Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2021 й. ПҚ-5124-сон "Соғлиқни сақлаш соҳасини комплекс ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
25.05.2021 й.
N ПҚ-5124
СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ СОҲАСИНИ
КОМПЛЕКС РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР
ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Соғлиқни сақлаш тизимида давлат бошқарувини такомиллаштириш, бирламчи бўғинни касалликларни эрта аниқлайдиган ва даволайдиган тизимга айлантириш, рақамлаштириш ишларини жадаллаштириш, cоҳа ривожланишининг яқин ва узоқ муддатли истиқболларини белгилаш, тиббий хизматлар ҳажмини ошириш ва сифатини тубдан яхшилаш, рақобат ва хусусий секторни қўллаб-қувватлаш, тиббиёт ходимларининг билимини ошириш, таълим ва илм-фанни ривожлантириш мақсадида:
2. 2021 йил 15 июндан бошлаб бирламчи тиббий-санитария муассасаларида дори ва тиббий буюмлар учун бириктирилган аҳоли жон бошига ажратилган маблағ миқдори ўртача 3 бараварга оширилсин.
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ушбу мақсад учун 2021 йил инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобидан 40 миллиард сўм миқдорида маблағ ажратсин ҳамда ушбу бандда назарда тутилган харажатлар учун зарур маблағларни 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида кўзда тутсин.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов, А. Бобоев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев) билан биргаликда бир ҳафта муддатда тиббиёт соҳасида инвестиция лойиҳаларини мақбуллаштириш ҳисобига ҳар бир вилоят кесимида иқтисод қилинадиган маблағларни аниқласин.
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев, А. Иноятов):
а) Давлат бошқаруви академияси (А. Бекмуродов) билан биргаликда илғор хорижий тажриба асосида тиббиёт соҳасида бошқарув бўйича икки ҳафталик ўқув курсларини ташкил этсин ва йил якунига қадар вилоят, туман (шаҳар) тиббиёт бошқармалари бошлиқларининг ўқитилишини таъминласин.
Бунда, ўқув курсларини ташкил этиш билан боғлиқ харажатлар Тиббиёт ташкилотларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
б) Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Хасанов) билан биргаликда бир ой муддатда барча соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари раҳбарлари фаолиятини баҳолаш рейтингини жорий этсин ҳамда ҳар чоракда натижаларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига киритиб борсин;
в) Молия вазирлиги (Т. Ишметов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И. Норқулов) ҳамда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси (Ф.Шарипов) билан биргаликда бир ой муддатда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларидан келиб чиқиб, бирламчи бўғинда тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари рўйхатини тасдиқлаб, барча ҳудудларда амалиётга киритсин.
4. "Ўзавтосаноат" АЖ (Ш. Умурзаков) 2021 йил 1 октябрга қадар жойларда, айниқса олис ва чекка ҳудудларда аҳолини манзилли профилактика ва скрининг қилиш ишларини ташкил этиш учун зарур ускуналар билан жиҳозланган махсус автобусларнинг камида 3 та тажриба намунасини яратсин ва киритсин.
5. Белгилаб қўйилсинки, 2021 йил 1 июндан бошлаб:
а) Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси тузилмаларига амалдаги штат бирликлари доирасида бошлиқнинг рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосари лавозими жорий қилинади. Бунда, ушбу лавозимларга тайинланаётган шахсларнинг аввалги давлат ташкилотларидаги иш жойи бўйича ойлик иш ҳақи миқдори юқори бўлган тақдирда, уларнинг аввалги иш жойи бўйича ойлик иш ҳақи миқдори сақлаб қолинади.
Рақамлаштириш ва давлат-хусусий шериклик бўйича ўринбосар ўз фаолиятида бевосита соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари А. Азизовга бўйсунади ва ҳисобдор бўлади ҳамда А. Азизов Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси фаолиятининг рақамлаштириш натижадорлиги бўйича масъул ҳисобланади, уларнинг ишига баҳо беради;
б) ҳар бир оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ҳамда туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникасида электрон тизим билан ишлайдиган бир нафардан IT оператор - ҳамшира лавозими киритилади. Бунда, ушбу лавозимлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги ПФ-6221-сон Фармонига мувофиқ ажратилаётган штат бирликлари ҳисобидан шакллантирилади;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 5 майдаги "Соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва тиббиёт ходимларининг салоҳиятини ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш тўғрисида"ги ПФ-6221-сон Фармонига мувофиқ ажратилаётган штат бирликларини сақлаш билан боғлиқ харажатлар 2021 йил давлат бюджети параметрларида коронавирус пандемиясига қарши курашиш ва вакцина сотиб олиш учун кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан қопланади, 2022 йилдан бошлаб эса давлат бюджети параметрларида кўзда тутилади;
в) бошқа туман (шаҳар) ҳамда барча вилоят ва республика даволаш-профилактика муассасаларида уларнинг амалдаги штат бирликлари доирасида IT оператор - ҳамшира лавозими киритилади.
