Законодательство
ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

Ноябрь

Полная версия документа доступна на платных тарифах

2021


СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ

ТАҚВИМИ

(юридик шахслар учун)



НОЯБРЬ

ИШ ВАҚТИ ҲИСОБ-КИТОБИ (СОАТЛАРДА):


5 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 176

6 кунлик (40 соатли) иш ҳафтасида - 174

36 соатли иш ҳафтасида - 156


ИШ КУНЛАРИ СОНИ:


5 кунлик иш ҳафтасида - 22

6 кунлик иш ҳафтасида - 26

5

- 2021 йил октябрь ойида банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига тўланган даромадлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 355-модда, иккинчи қисм, 1-банд;


      

- 2021 йил октябрь ойида натура шаклида тўланган даромадлардан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашнинг сўнгги куни


Солик кодекси, 390-модда, иккинчи қисм;

     


9

- 2021 йил ноябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчи бўлмаганлар жумласига кирадиган солиқ тўловчилар томонидан қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланмаган ерлар учун ер солиғини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни*


Солиқ кодекси, 432-модда, биринчи қисм;

     

    


10

- 2021 йил октябрь ойи учун Қимматли қоғозларнинг марказий депозитарийси томонидан ўзи ва инвестиция воситачилари томонидан рўйхатга олинган акцияларга доир битимлар тўғрисидаги ахборот тақдим этишнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 133-модда, ўн иккинчи қисм;

           

- 2021 йилнинг октябрь ойи учун акциз солиғи бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва тўловни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 292, 293-моддалар;

             

- 2021 йил ноябрь ойи учун айланмадан солиқ тўловчилар ҳисобланмайдиган солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларни йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни**

Солиқ кодекси, 417-модда, олтинчи қисм;

             

- 2021 йил октябрь ойи учун алкоголь ҳамда тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар томонидан "Соғлом турмуш тарзи" платформасининг ғазначилик ҳисобварағига йиғим бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва йиғимни тўлашнинг сўнгги куни


(Тартибнинг 8-9-б., 28.04.2021 йилдаги 253-сон ВМҚ билан тасдиқланган Низомга 2-илова)

- вазирлик ва идоралар, ассоциациялар, концернлар ва давлат мулкини бошқарадиган бошқа корхоналар томонидан 2021 йилнинг III чораги учун молиявий ҳисоботни тақдим этишнинг сўнгги куни***


(АВ томонидан 3.07.2000 йилда 942-сон билан рўйхатдан ўтказилган Чораклик ва йиллик молиявий ҳисоботни тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низомнинг 1-4-бандлари)

   

14

**********

- 2021 октябрь ойи учун ШЖБПҲ реестрларини тақдим этиш ва бадаллар тўлашнинг сўнгги куни

(Жамғариб бориладиган пенсия тизимида Халқ банки томонидан фуқароларнинг шахсий ҳисобварақларини юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.122.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова);

   

        

15

- 2021 йил октябрь ойи учун ЖШДС ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқларни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 389-модда, биринчи қисм, 2-банд; 390-модда; 407-модда, тўртинчи ва бешинчи қисмлар;

   

- 2021 йил ноябрь ойи учун солиқ тўловчилар томонидан қатъий миқдорда белгиланган ЖШДСни тўлашнинг сўнгги куни****


Солиқ кодекси, 392-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

        

20

**********

- 2021 йил октябрь ойи учун чет эллик шахслардан олинган товарлар (хизматлар) бўйича ҚҚС ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни*****

Солиқ кодекси, 259-модда; 273-модда, биринчи, иккинчи қисмлар;

- 2021 йил октябрь ойи учун ҚҚС бўйича ҳисоботни тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 273-модда, биринчи, иккинчи ва тўртинчи қисмлар;

- 2021 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан дивидендлар ва фоизлардан олинадиган солиқ суммаси бўйича солиқ ҳисоботи тақдим этишнинг сўнгги куни******


Солиқ кодекси, 273-модда, тўртинчи қисм; 345-модда, бешинчи ва олтинчи қисмлар;

- 2021 йил октябрь ойи учун солиқ агентлари томонидан норезидентларнинг даромадларидан олинадиган солиқ суммалари бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этишнинг сўнгги куни*******


Солиқ кодекси, 355-модда, биринчи ва иккинчи қисмлар;

- 2021 йил ноябрь ойи учун солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан кўпроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловларини йиллик солиқ суммасининг 1/12 қисми миқдорида тўлашнинг сўнгги куни********


