Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.07.2021 й. ПҚ-5188-сон "Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ҚАРОРИ
19.07.2021 й.
N ПҚ-5188
ПРЕЗИДЕНТ, ИЖОД
ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН
МАКТАБЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш тизимини такомиллаштириш борасидаги фаолиятини давом эттириши учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
1. Қуйидагилар:
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги - Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик) этиб;
Агентлик ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармаси - Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) этиб қайта номлансин.
2. Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Васийлик кенгаши 10 кун муддатда Жамғарма маблағларини шакллантириш манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгиласин.
3. Агентликнинг 2021-2025 йилларда Агентлик тизимида 13 та янги ихтисослаштирилган мактабни қуриш ва мавжуд 5 та ижод мактабини таъмирлаш, уларни зарур ўқув адабиётлари ва моддий-техника воситалари билан жиҳозлаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
4. Қуйидагилар:
Агентлик тизимидаги мактабларни қуриш, таъмирлаш ҳамда зарур мебель жиҳозлари, ўқув адабиётлари ва моддий-техника воситалари билан таъминлаш бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган манзилли рўйхат (кейинги ўринларда - Манзилли рўйхат) 2-иловага мувофиқ;
Агентлик тизимидаги ижод мактаблари фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича "йўл харитаси" 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Белгилаб қўйилсинки, 2021-2025 йилларда Агентлик тизимидаги мактабларни:
қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш - Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар ҳисобидан;
замонавий мебель ва жиҳозлар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер, мультимедиа ҳамда видео-кузатув воситалари билан таъминлаш -Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастури доирасида ажратиладиган маблағлар, Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг кредитлари ва грантлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Манзилли рўйхатга мувофиқ амалга ошириладиган қурилиш ишларига буюртмачи ташкилотлар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компаниялари белгилансин.
6. Қуйидагилар:
Агентлик уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини замонавий мебель ва жиҳозлар, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, ўқув-услубий материаллар, компьютер, мультимедиа ҳамда видео-кузатув воситалари билан жиҳозлашнинг янги меъёрларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Қурилиш вазирлиги объектлар лойиҳа-смета ҳужжатларининг белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши ҳамда қурилиш-монтаж ишларининг сифатли бажарилиши бўйича давлат назоратини ўрнатсин.
7. Агентлик 2021 йил 1 сентябрга қадар:
халқаро (International Advanced Levels) дастурлар талабларига мувофиқ ўқувчи ва педагог кадрларнинг STEAM фанлари бўйича билим ва кўникмаларни баҳолаш ҳамда уларга халқаро даражадаги AS ва A-LEVEL сертификатларини бериш амалиётини йўлга қўйиш;
Агентлик тизимидаги мактабларни А.Навоий номидаги Миллий кутубхонанинг электрон ахборот-кутубхона фондига ва етакчи хорижий ахборот-кутубхона ресурслари фондларига улаш, ўқувчиларга мазкур кутубхоналардан кенг фойдаланишга имконият яратиш;
Агентлик тизимидаги мактаблар ўқувчиларини лидерлик, тизимли таҳлил қилиш, креатив ва танқидий фикрлаш, нотиқлик санъати, лойиҳаларни бошқариш кўникмаларига ўргатиш;
Президент мактабларида ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш, уларга кейинчалик ўқишини давом эттириш учун олий таълим муассасаларини танлашда кўмаклашишга қаратилган "Мактаб маслаҳатчиси" (School Counsellor) дастурини жорий этиш;
малакали мутахассислар, менторлар (устозлар), экспертлар ва ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритаётган ташкилотларни жалб этган ҳолда Агентлик тизимидаги ихтисослаштирилган мактабларда алоҳида таълимга эҳтиёжи бўлган болалар учун инклюзив IT таълимни жорий қилиш;
Агентлик тизимидаги ижод мактабларида ўқувчиларнинг чет эл адабиётларини ўзбек тилига таржима қилиш кўникмасини шакллантириш учун "Ёш таржимонлар тўгараги"ни ташкил этиш;
Агентлик тизимидаги ижод мактабларида веб-дизайн, компьютер графикаси, тасвирий ва рақамли санъат, аудиовизуал асарларни яратиш ва қайта ишлаш ҳамда актёрлик маҳорати йўналишлари бўйича ихтисослаштирилган тўгаракларни очиш;
Ўзбекистон халқ шоирлари, Халқ ёзувчилари, юксак унвонларга сазовор бўлган адиблар, актёрлар, режиссёрлар ҳамда бошқа маданият ва санъат вакилларини Агентлик тизимидаги ижод мактабларига бириктириш, улар иштирокида маҳорат дарсларини ўтказишҳамда мазкур мактабларда "устоз-шогирд" анъаналари асосида таълим-тарбия сифатини ошириш чораларини кўрсин.
