
19. Ифлослантирувчи моддалар сақланадиган, тўпланадиган ёки уларни ташувчи тизимлардан, шу жумладан, авария ҳолати учун ҳовузларнинг ажратилган чегаралари доирасида сув объектларига ёки жой рельефига ифлослантирувчи моддалар оқиб чиққан ҳолатларда, сув ўтказмайдиган қопламага эга бўлмаган субъектларда, ифлослантирувчи моддалар массаси учун компенсация тўловлари сув объектларига, жой рельефига авария ҳолатида оқизиш сифатида тўланади.
20. Ифлослантирувчи моддаларни бирваракайига ташлаганлик, оқизганлик учун компенсация тўловлари, ифлослантирувчи моддаларни бараварига ташлаш, оқизиш содир этилган пайтдан бошлаб, у бартараф этилгунгача бўлган даврга, тасдиқланган экологик нормативларга мувофиқ ҳар бир модда бўйича компенсация тўловларининг белгиланган миқдорларига ўн баравар миқдорда тўланади.
21. Атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни авария ҳолатида, бирваракайига чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни ноқонуний равишда жойлаштирганлик учун ҳисобланган сумма, авария, бирваракайига чиқариш ҳолатлари содир этилганда айбдор бўлган шахслардан қатъи назар, атроф табиий муҳитга ифлослантирувчи моддаларни ташлаш, оқизиш ва жойлаштириш объектлари тасарруфида бўлган компенсация тўловчи субъектлар томонидан қопланади.
ҲИСОБ-КИТОБЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ
ВА УЛАРНИ КЕЛИШИШ
22. Атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик, чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўлови суммаси ҳисоб-китоби I - IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан, мувофиқ тарзда, ушбу Низомга 6-иловага мувофиқ электрон ёки қоғоз шаклида тузилади.
Агар ҳисобот электрон шаклда тузилса электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларининг электрон базасига киритилиши таъминланиши, қоғоз шаклида бўлса у икки нусхада тузилиб, ҳисоб-китобларни солиштириш ва келишиш учун компенсация тўловчи субъектлар жойлашган туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлимига қуйидаги муддатларда тақдим этилади:
I ва II тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача;
III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар - ҳар йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 январигача.
Ҳисоб-китоблар компенсация тўловчи субъектлар томонидан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органларига бевосита почта алоқаси воситалари орқали ёки электрон шаклда улар тушганлиги ҳақидаги хабарнома билан бирга тақдим этишлари мумкин.
23. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органи масъул шахси электрон шаклда тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини текширади. Бу ҳолда икки иш куни ичида:
мавжуд ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилган текширишда ҳисоб-китоб тўғри деб топилган тақдирда, масъул шахснинг электрон рақамли имзоси билан компенсация тўловини амал ошириш учун компенсация тўловчи субъектга қайтарилади;
компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда, масъул шахс электрон рақамли имзоси билан уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради.
Туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими қоғоз шаклида тақдим қилинган компенсация тўловларининг ҳисоб-китоби тўғрилигини аниқлайди. Бу ҳолда икки иш куни ичида:
текширилган ҳисоб-китобнинг бир нусхаси масъул шахснинг имзоси билан компенсация тўловчи субъектга қайтарилади;
компенсация тўловлари ҳисоб-китобларининг нотўғрилиги аниқланган ҳолатларда масъул шахс уларни компенсация тўловчи субъектга асосли камчиликларни кўрсатган ҳолда такроран кўриб чиқиш учун қайтаради.
Компенсация тўловчи субъектлар аниқланган камчиликларни икки иш куни ичида бартараф қилиб, компенсация тўлови ҳисоб-китобларини қайта кўриб чиқиш ва келишиш учун тақдим этади.
24. Ҳисоб-китобларда кўрсатилган компенсация тўлови суммалари, муайян давр учун ҳақиқатда ҳисобланган, шунингдек, тўланган аванс компенсация тўловлари суммалари билан солиштирилади.
Ҳисобланган ва тўланган компенсация тўловлари ўртасида фарқ аниқланган ҳолатларда, ушбу фарқ ҳисоб-китоблар тасдиқланган санадан эътиборан ўн кун муддатда компенсация тўловчи субъектлар томонидан қўшимча равишда тўланади.
Ортиқча тўланган компенсация тўловлари тўланган компенсация тўлови бўйича қарздорликни (пеня ва ҳоказо) қоплаш ёки келгусида тўланадиган тўловлар учун аванс компенсация тўлови сифатида ҳисобланади.
25. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш ҳудудий органлари билан келишилган компенсация тўлови ҳисоб-китоблари компенсация тўловчи субъектларни келишилган ҳисоб-китобларда кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлиги учун жавобгарликдан озод этмайди.
