Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.07.2021 й. 412-сон "Стратегик ташкилотларни молиявий қўллаб-қувватлаш ва уларда қўшимча маҳсулот ишлаб чиқариш учун қулай шарт-шароит яратиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.07.2021 й.

N 412



СТРАТЕГИК ТАШКИЛОТЛАРНИ МОЛИЯВИЙ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА УЛАРДА ҚЎШИМЧА

МАҲСУЛОТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УЧУН ҚУЛАЙ

ШАРТ-ШАРОИТ ЯРАТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланган стратегик ташкилотларга етказиб берилаётган табиий газ учун ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш ҳамда уларнинг молиявий аҳволини барқарор сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги, "Иссиқлик электр станциялари" АЖ, "Ўзтрансгаз" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" АЖнинг табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланган стратегик ташкилотларга "Ўзтрансгаз" АЖ томонидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган табиий газ қийматига 1,4 коэффицент билан оширилган тўлов ундирилиши тартибини бекор қилиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. "Ўзтрансгаз" АЖ ушбу қарор қабул қилингунига қадар "Иссиқлик электр станциялари" АЖ ва "Ўзкимёсаноат" АЖ тизимидаги ташкилотларга шартномадаги ҳажмлардан ортиқча етказиб берилган табиий газ қийматини 1,4 коэффицент қўлланмаган ҳолда қайта ҳисоблаб чиқсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Геология, энергетика, саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи ва Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири А.С. Султанов заммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 2 июль