6. Бош вазир маслаҳатчиси О.М. Умаров, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов):
икки ҳафта муддатда IT оператор - ҳамширалар ҳамда бошқа соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида уларни ўқитиш бўйича дастур ишлаб чиқсин;
режа-жадвалга асосан IT оператор - ҳамширалар ҳамда бошқа соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг компьютер саводхонлигини ошириш мақсадида уларни туман (шаҳар) IT марказларида бепул ўқитиш машғулотларини ташкил этсин.
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов) Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (О. Пекось), бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда 2021 йил 1 сентябрга қадар соҳада катта тажрибага эга бўлган маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда ташкилотларни жалб этган ҳолда Соғлиқни сақлаш соҳасини 2025 йилгача рақамлаштириш (E-health-2025) стратегиясини ва уни амалга оширишга доир йиллар бўйича "Йўл харитаси"ни тасдиқлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Давлат тиббиёт муассасаларини 2021-2023 йилларда замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминлаш режа-жадвали 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Молия вазирлиги (Т. Ишметов) 2021 йил якунига қадар 17 400 та замонавий компьютер жиҳозларини харид қилиш билан боғлиқ маблағлар халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан, етмаган қисми эса ҳар йили Давлат бюджетида Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун кўзда тутилган маблағлар доирасида амалга оширилишини назарда тутсин.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари (А. Азизов)га тизимни рақамлаштириш учун замонавий компьютер ва ахборот техника воситаларини энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли билан харид қилишга, истисно тариқасида, рухсат берилсин.
9. Белгилаб қўйилсинки:
Соғлиқни сақлаш вазирлигида марказлашган харидлар натижасида иқтисод қилинган бюджет маблағлари тиббиёт соҳасини рақамлаштиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ва кенгайтириш, IT-соҳасидаги етакчи маҳаллий ва хорижий мутахассислар ҳамда компанияларни жалб қилишга йўналтирилади;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимини ислоҳ қилишга ажратиладиган халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молиявий ташкилотлари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларда товарлар (ишлар, хизматлар)ни давлат харид комиссияси таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
10. 2021 йил 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаларида компьютер жиҳозлари бўйича техник ходим лавозимлари компьютер техникаси хизмати бўйича муҳандис лавозимларига алмаштирилсин ҳамда улар зиммасига замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ҳамда ривожлантириш вазифалари юклансин.
Бунда, компьютер техникаси хизмати бўйича муҳандисларга бериладиган ҳар ойлик устама миқдори ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланади.
11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда давлат тиббий суғуртаси тизими жорий этилишини тезлаштириш мақсадида 2021 йил 1 августдан бошлаб бошқа ҳудудларда ҳам босқичма-босқич қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширсин:
тиббий жиҳозлар, буюмлар, компьютер техникаси ва бошқа воситаларни хатловдан ўтказиш, шунингдек, тиббий ходимлар рўйхатини шакллантириш;
тиббиёт муассасаларини кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматларни кўрсатиш учун зарур бўладиган тиббий техника билан жиҳозлаш;
оилавий шифокор йўлланмаси асосида кафолатланган пакетга киритилган бепул тиббий хизматлар кўрсатиш тизимини ташкил этиш.
Бош вазир ўринбосари Б.А. Мусаев, Молия вазирлиги (Т. Ишметов) ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Азизов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда тиббий суғурта тизимининг алоҳида элементларини бошқа ҳудудларда жорий қилишни бошлаш юзасидан аниқ таклиф киритсин.
12. Белгилансинки, 2021 йил 1 июлдан бошлаб иш стажи беш йил бўлмаган олий маълумотли тиббиёт ходимларини нодавлат тиббиёт ташкилотларига ишга қабул қилиш билан боғлиқ талаблар давлат тиббиёт муассасаларига тенглаштирилади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б.Юсупалиев) бир ой муддатда нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини ташкил этишда бино ва иншоотларга белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларини халқаро стандартлардан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқсин.