Компенсация тўловчи субъектлари фаолиятида давлат экологик назорати амалга оширилганда ва келишилган компенсация тўловини нотўғри ҳисоблаш ҳолати аниқланганда, охирги текширув санасидан (уч календарь йилдан ортиқ бўлмаган муддат) қайта ҳисоб-китоб қилинади, келишилади, шунингдек, ушбу Низомга мувофиқ пеня ҳисобланган ҳолда тўлов ундирилади.
7-БОБ. КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИНИ
АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ ВА МУДДАТЛАРИ
26. I ва II тоифага мансуб компенсация тўловчи субъектлар ҳар чоракда атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги, чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунигача аванс компенсация тўловини амалга оширадилар.
Аванс компенсация тўловлари олдинги чорак маълумотлари бўйича ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланиши, оқизилиши ва чиқиндилар жойлаштирилишининг норматив ва нормативдан ортиқча амалдаги ўртача ойлик массасидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.
Тегишли чорак учун ҳисоблаб чиқилган компенсация тўлови суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан кам бўлган тақдирда, компенсация тўлови ҳар чоракда бир марта, ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15-кунигача амалга оширилади. Бу ҳолатда ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга норматив бўйича ва нормативдан ортиқ чиқариш, оқизиш ва чиқиндиларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлаштириш ҳисоб-китоби молиявий ҳисоб-китобни тақдим этиш учун белгиланган муддатларда, йилига бир марта экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари билан келишилади.
Ҳисобот йили тугагач аванс тўловлари биринчи-учинчи ва тўртинчи чорак якунларини инобатга олган ҳолда йиллик ҳисобот юритилиб, ифлослантирувчи моддалар атроф табиий муҳитга чиқариб ташланганлиги, оқизилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлигининг йил давомидаги ҳақиқий массасига мувофиқ, қайта ҳисоб китоб қилиниб, якуний тўлов қиймати ҳисоблаб чиқилади ҳамда тўловга қаратилади.
27. III ва IV тоифаларга мансуб компенсация тўловчи субъектлар томонидан атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловлари йилига бир марта, ҳисобот давридан кейинги йилнинг 5 февралигача амалга оширилади.
28. Компенсация тўловчи субъектлар компенсация тўловларини атроф табиий муҳитни ифлослантирувчи моддаларни чиқариб ташлаш, оқизиш ва чиқиндиларни жойлаштириш жойи (ҳудуди) бўйича тўлайдилар.
29. Компенсация тўловлари компенсация тўловчи субъектлар томонидан ғазначилик ҳудудий органларининг тегишли транзит ҳисобварағига юборилади, сўнгра Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда - Давлат экология қўмитаси) Экология, атроф муҳит муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига ўтказилади.
30. Маблағлар ўз вақтида ўтказилмаган тақдирда, муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун компенсация тўлови бўйича қарздорлик суммасининг 0,1 фоизи миқдорида, бироқ қарздорлик умумий суммасининг 50 (эллик) фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня ундирилади.
СУБЪЕКТЛАРНИНГ КОМПЕНСАЦИЯ
ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА ҲУҚУҚ ВА
МАЖБУРИЯТЛАРИ
31. Компенсация тўловчи субъектлар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Давлат экология қўмитаси ёки унинг ҳудудий органларидан компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш масалалари бўйича бепул зарур маслаҳат ва методик ёрдам олиш;
ортиқча тўланган компенсация тўловлари ёки ундирилган пеняларни ушбу Низомга мувофиқ келгуси давр ҳисобига ўтказиш;
қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари ҳаракатлари юзасидан шикоят қилиш.
Компенсация тўловчи субъектлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлишлари мумкин.
32. Компенсация тўловчи субъектлар қуйидагиларга мажбур:
компенсация тўловларини ўз вақтида ҳисоблаш ва тўлаш;
ушбу Низомга мувофиқ компенсация тўловлари ҳисоб-китоби суммаларини Давлат экология қўмитасининг ҳудудий органларига келишиш учун қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этиш;
компенсация тўловлари ҳисоб-китоби маълумотларининг ҳаққонийлигини таъминлаш, компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилишда йўл қўйилган хатоларни ўз вақтида бартараф этиш;
ушбу Низом талабларига риоя қилиш.
Компенсация тўловчи субъектлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
33. Компенсация тўловчи субъектлар қайта ташкил этилганда компенсация тўловлари бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлар унинг ҳуқуқий ворисига ўтади.
34. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини тўлаш тўловчиларни ушбу чиқиндиларни ташлаганлик, оқоваларни оқизганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик туфайли етказилган зарарни тўлаш мажбуриятидан озод қилмайди.
