Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2004 й. 531-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.11.2004 й.
N 531
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат бошқаруви ҳудудий органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 2-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2004 йил 9 ноябрдаги
531-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
1. Вазирлар Маҳкамасининг "Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппарати тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида" 1997 йил 30 сентябрдаги 459-сон қарорида:
а) 9б-иловада:
илова номидаги "ва статистика" сўзлари чиқариб ташлансин;
"Ҳоким ўринбосари бўлим бошлиғи" сўзлари "Бўлим бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;
"15" ва "14" рақамлари тегишли равишда "14" ва "13" рақамлари билан алмаштирилсин;
б) 10б-иловада:
илова номидаги "ва статистика" сўзлари чиқариб ташлансин;
"Ҳоким ўринбосари бўлим бошлиғи" сўзлари "Бўлим бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;
"14" рақами "13" рақами билан алмаштирилсин;
в) 11б-иловада:
илова номидаги "ва статистика" сўзлари чиқариб ташлансин;
"Ҳоким ўринбосари бўлим бошлиғи" сўзлари "Бўлим бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;
"15" ва "14" рақамлари тегишли равишда "14" ва "13" рақамлари билан алмаштирилсин;
г) 12б-иловада:
илова номидаги "ва статистика" сўзлари чиқариб ташлансин;
"Ҳоким ўринбосари бўлим бошлиғи" сўзлари "Бўлим бошлиғи" сўзлари билан алмаштирилсин;
"14" ва "13" рақамлари тегишли равишда "13" ва "12" рақамлари билан алмаштирилсин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ташкилий-кадрлар хизмати мақомини ўзгартириш тўғрисида" 2000 йил 3 августдаги 303-сон қарори 5-бандининг иккинчи хатбошидаги "тенглаштирилган ҳолда" сўзлари "тенглаштирилган ҳолда молиялаштиришни таъминласин" сўзлари билан алмаштирилсин ҳамда учинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 45-46-сон, 470-модда.