Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Анқара, 2017 йил 25 октябрь)

Полный текст документа доступен по адресу
Полная версия документа доступна на платных тарифах

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Туркия Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Туркия Республикаси Ҳукумати, кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

ўзаро манфаатли шартларда инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш бўйича икки мамлакат ўртасида кенг иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш истагида,

ушбу Битим асосида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш сармоя ва технологиялар кириб келишига туртки бўлиши ҳамда ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга кўмак беришини тан олган ҳолда,

инвестицияларга нисбатан адолатли ва тенг ҳуқуқли режим улар учун барқарор муҳитни таъминлаш мақсадида зарур бўлиб, иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланишга ҳисса қўшиши ва турмуш даражасини яхшилашини тасдиқлаган ҳолда,

бу мақсадларга соғлиқни сақлаш, хавфсизлик ва атроф-муҳит бўйича умумий қўлланиладиган чораларга, шунингдек, халқаро тан олинган меҳнат ҳуқуқларига дахл қилмаган ҳолда эришиш мумкинлигига ишонч билдириб,

инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида битим тузишга қарор қилган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларида:


1. "Инвестиция" атамаси Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида давомий иқтисодий алоқалар ўрнатиш мақсадида унинг қонунчилигига мувофиқ қўлга киритилган ва инвестиция хусусиятларига эга бўлган тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ ҳар қандай турдаги активни англатади ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олади, бироқ бу билан чекланиб қолмайди:

(а) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек, ипотека, лизинг, гаров каби бошқа ҳар қандай ҳуқуқлар ҳамда ҳудудида мулк жойлашган Аҳдлашувчи Томон давлати қонунчилигига мувофиқ белгиланган шунга ўхшаш бошқа ҳар қандай ҳуқуқлар;

(b) реинвестиция қилинган даромадлар;

(c) пул маблағлари ёки инвестициялар билан боғлиқ иқтисодий қийматга эга ҳар қандай бошқа ҳуқуқлар бўйича талаблар;

(d) улушлар, қимматли қоғозлар ёки компанияларда иштирок этишнинг ҳар қандай бошқа шакллари;

(е) саноат ва интеллектуал мулк ҳуқуқлари, шу жумладан, патентлар, саноат намуналари, техник жараёнлар, товар белгилари, ишчанлик нуфузи (гудвилл) ва ноу-хау;

(f) ҳар бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ ёки шартнома асосида қўлга киритилган тадбиркорлик концессиялари, шу жумладан, табиий ресурслар билан боғли

...