9-БОБ. ДАВЛАТ ЭКОЛОГИЯ ҚЎМИТАСИ
ВА УНИНГ ҲУДУДИЙ ОРГАНЛАРИНИНГ
КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛОВЛАРИ БЎЙИЧА
ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ
35. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:
ушбу Низомда белгиланган шакллар бўйича компенсация тўловчи субъектлардан компенсация тўлови ҳисобларини талаб қилиш;
жойлашган жойидан қатъи назар атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи манбаларни, шу жумладан, ишлаб чиқариш бинолари, объектлар, кўчма манбалар, ҳудудларни кўздан кечириш, шунингдек, компенсация тўловчи субъектларга тегишли бўлган, атроф табиий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи ташламаларни жойлаштириш жойларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш;
компенсация тўловчи субъектларнинг ахборотидан фойдаланган ҳолда ташламалар, оқовалар ва чиқиндилар массасини ҳисоблаш усули билан аниқлаш;
компенсация тўловчи субъектлардан компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва керакли маълумотларни талаб қилиш, ҳисоб-китобларни тасдиқлайдиган маълумотлар, компенсация тўловларини ҳисоблашда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилишини назорат қилиш;
тўловлар бўйича қарзларни, шунингдек, пеняларни қонунда белгиланган тартибда ундириш;
компенсация тўловларининг тўғри ҳисоб-китоб қилиниши текшириш учун малакали мутахассислар ва экспертларни жалб этиш;
компенсация тўловларини ундириш билан боғлиқ бўлган даъволарни суд органларига тақдим этиш.
Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари компенсация тўловларини ҳисоблаш ва тўлаш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
36. Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари қуйидагиларни амалга оширишга мажбур:
компенсация тўловчи субъектларга компенсация тўловини ҳисоб-китоб қилиш масалалари бўйича маслаҳат ва тегишли методик ёрдамлар кўрсатиш ҳамда ўқув семинарларини ўтказиш;
компенсация тўловчи субъектлар бўйича тасдиқланган экологик нормативларга асосан йиллик маълумотлар базасини янгилаб бориш;
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳитни ифлослантирганлик ва чиқиндиларни жойлаштирганлик учун компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш соҳасидаги талаблар, қоидалар ва бошқа масалалар юзасидан компенсация тўловчи субъектларнинг сўровига асосан уларни бепул хабардор қилиш.
Давлат экология қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш ва ундириш бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларга ҳам эга бўлиши мумкин.
37. Ушбу Низомнинг тўғри қўлланишини назорат қилиш экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
38. Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари соҳасида пайдо бўладиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атмосфера
ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқариб
ташлаганлик учун компенсация тўловларининг
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
Т/р |
Ифлослантирувчи моддалар номи |
Атмосфера ҳавосига бир тонна ифлослантирувчи моддани чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси
|
1. |
Азот икки оксиди (азот диоксиди)
|
0,0889 |
2. |
Азот оксиди
|
0,0599 |
3. |
Акрилонитрил
|
0,1520 |
4. |
Акролеин
|
0,1520 |
5. |