13. 2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари филиалларини ташкил этиш режа-жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилансинки:
а) янги ташкил қилинаётган филиаллар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар тиббиёт муассасаларининг негизида, уларнинг амалдаги штат бирликлари ва ажратилган маблағлар доирасида, шунингдек, юридик шахс мақомга эга бўлмаган асосда ташкил қилинади;
б) соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари У. Собиров ва республика ихтисослаштирилган марказлари раҳбарлари филиаллар томонидан:
касалликларни жойларда барвақт аниқлаш, профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш, маҳорат дарсларини ўтказиш;
диагностика ва даволашнинг замонавий усулларини жорий этиш, юқори сифатли тиббий хизматларни кўрсатиш, шу жумладан телетиббиётни жорий этиш ва ривожлантириш;
касалликлар регистрини яратиш, илмий тадқиқотларни олиб бориш ва амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, улар фаолиятига оид бошқа масалаларни (тиббий жиҳозлар ва асбоб-ускуналар билан таъминлаш, малакали мутахассислар билан тўлдириш) ҳал қилиш юзасидан шахсан масъул ҳисобланади.
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Э. Баситханова):
а) 2021 йил 1 августдан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида перинатал ва скрининг марказлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги оналар ва болалар саломатлигига масъул тузилмалар ("Аёллар маслаҳатхонаси", пренатал скрининг хонаси, "тиббиёт бригадалари" таркибидаги оилавий шифокор, педиатр ва бошқалар)нинг ҳомиладор аёлни комплекс кузатуви бўйича қуйидаги чора-тадбирларни назарда тутувчи ўзаро ҳамкорлик ва мувофиқлаштирилишини таъминловчи ягона тизимни жорий этсин:
ҳомиладор аёлнинг комплекс кузатуви ягона маълумотлар базасини яратиш;
перинатал ва скрининг марказлари ҳамда бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги оналар ва болалар саломатлигига масъул тузилмалар томонидан ягона маълумотлар базасига зарур маълумотларни киритиш, шунингдек, ҳомиладор аёлларнинг тиббий картасини юритиш;
шаклланган маълумотларга асосан ҳомиладор аёлларга зарур маслаҳатларни бериш;
б) соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари А.Азизов билан биргаликда ҳомиладор аёлни энг эрта муддатларда ҳисобга олиниши, унинг ҳар кунги ҳолатидаги ўзгаришларни комплекс назорат қилиб бориш учун 2021 йил якунига қадар ягона электрон база яратилишини таъминласин;
в) Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) ва Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда икки ой муддатда мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда тўғри овқатланишни йўлга қўйиш мақсадида 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб янгиланган овқатланиш рационини ҳамда ушбу йўналиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларига бўлган талабларни тасдиқласин ва амалиётга киритсин. Бунда, болаларнинг соғлиғига зарар ва ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган барча озиқ-овқат маҳсулотларини мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар ҳудудида сотишга чекловлар қўйилсин.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати (Б. Юсупалиев) мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларда болаларнинг соғлом ва хавфсиз овқатланишини таъминлаш мақсадида белгиланган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига сўзсиз риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
15. Молия вазирлиги (Т. Ишметов):
оналар ва болалар, репродуктив ёшдаги аёллар саломатлигини таъминлаш учун зарур дори ва тиббиёт воситалари ("К" витамин, сурфактант ва бошқалар) билан қўшимча таъминлаш учун Давлат бюджетидан 2021 йилда 26 миллиард сўм ажратсин, 2022 йилдан бошлаб мазкур банддаги харажатлар учун зарур маблағларни Давлат бюджети параметрларида кўзда тутсин;
болалар тиббиёт ва туғуруқ муассасаларида юқори технологик лаборатор ускуналаридан тўлақонли ва самарали фойдаланиш мақсадида 2022 йилдан бошлаб Давлат бюджетидан реактив, реагентлар, сарфлов анжомлари ҳамда сервис хизматлар учун қўшимча 8 миллиард сўм ажратсин.
16. Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни тезлаштириш бўйича "Йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
17. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини 2030 йилгача ривожлантириш стратегиясини халқаро экспертлар ва ташкилотлар билан биргаликда ишлаб чиқиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асослантирилган буюртмаларига кўра Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси маблағлари ҳисобидан "Соғлиқни сақлаш стратегияси - 2030"ни ишлаб чиқиш, хорижий ва маҳаллий экспертлар ҳамда ташкилотларни жалб қилиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш чораларини кўрсин.
