Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.08.2021 й. ПФ-6300-сон "Давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ПРЕЗИДЕНТИНИНГ
ФАРМОНИ
27.08.2021 й.
N ПФ-6300
ДАВЛАТ МОЛИЯВИЙ НАЗОРАТИ
ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Давлат молиявий ресурсларини самарали бошқариш ҳамда бюджет маблағларидан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили"да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ҳисоб палатаси томонидан амалга ошириладиган назорат шакллари ва турларига қўшимча қуйидагилар амалиётга жорий этилади:
а) бухгалтерия (бюджет) ҳисоби юритилишини, молиявий ҳисоботларнинг ҳаққонийлигини, молиявий ресурслардан мақсадли ва қонуний фойдаланилганлигини ҳамда даромадларнинг тўлиқлигини, шунингдек, молиявий операцияларнинг қонунийлигини баҳолашни назарда тутувчи молиявий аудит;
консолидациялашган ва жалб қилинган бюджет маблағларидан фойдаланишда, давлат харидларини амалга оширишда, шунингдек, даромадларнинг тўлиқлигини таъминлаш ва бизнес жараёнларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига риоя қилинганлигини ва уларнинг давлат дастурларига мувофиқлигини текшириш ва баҳолашни назарда тутувчи мувофиқлик аудити;
назорат объектида харажатлар, субсидиялар, имтиёзлар ва преференцияларнинг самарадорлиги ва натижадорлигини, ажратилган маблағлардан фойдаланишнинг тежамкорлигини, белгиланган мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилишини, консолидациялашган бюджет ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ва натижадорлигини, шунингдек, давлат ва ҳудудий дастурларнинг молиялаштириш манбалари билан таъминланганлигини баҳолаш ва таҳлил қилишни назарда тутувчи самарадорлик аудити;
б) 2025-2026 йилларда:
мамлакатимизнинг барқарор ривожланиш борасидаги миллий мақсад ва стратегик вазифаларини амалга оширишга доир дастурлар ва лойиҳаларнинг натижадорлигини баҳолаш, тизимли хавф-хатарларни аниқлаш, уларнинг таъсирини камайтиришга қаратилган стратегик аудит;
вазирлик ва идоралар фаолиятини рақамлаштириш ва ахборот технологияларидан фойдаланишни, шу жумладан, рақамлаштириш сиёсати, жараёнлари ва бошқаруви, ахборот тизими ва унинг хавфсизлиги, маълумотлар ишончлилиги, ахборот тизимининг ташкилотлар фаолияти эҳтиёжларига жавоб бериши ва рақамлаштириш харажатларининг самарадорлигини баҳолашга қаратилган ахборот технологиялари аудити.
2. Ҳисоб палатасининг мазкур Фармоннинг 1-бандида назарда тутилган молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини дастлабки босқичда 2022 йилнинг I чорагида 1-иловада кўрсатилган вазирликларда ташқи аудит стандартлари ҳамда қўлланмалари асосида ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
3. Ҳисоб палатаси:
2022 йил 1 январга қадар Олий аудит органларининг халқаро стандартлари (ISSAI) асосида ташқи аудит тадбирларини режалаштириш ва ўтказишни ташкил этиш, улар доирасида молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик аудитларини ўтказиш, шунингдек, давлат молиявий назоратида хавф-таҳлилни амалга ошириш стандартларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
2022 йил 1 октябрга қадар Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда Олий аудит органларининг халқаро стандартларини (ISSAI) жорий этиш, ходимлар малакасини ошириш, тажриба алмашиш ва илғор тажрибаларни амалиётда қўллаш учун Олий аудит органларининг халқаро ташкилоти (INTOSAI)га аъзо бўлишни таъминласин.
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
а) Ҳисоб палатаси ва ички аудит хизматлари:
ҳар бир назорат тадбирини ташкилий, асосий ва якуний босқичларни ўз ичига олувчи уч босқичли тизим асосида ҳамда аудит тадбирининг турларини аниқ белгилаган ҳолда амалга оширади;
аудит тадбирлари натижалари тўғрисидаги хулосада, шу жумладан қонунбузарликларга имконият яратувчи шарт-шароит ва омилларни, шунингдек, уларни бартараф этиш бўйича тавсияларни ва тизимли муаммоларни ҳал қилиш бўйича таклифларни акс эттиради;
б) 2021 йил 1 октябрдан бошлаб Ҳисоб палатаси, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва ички аудит хизматлари ҳар чоракда камида бир маротаба оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўз фаолиятига оид ҳисоботларни жамоатчиликка эълон қилиб боради;
в) 2022 йил 1 январдан бошлаб молиявий назорат тадбирлари фақатгина назорат ишларининг йиллик дастурига киритилган субъектларда амалга оширилади, камерал назорат ва қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно.