Бензой альдегид (бензальдегид)
|
0,1140 |
6. |
Мойли альдегид
|
0,3040 |
7. |
Алюминий оксиди
|
0,1140 |
8. |
Аммиак
|
0,0889 |
9. |
Аммоний нитрат (аммиакли селитра)
|
0,0128 |
10. |
Аммоний сульфат
|
0,0240 |
11. |
Аммоний хлорид
|
0,0450 |
12. |
Аммофос
|
0,0128 |
13. |
Малеин ангидрид (буғлар, аэрозоль)
|
0,0910 |
14. |
Олтингугурт ангидрид (олтингугурт гази, олтингугурт икки оксиди)
|
0,0291 |
15. |
Сирка ангидриди
|
0,1520 |
16. |
Фосфор ангидрид
|
0,0910 |
17. |
Фтален ангидрид (буғлар, аэрозоль)
|
0,0450 |
18. |
Анилин
|
0,1520 |
19. |
Ацетальдегид
|
0,4560 |
20. |
Ацетон
|
0,0130 |
21. |
Ацетилен
|
0,0040 |
22. |
Ацетофенон
|
1,5220 |
23. |
Барийли карбонат кислота (барийга қайта ҳисоблаганда)
|
0,7099 |
24. |
Оқсил маъданли қўшимчаси (БМД)
|
45,6480 |
25. |
Оқсил витаминли концентрат чангининг оқсили
|
4,5650 |
26. |
Бенз(а)пирен (3,4 - бензпирен)
|
45647,9330 |
27. |
Бензин (нефтли, кам олтингугуртли, углеродга қайта ҳисоблаганда)
|
0,0040 |
28. |
Сланецли бензин (углеродга қайта ҳисоблаганда)
|
0,0910 |
29. |
Бензол
|
0,0450 |
30. |
Гидролиз лигниндан биостимулятор
|
0,0020 |
31. |
1.3-бутадиен (дивинил) |
0,0050
|
32. |
Бутан
|
0,00002 |
33. |
Бутилацетат
|
0,0450 |
34. |
Ванадий беш оксиди
|
1,7533 |
35. |
Ванилин хлорид
|
0,9130 |
36. |
Водород хлорид (туз кислотаси)
|
0,0240 |
37. |
Водород цианид (синил кислотаси)
|
0,4560 |
38. |
Вольфрам натрий (вольфрамга қайта ҳисоблаганда)
|
0,0450 |
39. |
Гексан
|
0,0001 |
40. |
Кўмир кислотаси диамини (карбамид, мочевина)
|
0,0240 |
41. |
Диметиламин
|
0,9130 |
42. |
Диметилформамид
|
0,0001 |
43. |
2.4-динитро-2-фтор-бутилфенол (диносеб, гебутокс)
|
0,9130 |
44. |
0 - Дихлорбензол
|
0,1520 |
45. |
Темир оксиди (темирга қайта ҳисоблаганда)
|
0,1140 |
46. |
Сланец кули
|
0,0450 |
47. |
Иссиқлик электрстанцияларининг кўмир кули (таркибида 35 - 40% кальций оксидли, 3 мкм гача ва ундан кам, аммо 97% дан кам бўлмаган дисперсияга эга)
|
0,2280 |
48. |
Изопропил
|
0,0040 |
49. |
Капролактам (буғлар, аэрозоль)
|
0,0760 |
50. |
Азот кислотаси
|
0,0310 |
51. |
Бор кислотаси
|
0,2280 |
52. |
Метакрил кислота
|
0,4560 |
53. |
Олтингугурт кислотаси
|
0,0450 |
54. |
Сирка кислотаси
|
0,0760 |
55. |
0-фосфорли кислота
|
0,2280 |
56. |
Металл кобальт, кобальт хлорид
|
4,5650 |
57. |
Олтингугурт кислотали кобальт (кобальтга қайта ҳисоблаганда)
|
11,4120 |
58. |
0-Крезол
|
0,1630 |
59. |
М, П-Крезол
|
0,2280 |
60. |
Аморфли кремний икки оксиди (аэросид - 175)
|
0,2280 |
61. |
Ксилол
|
0,0240 |
62. |
Магний оксиди
|
0,0910 |
63. |
Магний хлорат
|
0,0140 |
64. |
Электростанцияларнинг мазут кули (ванадийга қайта ҳисоблаганда)
|
1,4184 |
65. |
Марганец, марганец оксиди ва бошқа бирикмалар (марганец икки оксидига қайта ҳисоблаганда)
|
3,5065 |
66. |
Мис оксид, мис хлорид (мисга қайта ҳисоблаганда)
|
2,2820 |
67. |
Олтингугуртли, олтингугурт кислотали, хлорли мис (мисга қайта ҳисоблаганда)
|
4,5650 |
68. |
Метан
|
0,0692 |
69. |
Метилацетат
|
0,0650 |
70. |
Метилмеркаптан
|
507,1990 |
71. |
Акрил кислотанинг метил эфири (метилакрилат)
|
0,4560 |
72. |
2-метилфуран (метилфуран, сильван)
|
0,3040 |
73. |
Молибден икки сульфиди (молибденга қайта ҳисоблаганда)
|
0,0450 |
74. |
Этиленгликол моноизобутил эфири (бутилцеллозольв)
|
0,0140 |