8. Белгилансинки, 2021/2022 ўқув йилидан бошлаб:
а) Ўзбекистон Республикасида фаолият юритаётган хорижий олий таълим ташкилотлари ва уларнинг филиаллари ҳамда нодавлат олий таълим ташкилотларига тўлов-контракт асосида ўқишга кирган Президент мактаблари битирувчиларига тўлов-контракт суммасини қоплаш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия тўланади;
б) қуйидагиларга тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз ўқишга кириш ҳуқуқи берилади:
Президент мактаблари битирувчиларига давлат олий таълим ташкилотларига умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча давлат гранти асосида;
Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларнинг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг кимё, биология, физика ва ахборот технологиялари соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;
Агентлик тизимидаги ижод мактабларининг битирувчиларига ихтисослик йўналишидан келиб чиқиб давлат олий таълим ташкилотларининг тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишларига умумий белгиланган қабул параметрларидан ташқари базавий тўлов-контракт асосида;
в) Халқаро (International Advanced Levels) дастурларнинг A ва B даражадаги A-LEVEL сертификатларига эга бўлган абитуриентлар давлат олий таълим ташкилотларига ўқишга киришда сертификат берилган фан бўйича кириш имтиҳонидан озод этилади ҳамда уларга мазкур фандан максимал балл берилади.
9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Агентлик билан биргаликда 2021 йил 1 августга қадар кимё, биология, физика, ахборот технологиялари, тилшунослик, адабиёт, педагогика, таржимонлик, журналистика соҳалари учун кадрлар тайёрлайдиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхатини тасдиқласин ва ўзининг расмий веб-сайтида эълон қилсин.
10. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2021 йил 1 сентябрдан бошлаб:
Агентлик тизимидаги мактабларга раҳбар ва педагог кадрларни ишга қабул қилиш очиқ танлов асосида амалга оширилади;
Агентлик тизимидаги мактаблар тўгарак раҳбарларининг базавий тариф ставкаси миқдори давлат умумий ўрта таълим муассасалари олий маълумотли ўқитувчиси базавий тариф ставкасининг 80 фоизи миқдорида белгиланади;
Агентлик тизимидаги Абу Али ибн Сино, Мирзо Улуғбек ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларга қабул бир синфда ўқувчиларнинг энг кўп сони 20 нафардан ошмаслигини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади.
11. Агентлик ҳузурида юридик шахс мақомидаги Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил этилсин.
Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш марказини ташкил этишга оид Ҳукумат қарорини қабул қилсин ҳамда унинг фаолиятини лозим даражада йўлга қўйиш чораларини кўрсин.
12. Агентлик 2022 йил 1 январга қадар:
а) Агентлик ҳузурида Илмий-методик кенгашни ташкил қилсин ҳамда унинг фаолиятига малакали олимлар ҳамда педагог кадрларни, шу жумладан хорижий мутахассисларни жалб қилсин;
б) Илмий-методик кенгаш билан биргаликда:
халқаро таълим стандартлари ва талаблари, илғор педагогик, ахборот-коммуникация ва инновация технологиялари асосида раҳбар ва педагог кадрлар малакасини ошириш бўйича таълим дастурларини ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий қилсин;
раҳбар ва педагог кадрлар учун узлуксиз малака ошириш курслари ҳамда методологик ўқув семинарларини ташкил қилсин;
раҳбар ва педагог кадрларнинг малака ошириш жараёнларини мониторинг қилиш, уларнинг касбий ривожланиш натижалари ва ўзлаштирган ўқув дастурлари тўғрисидаги маълумотлар киритилишини таъминловчи махсус электрон платформани ишлаб чиқсин ва лозим даражада ишлашини таъминласин.
