Молия вазирлигининг 115-сон, Марказий банк Бошқарувининг 115-В-3-сон "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси маблағлари ҳисобидан ғалла ва гуруч-шоли учун якуний ҳисоб-китобларда тўловларини амалга ошириш тартибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 15.10.2004 й. Қарори (АВ томонидан 01.11.2004 й. 657-3-сон билан рўйхатга олинган)
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
01.11.2004 й.
N 657-3
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ 15.10.2004 й. N 115
|
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ 15.10.2004 й. N 115-В-3
|
ҚАРОРИ
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар
жамғармаси маблағлари ҳисобидан ғалла ва гуруч-шоли
учун якуний ҳисоб-китобларда тўловларини амалга
ошириш тартибига ўзгартиришлар
киритиш тўғрисида
(2004 йил 11 ноябрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 августдаги 376-сонли "Ўздонмаҳсулот" давлат-акциядорлик корпорациясини "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компаниясига айлантириш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами 2004 й., 31-сон, 358-модда) қарорининг 11-бандига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банки томонидан 1999 йил 23 февралда тасдиқланган 10-04-сонли ва 115-В-сонли "Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар жамғармаси маблағлари ҳисобидан ғалла ва гуруч-шоли учун якуний ҳисоб-китобларда тўловларини амалга ошириш тартиби"га (1999 йил 1 март, рўйхат рақами 657) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Молия вазири |
С. Раҳимов |
|
|
Марказий банк Бошқаруви раиси в.в.б. |
М. Жумагалдиев |
ИЛОВА
Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун ҳисоб-китоблар
жамғармаси маблағлари ҳисобидан ғалла ва гуруч-шоли
учун якуний ҳисоб-китобларда тўловларини амалга
ошириш тартибига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Тартибининг бутун матни бўйича "Ўздонмаҳсулот" ДАК" сўзлари "Ўздонмаҳсулот" АК" сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Мазкур ўзгартиришлар акциядорлик-тижорат "Ғаллабанк" билан келишилган.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 44-сон, 467-модда.