Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.11.1999 й. 511-сон "2000-2001 йилларда хорижий инвесторларни жалб қилган ҳолда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
26.11.1999 й.
N 511
2000-2001 ЙИЛЛАРДА ХОРИЖИЙ
ИНВЕСТОРЛАРНИ ЖАЛБ ҚИЛГАН ҲОЛДА
КОРХОНАЛАРНИ ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН
ЧИҚАРИШ ВА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Корхоналарни хусусийлаштириш ва акциялаштиришни янада чуқурлаштириш, ушбу жараёнларга хорижий инвесторларни кенг жалб этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
2. Белгилансинки:
3. Давлат мулкини сотишда тендер савдоларини ўтказиш Давлат комиссиясига, айрим ҳолларда, иқтисодиёт учун стратегик аҳамиятга эга бўлган корхоналарга инвестициялар жалб қилинганда:
корхона (акциялар улуши) сотилишигача бюджет ва давлат корхоналари олдида тўпланиб қолган қарзлар таркибини ўзгартириш, шу жумладан улар бўйича тўловларни кечиктириш тўғрисида қарор қабул қилиш;
янги ишлаб чиқариш қувватлари ва маҳсулотларни ўзлаштириш даврида хорижий инвесторнинг сўровига кўра табиатни муҳофаза қилиш кўрсаткичлари бўйича талабларни ошириш муддатини узайтириш ҳуқуқи берилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 4-иловага мувофиқ қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари В.А. Чжен зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов
*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1999 й., N 11, 69-модда.