13. "Ўзметкомбинат" АЖнинг Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманида жойлашган мазкур жамиятга қарашли "Ёшлик" болалар соғломлаштириш оромгоҳини Агентлик тасарруфига беғараз ўтказиш ҳамда келгуси 10 йил давомида унинг фаолиятини юритиш ва сақлаш билан боғлиқ харажатларни "Ўзметкомбинат" АЖ томонидан ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобидан қоплаш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Агентлик "Ўзметкомбинат" АЖ билан келишган ҳолда бир ой муддатда "Ёшлик" болалар соғломлаштириш оромгоҳи фаолиятини ташкил этиш ҳамда болаларни оромгоҳга жалб қилиш тартибини белгиловчи Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
15. Агентликка қуйидаги қўшимча ваколатлар берилсин:
Агентлик тизимидаги таълим муассасалари учун ихтисослик фанлари бўйича дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг ягона макетларини тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш, тақриз бериш ҳамда экспертлар ва тақризчиларга ҳақ тўлаш билан боғлиқ харажатларни Жамғарма маблағлари ҳисобидан амалга ошириш;
дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларнинг тузувчиларини танлаш, экспертизадан ўтказиш ва чоп этишни тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга ошириш.
16. Белгилансинки, Агентлик ва унинг тизимидаги таълим муассасалари учун хорижий давлатлардан олиб келинадиган адабиётлар, мультимедиа воситалари, ўқув-лаборатория жиҳозлари, асбоб-ускуналар ва реактив маҳсулотлар божхона тўловларидан (қўшилган қиймат солиғи ва божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этилади.
17. Агентлик Тошкент шаҳри, Яшнобод тумани, Махтумқули кўчасидаги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига қарашли IT-парк биносида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
18. Агентлик:
2023 йил 1 январга қадар Жамғарма маблағлари ҳисобидан ҳар бир ҳудуддаги Президент мактабларини биттадан автобус, Агентлик тизимидаги таълим муассасаларини биттадан енгил автомобиль билан таъминлаш чораларини кўрсин;
икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идораларбилан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 19 июлдаги
ПҚ-5188-сон қарорига
1-ИЛОВА
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги
ҳузуридаги Иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш
жамғармаси Васийлик кенгашининг
ТАРКИБИ
1. А.Н. Арипов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Васийлик кенгаши раиси |
2. Х.У. Умарова |
- |
мактабгача ва мактаб таълими вазири, Васийлик кенгаши раиси ўринбосари |
3. Ш.Д. Кудбиев |
- |
иқтисодиёт ва молия вазири |
4. И.Ю. Абдурахманов |
- |
олий таълим, фан ва инновациялар вазири |
5. Ж.Т. Мирзамаҳмудов |
- |
энергетика вазири |
6. Ш.Х. Шерматов |
- |
рақамли технологиялар вазири |
7. Қ.С. Санакулов |
- |
"Навоий кон-металлургия комбинати" АЖ бош директори |
8. А.Х. Хурсанов |
- |
"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси |
9. Р.Х. Пирматов |
- |
"Ўзметкомбинат" АЖ бошқаруви раиси |
10. Б.Б. Сидиқов |
- |
"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси |
11. Х.Н. Хасилов |
- |
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ бошқаруви раиси |
12. У.У. Розукулов |
- |
"Ўзавтосаноат" АЖ бошқаруви раиси |
13. М.М. Юнусов |
- |
"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси |
14. А.К. Мирсоатов |
- |
"Ўзмиллийбанк" АЖ бошқаруви раиси |
15. К.Н. Ирисбекова |
- |
"Алоқабанк" АТБ бошқаруви раиси |
16. С.С. Аннакличев |
- |
"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси |
17. А.Т. Уббиев |
- |
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори, Васийлик кенгаши котиби |
Изоҳ.