5. Ҳисоб палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2022 йил 1 январга қадар "Давлат аудити" дастурий комплексининг (кейинги ўринларда - "Давлат аудити" дастури) ишга туширилишини таъминласин.
Белгилансинки:
бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва белгиланган тартибда ташкил этилган бошқа жамғармаларда ўтказилган барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари "Давлат аудити" дастурида рўйхатга олинади;
ҳар бир назорат тадбири учун ўрганиладиган саволлар, тадбирнинг предмети, маълумотларни жамлаш ва таҳлил ўтказиш тартибини ўз ичига олган назорат тадбирини ўтказиш режаси тузилади;
"Давлат аудити" дастурида рўйхатга олинмаган назорат тадбирлари ноқонуний ҳисобланади;
барча давлат молиявий назорати тадбирлари, шу жумладан ички аудит хизматларининг аудит тадбирлари натижаларига доир барча турдаги ҳужжатлар (давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи маълумотлар бундан мустасно) "Давлат аудити" дастурида жамланади;
давлат молиявий назорати тадбирларида аниқланган ҳолатлар бўйича назорат тадбири ўтказилган ташкилотнинг ёзма фикри назорат тадбири тамомлангандан кейин беш кун муддатда "Давлат аудити" дастурига жойлаштирилади.
Бунда, "Давлат аудити" дастурини ишлаб чиқиш, техник қўллаб-қувватлаш, шунингдек, унинг функционал имкониятларини мунтазам такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси республика бюджетидан молиялаштирилади.
6. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатаси билан биргаликда:
2022 йилдан бошлаб Молия вазирлиги ва ҳар бир ички аудит хизмати томонидан ҳар чоракда фуқаролар иштирокидаги аудит тизими орқали аниқланган камида 2 тадан объектда назорат тадбирини ўтказишни назарда тутувчи фуқаролар иштирокидаги аудит тизимини жорий этсин;
икки ой муддатда фуқаролар иштирокидаги аудит ўтказиладиган объектни аниқлаш ва давлат молиявий назорати органлари фаолияти самарадорлигини жамоатчилик томонидан баҳолаб бориш тартибини ишлаб чиқсин.
7. Белгилансинки:
Ҳисоб палатаси Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари лойиҳалари ва уларнинг ижросини ташқи аудитдан ўтказади;
Ҳисоб палатасининг масъул ходимлари Ҳисоб палатасининг раиси томонидан лавозимга тайинланади ҳамда лавозимидан озод қилинади;
Ҳисоб палатаси бошқарув, ёрдамчи ва техник ходимлари мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, тиббий хизмат ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли ходимларига тенглаштирилади;
Ҳисоб палатаси ёрдамчи ва техник ходимларининг умумий чекланган сони Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари бошқарув, хизмат кўрсатувчи ва техник ходимлари сони нисбатининг нормативларини аниқлаш методикаси асосида Ҳисоб палатасининг раиси томонидан тасдиқланади.
8. Ҳисоб палатаси бошқарув ходимлари чекланган сони 110 та штат бирлиги этиб белгилансин ҳамда Ҳисоб палатасининг янгиланган тузилмаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳисоб палатаси раисига, зарур ҳолларда Ҳисоб палатасининг тасдиқланган тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
9. Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (кейинги ўринларда - Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ташкил этилсин ҳамда унинг таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
10. Белгилансинки, Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилишларига бошқа вазирлик, идора, корхона ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари мансабдор шахслари ҳамда жамоатчилик вакиллари ҳам таклиф этилиши мумкин.
11. Мувофиқлаштирувчи кенгашга қуйидаги вазифалар юклатилсин:
давлат молиявий назорати тадбирлари натижалари бўйича бюджет қонунчилигини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси юзасидан вазирлик ва идоралар томонидан амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш;
давлат молиявий назорати ва ички аудит фаолиятини ташкиллаштириш ҳамда амалга оширишнинг халқаро тан олинган услублари ва воситаларини жорий қилиш бўйича таклифларни кўриб чиқиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги зиддиятларни бартараф этиш, уларни такомиллаштириш, эскирган ҳамда ўз аҳамиятини йўқотган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш бўйича вазирлик ва идораларга таклифлар бериш;
молиявий ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси ва уларнинг олдини олишни назарда тутадиган истиқболли йўналишларни белгилаш;
ички аудит хизматлари фаолияти натижаларини муҳокама қилиш ҳамда ички аудиторлар масъулияти ва жавобгарлигини ошириш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш.