75. |
Моноэтаноламин
|
0,4560 |
76. |
Моноэтиламин
|
0,4560 |
77. |
Маргимуш, маргимуш ангидрид ва бошқа анорганик бирикмалар (маргимушга қайта ҳисоблаганда)
|
1,1683 |
78. |
Натрий гидроксиди (каустик сода, ўткир натрий)
|
0,4560 |
79. |
Натрий карбонат (кальцинацияланган сода)
|
0,1140 |
80. |
Натрий силикат (натрий кремний оксиди)
|
0,0140 |
81. |
Натрий сульфат, сульфит, сульфит-сульфат тузлари
|
0,0450 |
82. |
Натрий триполифосфат
|
0,0090 |
83. |
Никель, эрийдиган тузлар (никелга қайта ҳисоблаганда)
|
22,8240 |
84. |
Никель олтингугурт оксиди, никель оксиди (никелга қайта ҳисоблаганда)
|
4,5650 |
85. |
Нитробензол
|
0,5710 |
86. |
Озон
|
0,1169 |
87. |
Одорант ТМА (табиий меркаптанлар аралашмаси)
|
91,2960 |
88. |
Қалай икки оксиди, оксид, сульфат (қалайга қайта ҳисоблаганда)
|
0,2280 |
89. |
Қалай хлорид (қалайга қайта ҳисоблаганда)
|
0,0910 |
90. |
Парамолибден аммоний (молибденга қайта ҳисоблаганда)
|
0,0450 |
91. |
Пентан
|
0,0002 |
92. |
Пиридин
|
0,0580 |
93. |
Пропилен оксиди
|
0,5710 |
94. |
Абразив чанг
|
0,1140 |
95. |
Ацетатцеллюлоза, ацетилцеллюлоза, қоғоз, ип, картон чанги
|
0,0910 |
96. |
Алюмосиликат чанги (табиий модификацияланмаган цеолитлар)
|
0,2280 |
97. |
Аминопластлар чанги
|
0,1140 |
98. |
Намат чанги
|
0,1520 |
99. |
Ёғоч чанги
|
0,0450 |
100. |
Ғалла чанги
|
0,0910 |
101. |
Фосфогипснинг цемент билан бирикмасидан гипс чанги (анорганик)
|
0,0090 |
102. |
Омухта ем, суяк ва гўштли суяк уни чанги (оқсилга қайта ҳисоблаганда)
|
4,5650 |
103. |
Чарм чанги
|
0,1520 |
104. |
Мўйна (жун, тивит) чанги
|
0,1520 |
105. |
Ун чанги
|
0,0010 |
106. |
Таркибида 70% дан ортиқ кремний икки оксиди (динас ва бошқалар) бўлган анорганик чанг
|
0,0701 |
107. |
Таркибида 20 дан 70%гача кремний икки оксиди (шамот, цемент ва бошқалар) бўлган анорганик чанг
|
0,0359 |
108. |
Таркибида 20%дан кам кремний икки оксиди (доломит ва бошқалар) бўлган анорганик чанг
|
0,0234 |
109. |
Полиметилметакрилат чанги
|
0,0450 |
110. |
Шиша тола, шиша пластик чанги
|
0,0760 |
111. |
Резольв туридаги фенолформальдегид смола чанги
|
0,1140 |
112. |
Пахта чанги
|
0,0910 |
113. |
Цемент ишлаб чиқаришидаги чанг (таркибида 60% дан ортиқ кальций оксид ва 20% дан ортиқ кремний икки оксиди бўлган)
|
0,2280 |
114. |
А ёғоч-спирт маркали эритгич (ацетон эфир)
|
0,0380 |
115. |
Э ёғоч-спирт маркали эритгич (ацетон эфир)
|
0,0650 |
116. |
АМР-3 мебель эритувчиси
|
0,0510 |
117. |
Симоб ва унинг бирикмалари
|
15,2160 |
118. |
Қурум
|
0,0910 |
119. |
Қўрғошин, қўрғошин ацетат, қўрғошин оксиди ва бошқа бирикмалар, тетраэтил қўрғошиндан ташқари (қўрғошинга қайта ҳисоблаганда)
|
11,6878 |
120. |
Олтингугуртли қўрғошин (қўрғошинга қайта ҳисоблаганда)
|
1,5745 |
121. |
Элементар олтингугурт
|
0,0650 |
122. |
Олтингугурт водород
|
0,4396 |
123. |
Олтингугурт углерод
|
0,9130 |
124. |
"Лотос", "Ока", "Эра" туридаги сунъий ювиш воситалари
|
0,1520 |
125. |
"Био-С" сунъий ювиш воситаси
|
0,4560 |
126. |
Сольвент-нафта
|
0,0240 |
127. |
Бутил, изобутил спирт
|
0,0359 |
128. |
Изопропилен спирти
|
0,0086 |
129. |
Метил спирти
|
0,0070 |
130. |
Тетрагидрофурил спирти
|
0,0450 |
131. |
Фурил спирти
|
0,4560 |
132. |
Этил спирти
|
0,0007 |
133. |
Стирол
|
2,2820 |
134. |
Тетрагидрофуран