Васийлик кенгаши таркибига кўнгилли тадбиркорлик субъектлари ва ҳомий ташкилотлар ихтиёрий равишда жалб қилиниши мумкин.
Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган шахслар ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Президентининг
2021 йил 19 июлдаги
ПҚ-5188-сон қарорига
2-ИЛОВА
Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги
мактабларни қуриш, таъмирлаш ҳамда зарур мебель
жиҳозлари, ўқув адабиётлари ва моддий-техника
воситалари билан таъминлаш бўйича 2022-2025
йилларга мўлжалланган манзилли
РЎЙХАТ 1
Т/р |
Объект номи |
Мактаблар сони |
Қурилиш (таъмирлаш) йили |
Жами қуввати (ўқувчи ўрни) |
Республика бўйича жами: |
18 |
|||
Янги қурилиш: |
13 |
6 624 |
||
Ихтисослаштирилган мактаблар |
13 |
6 624 |
||
Таъмирлаш ва қўшимча қурилиш: |
5 |
1 220 |
||
Ижод мактаблари |
5 |
1 220 |
||
Қорақалпоғистон Республикаси |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
1. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2022 й. |
504 |
Таъмирлаш ва қўшимча қурилиш |
200 |
|||
2. |
Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби 2 |
1 |
2022 й. |
200 |
Андижон вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
3. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2022 й. |
504 |
Таъмирлаш ва реконструкция қилиш |
420 |
|||
4. |
Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби 3 |
1 |
2022 й. |
420 |
Бухоро вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
5. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2023 й. |
504 |
Жиззах вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
6. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2023 й. |
504 |
Таъмирлаш ва қўшимча қурилиш |
200 |
|||
7. |
Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби 4 |
1 |
2022 й. |
200 |
Қашқадарё вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
8. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2023 й. |
504 |
Таъмирлаш ва реконструкция қилиш |
200 |
|||
9. |
Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби 5 |
1 |
2022 й. |
200 |
Навоий вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
10. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2023 й. |
504 |
Наманган вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
11. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2024 й. |
504 |
Самарқанд вилояти |
||||
Янги қурилиш |
576 |
|||
12. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2022 й. |
576 |
Сурхондарё вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
13. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2024 й. |
504 |
Сирдарё вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
14. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2023 й. |
504 |
Тошкент вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
15. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2023 й. |
504 |
Фарғона вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
16. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2024 й. |
504 |
Таъмирлаш ва қўшимча қурилиш |
200 |
|||
17. |
Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби 6 |
1 |
2022 й. |
200 |
Хоразм вилояти |
||||
Янги қурилиш |
504 |
|||
18. |
Ихтисослаштирилган мактаб |
1 |
2024 й. |
504 |
Изоҳ:
1) Бино-иншоотларни қуриш манзили бўйича таклифлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Агентликка киритилади.
2) Нукус шаҳридаги Ибройим Юсупов номидаги ижод мактаби учун қўшимча 80 ўринли ётоқхона ва кутубхона бинолари қурилади ҳамда қўшимча жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
3) Муҳаммад Юсуф номидаги ижод мактаби биносида жойлашган умумтаълим мактаби бошқа бинога кўчирилади, мактаб биноси тўлиқ таъмирланади, замонавий кутубхона ташкил этилади ҳамда ўқув ва ётоқхона бинолари қўшимча жиҳозланади.
4) Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактаби учун қўшимча ўқув хонаси, ётоқхона, ошхона, кутубхона, спорт зали қурилади ҳамда мактабни жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
5) Абдулла Орипов номидаги ижод мактаби учун 50 ўринли ошхона ва 80 ўринли ётоқхонанинг қуввати оширилади ҳамда қўшимча жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
6) Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби учун қўшимча 100 ўринли ўқув хонаси, 90 ўринли ётоқхона ва спорт зали қурилади, ўқув хоналарининг қуввати оширилади ҳамда қўшимча жиҳозлаш ишлари амалга оширилади.
Президентининг
2021 йил 19 июлдаги
ПҚ-5188-сон қарорига
3-ИЛОВА
Президент таълим муассасалари агентлиги
тизимидаги ижод мактаблари фаолиятини
самарали ташкил этиш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 19 июль