12. Ҳисоб палатаси (Б. Турабов) 2021 йил якунига қадар:
давлат молиявий назорати тизими бўйича маълумотлар базаси ҳамда камерал назоратни амалга оширувчи автоматлаштирилган дастурий таъминот яратилишини таъминласин;
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан биргаликда бюджет назорати ва аудитга ихтисослашган таълим йўналишида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш жараёнига олий таълим муассасаларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
13. Ҳисоб палатасига юридик шахс мақоми берилсин ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Молия-хўжалик департаменти:
Ҳисоб палатасининг Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 43-уй манзилида жойлашган бинога текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини;
Ҳисоб палатасига бириктирилган офис жиҳозлари (компьютер, принтер ва алоқа жамламалари, мебель ва бошқа керакли инвентарь ва ускуналар) унинг балансига беғараз ўтказиб берилишини таъминлансин.
14. Ҳисоб палатаси фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши белгилансин.
15. Рақамли технологиялар вазирлиги Ҳисоб палатасининг буюртманомаси бўйича белгиланган тартибда:
Ҳисоб палатаси алоқанинг зарур турлари, шу жумладан Ҳукумат алоқаси билан жиҳозланишини, шунингдек, кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланишини;
Ҳисоб палатасининг фаолиятида фойдаланиладиган дастурий таъминотлар узлуксиз ишлашининг қўллаб-қувватланишини таъминласин.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ҳисоб палатасини сақлаш, ахборот тизимларини жорий этиш, ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда зарур компьютер техникалари, мебель, алоқа воситалари билан жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
16. 2021-2022 йилларда давлат молиявий назорати тизимини такомиллаштириш бўйича "Йўл харитаси" 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига 5-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
18. Ҳисоб палатаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
19. Мазкур Фармон ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари Б.Т. Турабов ҳамда молия вазири Т.А. Ишметов белгилансин.
Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов зиммасига юклансин.
Амалга оширилаётган чора-тадбирлар натижадорлиги юзасидан Ўзбекистон Республикаси Президентига 2022 йил 1 январга қадар ахборот берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев
Президентининг
2021 йил 27 августдаги
ПФ-6300-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Молиявий, самарадорлик ва мувофиқлик
аудитлари ташқи аудит стандартлари
ҳамда қўлланмалари асосида
ўтказиладиган вазирликлар
РЎЙХАТИ
Т/р |
Аудит тадбири ўтказиладиган вазирлик
|
Ўтказиладиган аудит тури |
1. |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
|
молиявий аудит |
2. |
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
|
самарадорлик аудити |
3. |
Сув хўжалиги вазирлиги
|
самарадорлик аудити |
4. |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
|
мувофиқлик аудити |
Президентининг
2021 йил 27 августдаги
ПФ-6300-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг
ТУЗИЛМАСИ
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Раис |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||
|
|
Раиснинг биринчи ўринбосари |
|
|
|
|
Раис ўринбосари |
|
|
Раис ўринбосари |
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлил шўъбаси 8 |
|
||||
|
Ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси 8 |
|
|
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларини бажаришда ижро интизомига риоя этилишини назорат қилиш шўъбаси 9 |
|
|
Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ташқи аудит методологияси шўъбаси 8 |
|
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
Ҳуқуқий таъминот ва халқаро алоқалар шўъбаси 4 |
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||
|
Иқтисодиёт, давлат инвестиция дастурлари ва жамоат ташкилотларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш харажатларини аудит қилиш шўъбаси 7 |
|
|
Давлат қарзи маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган лойиҳаларнинг мақсадга мувофиқлиги ҳамда асослилигини баҳолаш, лойиҳаларга ажратилган маблағларнинг сарфланиши ва уларнинг натижадорлигини аудит қилиш шўъбаси 7 |
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
Коррупцияга қарши курашиш тизимларини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш шўъбаси 3 |
|
Кадрлар билан ишлаш шўъбаси 2 |
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, адлия, прокуратура, судлар ва бошқа харажатларни аудит қилиш шўъбаси 7 |
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||
|
|
|
Пул-кредит ва валюта сиёсатини, олтин-валюта захираларининг бошқарилишини, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан амалга оширилаётган операцияларни ташқи аудитдан ўтказиш шўъбаси 4 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
Бюджет жараёнининг очиқлигини таъминлаш тартибига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш шўъбаси 3 |
|
|
Режим хизмати шўъбаси 1 |
|
|||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||
|
Давлат харидлари қонунийлигини назорат қилиш шўъбаси 5 |
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Моддий таъминот ва бухгалтерия шўъбаси 2 |
|
||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Давлат активларини самарали бошқарилишини назорат қилиш шўъбаси 4 |
|
|
|
|
|
||||||||||||||||
|
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг шакллантирилиши ва ижро этилишини назорат қилиш шўъбаси 8 |
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
Масофавий назоратни амалга ошириш ва хавфларни баҳолаш ахборот-таҳлил шўъбаси 6 |
|
|
|
||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||
|
|
|
Иқтисодиётда яширин айланмани қисқартириш ва бюджет даромадларининг қўшимча манбаларини аниқлаш шўъбаси 7 |
|
|
Ахборот тизимлари мутахассиси 2 |
|
|||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
||||||||||||||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Матбуот котиби 1 |
|
||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|||||||||||||||
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони 110 штат бирлигини ташкил этади.