|
0,0240 |
135. |
Тетрахлорэтилен (перхлорэтилен)
|
0,0760 |
136. |
Тетраэтил қўрғошин
|
760,7990 |
137. |
1,2,3-Тиадиазонил-5-N1-фенилмочевина (дропп) |
0,0240
|
138. |
Толуол
|
0,0063 |
139. |
Трихлорэтилен
|
0,0050 |
140. |
Триэтиламин
|
0,0330 |
141. |
Уайт-спирит
|
0,0050 |
142. |
С-С меъёрий углеводородлар (РПК 265 эритгичи ва бошқалар суммар органик углеродга қайта ҳисоблаганда)
|
0,0069 |
143. |
Углерод тўрт хлорид
|
0,0070 |
144. |
Углерод оксиди
|
0,0010 |
145. |
Иссиқлик электрстанцияларининг кўмир кули (таркибида 35 - 40% кальций оксиди бўлган, 3 мкм гача ва ундан кам, 97% дан кам бўлмаган дисперсланган)
|
0,2280 |
146. |
Фенол
|
1,1683 |
147. |
Сланецли феноллар
|
0,6520 |
148. |
Формальдегид
|
1,5220 |
149. |
Формамид
|
0,1520 |
150. |
Газcимон фтор бирикмалари (фторли водород, фторга қайта ҳисоблаганда тўрт фторли кремний)
|
0,9130 |
151. |
Яхши эрийдиган, анорганик фтор бирикмалари (натрий фторид)
|
0,4560 |
152. |
Яхши эримайдиган, анорганик фтор бирикмалари (алюминий фторид, кальций фторид, натрий гексафторалюминат)
|
0,1167 |
153. |
Фуран
|
0,4560 |
154. |
Фурфурол
|
0,0910 |
155. |
Хлор
|
0,1163 |
156. |
М-Хлоранилин
|
0,4560 |
157. |
Хлорбензол
|
0,0450 |
158. |
Хлоропрен
|
2,2820 |
159. |
Олти валентли хром (хром оксидига қайта ҳисоблаганда)
|
2,3365 |
160. |
Уч валентли хром бирикмалари (Сr 3+га қайта ҳисоблаганда)
|
0,4560 |
161. |
Циклогексан
|
0,0021 |
162. |
Рух оксиди (рухга қайта ҳисоблаганда)
|
0,0910 |
163. |
Рух стеарат (рухга қайта ҳисоблаганда)
|
0,9130 |
164. |
Рух сульфат (рухга қайта ҳисоблаганда)
|
0,5710 |
165. |
Эпихлоргидрин
|
0,0240 |
166. |
Хлорли этил
|
0,0240 |
167. |
Этилацетат
|
0,0359 |
168. |
Этилендиамин
|
0,1520 |
169. |
2-этоксиэтанол (этилцеллюзоль, этиленгликоль этил спирти)
|
0,0040 |
170. |
Этилен
|
0,0010 |
171. |
Этил оксиди
|
0,1520 |
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
атмосфера ҳавосига бир тонна мотор ёқилғиси
ёқилганда ифлослантирувчи моддаларни чиқариб
ташлаганлик учун компенсация тўловлари миқдорининг
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ (ШАХСИЙ ТРАНСПОРТДАН
ТАШҚАРИ)
Т/р |
Мотор ёқилғиси номи |
Атмосфера ҳавосига бир тонна ифлослантирувчи моддани чиқариб ташлаганлик учун компенсация тўловларининг базавий ставкаси (белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдорида)
|
1. |
Авиация бензини
|
0,042 |
2. |
Этилланган автобензин
|
0,09 |
3. |
Этилланмаган автобензин
|
0,033 |
4. |
Автомобиль дизель ёнилғиси
|
0,033 |
5. |
Тепловозлар учун дизель ёнилғиси
|
0,033 |
6. |
Реактив ёнилғи
|
0,024 |
7. |
Сиқилган табиий газ
|
0,022 |
8. |
Суюлтирилган нефть гази
|
0,038 |
9. |
Сув транспорти учун ёнилғи (флот мазути)
|
0,652 |
3-ИЛОВА
Бир тонна мотор ёқилғисини ёқишда чиқариб
ташланадиган ифлослантирувчи моддалар
МАССАСИ
Т/р |
Ёқилғи турлари |
Ифлослантирувчи моддалар массаси, кг
|
1. |
Авиация бензини
|
169,8 |
2. |
Этилланмаган автобензин
|
788,0 |
3. |
Этилланган автобензин
|
788,3 |
4. |
Автомобиль дизел ёнилғиси
|
208,5 |
5. |
Тепловозлар учун дизел ёнилғиси
|
120,5 |
6. |
Реактив ёнилғи
|
178,5 |
7. |
Суюлтирилган нефть гази
|
584,8 |
8. |
Сиқилган табиий газ
|
274,0 |
9. |
Сув транспорти учун ёнилғи (флот мазути) |
198,4 |
