Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2021 й. 493-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компани" МЧЖ иштирокида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги 839-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қарори

Полная версия документа доступна на платных тарифах

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2021 й.

N 493




ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"ЛУКОЙЛ ЎЗБЕКИСТОН ОПЕРЕЙТИНГ

КОМПАНИ" МЧЖ ИШТИРОКИДА МАКТАБГАЧА

ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА" 2019 ЙИЛ

3   ОКТЯБРДАГИ   839-СОН   ҚАРОРИГА

ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИШ ҲАҚИДА



Мактабгача ёшдаги имкониятлари чекланган болаларга тиббий ва ижтимоий ёрдамни чуқурлаштириш ва кенгайтириш, шунингдек, жалб қилинган маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "ЛУКОЙЛ Ўзбекистон Оперейтинг Компани" МЧЖ иштирокида мактабгача таълим ташкилотларини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 3 октябрдаги 839-сон қарорининг 10-банди биринчи хатбошисидаги "2021 йил 1 июлгача" сўзлари "2022 йил 1 сентябргача" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Б.А. Мусаев ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2021 йил 4 август