17-1. Соғлиқни сақлаш вазирига ушбу қарорга мувофиқ соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари ўртасида тақсимланган вазифалар ва функцияларни, зарур ҳолларда қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Хаджибаев), Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (А. Хасанов) билан биргаликда бир ой муддатда соғлиқни сақлаш вазири ўринбосарлари, ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари фаолиятини баҳолаш тизимини жорий этсин ҳамда ҳар ярим йил якуни билан тегишли таклифларни киритиб борсин.
Бунда, натижа кўрсатган, хизмат сифатини яхшилаб, аҳолини рози қилган раҳбарларни тегишли Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими ташкилотлари маблағлари ҳисобидан рағбатлантириш ҳамда ишларни қониқарсиз ташкил этган масъул кадрларга чора кўриш белгилансин.
19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар 4-иловага мувофиқ киритилсин.
20. Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
21. Ушбу қарорнинг ижросини самарали ташкил этишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.М. Хаджибаев, унинг ўринбосарлари А.Ш. Иноятов, А.А. Азизов, У.Ю. Собиров, Э.И. Баситханова, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари белгилансин.
22. Мазкур қарорнинг ўз вақтида ва натижали ижро этилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н. Тўйчиев зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 25 майдаги
ПҚ-5124-сон қарорига
1-ИЛОВА
Давлат тиббиёт муассасаларини 2021-2023 йилларда
замонавий компьютер жиҳозлари билан таъминлаш
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
Фазалар |
Муддат |
Компьютер жиҳозлари сони |
Олувчилар
|
1-фаза |
2021 йил |
17 400 та |
Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникалар
|
2-фаза |
2022 йил |
16 100 та |
Даволаш-профилактика муассасалари ва туман (шаҳар) шифохоналари
|
3-фаза |
2023 йил |
12 400 та |
Вилоят ва республика шифохоналари
|
Жами |
45 900
|
Президентининг
2021 йил 25 майдаги
ПҚ-5124-сон қарорига
2-ИЛОВА
2021-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳрида республика
ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт
марказлари филиалларини ташкил этиш
РЕЖА-ЖАДВАЛИ
N |
Марказлар номи |
Қора қалпо ғистон Респуб ликаси |
Анди жон вило яти |
Бу хоро вило яти |
Жиз зах вило яти |
Қаш қа дарё вило яти |
На воий вило яти |
На ман ган вило яти |
Са мар қанд вило яти |
Сур хон дарё вило яти |
Сир дарё вило яти |
Тош кент вило яти |
Фар ғона вило яти |
Хо разм вило яти |
Тош кент шаҳ ри |
Ж а м и |
1. |
Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
5 |
|||||||||
2. |
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
3 |
|||||||||||
3. |
Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
|||||||||||||
4. |
Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
9 |
|||||
5. |
Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
4 |
||||||||||
6. |
Республика ихтисослаштирилган нейрохирургия илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
10 |
||||
7. |
Республика кўз микрохирургияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
10 |
||||
8. |
Республика аллергология илмий-ихтисослаштирилган маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
4 |
||||||||||
9. |
Республика ихтисослаштирилган нефрология ва буйрак трансплантацияси илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
12 |
||
10. |
Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
10 |
||||
11. |
Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
13 |
|
12. |
Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази
|
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
1 |
10 |
||||
Жами
|
5 |
9 |
3 |
7 |
7 |
11 |
8 |
6 |
1 |
8 |
7 |
7 |
3 |
9 |
91 |
Президентининг
2021 йил 25 майдаги
ПҚ-5124-сон қарорига
3-ИЛОВА
Соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган
ислоҳотларни тезлаштириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2021 йил 25 майдаги
ПҚ-5124-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3953-сон қарори иловасининг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"17. Мажбурий суғурталаш бўйича ҳамда давлат тиббий суғуртаси доирасидаги хизматлар.".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида гематология ва трансфузиология хизматларини ривожлантириш ҳамда онкогематологик ва даволаш қийин бўлган касалликларга чалинган шахсларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4592-сон қарори 6 ва 7-бандлари ҳамда қарорга 1-илованинг 4-позицияси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 2 октябрдаги "Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4847-сон қарори 3, 4 ва 5-иловаларининг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Қорақалпоғистон Республикаси
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
ТУЗИЛМАСИ
|
Вазир |
Ички аудит ва молиявий назорат хизмати 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Вазирнинг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари |
Вазирнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари |
Вазирнинг рақамлаштириш ва давлат-ҳусусий шериклик бўйича ўринбосари |
Қорақалпоғистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Даволаш- профилактика ёрдамини ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими 5 |
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш сектори 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишни ташкиллаштириш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича бош мутахассис 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Лицензиялаш ва аккредитациялаш сектори 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича бош мутахассис 1 |
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кадрлар бўйича бош мутахассис 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Молиявий ва иқтисодий хизмат 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бош юрисконсульт 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Иккинчи бўлим 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 31 нафар.
Вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармаларининг
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
|
Бошлиқ |
Ички аудит ва молиявий назорат хизмати 1-3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бошлиқнинг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари |
Бошлиқнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари |
Бошлиқнинг рақамлаштириш ва давлат ҳусусий шериклик бўйича ўринбосари |
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармалари |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Даволаш-профилактика ёрдамини ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими 4-5 |
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш сектори 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими 1-2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишни ташкиллаштириш бўлими 2-4 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича бош мутахассис 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Лицензиялаш ва аккредитациялаш сектори 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича бош мутахассис 1 |
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кадрлар бўйича бош мутахассис 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Молиявий ва иқтисодий хизмат 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бош юрисконсульт 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Иккинчи бўлим 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 26-32 нафар.
Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасининг
ТУЗИЛМАСИ
|
Бошлиқ |
Ички аудит ва молиявий назорат хизмати 1-3 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бошлиқнинг тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари |
Бошлиқнинг оналик ва болаликни муҳофаза қилиш ҳамда репродуктив саломатлик бўйича ўринбосари |
Бошлиқнинг рақамлаштириш ва давлат ҳусусий шериклик бўйича ўринбосари |
Тошкент шаҳар Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси |
|||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Тиббий хизмат сифатини назорат қилиш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Даволаш-профилактика ёрдамини ва соғлиқни сақлаш кўрсаткичлари таҳлилини ташкиллаштириш бўлими 6 |
Соғлиқни сақлаш тизимини рақамлаштириш сектори 2 |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Оналар ва болаларга тиббий ёрдамни ташкиллаштириш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Соғлиқни сақлаш тизими инфратузилмасини ривожлантириш ва қурилишни ташкиллаштириш бўлими 3 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш бўйича бош мутахассис 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Лицензиялаш ва аккредитациялаш сектори 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Давлат тиббиёт ташкилотларида дори воситалари ва тиббий буюмларга бўлган эҳтиёжни шакллантириш бўйича бош мутахассис 1 |
Нодавлат тиббиёт ташкилотлари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Кадрлар бўйича бош мутахассис 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Молиявий ва иқтисодий хизмат 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Бош юрисконсульт 1 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
Иккинчи бўлим 2 |
||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари |
|||||||||||||||||||||||||||||||||||
Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 32 нафар".
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг "2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4938-сон қарорига 7-иловада 5-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
5. |
Соғлиқни сақлаш соҳасида ахборот тизимларини яратиш, такомиллаштириш ва жорий этиш, шунингдек, ахборот коммуникация ва технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш
|
млрд. сўм |
28,0 |
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 11 майдаги "Хизматлар соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5113-сон қарорига 2-илованинг 21 ва 33-позициялари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги "Никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 365-сонли қарори:
а) қуйидаги мазмундаги 2-1-банд билан тўлдирилсин:
"2-1. Кўп тармоқли марказий поликлиникаларда никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича уларга маслаҳат бериш ва тиббий хизмат кўрсатувчи муассасалар фаолиятини мониторинг қилиб, мавжуд муаммоларни таҳлил этиш, умумлаштириш Республика ва ҳудудий аҳоли репродуктив саломатлиги марказларининг (кейинги ўринларда - Марказлар) асосий вазифаларидан бири этиб белгилансин.