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сув объектлари,
жой рельефи ва коммунал-канализация тармоқларига
ифлослантирувчи моддаларни ташлаганлик учун
компенсация тўловлари миқдорининг
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
Т/р |
Ифлослантирувчи моддалар номи |
Бир тонна ифлослантирувчи модда ташлаганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси
|
1. |
Азот аммоний
|
2,3805 |
2. |
Азот нитрат
|
0,1398 |
3. |
Азот нитрит
|
70,0777 |
4. |
Акрил кислотаси
|
2,8041 |
5. |
Алюминий
|
15,5692 |
6. |
Анилин
|
10528,6686 |
7. |
Антио (кимёвий заҳар)
|
105,3163 |
8. |
Ацетон
|
14,0084 |
9. |
Ацетонитрил
|
0,9814 |
10. |
Бензол
|
2,1063 |
11. |
Бериллий
|
4483,2794 |
12. |
БПК тўлиқ, БПК 5
|
0,4179 |
13. |
Бутанол (меъёрда)
|
35,1054 |
14. |
Бутифос
|
3510,5437 |
15. |
Ванадий
|
10,5316 |
16. |
Муаллақ моддалар
|
0,0344 |
17. |
Висмут беш валентли
|
10,5316 |
18. |
Висмут уч валентли
|
2,1063 |
19. |
Вольфрам
|
494,1796 |
20. |
Техникавий ДДТ
|
10,5316 |
21. |
Диметил формамид
|
10,5317 |
22. |
Диэтил эфир
|
10,5316 |
23. |
Темир (умумий)
|
1,7238 |
24. |
Ёғлар
|
172,8100 |
25. |
Кадмий
|
54,8616 |
26. |
Калий
|
0,0129 |
27. |
Кальций
|
0,0047 |
28. |
Капролактам
|
1,0532 |
29. |
Карбофос
|
10,5316 |
30. |
Кобальт
|
39,5344 |
31. |
Қора бўёқ
|
1,7118 |
32. |
Кремний
|
0,3587 |
33. |
Ксилол
|
14,0204 |
34. |
Магний |
0,0217 |
35. |
Енгил иссиқ мой
|
21,0633 |
36. |
Соляр мойи
|
210,6326 |
37. |
Мис (фондан) |
549,1338 |
38. |
Метанол
|
7,0102 |
39. |
Молибден (ион)
|
988,3593 |
40. |
Мочевина (карбамид)
|
0,0857 |
41. |
Маргумуш
|
18,2266 |
42. |
Натрий
|
0,0054 |
43. |
Нефть ва нефт маҳсулотлари
|
196,5035 |
44. |
Натрий тиосульфат
|
0,8558 |
45. |
Никель
|
54,8860 |
46. |
Аммоний нитрат
|
70,0467 |
47. |
Нитробензол
|
105,3163 |
48. |
ОМК (оксидланган мойли кислоталар
|
7,0700 |
49. |
Роданидлар
|
7,0102 |
50. |
Симоб
|
210,6326 |
51. |
Қўрғошин
|
53,1065 |
52. |
Селен
|
1053,5706 |
53. |
Олтингугурт
|
0,1304 |
54. |
Олтингугурт углерод
|
0,8967 |
55. |
Скипидар
|
5,2658 |
56. |
СПАВ
|
3,4562 |
57. |
Стирол |
7,0374 |
58. |
Стронций
|
0,5266 |
59. |
Сулема
|
10596,8416 |
60. |
Сульфатлар
|
0,0085 |
61. |
Сурма
|
17,9331 |
62. |
Қуруқ қолдиқ (минареллашган)
|
0,0033 |
63. |
Теллур (фонга)
|
105,3163 |
64. |
Титан
|
10,5387 |
65. |
Толуол
|
2,1063 |
66. |
Сирка кислотаси |
105,3163 |
67. |
Фенол
|
295,7057 |
68. |
Фозалон
|
1052,9540 |
69. |
Формальдегидлар
|
10,1078 |
70. |
Фосфор умумий
|
7,0211 |
71. |
Фторидлар
|
7,0211 |
72. |
Фурфурол
|
0,7010 |
73. |
Фосфатлар
|
0,2825 |
74. |
Хлор (қолдиқ)
|
0,5266 |
75. |
Натрий хлорат
|
0,0527 |
76. |
Хлорбензол
|
526,5815 |
77. |
Хлоридлар
|
0,0029 |
78. |
Хром уч валентли
|
1,7064 |
79. |
Хром олти валентли
|
778,4603 |
80. |
Цианидлар
|
15,8137 |
81. |
Циклогексан
|
105,3163 |
82. |
Рух
|
54,8857 |
83. |
Этилбензол
|
1053,1630 |
84. |
Этилен
|
0,1402 |
Изоҳ.
Ихтисослаштирилган коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари бўйича белгиланган ставкаларга нисбатан 0,2 коэффициенти қўлланилади.
Коммунал-маиший оқоваларни тозалаш вазифаларини бажарадиган корхоналар томонидан аҳолидан қабул қилиб олинадиган коммунал-маиший оқовалар учун белгиланган ставкаларга нисбатан 0,5 коэффициент қўлланилади.