Солиқ кодекси, 448-модда, учинчи қисм;

- 2021 йил октябрь ойи учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ ҳисоботини тақдим этиш ва солиқни тўлашнинг сўнгги куни


Солиқ кодекси, 454-модда, учинчи ва тўртинчи қисмлар;


        

23

- 2021 йил ноябрь ойи учун жами даромади жорий солиқ давридан олдинги солиқ даври учун киритилган тузатишлар ҳисобга олинган ҳолда 5 млрд сўмдан ошадиган солиқ тўловчилар томонидан фойда солиғи бўйича ойлик бўнак тўловларини тўлашнинг сўнгги куни*********

Солиқ кодекси, 340-модда, иккинчи, еттинчи ва саккизинчи қисмлар;


25

- 2021 йил октябрь ойи учун меҳнатда шикастланиш ёки касб касалликлари оқибатида тайинланган пенсиялар тўлови бўйича харажатларни қоплаш учун маблағларни тўлашнинг сўнгги куни


(АВ томонидан 3.11.2016 йилда 2836-сон билан рўйхатдан ўтказилган Ягона ижтимоий тўловни тақсимлаш, шунингдек харажатларни қоплаш бўйича суммаларнинг тўланишини ҳамда ташкилотлар томонидан пенсия, нафақа ва бошқа тўловлар учун харажатлар амалга оширилиши тартиби тўғрисидаги низомнинг 17-банди)

*) Айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар томонидан ер солиғи йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги биринчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади


**) Айланмадан солиқ тўловчилар томонидан мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловлари йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида йилнинг ҳар чораги учинчи ойининг 10-кунидан кечиктирмай тўланади.


***) Қуйидагилар бундан мустасно:

q молиявий ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 25 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар ва чет эл фирмаларининг ваколатхоналари;

q ҳисоботни ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-санасига қадар тақдим этадиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар;

q молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни йилда бир марта, ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 мартидан кечиктирмай тақдим этадиган юридик шахс мақомига эга бюджет ташкилотлари.


****) Солиқ тўловчилар қатъий белгиланган миқдорда ЖШДС тўлашни улар тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ёхуд оилавий тадбиркорлик субъекти билан меҳнат шартномаси тузилган ойдан кейинги ойдан эътиборан амалга оширади.


*****) Ҳисоб-китоб ортиб бормайдиган якун билан, 2021 йил октябрь ойи учун кўрсаткичлар асосида тўлдирилади.


******) Солиқ суммаси дивидендлар ва фоизлар тўланадиган кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.

ҚҚС тўловчилар бўлмаган солиқ агентлари ҳисоботни ўзи солиқ ҳисобида турган жойдаги солиқ органларига солиқ тўлаш амалга оширилган ўтган солиқ давридан кейинги ойнинг 20-кунидан кечиктирмай тақдим этади.


*******) Солиқ суммаси норезидентларга даромад тўланадиган кундан кейинги кундан кечиктирмай бюджетга тўланади.


********) Солиқ даврида солиқ суммаси БҲМнинг 200 бараваридан камроқни ташкил этадиган юридик шахслар - айланмадан олинадиган солиқни тўламайдиган солиқ тўловчилар томонидан, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни тўловчилар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича бўнак тўловлари ҳар чорак учинчи ойининг 20-санасидан кечиктирмай йиллик солиқ суммасининг 1/4 қисми миқдорида тўланади.


*********) Солиқ кодексининг 340-моддаси 3-6-қисмларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган ҳар ойлик бўнак тўловининг суммаси манфий ёки нолга тенг бўлса, кўрсатилган тўловлар тегишли чоракда амалга оширилмайди.

Солиқ тўловчилар, шу жумладан янгидан ташкил этилган, жами даромади жорий ҳисобот даври мобайнида 5 млрд сўмдан ошган солиқ тўловчилар ҳар ойлик бўнак тўловларини бундай ошиб кетиш содир бўлган тўлиқ чорак ўтганидан кейин тўлайди.


**********) Муддатнинг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келиб қолса, муддатнинг тугаш куни бўлиб ундан кейин келувчи биринчи иш куни ҳисобланади.



Солиқ тўловчининг тақвими - "Norma" МЧЖ экспертларининг муаллифлик ишланмасидир. Унинг бошқа ОАВларда қайтадан чоп этилиши ва электрон маълумотлар базаларида жойлаштирилишига "Norma" МЧЖ билан тузилган шартнома асосидагина йўл қўйилади.