Мазкур вазифаларни амалга ошириш учун Марказлар тузилмасига соғлиқни сақлаш тизими ташкилотларининг амалдаги штатлари доирасида мутахассис штатлар (тиббий-генетик, психолог, IT-технологиялари бўйича мутахассис) киритилсин.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда Марказлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига асослантирилган таклиф киритсин";
б) қуйидаги мазмундаги 3-1-банд билан тўлдирилсин:
"3-1. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ФҲДЁ органлари билан тиббиёт муассасалари, хусусан кўп тармоқли марказий поликлиникалар, Марказлар ўртасида никоҳланувчиларнинг ягона автоматлаштирилган электрон базасини шакллантирсин";
в) 1-иловасида:
6-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"Никоҳланувчи шахслар доимий ёки вақтинчалик яшаш жойидаги туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида бепул диспансеризациядан, яъни кардиолог, эндокринолог, ревматолог, уролог мутахассислари жалб қилинган ҳолда никоҳ олди тиббий кўрикдан ўтади ҳамда қўшимча УТТ, ЭКГ, умумий қон таҳлили, қондаги қанд миқдори аниқланади.
Никоҳланувчи шахслар учун тиббий кўрик жараёнида генетик текширувларга зарурат бўлганда, уларнинг ўзаро келишуви асосида ушбу текширувлар пуллик асосда амалга оширилиши мумкин";
иккинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"31. Агар никоҳланувчи шахсларни тиббий кўрикдан ўтказиш натижасида уларнинг биттасида ёки ҳар иккаласида мазкур Низомга 1-иловада назарда тутилган касаллик, шунингдек, диспансеризация натижасида бошқа касалликлар аниқланган тақдирда, никоҳни қайд этиш томонларнинг ушбу текшириш натижаларидан хабардорлиги тасдиқланганидан кейин амалга оширилади".
7. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 июндаги 405-сон қарори билан тасдиқланган Тиббий фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомда:
а) 10-банднинг "а" кичик бандида:
иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"бош шифокорда - олий тиббий маълумот, бошқа врач-мутахассисларда (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот";
қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"иш стажи беш йилдан ошган олий тиббий маълумотли шифокорда ихтисослиги бўйича малака тоифа";
тўртинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
б) 22-банд:
қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Қўшимча тиббий ихтисослик турини ёки нодавлат тиббиёт ташкилоти филиалини лицензиялашда унинг лицензия талаблари ва шартларига мувофиқлигини ўрганиш фақат сўралаётган тиббий ихтисослик тури ҳамда ташкилот филиали қисмида ўтказилади";
иккинчи - саккизинчи хатбошилар тегишли равишда учинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
"Лицензияловчи органнинг лицензия бериш, муассаса турини ўзгартириш (амбулатор ёки стационар), филиал очиш, лицензияга янги тиббий ихтисосликларни қўшиш, тиббий хизмат ҳажмини ўзгартириш (консерватив ёки оператив) ёки уни беришни рад этиш ҳақидаги қарори умумий тартиб бўйича уч кун муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича бир иш куни давомида тасдиқланади ва лицензия бериш ёки уни беришни рад этиш учун асос ҳисобланади;
Лицензияловчи орган умумий тартиб бўйича икки кун муддатда, тезлаштирилган тартиб бўйича эса лицензия бериш, муассаса турини ўзгартириш (амбулатор ёки стационар), филиал очиш, лицензияга янги тиббий ихтисосликларни қўшиш, тиббий хизмат ҳажмини ўзгартириш (консерватив ёки оператив) ҳақида қарор қабул қилинган куннинг ўзида лицензия талабгорини у ўз аризасида кўрсатган шаклда, банк ҳисоб рақами реквизитлари ва давлат божини тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда қабул қилинган қарор тўғрисида хабардор қилади";
қуйидаги таҳрирдаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Муассаса тури ўзгарганда (амбулатор ёки стационар), филиал очилганда, лицензияга янги тиббий ихтисосликлар қўшилганда, тиббий хизмат ҳажми ўзгарганда (консерватив ёки оператив) тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар мавжуд лицензияга киритилади, бунда лицензиянинг амал қилиш муддати ўзгармайди";
в) 36-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
"Тиббий фаолиятни амалга ошириш учун лицензия талаблари ва шартлари бузилган тақдирда, лицензиянинг амал қилиши фақат бундай бузилишларга йўл қўйилган тиббий ихтисослик тури қисмида тўхтатилади (тугатилади) (амалдаги бошқа тиббий ихтисосликлар фаолиятини таъминловчи ихтисослик турларидан ташқари) ва лицензия амалдаги бошқа тиббий ихтисослик турлари қисмида белгиланган тартибда қайта расмийлаштирилади";
иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 25 май
"Халқ сўзи", 2021 йил 26 май