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун
компенсация тўловлари миқдорининг
БАЗАВИЙ СТАВКАСИ
Чиқиндилар тури |
Ўлчов бирлиги |
Бир тонна чиқиндини жойлаштирганлик учун компенсация тўловларининг белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг коэффициенти миқдоридаги базавий ставкаси
|
Хавфлилик класси I - юқори хавфга эга
|
т |
0,0813 |
Хавфлилик класси II - хавфли
|
т |
0,0408 |
Хавфлилик класси III- ўртача хавфли
|
т |
0,0245 |
Хавфлилик класси IV - кам хавфли
|
т |
0,0082 |
Хавфлилик класси V- деярли хавфсиз, шу жумладан:
|
||
- қазиб олиш саноати
|
т |
0,0001 |
- қайта ишлаш саноати
|
м.куб |
0,0004 |
- бошқалар
|
т |
0,0022 |
6-ИЛОВА
Ташкилот (компенсация тўловчи субъект)нинг штампи
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича |
|
туман (шаҳар) |
Тўловчи |
|
(компенсация тўловчи субъектнинг тўлиқ номи) |
Солиқ тўловчининг идентификация рақами |
|
Ҳисоб-китоб учун масъул шахс |
|
Ташкилот (компенсация тўловчи субъект)нинг жойлашган ери (почта манзили), телефон рақами |
|
|
Банк реквизитлари |
|
(банк муассасасининг номи, коди, ҳисобварағи) |
Атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва
чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун атроф муҳитга
таъсир кўрсатишнинг ____ тоифасига тааллуқли фаолият
турлари бўйича компенсация тўловчи субъекти учун
20____ йилда компенсация тўловлари
ҲИСОБ-КИТОБИ
Компенсация тўловларининг объекти номи |
Ингре- диентлар номи |
Масса (т, кг, куб. м)
|
Ба- за- вий ҳи- соб- лаш миқ- дори (сўм) |
База- вий став- каси (R) |
Кўпайти- рилган- лиги (камайти- рилган- лиги) учун уларнинг амал қилиш муддати тугаганда ёки авария бўлганда бараварлик коэффици- ентлари (бирлик) |
Компен- сация тўлови суммаси, сўмда Агарда, экологик норматив доира- сидан кам масса учун хисоб- лан- ганда 1) (3*6*7: 8); 2) Тасдиқ- ланган меъёрдан юқори бўлганда, (3*6*7)+ (4*6*7* 8); 3) Эко- логик меъёрий ҳужжат бўлма- ганда, (4*6*7*- 8); 4) Ава- рияли ёки бирвара- кайига ташла- малар бўлганда (5*6*7* 8)
|
|||
Тасдиқ- ланган экологик норма- тивлар массаси |
Тасдиқ- ланган экологик норма- тивлар доира- сидаги масса |
Тасдиқ- ланган экологик норматив- лардан юқори бўлганда ёки уларнинг амал қилиш муддати тугаганда, экологик норматив мавжуд бўлмаганда ҳосил бўлган ҳақиқий масса |
Авария ҳола- тида ёки бирвара- кайига ташла- малар бўл- ганда |
||||||
1 |
2 |
3
|
4 |
5 |
6 |
7 |
8 |
9 |
|
1. Турғун манбалардан атмосфера ҳавосига ифлосланти- рувчи моддаларни чиқариш:
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
Жами
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
2. Ҳаракатдаги манбалардан атмосфера ҳавосига ифлосланти- рувчи моддаларни чиқариш: |
Авиация бензини |
|
|
|
|
|
|
|
|
Этилланган автобензин
|
|||||||||
Этилланмаган автобензин
|
|||||||||
Автомобиль дизель ёнилғиси
|
|||||||||
Тепловозлар учун дизель ёнилғиси
|
|||||||||
Реактив ёнилғи
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Сиқилган- табиий газ
|
|||||||||
Суюлти- рилган нефть гази
|
|||||||||
Сув транспорти учун ёнилғи (флот мазути)
|
|||||||||
Жами
|
|||||||||
3. Сув объектларига, жой рельефига коммунал канализация тизимига ифлосланти-рувчи моддаларни ташлаш:
|
|||||||||
Жами:
|
|||||||||
4. Чиқиндиларни атроф муҳитга жойлаштириш |
I даражадаги токсик - ўта хавфли
|
||||||||
II даражадаги токсик - юқори хавфли
|
|||||||||
III даражадаги токсик - ўртача хавфли
|
|||||||||
IV даражадаги токсик - кам хавфли
|
|||||||||
Бошқа нотоксик чиқиндилар
|
|||||||||
Жами:
|
|||||||||
Ҳаммаси:
|
|||||||||
Пеня
|
|||||||||
Тўланиши керак
|
Ташкилот раҳбари (компенсация тўловчи субъект) |
|
(имзо, Ф.И.О.) |
Ташкилот бош ҳисобчиси (компенсация тўловчи субъект) |
|
(имзо, Ф.И.О.) |
Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳудудий органнинг компенсация тўловлари ҳисоби ва уларнинг тушумини назорат қилиш бўлим бошлиғи |
|
(имзо, Ф.И.О.) |
Туман (шаҳар) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи
|
|
(имзо, Ф.И.О.) |
20_____ йил "____"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 12 апрель