Ёрдамчи ва техник ходимлар сони белгиланган меъёрларга мувофиқ аниқланади. Ҳисоб палатасининг штат жадвали Ҳисоб палатаси раиси томонидан тасдиқланади.
Президентининг
2021 йил 27 августдаги
ПФ-6300-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Давлат молиявий назорати органлари ва ички аудит
хизматлари фаолиятини такомиллаштириш
бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш
ТАРКИБИ
1. А.М. Бобоев |
- |
Ҳисоб палатаси раиси, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси |
2. Ж.А. Қўчқоров |
- |
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари -иқтисодиёт ва молия вазири, Мувофиқлаштирувчи кенгаш раиси ўринбосари |
3. О.А. Хакимов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари |
4. А.Б. Самадов |
- |
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқий экспертиза ва комплекс таҳлил қилиш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари |
5. А.Д. Ташкулов |
- |
адлия вазири |
6. А.Э. Бурханов |
- |
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори |
7. С.И. Самадов |
- |
Бош прокурор ўринбосари |
8. Лавозими бўйича |
- |
Бош прокурор ўринбосари - Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи |
9. М.М. Тулаходжаева |
- |
Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси раиси |
10. Н.Ф. Каримов |
- |
Ўзбекистон аудиторлар палатаси раиси |
11. М.Р. Абдуллаев |
- |
Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари |
12. Лавозими бўйича |
- |
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари |
13. Лавозими бўйича |
- |
Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи кенгаш котиби |
Изоҳ. Мувофиқлаштирувчи кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юклатилган шахслар киритилади.
Президентининг
2021 йил 27 августдаги
ПФ-6300-сон Фармонига
4-ИЛОВА
2021-2022 йилларда давлат молиявий назорати
тизимини такомиллаштириш бўйича
"ЙЎЛ ХАРИТАСИ"
Президентининг
2021 йил 27 августдаги
ПФ-6300-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим ҳужжатларига киритилаётган
ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5147-сон Фармонида:
511636 - bm_п3 3 ва 4-бандлар ҳамда Фармонга 1 ва 1а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги 5-2-банд билан тўлдирилсин:
"5-2. Белгилансинки, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига асосан Ҳисоб палатаси ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари 2 баравар оширилган миқдорда қўлланилади. Бунда, мазкур Фармонда ҳамда илгари қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг оширилган тариф коэффициентларини бир вақтда қўллашга рухсат этилмайди ҳамда уларнинг энг юқориси қўлланилади".
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги ПФ-5831-сон Фармонига 1-илованинг 2, 3, 7 ва 8-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги "Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-6098-сон Фармонига 9-илованинг 1-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги "Таълим ва тиббиёт муассасаларини молиялаштириш механизмини ҳамда давлат молиявий назорати тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3231-сон қарорида:
а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидан "ва молиявий назорат" сўзлари чиқариб ташлансин;
б) 2-банднинг "б" кичик бандида:
биринчи хатбошидан "ва молиявий назорат" сўзлари чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошидаги "тақдимномалар" сўзи "кўрсатмалар" сўзига алмаштирилсин;
в) 3-бандда:
иккинчи ва тўртинчи хатбошилардан "ва молиявий назорат" сўзлари чиқариб ташлансин;
учинчи хатбошидан "ва молиявий назорат" ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда" сўзлари чиқариб ташлансин;
г) 6-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
д) 9-банднинг тўртинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
е) 4-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет ташкилотларини харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 35-бандидан "ва молиявий назорат" сўзлари чиқариб ташлансин.
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2021 йил 28 август